23.11.2017 йилдаги 939-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 31.01.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризмни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида туризмни ривожлантириш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларга мувофиқ Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида сайёҳлик фаолияти хавфсизлигини самарали таъминлаш ва сайёҳлик хизматлари кўрсатиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Бухоро, Самарқанд, Хоразм ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари томонидан ишлаб чиқилган Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризмни таъминлаш концепцияси 1-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризмни таъминлаш концепциясининг (кейинги ўринларда Концепция деб аталади) асосий йўналишларини босқичма-босқич амалга ошириш бўйича «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг сифатли бажарилишини таъминлаш бўйича эксперт гуруҳларини бир ҳафта муддатда ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 1 январгача Концепциянинг асосий йўналишларини босқичма-босқич амалга ошириш бўйича «йўл хариталари»ни тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Концепциянинг асосий йўналишларини амалга ошириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат ташкилотларининг маблағларини ҳамда техник кўмаклашиш маблағларини, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбаларни жалб қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари, илмий доиралар вакиллари ва хорижий экспертларни кенг жалб этган ҳолда учрашувлар, семинарлар, давра суҳбатлари ҳамда матбуот анжуманлари ўтказилишини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2017 — 2020 йилларда Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризмни таъминлаш концепциясини амалга оширишга доир ташкилий чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 — 3 иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
видеокузатув, огоҳлантирувчи алоқа тизимларини жорий этиш ва қўшимча светофорларни жойлаштириш учун — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Моддий-техник базани ривожлантириш, ходимларни ижтимоий рағбатлантириш ва бошқа харажатлар махсус фонди маблағлари ва Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
телекоммуникация тармоқларини қуриш ва ўтказиш, маълумотларга ишлов бериш марказларини ташкил этиш учун — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари зиммасига Концепциянинг асосий йўналишлари ва Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида, сифатли ва самарали амалга оширилиши учун шахсий масъулият юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Бухоро, Самарқанд, Хоразм ва Қашқадарё вилоятлари ички ишлар бошқармалари тузилмаларида бошлиқлари бир вақтнинг ўзида вилоят ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари ҳисобланадиган хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаларини (кейинги ўринларда бошқармалар деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар бошқармалар фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бевосита сайёҳлик намойиши объектлари ва инфратузилмаси ҳудудларида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва жиноятчиликка қарши кураш борасида ички ишлар органлари фаолиятини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфсиз туризмни таъминлаш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини ахборот-техник қўллаб-қувватлаш, улар ўртасида мувофиқлаштирилган ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва қатъий назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сайёҳлик намойиши объектлари ва инфратузилмаси ҳудудларида юзага келадиган тезкор ва жиноий ҳолатларни тизимли таҳлил қилиш, сайёҳларга нисбатан содир этиладиган ҳуқуқбузарликлар сабаблари ва шароитларини аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан манзилли чора-тадбирлар кўриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро, Самарқанд, Хоразм ва Қашқадарё вилоятлари ички ишлар бошқармалари тузилмаларидаги бошқармалар белгиланган штатлар сони доирасида ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқармаларнинг шахсий таркиби лавозимлари танлов асосида юқори малакали, биринчи навбатда, хорижий тилларни биладиган мутахассислар билан таъминланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқармалар ходимлари (хизматчилари) учун уларнинг лавозим маошининг 10 фоизи миқдорида ҳар ойлик устама белгиланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарор билан бошқармалар учун белгиланган жамлаш тартиби, талаблар, имтиёз ва преференциялар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаментининг Хавфсиз туризм бошқармасига ҳамда республиканинг бошқа ҳудудларида ташкил этиладиган хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаларига татбиқ этилади.
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 январдаги 37-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.01.2023 й., 09/23/37/0063-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг харажатлар сметаси ва штат жадвалига ўзгартиришлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқармаларнинг бевосита жойларда хавфсиз туризмни таъминлаш вазифаларини бажарадиган ходимларини (хизматчиларини) «Электр таржимон» дастурий таъминоти ва электрон ахборот тизимлари маълумотлар базасидан фойдаланиш имконини берадиган шахсий планшет компьютерлари билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Дастурнинг хавфсиз туризмни таъминлаш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш назарда тутилган тадбирларининг тизимли мониторингини ва сифатли амалга оширилишини таъминласин ҳамда уларнинг амалга оширилаётган «Хавфсиз шаҳар» ягона аппарат-дастурий комплекс лойиҳасига мос келишига алоҳида эътибор қаратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бир ой муддатда Бухоро, Самарқанд, Хоразм ва Қашқадарё вилоятлари ички ишлар бошқармаларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармалари тузилмаларини ва улар тўғрисидаги низомларни тасдиқласин, шунингдек, уларнинг малакали мутахассислар билан бутланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи Ш.Х. Шерматов ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 23 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
939-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2017 й., 09/17/939/0320-сон; 04.05.2019 й., 09/19/372/3081-сон; 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.01.2023 й., 09/23/37/0063-сон; 29.12.2023 й., 09/23/688/0996-сон)