Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида
1. Интеллектуал мулкни ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва ҳимоялаш соҳасида ҳамкорлик қилиш ҳамда Интеллектуал мулкни ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва ҳимоялаш масалалари бўйича Давлатлараро кенгашни ташкил этиш тўғрисида 2010 йил 19 ноябрдаги Битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида 2017 йил 26 майда Қозон шаҳрида (Россия Федерацияси) имзоланган Протокол тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилгани тўғрисида тегишли билдиришнома йўлласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 1 ноябрь,
ПҚ-3366-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.11.2017 й., 07/17/3366/0201; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон)