14.10.2017 йилдаги 825-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 17.10.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қадимий Бухоро» туризм зонасини қуриш» лойиҳасини амалга оширишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2019 йилларда Бухоро шаҳри ва Бухоро вилоятининг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 19 майдаги ПҚ-2980-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек «Қадимий Бухоро» туризм зонасини қуриш» лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ ташкилий масалаларни жадал ҳал этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Маданият вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Бухоро шаҳридаги Ғиждувон кўчаси ва «Кўҳна ва боқий Бухоро» маданий-маърифий комплекси оралиғида 10,0 гектар ер майдони ажратиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2017 — 2019 йиллар даврида «Қадимий Бухоро» туризм зонасини қуриш» лойиҳаси (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) амалга оширилишини самарали ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан Бухоро шаҳрида «NBU Bukhara Invest» МЧЖ инвестиция компанияси ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда «Қадимий Бухоро» туризм зонаси ҳудудини архитектура-режалаштиришни ташкил этиш лойиҳасини, халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, уч ой муддатда ишлаб чиқсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгашига келишиш учун белгиланган тартибда тақдим этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қадимий Бухоро» туризм зонасини қуриш лойиҳаси ва зонада жойлашадиган объектлар лойиҳа-смета ҳужжатларининг ишлаб чиқилишини белгиланган тартибда таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига ва «NBU Bukhara Invest» МЧЖга Бухоро вилояти ҳокимлиги билан келишган ҳолда қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга ошириш доирасида алоҳида объектлар қурилиши учун, шу жумладан инвесторлар иштирокида 100 фоизгача улушли корхоналар барпо этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шу жумладан бошқа инвесторларга тижорат кредитлари ёки «Қадимий Бухоро» туризм зонаси корхоналарининг устав капиталларидаги улушни киритилган (миллий ва хорижий валютадаги) маблағларни бозор қиймати бўйича валютада, лекин барча харажатлар ва инвестициялар суммасидан кам бўлмаган миқдорда ажратган ҳолда объектни (объектлар комплексини) амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига ва «NBU Bukhara Invest» МЧЖга, шунингдек лойиҳани амалга ошириш иштирокчиларига — тадбиркорлик субъектларига, истисно тариқасида, 2017 — 2019 йиллар даврида «Қадимий Бухоро» туризм зонаси объектларини лойиҳалаш ва қуришга етакчи, шу жумладан хорижий архитекторлар ва муҳандисларни жалб қилишга, шунингдек энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида тендер савдолари ўтказмасдан ёки тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан пудрат ташкилотларини ҳамда товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчиларни аниқлашга, техник топшириқларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳаларни бошқариш миллий агентлиги билан мажбурий тартибда келишиб олишга рухсат этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Бухоро вилояти ҳокимлиги қуйидагиларни белгиланган тартибда таъминласин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига ва «NBU Bukhara Invest» МЧЖга, лойиҳалаш ва пудрат ташкилотларига ушбу қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга оширишда ҳар томонлама кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзбекэнерго» АЖ билан биргаликда «Қадимий Бухоро» туризм зонаси объектларини зарур муҳандислик (газ қувурлари, электр тармоқлари, сув қувурлари ва канализация) коммуникацияларига улаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан тасдиқланадиган «NBU Bukhara Invest» МЧЖ буюртманомаларига биноан, лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган хорижий мутахассисларга кириш визаларининг белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан тасдиқланадиган «NBU Bukhara Invest» МЧЖ буюртманомаларига биноан, лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган хорижий мутахассисларга кўп марталик визаларнинг узайтирилишини, шунингдек уларнинг вақтинчалик яшаш жойларида вақтинчалик прописка қилинишини ҳамда унинг муддати узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси лойиҳани амалга ошириш доирасида қурилаётган объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари давлат экспертизасидан ўтказилишини амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишларининг сифати, шаҳарсозлик норма ва қоидаларига қатъий риоя этилиши юзасидан давлат архитектура-қурилиш назорати олиб борилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан тасдиқланадиган «NBU Bukhara Invest» МЧЖ буюртманомаларига биноан, лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида мавжуд бўлмаган) юқори малакали хорижий мутахассисларни жалб этишга белгиланган тартибда рухсатномалар берилишини (муддати узайтирилишини), шунингдек кўрсатиб ўтилган хорижий мутахассисларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва туризмни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаментига ҳамда Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаментига, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раиси С.Р. Холмуродов ҳамда Бухоро вилояти ҳокими Ў.И. Барноев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 14 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
825-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2017 й., 09/17/825/0116; 27.03.2019 й., 09/19/254/2839-сон)