24.10.2017 йилдаги 866-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида экспортбоп мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш, сақлаш ва қайта ишлашга ихтисослаштирилган замонавий агрокомплекс фаолиятини кенгайтириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида қишлоқ хўжалиги инфратузилмасини ривожлантириш, ҳудудда экспортбоп мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш, сақлаш ва қайта ишлашни янада кенгайтириш ҳамда ушбу йўналишга ихтисослаштирилган замонавий агрокомплекс фаолиятини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилоятининг Боёвут туманидаги қишлоқ хўжалиги техникасини сақлаш, уларга сервис хизмати кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштирилган «Боёвут тезкор мадад» масъулияти чекланган жамиятига (кейинги ўринларда жамият деб аталади) Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда «ЎзРТХБ» АЖ деб аталади) томонидан 2,8 млрд сўмлик молиявий ёрдам кўрсатилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЎзРТХБ» АЖнинг молиявий ёрдам маблағлари унинг жамият устав фондидаги улуши сифатида киритилиши тўғрисида жамиятнинг қарори қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «ЎзРТХБ» АЖ томонидан жамиятга ажратилган молиявий ёрдам маблағлари жамиятнинг устав фондига йўналтирилиши йўли билан «ЎзРТХБ» АЖ жамиятнинг иштирокчиси бўлишига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «ЎзРТХБ» АЖ Сирдарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда жамиятнинг таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «ЎзРТХБ» АЖ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамият негизида замонавий агрокомплекс ташкил қилишни ва юқори технологиялар билан жиҳозланган мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, консервация қилиш ҳамда сақлаш лойиҳалари амалга оширилиши йўлга қўйилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агрокомплекснинг экспорт салоҳиятини янада ошириш ва янги иш ўринлар яратиш бўйича 2017-2018 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда амалга оширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Сирдарё вилояти ҳокимлиги жамият негизида янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида қўшимча ер майдонларини белгиланган тартибда ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Ғ. Мирзаев ва Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси акциядорлик жамияти бошқаруви раиси вазифасини вақтинча бажарувчи А.Р. Нагаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 24 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
866-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.10.2017 й., 09/17/866/0169)