Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида
2017 йил майда Қозон шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ ҳукумат раҳбарларининг Кенгаши мажлиси давомида Ўзбекистон Республикаси томонидан имзоланган атом энергиясидан тинчлик мақсадида фойдаланиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ва норматив-техник бошқариш, мувофиқликни баҳолаш, стандартлаштириш, аккредитация ва метрологик таъминлаш бўйича ёндашувларни бир-бирига яқинлаштириш тўғрисидаги Битимга мувофиқ:
1. 2017 йил 26 майда Қозон шаҳрида (Россия Федерацияси) имзоланган атом энергиясидан тинчлик мақсадида фойдаланиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ва норматив-техник бошқариш, мувофиқликни баҳолаш, стандартлаштириш, аккредитация ва метрологик таъминлаш бўйича ёндашувларни бир-бирига яқинлаштириш тўғрисидаги Битим тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигини уларга тааллуқли қисмида юқорида кўрсатилган халқаро шартноманинг амалга оширилиши юзасидан масъул бўлган ваколатли органлар этиб белгилансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Маълумот учун қабул қилинсинки, атом энергиясидан тинчлик мақсадида фойдаланиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ва норматив-техник бошқариш, мувофиқликни баҳолаш, стандартлаштириш, аккредитация ва метрологик таъминлаш бўйича мазкур Битим иштирокчи-давлатларининг ёндашувларини яқинлаштириш Битимнинг 2-моддасига мувофиқ ушбу йўналишлар бўйича фаолиятни белгиловчи Томонларнинг қўшимча битимларни қабул қилиш йўли билан амалга оширилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Ташки ишлар вазирлиги (А.Х. Комилов) Ўзбекистон Республикаси мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомилларини бажарганлиги тўғрисида депозитарийга тегишли билдиришнома йўлласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (А.С. Султонов) ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминласин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси А.С. Султонов, Бош вазир ўринбосари — «Ўзагросаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раиси Н.С. Отажонов, «Саноатгеоконтехназорат» Давлат инспекцияси бошлиғи Б.В. Ғуломов ва «Ўзстандарт» агентлиги бош директори А.У. Каримов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 2 ноябрь,
ПҚ-3368-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.11.2017 й., 07/17/3368/0203-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; 25.05.2024 й., 06/24/79/0363-сон)