Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган, давлат даромадига ўтказилган ва берилган бойликларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги томонидан «Фонон» давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонасига сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 июндаги ПФ-152-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Заргарлик саноатини давлат томонидан кўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 августдаги ПҚ-3199-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, давлат даромадига ўтказилган ва берилган бойликларни сотиш тартибини янада такомиллаштириш ва улардан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган, давлат даромадига ўтказилган ва берилган бойликларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги томонидан «Фонон» давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонасига сотиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигига моддий-техник базани таъминлаш, шунингдек, бойликларни сақлаш, ташиш, сотиш ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигидан экспертларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш мақсадида сотилган бойликлар қийматининг 2 фоизини махсус ҳисоб рақамига йўналтиришга рухсат берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказилган бойликлардан самарали фойдаланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 5 июндаги 156-сон қарорининг 1- ва 2-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 й., 23-сон, 304-модда).
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигининг бош директори Б.Б. Собиров зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 20 ноябрь,
926-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 ноябрдаги 926-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган, давлат даромадига ўтказилган ва берилган бойликларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги томонидан «Фонон» давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонасига сотиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Заргарлик саноатини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 августдаги ПҚ-3199-сон қарорига мувофиқ давлат фойдасига ўтказилган қимматбаҳо металлар парчалари ва улардан ясалган буюмлар шаклидаги бойликларни, ярим қимматбаҳо ва қимматбаҳо тошлар ва марваридлар, эгасиз бойликлар, топилма бойликлар ҳамда мулк эгалари томонидан давлат фойдасига беғараз берилган бойликларни (археологик ва музей буюмлари ёки музей коллекциялари ҳамда бошқа маданий қийматга эга бўлган бойликлар бундан мустасно) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) томонидан «Фонон» давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонасига (кейинги ўринларда «Фонон» ДИИЧК деб аталади) сотиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
қимматбаҳо металлар — олтин, кумуш, платина ҳамда ҳар қандай тур ва ҳолатдаги, шу жумладан хом ашё, қотишмалар, заргарлик буюмлари ва бошқа буюмлардаги, ишлаб чиқариш парчалари ва чиқиндиларидаги платина гуруҳига оид (палладий, иридий, родий, рутений, осмий) металлар;
қимматбаҳо тошлар — табиий олмослар, бриллиантлар, лаъллар, зумрадлар, сапфирлар ва александритлар;
ярим қимматбаҳо тошлар — цирконий, фианит, оникс (ақиқнинг тарам-тарам тури), коралл (маржон), аквамарин, яшма, сунъий ёқут, опал, қаҳрабо, ёқут, турмалин, аметист, бериллар гуруҳи, малахит, топаз, нефрит, танзанит, агат, феруза, гематит, кон биллури, кварц, ложувард, хризопраз;
бойликлар — қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар хамда табиий марваридлар;
олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказилган бойликлар — ваколатли органлар (Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга ҳамда жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти (кейинги ўринларда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент деб аталади) томонидан олиб қўйилган буюмлар ва жиноят қуроллари шаклидаги, шунингдек, ашёвий далиллар ва суд қарорлари ва ушбу органларнинг кучга кирган ҳал қилув қарорлари асосида давлат даромадига ўтказилган бойликлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат даромадига берилган бойликлар — эгасиз бойликлар, топилма бойликлар ва мулк эгалари томонидан ихтиёрий равишда давлат даромадига беғараз берилган, шу жумладан, давлат фойдаси учун рад этилган божхона режими остига жойлаштирилган бойликлар.
2-боб. Бойликларни тақсимлаш тартиби
3. Бойликларни (археологик ва музей буюмлари ёки музей коллекциялари ҳамда бошқа маданий қийматга эга бўлган бойликлардан ташқари) «Фонон» ДИИЧКга сотиш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича шартнома асосида, тўловни тўлиқ олдиндан тўлаш шартларида миллий валюта (сўм)да қуйидаги тартибда амалга оширилади:
қимматбаҳо металлар учун — Лондон қимматбаҳо металлар биржасининг эрталабки фиксинг нархи ва Марказий банкнинг тўлов ҳисоб рақами ёзилган санадаги курси бўйича (қимматбаҳо металларнинг соф оғирлиги бўйича);
ярим қимматбаҳо, қимматбаҳо тошлар ва марваридлар учун — «Фонон» ДИИЧКнинг тегишли харажатлари қопланган ҳолда баҳоловчи ташкилотлар томонидан белгиланган тартибда ўтказилган баҳолашлар асосида.
4. Ярим қимматбаҳо, қимматбаҳо тошлар ва марваридларни баҳолаш заргарлик буюмларининг ички ва ташқи бозорлар конъюнктураси бўйича мавжуд маълумотлар асосида баҳолаш кунида амал қилган нархлар бўйича баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланади.
5. Баҳоловчи ташкилот баҳолаш ишлари якунланганидан сўнг баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этади, ушбу ҳисобот бойликларни сотишга Агентлик ва «Фонон» ДИИЧК ўртасида тузиладиган шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Бойликларни сотишдан тушадиган пул маблағлари Агентликнинг махсус ҳисобварағига тушишига қараб ваколатли банкда уч банк иш куни мобайнида қуйидаги тартибда тақсимланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1) 2009 йил 15 июлгача олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказилган бойликлар бўйича — 100 фоиз миқдорида реквизитлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тақдим этилган Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети махсус ҳисобварағига;
2) 2009 йил 15 июлдан кейин олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказилган бойликлар бўйича:
98 фоизи — пул маблағларини кейинчалик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимлаш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг махсус ҳисобварағига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
2 фоизи — Агентликнинг махсус ҳисобварағига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
3) давлат даромадига ўтказилган бойликлар бўйича:
98 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига;
2 фоизи — Агентликнинг махсус ҳисобварағига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
4) давлат фойдаси учун рад этилган, божхона режими остига жойлаштирилган бойликлар бўйича:
50 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига;
50 фоизи — давлат мулкини бошқариш бўйича ушбу ваколатли органнинг давлат фойдаси учун рад этилган, божхона режими остига жойлаштирилган бойликларни баҳолаш, сақлаш ва сотиш ҳамда бошқарув ва маъмурий функцияларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун йўналтириладиган давлат мулкини бошқариш ваколатига эга бўлган органнинг бюджетдан ташқари махсус ҳисоб варақларига (ёки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг тегишли бўлинмаларида очилган шахсий ҳисобварақларига).
7. Агентлик пул маблағларини Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг махсус ҳисобварағига ўтказишда ҳужжатларни ҳар бир ижро варағи бўйича алоҳида ушбу бойликларни олиб қўйган органни кўрсатган ҳолда тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Якунловчи қоидалар
8. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг эксперти археологик ва музей буюмлари ёки музей коллекциялари, шунингдек, бошқа маданий қийматга эга бўлган буюмлар тўғрисида берилган хулосаларнинг ишончлилиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлиқ жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Баҳоловчи ташкилот баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлиқ жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Агентликнинг мутахассислари бойликларни сотишдан тушган пул маблағлари ўз вақтида ўтказилишини таъминлаш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлиқ жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган, давлат даромадига ўтказилган ва берилган бойликларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги томонидан «Фонон» давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонасига сотиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
ИЛОВА
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган, давлат даромадига ўтказилган ва берилган бойликларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги томонидан «Фонон» давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонасига сотиш
СХЕМАСИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.