Ҳужжат кучини йўқотган 29.12.2023 13.11.2017 йилдаги 909-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 29.12.2023
Ҳужжат 14.11.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизмати фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли «Ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш ва улардан фойдаланиш муносабатларини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида ягона геология хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3004-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, хавфли геологик жараёнлар таъсиридаги ҳудудларда олиб бориладиган муҳандис-геологик ишлари сифатини ошириш, назорат тизимини такомиллаштириш, ҳисобга олиш, мониторинг олиб бориш ва ҳудудлардан оқилона фойдаланиш, салбий оқибатлардан ўз вақтида огоҳлантириш, хабардор қилиш ва олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизмати тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизмати тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизматини ташкил этиш тўғрисида» 1994 йил 8 апрелдаги 194-сон қарорининг 2, 3 ва 4-бандлари ва қарорга 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси А.С. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Ф. Исламов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 13 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
909-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 ноябрдаги 909-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизмати тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизматининг (кейинги ўринларда Давлат кузатиш хизмати деб аталади) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги ва фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат кузатиш хизмати давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларнинг рўй бериши мумкин бўлган фалокатли оқибатлар тўғрисида қарор қабул қилишлари ва аҳолини огоҳлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш, аҳоли пунктлари ва бошқа объектларни ушбу жараёнлар таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида табиий ва хўжалик фаолият натижасида рўй берадиган хавфли геологик экзоген жараёнларнинг (кўчкилар, кўчишлар, чўкишлар, суффозиялар, карстлар) пайдо бўлиши ҳамда ривожланишини кузатувчи, шунингдек, прогонозлаштирувчи орган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат кузатиш хизмати Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат геология қўмитаси деб аталади) тизимига киради ва бевосита Давлат геология қўмитасига бўйсунади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат кузатиш хизмати ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Давлат геология қўмитасининг буйруқларига ва ушбу Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Давлат кузатиш хизмати ўз фаолиятини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Давлат кузатиш хизмати хавфли геологик жараёнларни кузатиш, уларнинг шаклланиши шароитларини, ривожланишини ўрганиш, рўй бериши мумкин бўлган фалокатли оқибатлари тўғрисида аҳолини, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларини огоҳлантириш ва хабардор қилиш юзасидан Давлат геология қўмитасига ҳисобот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Давлат кузатиш хизмати ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг ўз ваколатлари доирасида бериладиган ёзма кўрсатмалари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир. Давлат кузатиш хизмати ва унинг ҳудудий бўлинмалари ёзма кўрсатмаларини бажармаганлик учун қайд этилган органлар ва юридик шахсларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, жисмоний шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Давлат кузатиш хизмати юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳр ва бланкаларга, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ очиладиган банк ҳисоб рақамларига эгадир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Давлат кузатиш хизматининг вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қуйидагилар Давлат кузатиш хизматининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфли геологик жараёнлар ривожланадиган жойларни аниқлаш ва уларнинг фаоллашишини прогнозлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфли геологик жараёнларнинг юзага келиши ва ривожланишининг мониторинги олиб борилишини ташкил қилиш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда юридик ва жисмоний шахсларни уларнинг рўй бериши мумкин бўлган фалокатлари ва оқибатлари тўғрисида хабардор қилиш ва огоҳлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат кузатиш хизматининг ёзма кўрсатмалари, шунингдек, хулосаларида баён этилган талабларнинг барча давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда юридик ва жисмоний шахслар, уларнинг идоравий бўйсунишидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфли геологик жараёнларнинг янги манбалари шаклланишининг олдини олиш мақсадида уларнинг кучайиши мумкин бўлган минтақалардаги ҳудудлардан оқилона фойдаланиш бўйича тавсияномалар тайёрлаш ва бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Юкланган вазифаларга мувофиқ Давлат кузатиш хизмати қуйидаги функцияларни бажаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) хавфли геологик жараёнлар ривожланадиган жойларни аниқлаш ва уларнинг фаоллашишини прогнозлаштириш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфли геологик жараёнларни кузатиш ишларини олиб боришни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфли геологик жараёнларнинг салбий таъсиридан аҳоли яшаш пунктларини ҳимоя қилишнинг узоқ муддатли дастурларини ва ҳудудий чизмалар мажмуини чизишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ҳудудида хавфли геологик жараёнлар рўй бериши тўғрисидаги ахборотга оид маълумотлар банкини шакллантиради ва тўлдириб боради, техноген фаолиятнинг хавфли геологик жараёнлар кучайиши мумкин бўлган жойлардаги геологик муҳитга таъсирини таҳлил қилади, турли идоралар томонидан тақдим этилган маълумотлар бўйича хавфли геологик жараёнларнинг таъсири оқибатида етказилган зарарларни ҳисобга олиб боради, тоғ ёнбағирларининг мустаҳкамлигини сақлаш бўйича тавсияномалар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалга оширилган тавсияномаларнинг амалий аҳамиятини ҳар йили таҳлил қилади ва баҳолайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) хавфли геологик жараёнлар юзага келиши ва ривожланишининг мониторинги олиб борилишини ташкил қилиш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда юридик ва жисмоний шахсларни уларнинг рўй бериши мумкин бўлган фалокатлари ва оқибатлари тўғрисида хабардор қилиш ва огоҳлантириш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларни хавфли геологик жараёнларнинг фаоллашиши мумкинлигидан хабардор қилади ва огоҳлантиради, хавфли геологик жараёнларни кузатиш ишларини ташкил этиш бўйича тавсияномалар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат кузатиш хизмати, зарур бўлса, ўзининг хабардор қилиш тизимидан ташқари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (кейинги ўринларда ФВВ деб аталади), унинг ҳудудий бошқармалари, бўлинмалари ва бошқа идораларининг хабардор қилиш тизимидан фойдаланиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳудудлардан фойдаланишнинг жорий ҳамда истиқбол режаларини, шу жумладан, хавфли геологик жараёнлар кучайиши мумкин бўлган жойлардаги саноат ва хўжалик қурилишларининг лойиҳаларини келишади ҳамда уларни ўзлаштириш мумкинлиги тўғрисида хулосалар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли яшаш жойлари ва халқ хўжалиги объектларини хавфли геологик жараёнлар таъсиридан ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирлар лойиҳаларини лойиҳалаш ташкилотлари билан келишади, зарур ҳолларда шундай тадбирларни муҳандислик-геологик жиҳатдан асослашни тузишда (мураккаб ва алоҳида муҳим объектларда) иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат экология қўмитаси деб аталади), Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (кейинги ўринларда Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси деб аталади) ва ФВВ ҳузуридаги гидрометеорология хизмати маркази билан биргаликда хавфли геологик жараёнлар кучайиши мумкин бўлган жойларда ишлаб чиқариш кучларини ривожлантириш ва жойлаштириш схемаларини, шаҳарлар ва аҳоли яшайдиган бошқа жойларнинг бош режаларини экспертизадан ўтказади, хўжалик фаолиятининг хавфли геологик жараёнларни кучайтириши мумкин бўлган салбий таъсирларига баҳо беради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатига тааллуқли масалалар бўйича, шунингдек, хорижий тажрибани ўрганиш ва жорий этиш бўйича белгиланган тартибда халқаро ҳамкорликни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Давлат кузатиш хизматининг ёзма кўрсатмалари, шунингдек, хулосаларида баён этилган талабларнинг барча давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда юридик ва жисмоний шахслар, уларнинг идоравий бўйсунишидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфли геологик жараёнлар кучайиши тўғрисида муҳандислик-геология ахбороти, уларнинг олдини олиш ёки салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар кўриш учун хулосалар ва ёзма кўрсатмалар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФВВ билан биргаликда, зарур ҳолларда, Давлат кузатиш хизматининг ёзма кўрсатмалари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилмаётгани тўғрисидаги материалларни прокуратура органларига беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) хавфли геологик жараёнларнинг янги манбалари шаклланишининг олдини олиш мақсадида уларнинг кучайиши мумкин бўлган минтақалардаги ҳудудлардан оқилона фойдаланиш бўйича тавсияномалар тайёрлаш ва бериш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, ФВВга, Давлат экология қўмитаси ва «Давархитектқурилиш» қўмитасига хавфли геологик жараёнлар кучайиши мумкин бўлган жойлардаги ҳудудларни ўзлаштириш тартиби тўғрисидаги талабларни ва ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфли геологик жараёнларнинг белгиларини кузатиш масаласи бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга маслаҳат беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланишнинг нотўғри тартибида хавфли геологик жараёнларнинг юзага келишига, ривожланишига ёки уларнинг кучайишига олиб келувчи янги (реконструкция қилинган) объектлар ҳамда иншоотларни қабул қилиш ва ишга тушириш бўйича давлат комиссияси ишида қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функцияларни бажаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Давлат кузатиш хизмати унга юкланган вазифаларни ҳал этади ва ўзининг функцияларини бевосита ҳамда тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Давлат кузатиш хизматининг ҳуқуқлари, мажбурияти ва жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Давлат кузатиш хизмати унга юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хулосалар асосида хавфли геологик жараёнлар таъсирига учраган жойларда аҳолини бошқа жойга кўчириш, объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш тартибини бошқа муддатга кўчириш ёки ўзгартириш тўғрисида ижро этилиши шарт бўлган ёзма кўрсатмалар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфли геологик жараёнларни аниқлаш ва ривожланишини ўрганиш мақсадида идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, махфийлик тартибидаги объектлар, шунингдек, юридик ва жисмоний шахслар ҳудудига тўсиқларсиз кириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, юридик ва жисмоний шахслардан, идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, аҳоли яшаш пунктлари ва объектларни текшириш вақтида зарур ҳолларда алоқа воситалари, бино ва транспорт воситаси билан таъминлашларини сўраш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, ҳудудлардан тоғ ёнбағирларининг бардошлилигини сақлашга доир талаб ва тавсияларни бузган ҳолда фойдаланаётган корхоналар (ташкилотлар) фаолиятини тўхтатиш тўғрисида таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФВВ билан биргаликда хавфли геологик жараёнлар кучайиши мумкин бўлган жойларда мансабдор шахслар, шунингдек, юридик ва жисмоний шахслар томонидан объектлар ва улардан фойдаланиш талабларини қўпол равишда бузиш ёки мунтазам равишда бажармаслик ҳолларига йўл қўйилаётганлиги, шунингдек, яшовчиларни хавфли жойлардан кўчириш ҳақидаги ёзма кўрсатмалар бажарилмаётганлиги тўғрисидаги материалларни прокуратура органларига тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфли геологик жараёнлар кучайиши мумкин бўлган ҳудудларнинг чегарасини ҳар йили белгилаш ҳамда шунга мувофиқ равишда хавфсиз жойларга кўчириш лозим бўлган объектлар сони ва рўйхатига зарур ўзгартиришлар киритиш, илгари берилган тавсиялар ва ёзма кўрсатмаларнинг мазмунини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфли геологик жараёнлар кучайиши мумкин бўлган шарт-шароитларни ўрганиш масалаларини ишлаб чиқиш мақсадида белгиланган тартибда Давлат геология қўмитасининг Давлат геология фонди, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фонд материалларидан бепул ва навбатдан ташқари фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфли геологик жараёнлар кучайган даврда шошилинч хабардор қилиш ва огоҳлантириш зарурати туғилганда оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат кузатиш хизмати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эгадир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Кузатиш хизматининг Бош давлат инспектори ва унинг ўринбосарларига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфли геологик жараёнлар кучайиши мумкин бўлган жойларда аҳолини бошқа жойга кўчириш (муайян жойдан вақтинчалик кўчириш), объектлар қуриш ва улардан фойдаланиш тартибини бошқа муддатга кўчириш ёки ўзгартириш, шунингдек, бошқа ишларни амалга ошириш тўғрисида ёзма кўрсатмалар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфли геологик жараёнлар кучайиши мумкин бўлган жойларда, агар объектлар қурилиши хулосалар ва экспертиза далолатномаларисиз, лойиҳаларга риоя этилмасдан амалга оширилганда ёки Давлат кузатиш хизматининг тавсиялари бажарилмаганда ёхуд бу ишлар ҳудудлардан фойдаланишга доир амалдаги нормативларга риоя этилмай бажарилганда ўз ваколатлари доирасида қурилиш ишларини ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ёки ўн иш кунидан ортиқ муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида судга мурожаат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар кейинги фаолияти хавфли геологик жараёнларнинг пайдо бўлишига, ривожланишига ёки кучайишига олиб келса, идоравий мансублигидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар (ташкилотлар)нинг фаолиятини тўхтатиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш шарт-шароитлари хавфли геологик жараёнларнинг пайдо бўлишига, ривожланишига ёки кучайишига олиб келадиган бўлса, муҳандислик-геологик фонд материалларини ўрганиш ва асосли далиллар, шунингдек хавфли геологик жараёнлар ривожланган ҳудудларнинг жорий ҳолатидан келиб чиқиб илгари берилган хулосаларга зарур ўзгартиришлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Давлат кузатиш хизматининг ёзма кўрсатмалари бажарилмаганлиги ҳақида маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузиш ва уларни тегишли органларга юбориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Давлат кузатиш хизматининг давлат инспекторларига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хулосалар асосида аҳолини бошқа жойга кўчириш (муайян жойдан вақтинчалик кўчириш), объектлар қуриш ва улардан фойдаланиш вақтини бошқа муддатга кўчириш ёки ўзгартириш, шунингдек, хавфли геологик жараёнлар кучайиши мумкин бўлган жойларда бошқа ишларни амалга ошириш тўғрисида бажариш мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш шарт-шароитлари хавфли геологик жараёнларнинг пайдо бўлишига, ривожланишига ёки кучайишига олиб келадиган бўлса, хавфли геологик жараёнлар кучайиши мумкин бўлган жойларда ҳудудларни ўзлаштириш юзасидан илгари берилган хулосаларга зарур ўзгартиришларни бош давлат инспектори ва унинг ўринбосарлари билан келишган ҳолда киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфли геологик жараёнлар кучайиши мумкин бўлган жойларнинг чегарасини аниқлаш ҳамда шунга мувофиқ равишда хавфсиз жойларга кўчириш лозим бўлган хўжаликлар сони ва объектлар рўйхатига доир муҳандислик-техникавий тадбирларга ўзгартиришлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфли геологик жараёнлар кучайиши мумкин бўлган жойларда янги (реконструкция қилинган) объектлар ва иншоотларни қабул қилиш ва фойдаланишга топшириш бўйича давлат комиссиялари ишида қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат кузатиш хизмати органлари ва мансабдор шахсларининг ёзма кўрсатмалари бажарилмаганлиги ҳақида маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузиш ва уларни тегишли органларга бош давлат инспектори ва унинг ўринбосарлари билан келишган ҳолда юбориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Давлат кузатиш хизмати қуйидагиларга мажбурдирлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хавфли геологик жараёнларнинг пайдо бўлиши ва кучайиши мумкин бўлган шарт-шароитларни мунтазам ўрганиш, уларнинг рўй бериши мумкинлиги тўғрисида ҳар йили материаллар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли яшаш жойлари ва халқ хўжалиги объектларини ушбу жараёнларнинг таъсиридан ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирлар кўриш ва амалга ошириш учун уларнинг рўй бериши мумкин бўлган ҳалокатли оқибатлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълум қилиш ҳамда хавфли геологик жараёнлар кучайиши мумкин бўлган жойлардаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, юридик ва жисмоний шахсларни хабардор қилиш ва огоҳлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФВВга ўрганилаётган ҳудудларда хавфли геологик жараёнларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши, шунингдек, хавф кўрсатгичлари тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида ва тўлиқ тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси давлат манфаатларига қатъий риоя этилишини таъминлаш, хавфли геологик жараёнлар кучайиши мумкин бўлган жойларда ҳудудлардан фойдаланишда тор маҳкамачилик, маҳаллийчилик кўринишларининг олдини олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Давлат кузатиш хизмати ва унинг мансабдор шахслари уларга юкланган вазифалар ва функциялар самарали амалга оширилиши учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Давлат кузатиш хизмати фаолиятини ташкил қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Давлат кузатиш хизматига Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Давлат геология қўмитаси раиси томонидан лавозимига тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошлиқ Давлат геология қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланадиган ва озод қилинадиган икки нафар ўринбосарга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат кузатиш хизматининг бошлиғи хавфли геологик жараёнларни кузатиш хизмати бош давлат инспектори (кейинги ўринларда кузатиш хизмати бош давлат инспектори деб аталади) ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат кузатиш хизмати бошлиғининг ўринбосарлари кузатиш хизмати бош давлат инспекторининг ўринбосарлари ҳисобланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кузатиш хизмати давлат инспекторларининг шахсий таркиби уч йилда бир маротаба, агар зарур бўлса, ҳар йили Давлат кузатиш хизмати бошлиғи тақдимномасига биноан Давлат геология қўмитаси раиси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Давлат кузатиш хизмати бошқарув аппаратидан, давлат инспекторлари, ёрдамчи бўлинмалар, шунингдек, режимли гидрогеологик станцияларга тенглаштирилган ҳудудий кузатув станцияларидан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Давлат кузатиш хизмати бошлиғи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат кузатиш хизмати фаолиятига раҳбарлик қилади ва Давлат кузатиш хизматига юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди, Давлат кузатиш хизматининг давлат инспектори, ҳудудий станциялари ва ёрдамчи бўлинмаларининг ваколатларини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат кузатиш хизмати бошқарув аппарати ходимлари, ҳудудий станциялар ва ёрдамчи бўлинмалар бажариши мажбурий бўлган мажбурий буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат кузатиш хизматининг штатлар жадвалини Давлат геология қўмитасига келишиш учун киритади ва уни тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат кузатиш хизмати ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масаласини ҳал қилади ва белгиланган тартибда алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлар номзодларини мукофотлашга тавсия қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат кузатиш хизмати ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат кузатиш хизмати бошқарув аппарати, ёрдамчи бўлинмалари ва ҳудудий станцияларида ижро интизомини мустаҳкамлашга доир ишларни мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат кузатиш хизмати ваколатига кирувчи масалалар бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ижро қилиш ишларни назорат қилади ва мувофиқлаштиради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат кузатиш хизмати бошлиғи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Давлат кузатиш хизматида зарур ҳолларда хавфли геологик жараёнларни кузатиш жараёнида аниқланган муаммоларни тезкор ҳал этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган ҳолда республикада шаклланаётган кўчкилар ҳолатини таҳлил қилиш мақсадида бошлиқ (штаб раиси), унинг ўринбосарлари, шунингдек, ҳудудий кузатиш станциялари бошлиқларидан иборат таркибда тезкор штаб ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Давлат кузатиш хизматини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Давлат кузатиш хизматини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш йиллик минерал хом ашё базани ривожлантириш ва қайта тўлдиришнинг давлат дастурига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Минерал-хом ашё базани ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурига киритилмаган ва уларни амалга ошириш учун қўшимча харажатларни талаб қиладиган қўшимча ишларни бажаришни молиялаштириш буюртмачиларнинг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Давлат кузатиш хизмати томонидан олинган фойда, шунингдек, жамланган амортизация тўловлари ва бошқа тушумлар унинг тасарруфида қолади, белгиланган тартибда моддий-техник базани мустаҳкамлаш ва ахборот-коммуникацион тизимини ривожлантириш, касб маҳоратининг юқори даражаси, лавозим мажбуриятлари сифатли бажарилганлиги, ижодий фаоллиги ва ташаббускорлиги учун ходимларни рағбатлантириш учун фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Давлат кузатиш хизматини қайта ташкил қилиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 ноябрдаги 909-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизматининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ

Изоҳ: Ходимларнинг чекланган сони 154 нафарни ташкил этади, шу жумладан бошқарув ходимлари 9 нафар.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.11.2017 й., 09/17/909/0247-сон; 12.04.2021 й., 09/21/200/0318-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)