Ҳужжат кучини йўқотган 29.12.2023 18.10.2017 йилдаги ПҚ-3337-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 29.12.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги ПФ-214-сонли «Маданият ва санъат соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, унинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш, маданият ва санъат соҳаси вакиллари учун ҳар томонлама қулай шароит яратиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 1-уй манзилда жойлашган бино ва иншоотларни тегишли ҳудуди билан биргаликда (кейинги ўринларда объект деб юритилади) оператив бошқариш ҳуқуқи асосида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига бепул бериш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тошкент шаҳри ҳокимлиги объектни бир ой муддатда белгиланган тартибда топширсин, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги қабул қилиб олсин ҳамда объектни сақлаш ва ундан самарали фойдаланиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда «Асака» акциядорлик тижорат банкини банкларга қўйиладиган талабларга жавоб берадиган бинога жойлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2778-сон қарори матнининг 9-бандидаги «Мустақиллик майдони, 5-уйда» сўзлари «Тарас Шевченко кўчаси, 1-уйда» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг тузилмасини мақбуллаштириш ва унинг фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 31 декабрдаги ПҚ-2463-сон қарорининг 8-банди ҳамда унга 5-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Тошкент шаҳри ҳокими Р.Ж. Усмонов ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 18 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3337-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 07/17/3337/0135-сон)