Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармонини бажариш ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими соҳасида кенг кўламли чуқур билимларга эга бўлган, ҳозирги бозор шароитларида муайян касб-ҳунарни ва иш кўникмаларини эгаллаган ёшларни тайёрлашга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими соҳасида узлуксиз таълимнинг мақсадли вазифалари ва устувор йўналишларини рўёбга чиқариш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш;
академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқув жараёнига янги педагогика ва ахборот технологияларини, шунингдек ўқувчиларни миллий мустақиллик ғоялари, бой интеллектуал мерос ҳамда умуминсоний қадриятлар асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг самарали шакллари ва методларини жорий этиш;
таълим даражасини ва касб-ҳунар мутахассисларини тайёрлаш сифатини оширишга йўналтирилган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат таълим стандартларини ҳамда ўқув дастурларини такомиллаштириш;
академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари учун ўқув ва ўқув-методик адабиётлар яратилиши ва нашр қилинишини ташкил этиш;
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасалари педагог кадрларининг касб даражасини ошириш ва уларнинг меҳнатини рағбатлантириш ишларини ташкил этиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг Марказ ҳузурида Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш институти негизида Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институтини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда 2004 йил 25 августгача Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти Уставини, тузилмасини ва штат жадвалини белгиланган тартибда тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 12 июлдаги 204-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 28-сон, 291-модда)
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари аппарати тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 1997 йил 17 июндаги 301-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 1998 йил 26 февралдаги 82-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 5-иловага мувофиқ қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 20 июль,
342-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 12 июлдаги 204-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 28-сон, 291-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 12 июлдаги 204-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 28-сон, 291-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 12 июлдаги 204-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 28-сон, 291-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 12 июлдаги 204-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 28-сон, 291-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 12 июлдаги 204-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 28-сон, 291-модда)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини бошқариш тўғрисида» 1998 йил 24 февралдаги 77-сон қарорида:
1-банднинг иккинчи—ўн биринчи хатбоши, 4-банднинг иккинчи—саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
6-банднинг иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви республика органларининг бошқарув ходимлари сонини мақбуллаштириш ва қисқартириш тўғрисида» 2004 йил 5 январдаги 1-сон қарорига 2-илова 17-бандининг «Марказий аппарат» сатрида тўртинчи ва бешинчи устунлардаги «5» ва «10» рақамлари чиқариб ташлансин, олтинчи устундаги «46» рақами «58» рақами билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 29-сон, 333-модда; 2006 й., 48-50-сон, 489-модда; 2010 й., 23-сон, 183-модда; 2011 й., 28-сон, 291-модда, 34-35-сон, 352-модда)