Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (АЙСЕСКО) билан ҳамкорлик тўғрисида
Таълим, фан ва маданият соҳасида халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, Ўзбекистоннинг маданий-гуманитар соҳадаги ютуқларини кенг тарғиб қилиш, мамлакатимизнинг ислом тараққиётидаги буюк ролини кенг ёритиш, республиканинг қадимги тарихи ва маданий мероси билан таништириш, Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (АЙСЕСКО) доирасида Ўзбекистоннинг маънавий алоқаларини кенгайтириш мақсадида, шунингдек Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (АЙСЕСКО) Низомига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (кейинги ўринларда АЙСЕСКО деб аталади) билан ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштирувчи;
Тошкент ислом университети ректори АЙСЕСКО Ижроия қўмитасида Ўзбекистон вакили этиб белгилансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2018 йил ва келгуси йиллар учун республиканинг халқаро ташкилотларга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан мажбурий тўловлари рўйхатини шакллантиришда Ўзбекистон Республикасининг АЙСЕСКОга йиллик аъзолик бадалини тўлаш учун маблағ ажратишни назарда тутсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.К. Норбоева ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири А.Х. Комилов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 12 октябрь,
821-сон
Вазирлар Маҳкамасиниг 2017 йил 12 октябрдаги 821-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 29 декабрдаги 629-сон қарори билан тасдиқланган ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар
1. Кириш қисмининг иккинчи хатбошида, 1-банддаги «ЮНЕСКО» сўзидан сўнг «ва АЙСЕСКО» сўзлари қўшилсин.
2. 3-бандда:
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«ЮНЕСКО ва АЙСЕСКО тадбирларида ҳамда лойиҳаларида Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари, ташкилотлари ва мутахассисларининг қатнашиши тўғрисида ЮНЕСКОнинг котибиятига ҳамда минтақавий бўлинмаларига, АЙСЕСКО Бош дирекциясига таклифлар тайёрлаш ва киритиш»;
учинчи хатбошидаги «ЮНЕСКО» сўзидан сўнг «АЙСЕСКО Бош дирекцияси» сўзлари қўшилсин.
еттинчи хатбошидаги «ЮНЕСКО» сўзидан сўнг «АЙСЕСКО Бош дирекцияси» сўзлари қўшилсин.
3. 11-бандда:
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«ЮНЕСКО котибияти ва АЙСЕСКО Бош дирекцияси, ЮНЕСКО ҳузуридаги консультатив мақомга эга бўлган комиссиялар ва ЮНЕСКО ҳамда АЙСЕСКОга аъзо давлатларнинг Миллий комиссиялари билан ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштириб бориш»;
саккизинчи хатбошидаги «минтақавий бўлимларида» сўзларидан сўнг «шунингдек АЙСЕСКО Бош дирекциясида» сўзлари қўшилсин.
4. 12-бандда:
иккинчи хатбошидаги «ЮНЕСКО» сўзидан сўнг «ва АЙСЕСКО Бош дирекцияси» сўзлари қўшилсин.
бешинчи хатбошидаги «ЮНЕСКО» сўзидан сўнг «ва АЙСЕСКО» сўзлари қўшилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.10.2017 й., 09/17/821/0106-сон; 27.11.2018 й., 09/18/957/2228-сон)