Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
«Ваколатли банкларда жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 6 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2437-2]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сон «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 16 февралдаги 4/7-сон «Ваколатли банкларда жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2437, 2013 йил 20 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 12-сон, 158-модда);
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 21 декабрдаги 26/3-сон «Ваколатли банкларда жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2437-1, 2013 йил 31 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 1-сон, 12-модда).
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 23 сентябрь,
26/17-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.11.2017 й., 10/17/2437-2/0225-сон)