22.11.2017 йилдаги 935-сон
ONLINE TRANSLATE
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фанлар академияси ҳузурида Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб - интернатини ва Астрономия ва аэронавтика боғини тузишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабни ва «Астрономия ва аэронавтика» боғини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 14 сентябрдаги ПҚ-3275-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, Астрономия институти ҳузурида Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб — интернатини ва Астрономия ва аэронавтика боғини ташкил этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Астрономия институтининг асосий ва тарихий биноларини капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Астрономия институти ҳузурида Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатини (кейинги ўринларда — мактаб-интернат) Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология илмий-тадқиқот институтининг Гидрометеорология хизмати марказининг Тошкент шаҳар, Бодомзор йўли, 1-тор кўча, 72-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотларида жойлаштириш бўйича таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология илмий-тадқиқот институтининг Гидрометеорология хизмати марказининг Тошкент шаҳар, Бодомзор йўли, 1-тор кўча, 72-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотлари унга туташ ҳудуди билан бирга Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Астрономия институти тасарруфига оператив бошқарув ҳуқуқи билан ўрнатилган тартибда бепул ўтказиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология илмий-тадқиқот институтининг Гидрометеорология хизмати марказини мазкур ташкилотнинг мақсади ва йўналишларига мос келадиган бинога жойлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги мактаб-интернат биносини реконструкция қилиш, 150 ўринли ётоқхона ва спорт зал қуриш, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Астрономия институти ҳудудида Астрономия ва аэронавтика боғини барпо этиш ва планетарий қуриш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Астрономия институти асосий ва тарихий бинолари ҳамда телескоп павильонларини (кейинги ўринларда — объект) капитал таъмирлаш чора-тадбирларини амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Объект бўйича қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси — буюртмачи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган танлов савдолари натижаларига кўра — бош лойиҳа ва бош пудратчи ташкилотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5 Объектни молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа-қидирув ишларини бажариш, 2017-2018 йилларда мактаб-интернат биносини реконструкция қилиш, 150 ўринли ётоқхона ва спорт зали қуриш, ўқув хоналари, лаборатория хоналари, кутубхона ва бошқа хоналарни замонавий ускуналар, ўқув-услубий жиҳозлар, компьютер ва ўқув-лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш-Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

темир-бетон бордюрларни ва суғориш каналларини алмаштиришни, шунингдек, мавсумий ўсимликлар экишни ҳисобга олган ҳолда объект ҳудудини ободонлаштириш-Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маҳаллий бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Астрономия институти асосий ва тарихий биноларини ҳамда телескоп павильонларини капитал таъмирлаш — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Астрономия институти асосий ва тарихий биноларини ҳамда телескоп павильонларини мебель билан жиҳозлаш — Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг илмий муассасалари объектларини сотишдан тушган бюджетдан ташқари маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи муҳандислик — коммуникация тармоқларини (электр, газ, сув ва иссиқлик таъминоти, канализация, алоқа ва ҳ.к.) ўрнатиш — тегишли эксплуатация ташкилотлари маблағлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюртмачининг асосланган ҳисоб — китобларига кўра, Ўзбекистон Республикаси 2017 йил Инвестиция дастури доирасида капитал қўйилмалар лимитларини қайта тақсимлаш орқали, жорий йилда Астрономия ва аэронавтика боғи, шунингдек, планетарий қуриш, шу жумладан самолётлар ва бошқа ҳаво кемалари макетларини тайёрлаш учун зарур бўлган лойиҳа — смета ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қурилиш — монтаж ишларини олиб бориш учун маблағлар ажратишни назарда тутсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси 2018 йил Инвестиция дастурини шакллантиришда қурилиш — монтаж ишлари ва объектни жиҳозлаш учун тегишли капитал қўйилмалар лимитларини белгиласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Халқ таълими вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактаб-интернатни амалга оширилаётган чора-тадбирлар доирасида 2018-2019 ўқув йилига қадар ўқув хоналари, лаборатория хоналари, кутубхона ва бошқа биноларни замонавий ускуналар, мебель, компьютерлар ва бошқа ўқув-лаборатория воситалари билан жиҳозлаш, шунингдек, ўқув адабиётлари ва методик қўлланмалар билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда мактаб-интернат ва Астрономия ва аэронавтика боғи уставини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек, мактаб-интернатда ўқишга номзодларни танлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактаб-интернатга қабул 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб математика, физика, информатикага бўйича ихтисослашган синфларга (йўналишлар бўйича) 7-синфдан, шунингдек, астрономия синфларига 10-синфдан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактаб-интернатга Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларидан иқтидорли ўқувчилар танлов асосида қабул қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактаб-интернатга фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тошкент шаҳар ҳокимлиги белгиланган тартибда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 1 декабрга қадар бош лойиҳалаштириш ташкилоти билан биргаликда объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини сифатли ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда давлат экспертизасини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикасининг Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда «ТошкентбошпланЛИТИ» ДУК билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Астрономия институти, Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг Тошкент сейсмология станцияси ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази ҳудудида Астрономия ва аэронавтика боғини ташкил этиш учун ер участкаларининг чегараларини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турар-жой бинолари, нотурар бино ва иншоотларни бузиш, Астрономия ва аэронавтика боғи ҳудудида объектлар қуриш, ташқи муҳандислик ва транспорт коммуникацияларнинг ўтказиш билан боғлиқ ташкилий-техник масалаларни ҳал қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Астрономия ва аэронавтика боғи ҳудудида яшовчи оилаларнинг олиб қўйилган ер участкалари учун компенсация сифатида белгиланган тартибда жисмоний ва юридик шахсларга турар-жой бинолари ва нотурар бинолар қуриш учун ер участкалари ҳамда кўп қаватли биноларда квартиралар ажратиш харажатларини молиялаштиришни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикасининг Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси лойиҳа-смета ҳужжатларини давлат экспертизасини ва объектдаги қурилиш-монтаж ишлари сифатини устидан тегишли таъминлаш мақсадида мувофиқ давлат архитектура-қурилиш назорати ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж.Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Б.С. Юлдашев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 22 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
935-сон