21.11.2017 йилдаги 927-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар аҳолисини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар аҳолиси истеъмоли учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотларини сифатли ва мақбул нархларда кафолатли етказиб берилишини таъминлаш, уларни уюшган савдосини ташкил этиш, ички истеъмол бозорида ушбу маҳсулотлар нархларини барқарорлаштириш учун етарли миқдорда захирасини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Тошкент шаҳар ҳокимлиги муассислигида шаҳар аҳолисига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотларини тизимли етказиб бериш, қайта ишлаш ва захирасини яратишга ихтисослашган «Toshkent agro zaxira xizmat» давлат унитар корхонасини (кейинги ўринларда Давлат корхонаси деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги белгиланган тартибда Давлат корхонаси уставини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда уни давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар Давлат корхонасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар аҳолисига, жумладан аҳоли яшаш мавзеларига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотларини (кейинги ўринларда маҳсулот деб аталади) ўз вақтида етказиб берилиши ва сотилишини таъминлаш, ички истеъмол бозорида маҳсулотлар нархларини барқарорлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агросаноат соҳасидаги ташкилотлар, деҳқон ва фермер хўжаликларидан тайёр маҳсулотларни сотиб олиш, сақлаш, қайта ишлаш, консервация қилиш, қадоқлаш ва сотиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотлар захирасини яратиш ишларини ташкил этиш ҳамда қиш ва баҳор мавсумида уларнинг нархлари сунъий равишда ошиб кетишини олдини олиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрининг туманларида маҳсулотлар савдосини амалга оширувчи шохобчалар, савдо дўконларини ташкил этиш ҳамда деҳқон ва фермер хўжаликлари томонидан ўзлари етиштирган маҳсулотларни ушбу шохобчалар ва савдо дўконларида сотилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотларни етиштириш мақсадида Тошкент вилояти Оҳангарон туманида жойлашган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзи етиштирган маҳсулотларни қайта ишлайдиган ташкилотлар фаолиятини йўлга қўйиш ва уларни Тошкент шаҳар аҳолисига мақбул нархларда уюшган савдосини ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан биргаликда, тажриба тариқасида, Давлат корхонасига Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани, «Бирлик», «Шодмалик», «Ғаллақудуқ» ва «Дўстлик» массивлари ҳудудидан қишлоқ хўжалик фаолиятини амалга ошириш учун 10 минг гектардан кам бўлмаган ер участкасини бириктирилишини ҳамда чорвачилик фаолиятини амалга ошириш учун «Оҳангарон» ўрмон хўжалиги ҳудудидан 20 минг гектардан кам бўлмаган ер участкаларини ўрнатилган тартибда ижарага берилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тошкент вилоят ҳокимлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фермер хўжаликлари ва тадбиркорлик субъектларига қулай шароитлар яратиш мақсадида Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида бўш турган ва самарали фойдаланилмаётган бино ва иншоотлар рўйхатини шакллантириб, ўрнатилган тартибда Давлат корхонасига берилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бириктирилган ҳудудда қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик фаолиятини амалга ошириш учун белгиланган тартибда фермер хўжаликлари ва бошқа тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш, ер майдони жойлашган ҳудуддаги туман ҳокимлиги, Давлат корхонаси ва тадбиркорлик субъектлари (фермер хўжаликлари) ўртасида ихтиёрий равишда тузилган уч томонлама шартнома асосида фаолиятни йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жалб қилинган фермер хўжаликлари ва бошқа тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун зарур шарт-шароитларни яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрининг ички истеъмол бозорида маҳсулотлар нархларини барқарорлаштириш бўйича тегишли ишларни амалга ошириш вазифалари юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тошкент шаҳар ҳокимлигига Давлат корхонасининг асосий вазифалари бажарилишини таъминлаш мақсадида маҳсулотларни сотиш учун Тошкент шаҳар туманларидаги аҳоли яшаш мавзеларида намунавий лойиҳадаги кичик енгил типдаги савдо дўконларини (дала дўконларини) жойлаштиришга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тижорат банкларига Давлат корхонасига 3 йилдан кам бўлмаган муддатга имтиёзли кредитлар ажратиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев ва Тошкент шаҳар ҳокими Р.Ж. Усманов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 21 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
927-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2017 й., 09/17/927/0316-сон)