Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент вилоятининг маъмурий-ҳудудий тузилишини ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 20 июлдаги ПҚ-3142-сон қарори ва «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 4 августдаги ПФ-5134-сон Фармонига мувофиқ:
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тузилмасини ушбу қарорда белгиланган талабларга мувофиқ қайта кўриб чиқиб, янги тузилмаси ва бошқарув ходимларининг штат бирлигини тасдиқлаш тавсия этилсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси У.С. Исмаилов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 3 ноябрь,
ПҚ-3374-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3374-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Вилоят ҳокимликлари бошқарув аппаратининг намунавий тузилмаси*
Бошқарув ходимларининг чекланган сони — 50 — 55 нафар.
* Тошкент вилоятидан ташқари.
** Хоразм, Бухоро ва Самарқанд вилоятларига тегишли
*** Бошқарув ходимларининг чекланган сони ҳудудларнинг тоифасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади».
2. 2-иловада «Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг масъул ходими» блоки «Вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссия котиби» блоки билан алмаштирилсин.
3. 2а-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Вилоятга бўйсунувчи шаҳарлар ҳокимликлари бошқарув аппаратининг намунавий тузилмаси
Бошқарув ходимларини чекланган сони — 18 — 23 нафар.
* Бекобод, Хонобод, Ширин ва Қувасой шаҳарлари ҳокимликларига тегишли.
** Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида ҳокимнинг иқтисодиёт, тадбиркорлик, саноатни ва туризмни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими жорий этилади.
*** Қувасой шаҳар ҳокимлигига тегишли.
**** Бошқарув ходимларининг чекланган сони вилоятга бўйсунувчи шаҳарларнинг тоифасидан келиб чиққан холда белгиланади».
4. 2б-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қишлоқ туманлари ҳокимликлари бошқарув аппаратининг намунавий тузилмаси
Бошқарув ходимларини чекланган сони — 19 — 25 нафар.
* Тахтакўпир, Мўйноқ, Қўнғирот. Тўрткўл, Амударё, Нукус, Шуманай, Тахиатош, Хўжайли. Избоскан, Пахтаобод, Жалақудук, Хўжаобод, Булоқбоши, Марҳамат. Олот, Қоракўл, Мирзачўл, Фориш. Бахмал, Янгиобод, Деҳқонобод, Ғузор, Миришкор, Шахрисабз, Китоб, Учқудуқ, Томди, Поп, Чуст, Косонсой, Яигиқўрғон, Чортоқ, Уйчи, Учқўрғон, Булунғур, Ургут. Мирзаобод, Оқолтин, Ховос, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Узун, Термиз, Музработ, Шеробод, Бўстонлиқ, Қибрай, Зангиота, Тошкент, Оҳангарон, Янгийўл, Чиноз, Бекобод. Бўка, Пискент, Данғара, Фурқат, Бешариқ, Ўзбекистон, Қува, Фарғона, Олтиариқ, Риштон, Сўҳ, Боғот, Янгиариқ, Хива Қўшкўпир, Шовот, Гурлан туманлари ҳокимликларига тегишли (жами — 71 та).
** Кегейли, Миришкор, Чироқчи. Шеробод. Пайариқ. Пастдарғом, Ховос, Қизириқ туманларига тегишли.
*** Бошқарув ходимларининг чекланган сони қишлоқ туманларининг тоифасидан келиб чиққан холда белгиланади».
5. 2в-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Алоҳида туманлар ҳокимликлари бошқарув аппаратининг намунавий тузилмаси*
Бошқарув ходимларининг чекланган сони — 23 — 25 нафар.
* Қўрғонтспа, Ромитан, Зомин, Нишон, Ҳазорасп, Сирдарё, Сариосиё, Асака ҳокимликларига тегишли.
** Асака тумани ҳокимлигидан ташқари.
*** Бошқарув ходимларининг чекланган сони қишлоқ туманларининг тоифасидан келиб чиккан холда белгиланади».
6. 2г-иловада «Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг масъул котиби» блоки «Вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссия котиби» блоки билан алмаштирилсин.
7. 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бошқарув аппарати ходимларининг чекланган сони
|
Т/р |
Ҳудудлар номи |
Бошқарув ходимларининг чекланган сони |
|
I тоифали ҳудудлар бўйича | ||
|
1. |
Андижон вилояти |
53 |
|
2. |
Қашқадарё вилояти |
53 |
|
3. |
Самарқанд вилояти |
55 |
|
4. |
Тошкент вилояти* |
64 |
|
5. |
Фарғона вилояти |
53 |
|
II тоифали ҳудудлар бўйича | ||
|
6. |
Бухоро вилояти |
55 |
|
7. |
Навоий вилояти |
53 |
|
8. |
Наманган вилояти |
53 |
|
9. |
Сурхондарё вилояти |
53 |
|
10. |
Хоразм вилояти |
55 |
|
III тоифали ҳудудлар бўйича | ||
|
11. |
Жиззах вилояти |
50 |
|
12. |
Сирдарё вилояти |
50 |
|
Тоифадан ташқари | ||
|
13. |
Тошкент шаҳри ** |
59 |
|
Жами |
706 | |
* Туризмни ривожлантириш департаменти (35 нафар) ҳисобга олинмаган холда.
** Капитал қурилиш бошқармаси (8 нафар), Инвестициялар ва хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш бошқармаси (6 нафар) ҳамда Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти (40 нафар) ҳисобга олинмаган ҳолда».
8. 3а-иловада:
а) қуйидаги мазмундаги 13-позиция билан тўлдирилсин:
|
« |
|||
|
13. |
Нурафшон |
24 | |
|
»; | |||
б) «Бошқарув ходимларининг чекланган сони» устунидаги «330» рақами «354» рақами билан алмаштирилсин.
9. 3б-иловада:
а) қуйидаги мазмундаги 16 ва 17-позициялар билан тўлдирилсин:
|
« |
|||
|
16. |
Оҳангарон |
18 | |
|
17. |
Янгийўл |
18 | |
|
»; | |||
б) «Бошқарув ходимларининг чекланган сони» устунидаги «303» рақами «339» рақами билан алмаштирилсин.
10. 3в-иловада:
а) «Қорақалпоғистон Республикаси» бўлимида:
«I тоифа» кичик бўлимининг «Бошқарув ходимларининг чекланган сони» устунида:
2-позициядаги «25» рақами «20» рақами билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 8-позиция билан тўлдирилсин:
|
« |
|||
|
8. |
Тахиатош |
20 | |
|
»; | |||
14-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
|
« |
|||
|
15. |
Жами |
307 | |
|
»; | |||
б) «Қашқадарё вилояти» бўлимида:
«I тоифа» кичик бўлимининг «Бошқарув ходимларининг чекланган сони» устунида:
1-позициядаги «23» рақами «19» рақами билан алмаштирилсин;
13-позициядаги «262» рақами «258» рақами билан алмаштирилсин;
в) «Тошкент вилояти» бўлимида:
«I тоифа» кичик бўлимининг «Бошқарув ходимларининг чекланган сони» устунида:
3-позициядаги «23» рақами «21» рақами билан алмаштирилсин;
5-позициядаги «25» рақами «21» рақами билан алмаштирилсин;
«II тоифа» кичик бўлимида:
1-позициянинг «Бошқарув ходимларининг чекланган сони» устунидаги «25» рақами «21» рақами билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 10-позиция билан тўлдирилсин:
|
« |
|||
|
10. |
Тошкент |
19 | |
|
»; | |||
14-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
|
« |
|||
|
15. |
Жами |
300 | |
|
»; | |||
г) «Хорезмская область» бўлимида:
номидаги «Хорезмская область» сўзлари «Хоразм вилояти» сўзлари билан алмаштирилсин;
«I тоифа» кичик бўлимининг «Бошқарув ходимларининг чекланган сони» устунида:
2-позициядаги «23» рақами «19» рақами билан алмаштирилсин;
10-позициядаги «203» рақами «199» рақами билан алмаштирилсин;
д) 157-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
|
« |
|||
|
159. |
Республика бўйича жами |
3200 | |
|
». | |||
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3374-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган баъзи қарорлари
РЎЙХАТИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.11.2017 й., 07/17/3374/0208-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон, 01.04.2022 й., 06/22/95/0267-сон)