23.10.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2936
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи, 23.10.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2936
Кучга кириш санаси
23.10.2017
Ҳужжат 17.01.2025 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим ташкилотларининг раҳбар ва педагог кадрларини масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(буйруқ номи Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 23 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2936]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 сентябрдаги 797-сон «Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2020 йил 26 июндаги 14-2020-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2936-1, 24.07.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2020 й., 10/20/2936-1/1107-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Олий таълим ташкилотларининг раҳбар ва педагог кадрларини масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир И. МАДЖИДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 5 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-2017-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2017 йил 5 сентябрдаги 11-2017-сон буйруғига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим ташкилотларининг раҳбар ва педагог кадрларини масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 сентябрдаги 797-сон «Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан олий таълим ташкилотларининг раҳбар ва педагог кадрларини масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини (бундан буён матнда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари деб юритилади) ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Олий таълим ташкилотларининг раҳбар ва педагог кадрларини масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 сентябрдаги 797-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш жараёнларини ташкил этиш тартиби тўғрисида низомда назарда тутилган ҳолларда ўтказилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали қайта тайёрлаш ва малака ошириш онлайн (видеомаърузалар, маслаҳатлар, назорат турларини масофадан туриб реал вақт режимида ўтказиш) ва оффлайн (масофавий таълим тизимидаги тегишли ўқув-методик ресурсларни мустақил равишда ўзлаштириш) шаклда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқув жараёнлари бошланишидан 3 кун олдин тингловчига Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти (бундан буён матнда Институт деб юритилади) томонидан электрон портфолио логини ва пароли берилади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тингловчи ўзига берилган логин ва парол ёрдамида Институтнинг расмий веб-сайти орқали Масофавий курслар бўлимига киради ва тизимда ўзининг шахсий кабинетига эга бўлади ҳамда тингловчига тизимдаги электрон шаклдаги ресурслардан фойдаланишга рухсат берилади.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тингловчи электрон портфолиода сўнгги 3 йил давомидаги ўқув ва ўқув-методик, илмий-тадқиқот ҳамда ташкилий-методик йўналишлардаги касбий фаолият натижаларини электрон шаклда жойлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тингловчига берилган логин ва паролни ҳамда шахсий кабинетидан бошқа шахсларга фойдаланиш учун бериш тақиқланади. Тингловчининг шахсий кабинетидан бошқа шахслар фойдаланишини олдини олиш мақсадида ҳимоя усулларидан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқитишни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш жадвалига мувофиқ амалга оширилади.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш жадвалида тингловчиларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, шунингдек қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишининг номи ҳамда тингловчи якуний аттестациядан ўтадиган тегишли таянч олий таълим ташкилоти ҳузуридаги аттестация комиссияси ва тингловчининг аттестациядан ўтиш муддати кўрсатилади.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш жадвали Институтнинг расмий веб-сайтидаги Масофавий курслар бўлимида эълон қилинади.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тингловчи Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларни ташкил этиш ва ўтказиш жадвалига қатъий амал қилиши ҳамда ўқув жараёнида шахсан ўзи иштирок этиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиш давомийлиги 2 ойдан ошмаслиги лозим.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2020 йил 26 июндаги 14-2020-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2936-1, 24.07.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2020 й., 10/20/2936-1/1107-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тингловчининг тегишли қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналиши бўйича дастлабки билим, кўникма ва малакасининг шаклланганлик даражасини аниқлаш учун онлайн шаклда кириш тест синови ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур тест синовининг натижалари тингловчининг ўқиш давомидаги ўзлаштириш кўрсаткичларига таъсир қилмайди ва уларнинг рейтинг баллини жамлашда ҳисобга олинмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқитиш Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланадиган ўқув режа ва дастурлар асосида амалга оширилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Тегишли қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишининг ўқув режасидаги ўқув модуллар бўйича онлайн маърузалар, шунингдек тингловчиларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, қўшимча маслаҳатлар ташкил этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Онлайн маърузалар ўтказилишидан 5 кун олдин тизимда Институт томонидан онлайн маъруза ўтказиладиган сана, вақт, маъруза мавзуси ҳамда маърузачининг фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилган эълон берилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Тингловчиларининг ўқув дастурини ўзлаштириш даражасини аниқлашда раҳбар ва педагог кадрларнинг охирги 3 йиллик касбий, ўқув-методик ва илмий-методик фаолияти натижалари (электрон портфолиода қайд этилган кўрсаткичлари асосида), педагогик (малакавий) амалиёт, курсни тамомлагандан кейинги онлайн тест синовлари натижалари, битирув (лойиҳа) ишини ҳимоя қилиш натижалари ҳисобга олинади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2020 йил 26 июндаги 14-2020-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2936-1, 24.07.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2020 й., 10/20/2936-1/1107-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2020 йил 26 июндаги 14-2020-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2936-1, 24.07.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2020 й., 10/20/2936-1/1107-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Тингловчининг педагогик (малакавий) амалиётини ташкил этиш ва ўтказиш Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларида педагогик (малакавий) амалиётни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2938, 2017 йил 23 октябрь) ҳамда битирув (лойиҳа) ишини тайёрлаш ва ҳимояга тақдим этиш Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тингловчиларининг битирув (лойиҳа) ишини тайёрлаш ва ҳимояга тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2937, 2017 йил 23 октябрь) мувофиқ амалга оширилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2020 йил 26 июндаги 14-2020-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2936-1, 24.07.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2020 й., 10/20/2936-1/1107-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини тўлиқ ўзлаштирган тингловчиларга курсни тамомлагандан кейинги онлайн тест синовларида иштирок этишга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тест саволлари тегишли қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишининг ўқув дастури доирасида тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тингловчига тест топшириқларини бажариш учун 100 та тест саволи берилади. Онлайн тест синовларининг натижалари шу вақтнинг ўзида эълон қилинади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2020 йил 26 июндаги 14-2020-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2936-1, 24.07.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2020 й., 10/20/2936-1/1107-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларининг ўзлаштириши рейтинг баҳолаш тизими асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 сентябрдаги 797-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш жараёнларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ назорат қилинади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2020 йил 26 июндаги 14-2020-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2936-1, 24.07.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2020 й., 10/20/2936-1/1107-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчилари курсни тамомлагандан кейинги онлайн тест синовлари, педагогик (малакавий) амалиёт ҳамда педагог кадрларнинг охирги 3 йиллик касбий, ўқув-методик ва илмий-методик фаолияти натижаларига (электрон портфолиода қайд этилган кўрсаткичлари асосида) кўра аттестацияга қўйиш асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 сентябрдаги 797-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш жараёнларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ аттестация комиссияси томонидан аттестациядан ўтказилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2020 йил 26 июндаги 14-2020-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2936-1, 24.07.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2020 й., 10/20/2936-1/1107-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Тингловчиларни аттестациядан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 сентябрдаги 797-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш жараёнларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2020 йил 26 июндаги 14-2020-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2936-1, 24.07.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2020 й., 10/20/2936-1/1107-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Курсни тамомлагандан кейинги онлайн тест синовларига ўз вақтида келмаганликнинг ҳужжат билан тасдиқланган узрли сабаблари бўлганда тингловчига навбатдаги онлайн тест синовларига киритилишига бир марта имконият берилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2020 йил 26 июндаги 14-2020-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2936-1, 24.07.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2020 й., 10/20/2936-1/1107-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Курсни тамомлагандан кейинги онлайн тест синовларига узрсиз сабабларга кўра келмаган тингловчи якуний аттестациядан ўтмаган ҳисобланади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2020 йил 26 июндаги 14-2020-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2936-1, 24.07.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2020 й., 10/20/2936-1/1107-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Якуний қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2017 й., 10/17/2936/0162-сон; 24.07.2020 й., 10/20/2936-1/1107-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон; 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)