23.10.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2939
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг қарори, 23.10.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2939
Кучга кириш санаси
23.10.2017
Ҳужжат 23.10.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Спорт федерациялари (уюшмалари) реестрини юритиш ва ундан маълумотлар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 мартдаги 148-сон «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Спорт федерациялари (уюшмалари) реестрини юритиш ва ундан маълумотлар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2016 йил 25 мартдаги 31-сон «Спорт федерациялари (уюшмалари) реестрини юритиш ва ундан маълумотлар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2776, 2016 йил 8 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 14-сон, 140-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис Р. КУРБАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 9 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-мҳ-сон

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 2017 йил 9 октябрдаги 11-мҳ-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт федерациялари (уюшмалари) реестрини юритиш ва ундан маълумотлар тақдим этиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 мартдаги 148-сон «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ спорт федерациялари (уюшмалари) реестрини (бундан буён матнда Реестр деб юритилади) юритиш ва ундан маълумотлар тақдим этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт федерацияси (уюшмаси) — бир ёки бир нечта спорт турини ривожлантириш, оммалаштириш, шунингдек спорт тадбирларини ўтказишни ташкил этиш ҳамда спортчиларни — Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари аъзоларини спортнинг тегишли тури бўйича тайёрлаш учун аъзолик асосида ташкил этилган ва давлат рўйхатидан ўтказилган нодавлат нотижорат ташкилоти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Спорт федерациялари (уюшмалари) тўғрисидаги маълумотлар улар давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин Реестрга киритилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Реестрни юритиш махсус ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Реестрни шакллантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Реестрни шакллантириш ва тизимли юритиш махсус ваколатли давлат органи раҳбарининг буйруғи билан белгиланган масъул ходим (бундан буён матнда масъул ходим деб юритилади) томонидан спорт федерациялари (уюшмалари) тақдим этадиган ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Спорт федерациялари (уюшмалари) давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин ўн беш кун ичида спорт федерациясини (уюшмасини) Реестрга киритиш ҳақида махсус ваколатли давлат органига ариза билан мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Реестрга киритиш ҳақидаги аризага (спорт федерациясининг (уюшмасининг) номи кўрсатилган ҳолда) қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт федерациясининг (уюшмасининг) давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт федерациялари (уюшмалари) қайси спорт турини ёки спорт турларини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган ва ўз фаолиятини амалга ошираётган бўлса, ўша спорт тури ёки спорт турлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт федерациялари (уюшмалари) раҳбар органларининг шахсий таркиби тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт федерацияларининг (уюшмаларининг) халқаро спорт ташкилотларига аъзолиги тўғрисидаги маълумотлар, агар халқаро спорт ташкилотларига аъзо бўлса.

7. Спорт федерацияси (уюшмаси) тақдим этган ҳужжатлар махсус ваколатли давлат органи томонидан ўн беш кун ичида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатларда камчиликлар мавжуд бўлмаган тақдирда, масъул ходим томонидан имзоланган ҳамда махсус ваколатли давлат органи раҳбарининг биринчи ўринбосари томонидан тасдиқланган хулосага асосан спорт федерацияси (уюшмаси) Реестрга киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, махсус ваколатли давлат органи томонидан тегишли спорт федерациясини (уюшмасини) Реестрга киритиш рад этилмасдан камчиликларни дарҳол бартараф қилиш чоралари кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Спорт федерациясини (уюшмасини) Реестрга киритиш бўйича хулоса тасдиқлангандан сўнг уч иш куни ичида бу ҳақда тегишли спорт федерациясига (уюшмасига) унинг Реестрга киритилганлиги ҳақида хабарнома юборилади. Мазкур хабарномада тегишли спорт федерациясининг (уюшмасининг) Реестрдаги тартиб рақами кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Реестрни юритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Реестр мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ электрон шаклда юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Спорт федерациялари (уюшмалари) реестрида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли спорт федерацияларининг (уюшмаларининг) номлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли спорт федерациялари (уюшмалари) қайси спорт турини ёки спорт турларини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган ва ўз фаолиятини амалга ошираётган бўлса, ўша спорт тури ёки спорт турлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли спорт федерациялари (уюшмалари) раҳбар органларининг шахсий таркиби тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт федерацияларининг (уюшмаларининг) халқаро спорт ташкилотларига аъзолиги тўғрисидаги маълумотлар, агар халқаро спорт ташкилотларига аъзо бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Реестрга киритилган маълумотлар ўзгарган тақдирда, спорт федерациялари (уюшмалари) томонидан ушбу ўзгаришлар ҳақида ўн кун ичида махсус ваколатли давлат органига ўзгаришларни тасдиқловчи маълумотлар тақдим этилиши лозим. Бундай маълумотлар махсус ваколатли давлат органига тақдим этилганда, беш кун ичида масъул ходим томонидан имзоланган ҳамда махсус ваколатли давлат органи раҳбарининг биринчи ўринбосари томонидан тасдиқланган хулоса асосида Реестрга ўзгартиришлар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Спорт федерациясининг (уюшмасининг) ваколатли (юқори) органи томонидан спорт федерацияси (уюшмаси) фаолиятини тугатиш ҳақида қарор (ихтиёрий тугатиш) қабул қилинганда, мазкур қарор қабул қилингандан сўнг беш кун ичида махсус ваколатли давлат органига спорт федерациясининг (уюшмасининг) фаолиятини тугатиш ҳақидаги қарор нусхаси аризага илова қилинган ҳолда юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт федерацияси (уюшмаси) суд томонидан тугатилганда (мажбурий тугатиш), тугатувчи суднинг қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб уч иш куни ичида тугатиш ҳақидаги қарор нусхасини махсус ваколатли давлат органига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай маълумотлар махсус ваколатли давлат органига тақдим этилганда, спорт федерацияси (уюшмаси) беш кун ичида масъул ходим томонидан имзоланган ҳамда махсус ваколатли давлат органи раҳбарининг биринчи ўринбосари томонидан тасдиқланган хулоса асосида Реестрдан чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Реестрни юритиш давомида тўпланган барча ҳужжатлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сақланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Реестрдан маълумотлар тақдим этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Барча маълумотлар, улар Реестрга киритилгандан сўнг, беш кун ичида махсус ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Реестрда кўрсатилган маълумотлар очиқ бўлади ва улардан ҳамма фойдаланиши мумкин, бундан тегишли спорт федерациялари (уюшмалари) раҳбар органларининг шахсий таркиби тўғрисидаги маълумотлар, агар бу маълумотлар қонун ҳужжатларига мувофиқ очиқ бўлмаса ва ундан ҳамма фойдаланиши мумкин бўлмаса, мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Реестрдан маълумотлар манфаатдор шахсларнинг мурожаатларига асосан ҳам берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Махсус ваколатли давлат органи мазкур Низом кучга киргунга қадар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган спорт федерацияларининг (уюшмаларининг) ушбу Низомда белгиланган тартибда Реестрга киритилишини таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Спорт федерациялари (уюшмалари) раҳбарлари Реестрга киритилиши лозим бўлган маълумотларни махсус ваколатли давлат органига ўз вақтида, тўғри ва тўлиқ тақдим этилиши учун масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Махсус ваколатли давлат органи маълумотларнинг Реестрга тўғри ва ўз вақтида киритилиши ҳамда ундан доимий равишда маълумотлар олиш имкониятининг яратилиши учун масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт федерациялари (уюшмалари) реестрини юритиш ва ундан маълумотлар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт федерациялари (уюшмалари)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕЕСТРИ

Спорт федерациясига (уюшмасига) берилган

тартиб рақами

Спорт федерациясининг (уюшмасининг)номи

Спорт федерацияси (уюшмаси) қайси спорт турини ёки спорт турларини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган ва ўз фаолиятини амалга ошираётган спорт тури ёки спорт турлари

Спорт федерацияси (уюшмаси) раҳбар органларининг

шахсий таркиби*

Спорт федерациясининг (уюшмасининг) халқаро спорт ташкилотларига аъзолиги**

Махсус ваколатли давлат органининг Реестрга маълумот киритган масъул ходими (Ф.И.О., лавозими)

000

000

000

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:

* тегишли спорт федерациялари (уюшмалари) раҳбар органларининг шахсий таркиби тўғрисидаги маълумотлар, агар бу маълумотлар қонун ҳужжатларига мувофиқ очиқ бўлмаса ва ундан ҳамма фойдаланиши мумкин бўлмаса ушбу графа тўлдирилмайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** спорт федерацияси (уюшмаси) халқаро спорт ташкилотларига аъзо бўлса, тўлдирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.