Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси фаолиятини янада ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ягона инвестиция сиёсатини олиб бориш, республиканинг иқтисодий салоҳияти тўғрисида хорижий инвесторларга кенг маълумот бериш учун халқаро конференциялар, семинарлар, йирик инвестиция форумлари ташкил этиш йўли орқали хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш, шунингдек, бизнес юритиш учун қулай-шарт шароитлар яратиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва «Халқаро Ҳамкорлик Маркази» АЖ бошқарув органлари ҳамда «Интерсервис» республика хўжалик ҳисобидаги ташқи иқтисодий бирлашмаси — давлат корхонасининг:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги ПФ-5586-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.11.2018 й., 06/18/5586/2230-сон)
Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Амир Темур кўчаси, 1076-уйда жойлашган «ТоshkentPlazа» савдо маркази «Халқаро Ҳамкорлик Маркази» АЖ балансидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигининг «Ўзсаноатэкспорт» АЖ балансига ўтказиш;
Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, «Чимён» қишлоқ фуқаролар йигини ҳудудида жойлашган «Халқаро Ҳамкорлик Маркази» АЖнинг дам олиш маскани Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигининг «Ўзтрейд» АЖ балансига ўтказиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги (Э.М. Ғаниев), Тошкент шаҳри ҳокими (Р.Д. Усмонов), Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (А.И. Ахмедходжаев), Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (Р.А. Гулямов), «Халқаро Ҳамкорлик Маркази» АЖ бошқарув органлари ҳамда «Интерсервис» республика хўжалик ҳисобидаги ташки иқтисодий бирлашмаси — давлат корхонаси (Б.А. Зуфаров) бир ой муддатда юқорида қайд этилган объектларни қабул қилиш — топширилишини белгиланган тартибда таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги ПФ-5586-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.11.2018 й., 06/18/5586/2230-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги ПФ-5586-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.11.2018 й., 06/18/5586/2230-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси А.И. Ахмадхўжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 16 октябрь,
ПҚ-3326-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 октябрдаги ПҚ-3326-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритиладиган
ЎЗГАРТИРИШЛАР
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2887-сон қарори 1 ва 2-иловаларидан «Халқаро ҳамкорлик маркази» АЖ» ва «Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржаси дирекцияси» блоклари чиқариб ташлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 июндаги «Давлат мулки объектларини сотиш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3067-сон қарорининг 2-иловасидаги:
а) 85-позиция чиқариб ташлансин;
б) 86-позициядаги «Ўзтадбиркорэкспорт» АЖ» сўзлари «Ўзтрейд» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 90-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
|
« |
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси |
|||
|
90. |
«Халқаро ҳамкорлик маркази» АЖ |
Тошкент шаҳри |
». | |
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2017 й., 07/17/3326/0113-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон, 28.11.2018 й., 06/18/5586/2230-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)