1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.01.00 Умумий масалалар]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Умумий масалалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшлар тадбиркорлик кластерларини ташкил этишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида» 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сон Фармони ижроси юзасидан, шунингдек бизнесни ташкил этиш ва ёшларни тадбиркорлик фаолиятига фаол жалб этиш учун янада қулай шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг республика туман марказлари ва шаҳарларида юридик шахс ташкил этмасдан ёшлар тадбиркорлик кластерларини (кейинги ўринларда кластер деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин ҳамда уларнинг фаолиятини бошқариш функциялари Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туман ва шаҳарлар кенгашларига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ёшлар тадбиркорлик кластерлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар кластерлар фаолиятининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва юритиш учун кластер ҳудудида ишлаб чиқариш майдонлари тақдим этиш орқали уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёш тадбиркорларга рухсат берувчи ҳужжатларни, кредитлар олиш, бизнес-режалар тайёрлаш, маркетинг тадқиқотлари ўтказиш, савдо бозорларини топиш ва бошқалар учун зарур ҳужжатларни тайёрлашда амалий кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларга бизнесни юритиш асосларини ўргатиш, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш, шунингдек ёш тадбиркорларга малакали ходимларни танлашда ёрдам бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стартаплар ташкил этиш учун бизнес-инкубаторлар вазифаларини амалга ошириш, ёш тадбиркорларнинг рақобатбардошлигини ошириш, улар фаолиятини барқарор ривожлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда кластерларни ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг бўш турган ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқига бепул бериладиган биноларига жойлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кластерларни ташкил этиш ва бошқариш, кластер ишлаб чиқариш майдонларини тақдим этиш учун ёшлар тадбиркорлик субъектларини танлаш ва улар билан лойиҳаларни амалга оширишга доир шартномалар тузиш, кластер иштирокчиларининг ўз зиммасига олган вазифаларини бажариши мониторингини олиб бориш бўйича мутахассисларни бир ҳафта муддатда тайинласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, «Ўзбектелеком» АК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарлари зиммасига кластерларда жойлаштирилган ёш тадбиркорларни уларнинг ишлаб чиқариш эҳтиёжларига мувофиқ электр энергияси, табиий газ, телекоммуникация тармоқлари билан узлуксиз таъминлаш учун шахсий жавобгарлик юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг тегишли маҳаллий бюджетлари лойиҳаларини шакллантиришда кластерларни модернизация қилиш ҳамда зарур муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш учун зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кластерлар ҳудудида жойлашган ишлаб чиқариш майдонлари фақат Ўзбекистон ёшлар иттифоқига аъзо бўлган ёш тадбиркорларга корхона ташкил топгунига қадар, аммо 5 йилдан кўп бўлмаган муддатга ижара ҳақининг «нол» ставкаси бўйича ижарага берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кластерларда ёшларга маслаҳат бериш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ зарур ҳужжатларни тайёрлашда амалий ёрдам кўрсатиш хизматлари бепул амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кластер ҳудудида жойлаштириладиган тадбиркорлик субъекти ходимларининг штати 35 ёшгача бўлган шахслар билан тўлдирилиши ва улар ходимлар умумий сонининг камида 70 фоизини ташкил этиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланилмаётган, шу жумладан эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳудудида жойлашган давлат мулки Ўзбекистон ёшлар иттифоқи аъзоси бўлган ёш тадбиркорларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг шаҳар ҳамда туман кенгашларининг илтимосига кўра 5 йилдан кўп бўлмаган муддатга ижара ҳақининг «нол» ставкаси бўйича ижарага берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Ўзбекистон ёшлар иттифоқи кластерлар фаолиятини ташкил этиш учун қуйидагилар билан ўзаро ҳамкорлик қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази билан — кадрлар тайёрлаш, малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича доимий курсларни ташкил қилиш масаласида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари билан — давлат органлари ва бозор инфратузилмаси субъектларининг барча турдаги хизматларини ҳамда бизнес хизматларини бир жойнинг ўзида олиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва имкониятлар тақдим этиш масаласида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан — кластерлардан ташқарида тадбиркорлик фаолиятини давом эттириш учун ер участкалари рўйхатини шакллантириш бўйича буюртманомаларни тақдим этиш ҳамда кўриб чиқиш масаласида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан — тадбиркорлик субъектларига бизнесни ташкил этиш, юритиш ва янада ривожлантириш, давлат органлари ва бозор инфратузилмаси субъектларининг барча турдаги хизматларини олиш учун шароитлар яратиш ҳамда имкониятлар тақдим этишда амалий кўмаклашиш, шунингдек маслаҳат ёрдами кўрсатиш ва ахборот таъминоти масаласида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик саноат ва эркин иқтисодий зоналар дирекциялари, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари билан — ёш тадбиркорларга ишлаб чиқариш бинолари ва майдонларини ижарага бериш масаласида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги кластер ҳудудида жойлаштирилган ёш тадбиркорларга тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ рухсат берувчи ҳужжатларни Давлат хизматлари марказлари расмийлаштиришда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалий ёрдам кўрсатсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзларининг расмий веб-сайтларида ёшлар тадбиркорлик субъектларига бизнес юритиш учун тақдим этиладиган кластернинг ишлаб чиқариш майдонлари рўйхатини жойлаштирсин ва мунтазам равишда янгилаб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кластерлар фаолиятини ташкил этиш, шунингдек кластерларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш борасида бажарилаётган ишлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳар чоракда ахборот тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 16 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
834-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 834-сон қарорига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшлар тадбиркорлик кластерлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом ёшлар тадбиркорлик кластерлари фаолиятини ташкил этиш, шунингдек ёшлар тадбиркорлик субъектларини танлаш ва кластерлар ҳудудида жойлаштириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низом мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшлар тадбиркорлик кластери (кейинги ўринларда кластер деб аталади) — муҳандислик-техник коммуникациялар билан таъминланган ва ёшлар тадбиркорлик субъектларига узоқ муддатли ижара ҳуқуқида фойдаланиш учун бериладиган ишлаб чиқариш майдонларини ўз ичига олган ҳудуд;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшлар тадбиркорлиги — ёш фуқаролар юридик шахс ташкил этмасдан, шунингдек таъсисчилари ёшлар ҳисобланган юридик шахслар амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кластер иштирокчиси — кластер ишлаб чиқариш майдонларида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган ёшлар тадбиркорлик субъекти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш майдони — кластер иштирокчиларига 5 йилдан кўп бўлмаган муддатга ижара тўловининг «нол» ставкаси бўйича ижарага бериладиган ишлаб чиқариш ва қўшимча бинолар, иншоотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Кластерлар фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Кластерлар тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва юритиш учун ёш тадбиркорларга ишлаб чиқариш майдонларини тақдим этиш орқали уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш мақсадида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кластерни ташкил этиш ҳақидаги қарор Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан келишилган ҳолда қабул қилинади ҳамда унда кластерни ташкил этиш учун бериладиган бинолар ва иншоотлар белгиланади, уларнинг умумий ишлаб чиқариш майдони кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқариш майдонлари кластер иштирокчиларига Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туман ва шаҳар кенгашлари томонидан тақдим этиладиган асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ, кластернинг коммунал ва бошқа фойдаланиш харажатларини қоплаш шарти билан ижара ҳақининг «нол» ставкаси бўйича берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг тегишли туман ва шаҳар кенгашлари кластерлар фаолиятини бошқариш вазифаларини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туман ва шаҳар кенгашлари кластер фаолият кўрсатадиган даврда кластерларни тезкор бошқариш ҳуқуқи асосида жойлаштириш учун белгиланган тартибда тақдим этилган мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва ижарага бериш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар кластерлар фаолиятини ташкил этишни молиялаштириш манбалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг тегишли маҳаллий бюджетлари маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Кластерлар фаолиятини бошқаришда қуйидагилар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман ва шаҳар бўлимларининг асосий вазифалари ва функциялари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кластер иштирокчилари билан лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида битимлар (кейинги ўринларда битим деб аталади) ва ишлаб чиқариш майдонларининг ижара шартномалари, шунингдек кластер ҳудудида хизматлар кўрсатиш ҳақида шартномалар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кластер иштирокчиларининг битимлар ва ижара шартномаларига мувофиқ ўз зиммасига олган вазифаларни бажаришининг мониторингини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кластернинг ташкилий-бошқарув фаолиятини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кластер иштирокчиларини уларнинг ишлаб чиқариш эҳтиёжларига мувофиқ муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминланиши мониторингини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кластер иштирокчиларига ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кластер иштирокчилари ўртасида, шунингдек бошқа ишлаб чиқариш корхоналари билан кооперация алоқаларини ривожлантиришга ёрдам бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига кластерлардан ташқарида тадбиркорлик фаолиятини давом эттириш ҳамда янада ривожлантириш учун ер участкалари рўйхатини шакллантириш бўйича буюртманомалар тақдим этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туман ва шаҳар кенгашлари кластер иштирокчиларининг фаолиятини ташкил этиш ва ёшлар тадбиркорлик субъектининг фаолият кўрсатиши билан боғлиқ пулли хизматлар (ускуналар, мебель, техника ва бошқа жиҳозларни ижарага бериш, маркетинг ва бошқа тадқиқотлар ўтказиш, ҳужжатлар тайёрлаш, техник хизматлар кўрсатиш ва бошқалар) кўрсатиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Кластер иштирокчиларини танлаш ва жойлаштириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ёшлар тадбиркорлик субъектларига кластернинг ишлаб чиқариш майдонларини бериш учун улар биринчи навбатда, тармоқлараро кооперацияни ривожлантириш ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш имконини берадиган саноатнинг турдош тармоқлари ва хизматлар кўрсатиш корхоналарини ташкил этиш ҳисобга олинган ҳолда, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг тегишли туман ва шаҳар кенгашлари томонидан танлаб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туман ва шаҳар кенгашлари, зарурат бўлганда, ёшлар тадбиркорлик субъектларига кластер ишлаб чиқариш майдонлари бериш учун уларни танлаб олишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Савдо-саноат палатаси, шунингдек бошқа давлат органларининг тегишли мутахассисларини жалб этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ёшлар тадбиркорлик субъекти кластер ишлаб чиқариш майдонларида тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туман ёки шаҳар кенгашига тадбиркорни жойлаштириш учун ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда лойиҳа паспорти илова қилинган аризани тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туман ёки шаҳар кенгаши ёшлар тадбиркорлик субъекти тақдим этган лойиҳа паспортини унинг қуйидаги мезонларга мос келиши бўйича кўриб чиқади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ёшлар иттифоқига аъзолик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50 квадрат метрдан ортиқ бўлмаган ишлаб чиқариш майдонига эҳтиёж мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник ва технологик ускуналарни ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун монтаж ва демонтаж қилиш енгил ҳисобланади ва 2 кундан кўп вақтни олмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кластерлар ишлаб чиқариш майдонларида жойлаштириладиган лойиҳаларда савдо фаолиятини амалга ошириш, экологик хавфсизликни таъминлашнинг юқори нормаларини талаб этадиган кимёвий, экологик хавфли маҳсулотлар ишлаб чиқариш назарда тутилмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тахмин қилинаётган тадбиркорлик фаолияти кўп энергия талаб қиладиган ишлаб чиқариш ҳисобланмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кластер ҳудудида жойлаштириладиган тадбиркорлик субъекти ходимлари умумий сонининг камида 70 фоизи 35 ёшгача бўлган ходимлардан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туман ёки шаҳар кенгаши аризани олган санадан бошлаб, 5 иш куни мобайнида ёшлар тадбиркорлик субъектининг таклифи ва лойиҳа паспортини кўриб чиқади ҳамда лойиҳа параметрлари ушбу Низомнинг 10-банди талабларига мос келса, субъект билан лойиҳани амалга ошириш тўғрисида битим ва ишлаб чиқариш майдонини тақдим этиш учун ижара шартномасини тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ёшлар тадбиркорлик субъектларининг кластернинг ишлаб чиқариш майдонларини бериш учун аризалари 2-иловага мувофиқ схема бўйича кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Бир кунда битта ишлаб чиқариш майдони учун икки ёки ундан кўп ариза тушганда, яратиладиган янги иш ўринлари сони, ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг (ишлар, хизматларнинг) рақобатбардошлиги ва харидоргирлиги, лойиҳани амалга ошириш муддатлари ва ишлаб чиқариш фаолиятини бошлаш бўйича энг жозибадор таклифларни тақдим этган даъвогар мақбул деб топилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа тенг шароитларда экспертбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этадиган ва лойиҳани амалга ошириш учун реал молиявий имкониятларга эга даъвогарлар устунликка эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги битимда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битим предмети;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга ошириш бўйича вазифаларнинг ҳажмлари, турлари ва жадвали, шу жумладан янги иш ўринлари яратиш мажбуриятлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битимни бекор қилиш шартлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
низоларни ҳал этиш тартиби назарда тутилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ихтиёрига кўра, лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги битимда бошқа шартлар ҳам кўрсатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ишлаб чиқариш майдони бериш бўйича ижара шартномасида Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарорида белгиланган шартлар назарда тутилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Кластер иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Кластер иштирокчилари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилган ижара шартномаси доирасида ажратилган ишлаб чиқариш майдонларига мустақил эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳандислик-техник коммуникацияларнинг узлуксиз ишлаши таъминланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Кластер иштирокчилари қуйидагиларга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кластерда битим ёки шартнома тузилгандан сўнг 3 ойдан кечиктирмасдан ишлаб чиқариш фаолиятини бошлаши шарт. Бунда лойиҳани амалга ошириш борасида объектив сабаблар мавжуд бўлса, ишлаб чиқариш фаолиятини бошлаш муддатини 3 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтиришга рухсат этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш бошланган пайтдан икки ойдан кечиктирмасдан янги иш ўринларини ташкил этиш ва битим ёки ижара шартномасида назарда тутилган миқдорда қўшимча ходимларни ёллашни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилган битим ва шартнома шартларини ўз вақтида бажариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Лойиҳалар амалга оширилиши мониторингини олиб бориш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Кластер иштирокчилари лойиҳани амалга ошириш шартномаси тузилган санадан бошлаб, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туман ва шаҳар кенгашларига ҳар ойнинг лойиҳани амалга оширишнинг ҳолати, яратилган иш ўринлари, маҳсулот (хизматлар) ишлаб чиқариш ҳажмлари, шунингдек тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалалар хусусида батафсил ахборот тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туман ва шаҳар кенгашлари Кластер иштирокчилари томонидан тақдим этилган ахборот асосида ҳар ойда лойиҳанинг амалга оширилиши, шунингдек кластер иштирокчиларининг ишлаб чиқариш эҳтиёжларига мувофиқ муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминланиши мониторингини олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи умумлаштирилган натижаларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кластерлар фаолиятини ташкил этиш, шунингдек кластерларда лойиҳаларни амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида ҳар чоракда ахборот тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси назорат қилувчи органлар билан, жумладан ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тадбирлари доирасида ўзаро ҳамкорлик масаласида кластерлар фаолиятини мувофиқлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва кластер иштирокчилари ушбу Низом талабларига риоя этилиши юзасидан қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.