1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.06.00 Алоҳида тоифадаги ходимларнинг иш ҳақи;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.04.00 Илмий ходимлар, илмий муассасалар мутахассислари (мақом, аттестация, илмий даража ва унвонлар)]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Фан ва илмий фаолият]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Собиқ Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзоларини қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Собиқ Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзоларини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 августдаги ПФ-5146-сон Фармонига мувофиқ, собиқ Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзоларининг саломатлигини мустаҳкамлаш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Собиқ Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзоларининг саломатлигини санаторий-соғломлаштириш ҳамда курорт-соғломлаштириш муассасаларида мустаҳкамлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси фанлар академиялари аъзоларининг гонорарлари, докторантлар ва аспирантларнинг стипендиялари миқдорини ошириш тўғрисида» 1994 йил 1 декабрдаги 578-сон қарорига2-иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари, Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ҳамда Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот таҳлил департаментларига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 18 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
846-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 октябрдаги 846-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Собиқ Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзоларининг саломатлигини санаторий-соғломлаштириш ҳамда курорт-соғломлаштириш муассасаларида мустаҳкамлаш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Собиқ Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзоларини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 августдаги ПФ-5146-сон Фармонига мувофиқ собиқ Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзолари (кейинги ўринларда Академия аъзолари деб аталади) ва уларнинг кузатувчилари саломатлигини санаторий-соғломлаштириш ва курорт-соғломлаштириш муассасаларида мустаҳкамлаш тартибини, шу жумладан уларни соғломлаштириш шарт-шароитлари ва муддатларини, йўлланмаларни ажратиш ва молиялаштириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Собиқ Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзоларини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 августдаги ПФ-5146-сон Фармонига мувофиқ, Академия аъзолари бир нафар кузатувчи билан бирга йилига бир марта ўзлари учун мақбул бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларида ҳамда Ялта ва Кисловодск шаҳарларидаги «Ўзбекистон» курорт-соғломлаштириш акциядорлик жамиятининг санаторийларида (кейинги ўринларда санаторийлар деб аталади) соғломлаштириш курсидан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кузатувчи сифатида биринчи навбатда Академия аъзоларининг яқин қариндошлари бўлиши мумкин. Агар яқин қариндошлари бўлмаса, соғломлаштириш курсидан ўтувчи Академия аъзоси томонидан Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) билан келишилган ҳолда таклиф этилган шахс кузатувчи бўлиши мумкин.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 274-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/274/0414-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Академия аъзолари ҳамда уларнинг кузатувчиларини санаторийларга юбориш ушбу Низомнинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Академия аъзолари ҳамда уларнинг кузатувчи шахслари санаторийларда соғломлаштириш курсини Академия аъзолари томонидан ўзларига мақбул бўлган муддатларни кўрсатган ҳолда берилган аризаларга асосан Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар йили тасдиқланадиган йўлланмаларни тақсимлаш режасига мувофиқ ўтайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Йўлланмалар олиш учун мурожаат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Академия аъзолари кейинги йилга санаторийга йўлланма олиш учун ҳар йили 1 сентябргача Марказга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомнинг 2-иловасида келтирилган шакл бўйича ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паспорт нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолигини ёки мухбир аъзолигини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кузатувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказга тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ «Йўлланмалар сўраб ёзилган аризаларни рўйхатга олиш дафтари»да рўйхатдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Йўлланма унда кўрсатилган муддатда ҳақиқий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академия аъзолари саломатлигининг ҳолатига ёки бошқа асосли сабабларга кўра йўлланмадан белгиланган муддатда фойдаланиш имкониятига эга бўлмаган тақдирда, йўлланманинг амал қилиш муддати тугашидан камида икки ҳафта олдин Марказга мурожаат қилиб, йўлланма муддатини йил якунига қадар ўзгартиришлари мумкин. Йўлланмада кўрсатилган муддатларни календарь йил мобайнида икки мартадан ортиқ кўчиришга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Марказ саломатликни тиклаш муддати кўрсатилган ҳолда ариза берган шахслар рўйхатини шакллантиради ва ҳар йили 10 сентябргача Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Марказ томонидан тақдим этилган рўйхатни олгандан кейин уни беш иш куни мобайнида Академия аъзоларининг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойидаги тиббиёт муассасаларига етказади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тиббиёт муассасалари тақдим этилган рўйхатлар бўйича бир ой муддатда Академия аъзоларини бепул диспансеризациядан ўтказадилар ва унинг натижаларига кўра санаторийда соғломлаштиришнинг зарур йўналишини аниқлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Академия аъзоларини диспансеризациядан ўтказиш натижалари асосида унинг тиббий картасида санаторийда соғломлаштиришнинг зарур йўналиши ва зид кўрсатмалар (улар мавжуд бўлганда) кўрсатилган ҳолда тегишли ёзув қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Тиббий картадаги ёзув асосида тиббиёт муассасаси Академия аъзоларига белгиланган шаклдаги санаторий-курорт картасини расмийлаштиради ва ушбу карта йўлланма олиш учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарурат бўлганда, Академия аъзоларининг саломатлигида ўзгаришлар юз берган тақдирда санаторий-курорт картасига тузатишлар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббиёт муассасаларидан ҳар йили 25 октябргача диспансеризациядан ўтган Академия аъзоларининг соғломлаштириш йўналишларини ва санаторийлар номларини кўрсатган ҳолда тузилган рўйхатини олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
беш иш куни мобайнида рўйхатни Марказга тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Йўлланмаларни тақсимлаш ва ажратиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Тиббиёт муассасаси раҳбари Академия аъзоларини диспансеризациядан ўтказишнинг белгиланган муддатларида таъминланиши, шунингдек, тиббий ва санаторий-курорт картасида соғломлаштиришнинг зарур йўналиши тўғрисидаги ёзувларнинг ҳаққонийлиги учун шахсан жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Марказ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган рўйхат асосида ҳар бир санаторий бўйича келгуси йил учун йўлланмаларни тақсимлаш режасини ишлаб чиқади ва санаторийларнинг юқори турувчи вазирликлари, идоралари ва ташкилотлари билан келишилган ҳолда 15 ноябргача Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Марказ йўлланмаларни тақсимлаш режаси тасдиқлангандан сўнг уни ўн иш куни мобайнида санаторийларга етказади, йўлланмаларни расмийлаштиради ва уларни Академия аъзоларига етказилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарурат бўлганда, йил мобайнида йўлланмаларни тақсимлаш режасига асосли сабаблардан (тиббий кўрсатма, рад этилиши ва бошқа асосли сабаблар) келиб чиққан ҳолда, ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Ўзгартиришлар Марказ томонидан тегишли санаторийларнинг юқори турувчи вазирликлари, идоралари ва ташкилотлари билан келишилган ҳолда киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Марказ ҳар ойнинг 30-санасига қадар санаторийлар томонидан ўринлар ажратиши учун тузатишлар киритилган параметрларни санаторийларга етказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Йўлланмалар босмахона усулида босилган, тартиб рақамига эга бўлган махсус бланкаларда ва Академия аъзоси учун йўлланма» сўзлари ёзилган тегишли штамп билан тасдиқланади ҳамда уларда қайтарма талон бўлиши шарт.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Марказ йўлланмаларни тақсимлаш режасига мувофиқ ҳар йили 15 январгача санаторийлар билан Академия аъзоларини соғломлаштириш юзасидан шартномалар тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Санаторийлар тузилган шартномаларга мувофиқ Академия аъзолари ҳамда уларнинг кузатувчи шахсларини қабул қилинишини таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Санаторийлар раҳбарлари тузилган шартномалар шартлари тўлиқ бажарилишига, шунингдек кўрсатиладиган хизматлар сифати учун шахсан масъулдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Академия аъзолари ҳамда уларнинг кузатувчилари саломатлигини мустаҳкамлаш учун харажатларни молиялаштириш Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази харажатларининг белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган сметасида йўлланмалар учун тўловга ҳар йили мақсадли тартибда назарда тутиладиган бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 274-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/274/0414-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Санаторийлар ҳар ойнинг 5-кунигача ўтган ойда Академия аъзолари ҳамда уларнинг кузатувчи шахслари амалда фойдаланган йўлланмалардан келиб чиқиб, бажарилган ишлар далолатномалари ва ўзаро ҳисоб-китобларнинг таққослаш далолатномаларини Марказга тақдим этиб, ҳисоб-китобларни амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказга тақдим этиладиган маълумотларнинг ишончлилиги ва асосланганлиги учун санаторийлар раҳбарлари шахсан масъулдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Санаторийларда яшаш ва соғломлаштириш шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Йўлланмадан фақат унда кўрсатилган Академия аъзоси фойдаланиши мумкин. Йўлланманинг бошқа шахсга берилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу талаб кузатувчиларга нисбатан қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Санаторийга келган Академия аъзоларида паспорт, соғлиқни сақлаш муассасаси томонидан берилган санаторий-курорт картаси (тиббий хулоса) ва йўлланма бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Академия аъзолари ҳамда уларнинг кузатувчиларига «стандарт» ётоқхоналардан жой берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академия аъзолари ҳамда уларнинг кузатувчилари санаторийлардаги мавжуд қўшимча хизматлар учун белгиланган тўловларни ўз ҳисобидан амалга оширган ҳолда фойдаланишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Академия аъзолари ҳамда уларнинг кузатувчилари санаторийнинг даволовчи шифокори томонидан тайинлаган барча зарур тиббий муолажалар билан биринчи навбатда таъминланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Даволанишга келган Академия аъзоси ҳамда унинг кузатувчисига санаторий томонидан йўлланманинг қайтиш талони Марказга топшириш учун берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўлланманинг қайтиш талонида тегишли шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, санаторийда амалда бўлган вақти кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Академия аъзоларига соғломлаштириш учун берилган йўлланмаларга мувофиқ санаторийларда жой ажратилиши юзасидан санаторийлар раҳбарлари шахсан жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Академия аъзолари ҳамда уларнинг кузатувчиларига берилган ва улар томонидан фойдаланилган йўлланмалар бўйича ҳисоб-китоблар ва уларнинг назорати Марказ томонидан олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Марказ санаторий йўлланмаларининг ўз вақтида ва мақсадли берилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Собиқ Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзоларининг саломатлигини санаторий-соғломлаштириш ҳамда курорт-соғломлаштириш муассасаларида мустаҳкамлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Собиқ Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзоларини ҳамда уларнинг кузатувчиларини санаторийларга юбориш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш