14.07.2004 йилдаги 333-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 05.04.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ЯПОНИЯ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ҚЎМИТАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳаларда Япония билан стратегик шериклик, дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш, икки томонлама парламент, таълим, илмий ва маданий алоқаларни кенгайтириш, республика вазирликлари ва идоралари, ишбилармон доиралари ва жамоат ташкилотларининг Япония билан ҳамкорлик масалалари бўйича фаолияти мувофиқлаштирилишини ва ўзаро самарали ҳамкорлик қилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Японияда Ўзбекистон билан ҳамкорлик қўмитаси ташкил этилганлиги, унинг таркибига Япония парламенти, Ҳукумати, ишбилармон доиралари вакиллари, таниқли фан, таълим ва маданият арбоблари киритилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, жамоат ташкилотларининг 1-иловага* мувофиқ таркибда Япония билан ҳамкорлик қўмитасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Япония билан ҳамкорлик қўмитаси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар Қўмитанинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика вазирликлари ва идоралари, ишбилармон доиралари ва жамоат ташкилотларининг Япония билан стратегик шериклик, дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантиришга йўналтирилган фаолияти мувофиқлаштирилишини ва ўзаро самарали ҳамкорлик қилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккала давлат ўртасида сиёсий, иқтисодий, илмий-техник, маданий ва гуманитар соҳаларда ҳамкорлик қилиш дастурларини ишлаб чиқиш, уларнинг амалга оширилиши устидан мунтазам назоратни ташкил этиш;

иккала мамлакатнинг қонунчилик органлари, Ҳукуматга қарашли, Ҳукуматга қарашли бўлмаган, жамоат ва гуманитар ташкилотлари ўртасида алоқаларни мустаҳкамлаш;

республикада таркибий ўзгартиришларни жадаллаштиришга кўмаклашиш учун замонавий технологияларни ва Япония инвестицияларини жалб этишга йўналтирилган иқтисодий ва инвестиция ҳамкорлигини кенгайтириш ва чуқурлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки томонлама муносабатларнинг ҳуқуқий ва институционал базасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

таълим, фан ва маданият соҳаларида ўзаро айирбошлашларни, шаҳарлар, вилоятлар, префектуралар, маҳаллий ҳокимият органлари даражасида ҳамкорликни кенгайтириш.

Қўшма мажлисларда 3-иловага* мувофиқ устувор лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш Қўмитанинг энг муҳим вазифаси ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 3-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Япония билан ҳамкорлик қўмитасининг котибияти функциялари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатлари бошқармасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Япония томонининг Ҳамкорлик қўмиталарининг қўшма мажлисларини ҳар йили навбати билан Япония ва Ўзбекистонда ўтказиш ҳамда биринчи қўшма мажлисни 2004 йил июль ойида Токио шаҳрида ўтказиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Япония билан ҳамкорлик қўмитаси ҳузурида Япония билан ҳамкорликни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилсин, Қўмита тадбирларини, шу жумладан унинг Япониянинг Ўзбекистон билан ҳамкорлик қўмитаси билан қўшма мажлисларини, кўргазмалар ва семинарларни, қўшма ахборотларни нашр этиш, таълим, фан ва маданият соҳасидаги айирбошлашларни ҳамда бошқа қўшма тадбирларни молиялаштириш унинг асосий вазифаси этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ва Япония юридик ва жисмоний шахсларининг ихтиёрий ҳомийлик бадаллари, шунингдек қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар Япония билан ҳамкорликни ривожлантириш жамғармасининг молиявий манбалари ҳисобланади.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 17 июндаги 168-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 288-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Япония билан ҳамкорлик қўмитаси (Р.С. Азимов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Япония билан ҳамкорлик қўмитаси ҳузуридаги Япония билан ҳамкорликни ривожлантириш жамғармасининг устави ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини, Жамғарманинг юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш, шу жумладан Япония жамоатчилигини Ўзбекистон Республикасида ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши тўғрисида хабардор қилиш, кўргазмалар, семинарлар ҳамда иккала мамлакатнинг Ҳукуматга қарашли ташкилотларини, жамоат ташкилотларини, ишбилармон ва илмий доираларини жалб қилган ҳолда бошқа тадбирларни ўтказиш масалаларида Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Япония қўмитаси билан ўзаро яқин ҳамкорликни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Япония билан ҳамкорлик дастурларини амалга оширишда қатнашаётган бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар Қўмита фаолиятига кўмаклашсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 14 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
333-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 14 июлдаги 333-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Япония билан ҳамкорлик қўмитаси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Япония билан ҳамкорлик қўмитаси (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади) турли даражаларда сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳаларда Япония билан стратегик шериклик, дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш, икки томонлама парламент, амалий, таълим, илмий ва маданий алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита республика вазирликлари ва идоралари, ишбилармон доиралари ва жамоат ташкилотларининг Япония билан ҳамкорлик масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштиришни ва унинг самарадорлигини таъминлашга даъват этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қўмита ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қўмитага раис бошчилик қилади ва Қўмита Олий Мажлис депутатларидан, Ҳукумат, вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Япония билан икки томонлама ҳамкорлик бўйича аниқ дастурларини амалга оширишда фаол қатнашувчи жамоат ташкилотларининг раҳбарлари ва масъул ходимларидан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита ўз таркибига Япония билан шериклик, дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини ривожлантиришдан манфаатдор бўлган ташкилотлар номидан вакиллик қилувчи янги аъзоларнинг кириши учун очиқ ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қўмитанинг ҳар йилги мажлисида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5 кишидан иборат Президиум сайланади, у мажлислар оралиғидаги даврда Қўмита номидан иш олиб боради ва унинг манфаатларини ифодалайди. Президиум мажлислари заруриятга кўра, лекин ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Япония билан ҳамкорликни ривожлантириш жамғармаси раҳбариятининг Жамғарма фаолияти якунлари тўғрисидаги ахборотлари эшитилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа масалалар, шу жумладан Қўмитага аъзолик масалалари кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Қўмитанинг вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар Қўмитанинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика вазирликлари ва идоралари, ишбилармон доиралари ва жамоат ташкилотларининг Япония билан ҳамкорлик бўйича фаолияти мувофиқлаштирилишини ва ўзаро самарали ҳамкорлик қилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккала давлат ўртасида сиёсий, иқтисодий, илмий-техник, маданий ва гуманитар соҳаларда ҳамкорлик қилиш дастурларини ишлаб чиқиш, уларнинг амалга оширилиши устидан мунтазам назоратни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккала мамлакатнинг қонунчилик органлари, Ҳукуматга қарашли, Ҳукуматга қарашли бўлмаган, жамоат ва гуманитар ташкилотлари ўртасида алоқаларни мустаҳкамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада таркибий ўзгартиришларни жадаллаштиришга кўмаклашиш учун замонавий технологиялар ва Япония инвестицияларини жалб этишга йўналтирилган иқтисодий ва инвестиция ҳамкорлигини кенгайтириш ва чуқурлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки томонлама муносабатларнинг ҳуқуқий ва институционал базасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим, фан ва маданият соҳаларида ўзаро айирбошлашларни, шаҳарлар, вилоятлар, префектуралар, маҳаллий ҳокимият органлари даражасида ҳамкорликни кенгайтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Кўрсатиб ўтилган вазифаларни амалга ошириш доирасида Қўмита:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукуматни ва ишбилармон доираларни, шунингдек Япония жамоатчилигини Ўзбекистон Республикасида сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларнинг бориши тўғрисидаги ахборотлар билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккала мамлакат халқлари ўртасидаги ўзаро ҳамфикрликни кенгайтириш мақсадида, Ўзбекистон ва Япониянинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва академик доиралари вакилларини жалб этган ҳолда семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирлар ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим, фан ва маданият соҳасида истиқболли ёш мутахассисларни алмашиш, шунингдек иккала давлатларнинг шаҳарлари, вилоятлари (префектуралари) даражасида ҳамкорликни фаоллаштириш ишларини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарурат бўлганда, Ўзбекистон билан ҳамкорлик бўйича Япония қўмитаси билан келишилган аниқ тадбирларни таъминлаш учун манфаатдор ташкилотлар мутахассисларидан эксперт гуруҳлар ташкил қилади, Вазирлар Маҳкамасига икки томонлама ҳамкорликнинг ҳуқуқий ва институционал базасини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Қўмита ишларини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қўмита мажлислари заруриятга кўра, лекин ҳар йили камида бир марта ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навбатдан ташқари мажлислар Қўмита раисининг ташаббусига кўра чақирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита мажлисларига материаллар, шу жумладан Япония билан икки томонлама муносабатларнинг уларни янада ривожлантириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқилган ҳолдаги таҳлили тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қўмита ҳар йили Ўзбекистон билан ҳамкорлик бўйича Япония қўмитаси билан навбатма-навбат Японияда ва Ўзбекистонда қўшма мажлислар ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмиталарнинг қўшма мажлисларини ўтказиш якунлари бўйича, турли йўналишлардаги икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштиришга доир тадбирлар режаларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалга ошириш учун қўшма ишчи гуруҳлар ташкил этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қўмита котибияти — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатлари бошқармаси Қўмита мажлисларини ташкилий ва техник жиҳатдан тайёрлашни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита котибияти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон билан Япония ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги ахборотларни умумлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор ташкилотлардан Қўмита мажлисларини тайёрлаш учун зарур ахборотлар ва материалларни олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмитанинг қўшма мажлисларида эришилган аҳдлашувларни амалга оширишнинг доимий мониторингини олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ҳар қайси йил якунлари бўйича, Қўмита котибияти томонидан тўпланган материаллар асосида махсус ахборотнома нашр этилади, унда Ўзбекистон-Япония ҳамкорлигини ривожлантиришнинг аҳволи ва истиқболлари ёритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Япония билан ҳамкорликни ривожлантириш жамғармаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Япония билан ҳамкорлик қўмитаси ҳузурида Япония билан ҳамкорликни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Япония билан ҳамкорлик қўмитаси тадбирларини, шу жумладан Ўзбекистон билан ҳамкорлик бўйича Япония қўмитаси билан унинг қўшма мажлисларини, кўргазмалар ва семинарларни, қўшма ахборотлар нашр этишни, фан ва маданият вакилларининг хизмат сафарларини ва бошқа тадбирларни молиялаштириш Япония билан ҳамкорликни ривожлантириш жамғармасининг асосий вазифалари ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон ва Япония ташкилотлари, юридик ва жисмоний шахсларининг ихтиёрий ҳомийлик бадаллари, шунингдек қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар Япония билан ҳамкорликни ривожлантириш жамғармасининг молиявий манбалари ҳисобланади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Япония билан ҳамкорликни ривожлантириш жамғармаси юридик шахс ҳисобланади, банкларда ҳисоб рақамларига ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Қўмита фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ тўхтатилади.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 28-сон, 323-модда; 2009 й., 25-сон, 288-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)