17.10.2017 йилдаги 839-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 18.10.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Докторантларнинг илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланишлари учун моддий шарт-шароитлар яратиш ва меҳнат фаолиятини янада рағбатлантириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3151-сон қарори ижроси юзасидан, шунингдек докторантларни ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотларга бириктириш ҳамда узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари бериш орқали уларнинг илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва меҳнат фаолиятини янада рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида» 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сон ҳамда «2017 — 2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 22 ноябрдаги ПҚ-2660-сон қарорларида (кейинги ўринларда дастурлар деб аталади) назарда тутилган тартибда ва маблағлар ҳисобидан узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари (кейинги ўринларда ипотека кредити деб аталади) беришнинг қуйидаги шартлари белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарларда кўп квартирали арзон уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш учун — 3 йиллик имтиёзли давр ва дастлабки 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз миқдоридаги фоиз ставкаси билан ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида 20 йил муддатга берилади, бунда дастлабки бадал квартира қийматининг 25 фоизини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш учун — 3 йиллик имтиёзли давр ва дастлабки 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз миқдоридаги фоиз ставкаси билан ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида 15 йил муддатга берилади, бунда дастлабки бадал қуйидаги миқдорни ташкил этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки, уч қаватли кўп квартирали (2 ва 3 хонали) уйлар ва 2, 3 хонали бир қаватли уйлар учун — 15 фоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган уйлар учун — 25 фоиз.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ таянч докторантуранинг 2-курсидан бошлаб, докторантлар учун ушбу қарорнинг 1-бандида назарда тутилган дастурлар доирасида шаҳарларда кўп квартирали арзон уй-жойлар ҳамда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш учун тижорат банкларининг узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари 25 йил муддатга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Докторантларнинг илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланишлари учун моддий шарт-шароитлар яратиш ва меҳнат фаолиятини янада рағбатлантириш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, тасарруфидаги илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларида олий таълимдан кейинги таълим институти мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Докторантларнинг илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланишлари учун моддий шарт-шароитлар яратиш ва меҳнат фаолиятини янада рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ докторантларни ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотларга бириктирилишини таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги бош директори М.Р. Болтабаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 17 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
839-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 октябрдаги 839-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Докторантларнинг илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланишлари учун моддий шарт-шароитлар яратиш ва меҳнат фаолиятини янада рағбатлантириш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3151-сон қарорига мувофиқ докторантларнинг илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланишлари учун моддий шарт-шароитлар яратиш ва меҳнат фаолиятини янада рағбатлантириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таянч докторантура — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган, ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда мутахассисликни чуқур ўрганиш ва докторлик диссертациясини тайёрлаш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида илмий изланишлар олиб бориш бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси изланувчилари учун олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
докторантура — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган, ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда мутахассисликни чуқур ўрганиш ва докторлик диссертациясини тайёрлаш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида илмий изланишлар олиб бориш бўйича фан доктори (DSc) илмий даражаси изланувчилари учун олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
докторант — олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасасига таянч докторантура ёки докторантурага белгиланган тартибда қабул қилинган, фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун изланишлар олиб бораётган шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоралараро илмий-техник кенгашлар — Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлигида (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) тегишли фан тармоқлари бўйича ташкил этилган илмий-техник кенгашлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспертлар гуруҳлари — Идоралараро илмий-техник кенгашлар ҳузурида фан йўналишлари бўйича ташкил этилган экспертлар гуруҳлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Докторантларни ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотларга бириктириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Докторантларнинг илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланишлари учун моддий шарт-шароитлар яратиш ва меҳнат фаолиятини янада рағбатлантириш мақсадида муҳим илмий ютуқларга эришган докторантлар давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тасарруфидаги ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотларга (кейинги ўринларда корхоналар ва ташкилотлар деб аталади) бириктирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агентлик томонидан ҳар йили 15 январгача корхоналар ва ташкилотларга илмий-тадқиқотлар ва инновация ишларига бўлган эҳтиёжлар рўйхатини Агентликка тақдим этиш тўғрисида сўров юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агентлик сўровига асосан корхоналар ва ташкилотлар ўзларининг илмий-тадқиқотлар ва инновация ишларига бўлган эҳтиёжлари рўйхатини 1 февралгача Агентликка тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналар ва ташкилотларнинг илмий-тадқиқотлар ва инновация ишларига бўлган эҳтиёжлари рўйхатини шакллантиришда иқтисодиётнинг тегишли тармоқ ёки соҳасини республикада амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар талабларига мувофиқ янада ривожлантириш истиқболларига устувор аҳамият қаратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агентлик томонидан ҳар йили 5 февралгача корхоналар ва ташкилотларнинг илмий-тадқиқотлар ва инновация ишларига бўлган эҳтиёжлари рўйхати шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналар ва ташкилотлар кесимида шакллантирилган эҳтиёжлар рўйхати 5 февралгача Агентликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Докторантларни корхоналар ва ташкилотларга бириктириш Агентлик томонидан ташкил этиладиган танлов натижаларига кўра амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Танлов ҳар йили 10 февралдан 28 февралгача ташкил этилади. Танлов тўғрисидаги маълумотлар танлов бошланишидан камида бир ой олдин оммавий ахборот воситалари, шунингдек, интернет-нашрлар, жумладан Агентликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Танловда иштирок этиш истагини билдирган докторантларнинг рўйхати улар таълим олаётган илмий-тадқиқот ва/ёки олий таълим муассасаси бевосита бўйсунувчи вазирлик ёки идораларнинг расмий хати асосида ушбу Низомнинг 10-бандида белгиланган талабларга мувофиқ тегишли ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинган ҳолда Агентликка тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Танловда иштирок этиш истагини билдирган докторантларга қуйидаги талаблар қўйилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий тиллардан бирини яхши ўзлаштирган бўлиши ва буни тасдиқловчи тегишли сертификатларнинг мавжудлиги (IELTS (ўртача 5,5 баллдан кам бўлмаган), TOEFL (РВТ) (567 баллдан кам бўлмаган), TOEFL (iBT) (87 баллдан кам бўлмаган) ҳамда камида В2 даражасидаги CEFR (Common European Framework of Reference), Test DaF (Test Deutsch als Fremdsprache fur auslandische Studienbewerber), GOETНE-ZERTIFIKAT, DALF (Diplome approfondi de langue francaise), Давлат тест марказининг малакавий сертификати);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
докторлик диссертацияси мавзуси бўйича хорижий нашрларда камида 1 та, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси рўйхатида кўрсатилган соҳавий журналларда камида 2 та илмий мақоласи чоп этилган бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
докторантлар томонидан бажарилаётган докторлик диссертацияси мавзуси корхоналар ва ташкилотларнинг илмий-тадқиқотлар ва инновация ишларига бўлган эҳтиёжлари рўйхатига мос бўлиши. Бунда докторант ва унинг илмий раҳбари (маслаҳатчиси) томонидан имзоланган асоснома тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Танловга тақдим этилган ҳужжатлар экспертлар гуруҳлари томонидан кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур ҳолларда экспертлар гуруҳлари таркибига нуфузли олим ва мутахассислар ҳамда корхона ва ташкилотларнинг вакиллари жалб этилиши мумкин. Бунда эксперт гуруҳлари таркибининг сони тоқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Эксперт гуруҳлари 10 мартгача танловга тақдим этилган ҳужжатларни ҳар томонлама кўриб чиқиб, Идоралараро илмий-техник кенгашларга тегишли хулоса тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Идоралараро илмий-техник кенгашлар эксперт гуруҳлари томонидан тақдим этилган хулоса асосида якуний хулоса ишлаб чиқади ва 15 мартгача Агентликка киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Идоралараро илмий-техник кенгашларнинг хулосаси асосида 20 мартгача бўлган муддатда Агентлик бош директори томонидан докторантни корхона ёки ташкилотга бириктириш тўғрисидаги рўйхат тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Танловдан муваффақиятли ўтган докторантни тегишли корхона ёки ташкилотга бириктириш ҳар йили 25 мартгача бўлган муддатда Агентлик, манфаатдор корхона ёки ташкилот ҳамда олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси ўртасида тузиладиган уч томонлама шартнома асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома уч нусхада имзоланади, биринчи ва иккинчи нусхалар Агентлик ва манфаатдор корхона ёки ташкилотда сақланади, унинг учинчи нусхаси Агентлик томонидан докторант таълим олаётган илмий-тадқиқот ёки олий таълим муассасасига юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Шартномада докторантга корхона ёки ташкилот томонидан яратиб бериладиган шарт-шароитлар (илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш учун хона ва зарур офис жиҳозлари ажратиш, илмий-таҳлилий маълумотлардан фойдаланиш имконияти, моддий рағбатлантириш миқдори), шунингдек докторант томонидан амалга ошириладиган илмий-тадқиқот ишлари режаси ва ундан кутилаётган натижалар аниқ белгилаб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Корхоналар ёки ташкилотларга бириктирилган ҳамда докторлик диссертацияларини ўз муддатида муваффақиятли ҳимоя қилган докторантура битирувчилари Агентликнинг йўлланмаси асосида олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига илмий ва илмий-педагогик фаолиятини давом эттириш учун юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Докторантларнинг илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланишлари учун моддий шарт-шароитлар яратиш ва меҳнат фаолиятини янада рағбатлантириш тартиби ушбу Низомга илова қилинган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Докторантларни моддий рағбатлантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Корхоналар ва ташкилотларга бириктирилган докторантларнинг илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланиши учун моддий шарт-шароитлар яратиш мақсадида уларнинг ойлик стипендиясининг 50 фоизигача миқдорида моддий рағбатлантириш ушбу Низомнинг 15-бандида назарда тутилган уч томонлама шартнома асосида корхоналар ва ташкилотларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Моддий рағбатлантириш тўловлари докторантларнинг корхоналар ва ташкилотларга бириктирилган даври мобайнида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Докторантларни корхоналар ва ташкилотларга бириктириш муддати якунланганидан сўнг илмий-тадқиқот ишлари хўжалик шартномалари асосида амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ушбу Низом талаблари бузилишига айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Докторантларнинг илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланишлари учун моддий шарт-шароитлар яратиш ва меҳнат фаолиятини янада рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Докторантларнинг илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланишлари учун моддий шарт-шароитлар яратиш ва меҳнат фаолиятини янада рағбатлантириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 октябрдаги 839-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 25 майдаги 148-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2009 й., 22-сон, 259-модда) билан тасдиқланган Якка тартибда ҳамда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қурилишида қатнашувчи тижорат банклари — «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ, Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Ипотека банк» АТИБ, АТ «Халқ банки», «Асака банк» АТБ ва «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ томонидан имтиёзли ипотека кредити бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ипотека кредитлари уч йилдан иборат имтиёзли давр билан таянч докторантуранинг 2-курсидан бошлаб, олий таълимдан кейинги таълим институтида таҳсил олаётган докторантлар учун 25 йил муддатга берилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 январдаги 14-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 1-сон, 52-модда) билан тасдиқланган Кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштириш, шунингдек ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшаётганларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига сотиш тартиби тўғрисидаги низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 38-банд қуйидаги мазмундаги «з» кичик банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«з) таянч докторантуранинг 2-курсидан бошлаб, олий таълимдан кейинги таълим институтида таҳсил олаётган докторантлар»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 62-банд «20 йил муддатга» сўзларидан кейин «шунингдек таянч докторантуранинг 2-курсидан бошлаб, олий таълимдан кейинги таълим институтида таҳсил олаётган докторантлар учун 25 йил муддатга» сўзлари билан тўлдирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/839/0131-сон, 15.02.2018 й., 09/18/109/0699-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 15.10.2022 й., 09/22/601/0931-сон)