19.10.2017 йилдаги 853-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Эзгу мақсад» халқаро хайрия жамоат фонди фаолиятини янада ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон Фармони билан тасдиқланган «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш Давлат дастурини бажариш юзасидан ҳамда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва саломатлигини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш, шунингдек «Эзгу мақсад» халқаро хайрия жамоат фонди фаолиятини ташкил этишга доир вазифаларни амалга оширишни давом эттириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эзгу мақсад» халқаро хайрия жамоат фондини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 14 июлдаги ПҚ-3135-сон қарори билан «Хоразм шакар» АЖ, «Ангрен шакар» МЧЖ ва бир қатор хорижий компанияларнинг «Эзгу мақсад» халқаро хайрия жамоат фондини ташкил этиш тўғрисидаги ташаббуси қўллаб-қувватланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Эзгу мақсад» халқаро хайрия жамоат фондига, истисно тариқасида, Фонднинг ваколатли банк томонидан хизмат кўрсатиладиган ҳисоб рақамларига хорижий жисмоний ва юридик шахслардан беғараз асосда маблағлар олишига рухсат этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Эзгу мақсад» халқаро хайрия жамоат фонди олинган маблағлардан Фонднинг уставдаги вазифаларига қатъий мувофиқ равишда мақсадли ва манзилли фойдаланилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ҳамда ижро этувчи директор вазифасини вақтинча бажарувчи К.К. Шарипова зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 19 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
853-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.10.2017 й., 09/17/853/0148)