Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрини ободонлаштириш ишларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 11 ноябрдаги 251-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ишлар бошқармасининг 1-сон пансионати ҳудудидаги ободонлаштириш объектларининг зарур тарзда сақланишини ва улардан самарали фойдаланилишини, ноёб манзарали, игнабаргли дарахтлар ва буталарнинг сақланишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ҳамда Тошкент шаҳри ҳокими Р.Ж. Усмонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 31 октябрь,
885-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 октябрдаги 885-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг Ҳукумат объектларига хизмат кўрсатиш ихтисослаштирилган бошқармасининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Изоҳлар.
Ишлаб чиқариш ходимлари сони бажариладиган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
* «Дўрмон» миллий боғи дирекциясининг тузилмаси ва ходимлари сони Вазирлар Маҳкамасининг «Дўрмон» миллий боғини ташкил этиш тўғрисида» 2014 йил 5 июндаги 144-сон қарорига мувофиқ белгиланган.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.11.2017 й., 09/17/885/0197-сон)