16.11.2017 йилдаги ПФ-5241-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакат иқтисодиётини жадал ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва аҳоли сонининг ўсиб бориши ичимлик сувига юқори талабни, ундан оқилона фойдаланиш заруратини, шунингдек, республиканинг сув ресурслари чекланган шароитда замонавий сув тежамкор технологияларни жорий этишни тақозо қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, тўпланиб қолган тизимли муаммо ва камчиликлар дебитор қарздорликни камайтиришга, тўлов интизомини мустаҳкамлашга ва тармоқнинг янада ривожланишига тўсиқ бўлмоқда. Жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчидан, сувни ишлаб чиқариш, етказиб бериш, сарфлаш ва истеъмол қилишни ҳисобга олиш тизимининг амалда мавжуд эмаслиги, оқибатда унинг етказиб берилиши, тўловлар ўтказилиши ва ўзаро ҳисоб-китоблар ҳолати ҳақидаги маълумотларнинг ишончлилиги таъминланмаяпти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчидан, водопровод-канализация хўжалиги ташкилотлари томонидан, жумладан менежмент ва дебитор қарздорлик ундирувини ташкил этиш масалаларининг самарасиз бошқарилиши тармоқнинг тўлиқ зарар билан ишлашига олиб келмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчидан, водопровод ва канализация тармоқлари, сув таъминоти объектларининг эскирганлиги, кўпчилигидан қирқ йилдан ортиқ фойдаланилиши, шунингдек, уларни янгилаш ва модернизация қилиш суръатининг пастлиги, айниқса, жойларда кўплаб исрофгарчилик ва аварияларга, сувни етказишда катта йўқотиш ҳамда узилишларга олиб келмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчидан, водопровод-канализация хўжалиги ташкилотларининг электр энергияси учун қарздорлиги юқори даражада;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчидан, водопровод-канализация хўжалиги ташкилотлари ходимларининг касбга тайёргарлик даражаси паст, малакали кадрлар тизимдан чиқиб кетган, ушбу соҳадаги ходимлар томонидан ҳуқуқбузарлик содир этиш ҳолатлари мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мавжуд муаммоларни ҳал қилиш бўйича таъсирчан чораларнинг кўрилмаслиги аҳолини сув билан барқарор таъминлаш масаласини хавф остига қўяди, сув ресурсларидан ўта нооқилона фойдаланилишига олиб келади ва замонавий сув тежамкор технологияларни жорий этишга тўсқинлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида бошқарув тизимини, назорат ва ҳисобга олиш механизмларини тубдан такомиллаштириш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 ноябрдаги ПФ-5883-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.11.2019 й., 06/19/5883/4074-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 ноябрдаги ПФ-5883-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.11.2019 й., 06/19/5883/4074-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 ноябрдаги ПФ-5883-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.11.2019 й., 06/19/5883/4074-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 2018 йил 1 январдан бошлаб қуйидаги тартиб жорий этилсин, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча гуруҳ истеъмолчиларига сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Олдиндан ҳақ тўланмаган ҳолларда, мазкур истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда сув таъминоти ва сув чиқариш тизимидан тўлиқ узишгача бўлган чоралар кўрилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув таъминоти ва сув чиқариш тизимидан илгари узиб қўйилган шахсларни қайта улашда I гуруҳ истеъмолчиларидан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида, II ва III гуруҳ истеъмолчиларидан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида тўлов қайта улашни амалга оширган ташкилот ҳисобига маблағларни ўтказиш орқали ундирилади;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПФ-5894-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчи сув истеъмолини ҳисобга олиш ускуналарининг лозим даражада эксплуатация қилиниши ва созлиги учун жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 1 декабрга қадар муддатда туман (шаҳар)лар кесимида 2017 йил 1 ноябрь ҳолатига сув таъминоти ва сув чиқариш хизматидан қарздорлиги мавжуд бўлган истеъмолчиларнинг шахсий рўйхатини, шу жумладан истеъмолчи — юридик шахслар билан қарздорликни таққослаш бўйича мавжуд далолатномаларни Бюрога тақдим этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 1 декабрга қадар муддатда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда тушумларнинг ҳаққоний ҳисобини юритиш ва пул маблағларининг ҳаракатини Бюро томонидан мониторинг қилишни таъминловчи, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматидан тушган маблағларни ягона банк ҳисобрақамларида жамлаш тизимини жорий этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда тегишли функцияларнинг Бюрога ўтказилишини ҳисобга олган ҳолда «Сувоқова» ва «Сувсоз» давлат унитар корхоналарининг назоратчи штат бирликлари қисқартирилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бюро билан биргаликда Бюро томонидан сув истеъмолчиларидан ундириладиган пул маблағларидан Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасига ўтказиладиган ажратмалар миқдорларини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 10 декабрга қадар муддатда Истеъмолчиларга сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидаларига ушбу Фармон талабларини инобатга олган ҳолда ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси билан биргаликда илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда сувни ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва тақсимлашда йўқотишларни аниқлаш тартибини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 1 январга қадар муддатда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда сувни ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва тақсимлашни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг ягона автоматлаштирилган тизимини яратиш ҳамда жорий этишни, шу жумладан сув тақсимлаш тармоқларида ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатишни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 1 январга қадар муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси, Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда сув таъминоти ва сув чиқариш тизими объектларини муҳофаза қилишни кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 1 апрелга қадар муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси, Бюро, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда сув таъминоти ва сув чиқариш хизматларининг барча гуруҳ истеъмолчиларини инвентаризация қилсин, шунингдек, истеъмолчилар ҳақида ягона электрон маълумотлар базасини яратиш ва кўрсатилган хизматлар учун тўловларга тузатишлар киритиш билан бир вақтда сув таъминоти ва канализация тизими объектларини технологик аудитдан ўтказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 1 январга қадар муддатда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Бюро, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда водопровод-канализация хўжалиги объектлари ва иншоотларига кадастр ҳужжатларини расмийлаштирган ҳолда уларни инвентаризациядан ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда водопровод-канализация хўжалиги ташкилотларининг рентабеллигини таъминловчи қулай тарифларни белгилаш механизмларини назарда тутган ҳолда Сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун тарифларни белгилаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 1 январдан бошлаб сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун янгиланган тарифларни жорий қилишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда Сув истеъмолчилари — бюджет ташкилотларини замонавий сув истеъмолини ҳисобга олиш ускуналари билан босқичма-босқич жиҳозлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги хўжалик-ичимлик сув таъминотини таъминлаш учун ер усти сувлари чиқарилишининг ўз вақтида амалга оширилиши устидан назоратни таъминласин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 апрелдаги ПФ-66-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2025 й., 06/25/66/0348-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бир ой муддатда мазкур Фармон талабларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг ташкилий-штат тузилмаси ва Низомига ўзгартиш ва қўшимчалар бўйича таклифларни киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Бюро ва Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг водопровод-канализация хўжалиги ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низом;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчиларни сув қувурлари, водопровод ва канализация тармоқларидан узиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Молия вазирлигининг Давлат молия назорати бош бошқармаси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Марказий банк ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда водопровод-канализация хўжалиги ташкилотлари фаолиятини:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқарув ва назорат тизимининг самарадорлиги, ташкилий-штат тузилмаси ҳамда ходимлар сонининг асослилигига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сувни ишлаб чиқариш, етказиб бериш ҳамда хавфсизлиги ва сифатини таъминлаш бўйича амалдаги техник регламентларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги ишлаб чиқариш-техника инфратузилмаси ва қувватларининг ҳолатига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув водопровод-канализация хўжалиги ташкилотларининг рентабеллиги, замонавий сув ва энергия тежамкор технологияларни жорий этиш даражасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун нарх-навони шакллантириш ва тарифларнинг асослилиги, ўзаро ҳисоб-китобларнинг ҳолатига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари кўрсатишдан келиб тушадиган пул маблағларидан мақсадли фойдаланилганлигига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастурлар, инвестиция ва бошқа лойиҳаларни рўёбга чиқариш ҳолати, амалга оширилаётган молиявий қўйилмалар ва жалб этилаётган, биринчи навбатда, хорижий инвестицияларнинг самарадорлигига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит маблағларидан мақсадли фойдаланилишига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молия-хўжалик фаолияти натижалари, дебитор ва кредитор қарздорлик ҳолати, уларни камайтириш бўйича кўрилаётган чораларга алоҳида эътибор қаратган ҳолда танқидий ўргансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрганиш натижалари бўйича 2018 йил 10 январга қадар муддатда сув таъминоти ва сув чиқаришни бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ёш авлодда сувга нисбатан тежамкорона муносабатда бўлиш ва ундан оқилона фойдаланиш маданиятини шакллантиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар кўрсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Бош прокуратураси бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда мазкур Фармоннинг мазмун-моҳияти, шу жумладан сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун тўловларни ўз вақтида тўлаш зарурлиги, шунингдек, ушбу соҳадаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик чоралари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этсин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 декабрдаги ПФ-5892-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Бюро ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 16 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-5241-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.11.2017 й., 06/17/5241/0266-сон; 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон; 27.11.2019 й., 06/19/5883/4074-сон, 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2025 й., 06/25/66/0348-сон)