Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ АЙРИМ ТУРЛАРИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА» 2002 ЙИЛ 4 ИЮНДАГИ 197-СОН ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сонли «Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан фаолиятнинг айрим турлари амалга оширилишини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2003 йил 1 январдан бошлаб қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фақат юридик шахс шаклида ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга ошириладиган фаолиятнинг айрим турлари рўйхатига улгуржи савдо фаолияти киритилсин.
2. Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фақат юридик шахс шаклида ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга ошириладиган фаолиятнинг айрим турлари рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланишни тартибга солиш тўғрисида» 2002 йил 4 июндаги 197-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 30-модда):
1-банднинг биринчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
1-банднинг иккинчи хатбошидаги «илова қилинаётган рўйхатга» сўзлари «Тадбиркорлик субъектлари — фақат юридик шахслар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириладиган фаолиятнинг айрим турлари рўйхатига» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритсинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 5 ноябрь,
380-сон
Тадбиркорлик субъектлари — фақат юридик шахслар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириладиган фаолиятнинг айрим турлари
РЎЙХАТИ
Фаолият турининг номи
1. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларни ёхуд бундай материаллар қўлланилган буюмларни сотиб олиш ва сотиш
2. Муҳр ва штамплар тайёрлаш
3. Меҳмонхоналар, отеллар ва кемпинглар ташкил этиш
4. Юридик шахсларга капитал қурилиш, қурилиш-монтаж ишлари бўйича хизматлар кўрсатиш
5. Лойиҳа, лойиҳа-конструкторлик фаолияти ҳамда лойиҳалар ва сметаларни экспертизадан ўтказиш
6. Нефть маҳсулотларининг барча турларини сотиш
7. Улгуржи савдо
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Умумий овқатланиш соҳасида хизматлар кўрсатиш (уй шароитларида ёки жойлардаги давлат ҳокимияти органлари қарори билан махсус ажратилган жойларда ўтириш ўринлари ташкил этмасдан донали таомларнинг айрим турларини тайёрлаш ва сотиш бўйича хизматлар бундан мустасно).
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 мартдаги 129-сон қарорига мувофиқ киритилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 5-6-сон, 50-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Технология жараёнлари ва ишлаб чиқаришни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимларига, рақамли дастур билан бошқариладиган прецизион ва дастгоҳ асбоб-ускуналарининг радиоэлектрон аппаратларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш.
10. Телекўрсатувларни тарқатиш (трансляция қилиш) — кабель тармоғи бўйича телерадиодастурларни қайта трансляция қилиш тармоқларига хизматлар кўрсатиш, шунингдек телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланиш ва телекоммуникациялар хизматлари кўрсатиш.
11. Биржаларда брокерлик фаолияти.
(9—11-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 декабрдаги 610-сон қарорига билан киритилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 523-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 22-сон, 174-модда; 2003 й., 5-6-сон, 50-модда; 2004 й., 52-сон, 523-модда; 2006 й., 22-сон, 194-модда, 36-сон, 362-модда; 2007 й., 9-10-сон, 84-модда, 17-18-сон, 182-модда; 2008 й., 24-25-сон, 224-модда; 2009 й., 10-11-сон, 111-модда, 29-сон, 332-модда, 52-сон, 560-модда)