03.08.2000 йилдаги 303-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ВИЛОЯТЛАР, ШАҲАРЛАР ВА ТУМАНЛАР ҲОКИМЛИКЛАРИ ТАШКИЛИЙ-КАДРЛАР ХИЗМАТИ МАҚОМИНИ ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ташкилий-кадрлар хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш, маҳаллий ижро ҳокимияти органларида кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва янгилаш ишларини тубдан яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг эътиборлари жойларда ташкилий-кадрлар хизмати фаолиятини ташкил этиш масалалари бўшаштириб юборилганлигига, уларни бу соҳада давлат сиёсати тамойилларини жорий этишга қодир бўлган тажрибали ва лаёқатли мутахассислар билан тўлдиришга қаратилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 29 мартдаги 147-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2004 й., 13-сон, 149-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳокимликларнинг ташкилий ишлар ва кадрлар масалалари бўйича гуруҳлари зиммасига қуйидаги асосий вазифаларни ҳал этиш юклансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
раҳбарлик лавозимларига кадрлар тайёрлаш ва жой-жойига қўйиш тизимини яратиш ва мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларда кадрларга бўлган эҳтиёж асосида амалдаги ва истиқболли кадрлар захирасини шакллантириш, уларни босқичма-босқич мўлжалланган лавозимларга тайёрлаб бориш, қайта ўқитиш ва пировард натижада замонавий раҳбар тайёрлаш тизимини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларда мунтазам равишда кадрлар билан ишлашнинг аҳволини таҳлил қилиш, ёш истеъдодли, мустақиллигимиз ғояларига содиқ бўлган ватанпарвар, фидоий кадрларни танлаш ва улар тўғрисида ҳокимият раҳбариятига ахборот ва таклифлар бериб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
раҳбар кадрлар алмашинуви (ротация) эҳтиёжларини ўрганиб бориш ва таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасалалари ва ўқув юртлари билан кадрларга бўлган эҳтиёж юзасидан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудлардаги кадрлар тўғрисидаги маълумотларни ўзида жамлаган ягона компьютер маълумотлар базасини яратиш ва ундан доимий равишда самарали фойдаланиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари кадрлар бўйича давлат сиёсати тамойилларининг амалга оширилиши, кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, ўқитиш ва тарбиялаш учун шахсан жавобгардирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Икки ой муддат ичида уларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ташкилий-кадрлар ишлари бўйича Давлат маслаҳатчиси хизмати билан биргаликда ҳокимликларнинг ташкилий ишлар ва кадрлар масалалари бўйича гуруҳларини махсус билим ва тайёргарликка, касбий ва ҳаётий тажрибага эга бўлган, ўз билими ва ишчанлик малакаси бўйича давлатнинг кадрларни тайёрлаш ва жой-жойига қўйиш сиёсатини амалга оширилишини таъминловчи кадрлар билан янгилаш ва тўлдириш юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тегишли ҳокимликлар ходимларининг чекланган штатлари сони доирасида, меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси ва бошқарув органлари ходимларига меҳнат ҳақи тўлаш бўйича гуруҳлар жадвалидан келиб чиқиб:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари аппарати ташкилий ишлар ва кадрлар масалалари бўйича гуруҳ раҳбарлари иш ҳақини Ахборот-таҳлил гуруҳлари раҳбарлариникига тенглаштирилган ҳолда молиялаштиришни таъминласин;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 ноябрдаги 531-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 45-46-сон, 470-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 ноябрдаги 531-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 45-46-сон, 470-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари аппарати тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида»ги 1997 йил 17 июндаги 301-сон қарорининг 1, 2, 5-иловаларига, «Шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари аппарати тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида»ги 1997 йил 30 сентябрдаги 459-сон қарорининг 1, 2, 3, 4, 9, 10, 11, 12-иловаларига тегишли ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов ва Президентнинг Ташкилий-кадрлар ишлари бўйича давлат маслаҳатчиси зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 3 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
303-сон