06.07.2004 йилдаги 318-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 21.08.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари учун қулай шарт-шароитлар шакллантиришни давом эттириш, маҳсулотларни сертификатлаштириш жараёнини соддалаштириш ва бу борадаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 апрелдаги 122-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 18-сон, 178-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2004 йил 1 октябрдан бошлаб декларациялаш йўли билан маҳсулотларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш тизими жорий этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзстандарт» агентлиги икки ой муддатда Маҳсулотнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлигини декларациялаш тартиби тўғрисидаги низомнинг белгиланган тартибда ишлаб чиқилишини ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзстандарт» агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда мазкур қарорга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
четдан келтирилаётган маҳсулотлардан аккредитация қилинган органлар ва лабораториялар томонидан синов ўтказиш учун намуна олишнинг чекланган нормаларини белгиласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитация қилинган органлар ва лабораториялар ўртасида синовларнинг такрорланишига йўл қўймаслик мақсадида синовлар турларини белгиласинлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 апрелдаги 108-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 17-сон, 225-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 апрелдаги 108-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 17-сон, 225-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилаб қўйилсинки, мувофиқлик сертификатлари мавжудлигини текшириш фақат мажбурий тартибда сертификатланадиган маҳсулотларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзстандарт» агентлиги уч ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзстандарт» агентлигида «Стандартлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар тоифаларини тайёрлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг ҳамда Мажбурий тартибда сертификатланадиган бир турдаги маҳсулотларнинг ҳар бир турини уларда сертификатлаштиришнинг тегишли норматив ҳужжатларда белгиланган хавфсизлик кўрсаткичлари кўрсатилган қоидаларининг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мажбурий тартибда сертификатланадиган маҳсулотларнинг номенклатура рўйхати, уларнинг сифатини ва хавфсизлигини белгиловчи норматив ҳужжатларни кўрсатган ҳолда, нашр этилишини ҳамда божхона, солиқ ва аккредитация қилинган органларга жўнатилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси ҳузуридаги «EAN Uzbekistan» масъулияти чекланган жамиятни «EAN Uzbekistan» уюшмасига айлантириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси икки ой муддатда ушбу банднинг бажарилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Ўзстандарт» агентлиги, Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Ўзбекистон Телерадиокомпанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда сертификатлаштириш соҳасидаги барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни республикадаги барча тадбиркорларга, шу жумладан Интернет орқали етказиш бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Сертификатлаштирилиши шарт бўлган маҳсулотлар рўйхатини, сертификатлаштиришни ўтказиш, хавфсизлигини тасдиқлаш талаб этиладиган товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириш ва уларни унинг ташқарисига чиқариш тартибини тасдиқлаш ҳақида» 1994 йил 12 августдаги 409-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 8-сон, 38-модда) 1-бандининг иккинчи хатбоши ва ушбу қарорга 1-илова;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасига истеъмол товарлари олиб келишни такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида» 2002 йил 5 декабрдаги 427-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 12-сон, 75-модда) 2-бандининг учинчи хатбоши ва ушбу қарорга 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликлар ва идоралар маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш масалаларини тартибга солувчи идоравий ҳужжатларни бир ой муддатда хатловдан ўтказсинлар ва мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар ҳамда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 6 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
318-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом ишлаб чиқариладиган ва четдан келтириладиган маҳсулотларни сертификатлаштириш (кейинги ўринларда матнда сертификатлаштириш деб аталади) тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳсулотларнинг ҳар бир тури бўйича сертификатлаштириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказиладиган сертификатлаштиришнинг тегишли қоидалари билан белгиланади.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 октябрдаги 292-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 42-сон, 534-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сертификатлаштириш давомида илгари текширилган хавфсизлик бўйича тавсифга таъсир этмайдиган маҳсулотнинг дизайни ёки ташқи тавсифлари ўзгариши замонавийлаштирилган маҳсулотга қўшимча сертификатлаштириш ўтказилишига олиб келмайди. Маҳсулот хавфсизлиги бўйича мажбурий тавсифлар стандартлаштириш бўйича тегишли норматив ҳужжатларда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Низомнинг амал қилиши мажбурий ва ихтиёрий сертификатлаштиришга татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбурий тартибда сертификатлаштириладиган, шунингдек уларнинг мувофиқлиги мувофиқлик декларацияси билан тасдиқланиши мумкин бўлган маҳсулотлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сертификатлаштиришни амалга ошириш иловага мувофиқ схема бўйича, қоидага кўра, икки босқичда ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи босқич бир вақтнинг ўзида, заруриятга кўра, ветеринария ва фитосанитария хулосалари тегишли равишда давлат ветеринария назорати ва ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати органларида расмийлаштирилган ҳолда «Ўзстандарт» агентлиги томонидан аккредитация қилинган давлат санитария назорати органларида санитария-эпидемиологик хулоса расмийлаштирилишини ўз ичига олади. Бунда тадбиркорлик фаолияти субъекти:
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 майдаги 392-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.05.2018 й., 10/18/392/1277-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санитария-эпидемиологик хулосани расмийлаштириш учун ариза билан биргаликда белгиланган тартибда аккредитация қилинган сертификатлаштириш органларига (кейинги ўринларда сертификатлаштириш органлари деб аталади) мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш юзасидан ариза беришга;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 майдаги 392-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.05.2018 й., 10/18/392/1277-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарурат бўлганда тегишли хулосалар олиш учун ветеринария ва фитосанитария назорати органларига мустақил равишда мурожаат қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккинчи босқич — сертификатлаштириш органлари томонидан мувофиқлик сертификати беришдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Сертификатлаштириш органлари тадбиркорлик субъектларининг ёзма аризасига мувофиқ давлат санитария назорати органларида, давлат ветеринария назорати ва ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати органларида, шунингдек экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат органларида сертификатлаштиришни ўтказиш ва барча зарур хулосаларни олиш юзасидан агентлик хизматлари кўрсатишга ҳақлидир.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда намуналар танлаб олиниши, шунингдек улар тўғри танланганлиги ва улар тегишли давлат органларига тақдим этилиши учун сертификатлаш органлари жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатиб ўтилган хизматларга ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида декларацияланган тарифлар бўйича амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Маҳсулотнинг (транспорт воситаларидан ташқари) мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва бериш муддати барча зарур ҳужжатлар (синов протоколлари, тадқиқот далолатномалари, санитария-эпидемиология, ветеринария, фитосанитария хулосалари, экологик экспертиза хулосаси) берилган вақтдан бошлаб уч иш кунидан ошмаслиги лозим.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 ноябрдаги 938-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2017 й., 09/17/938/0319-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Санитария-эпидемиологик, ветеринария ва фитосанитария хулосаларини расмийлаштириш ва бериш тартиби
(II бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 майдаги 392-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.05.2018 й., 10/18/392/1277-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Санитария-эпидемиологик, ветеринария, фитосанитария ва экология сертификатлари (хулосалар) сертификатлаштирилаётган маҳсулотларга норматив ҳужжатларда тегишли равишда санитария-эпидемиологик, ветеринария, фитосанитария ёки экологик нормалар ва талаблар мавжуд бўлган тақдирда расмийлаштирилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 майдаги 392-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.05.2018 й., 10/18/392/1277-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Санитария-эпидемиология хулосасини олиш учун ариза берувчи давлат санитария назоратининг ҳудудий органига қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган шаклдаги ариза билан мурожаат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озиқ-овқат ишлаб чиқарувчилар аризага технологик йўриқнома ва рецептура илова қилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 09/19/787/3770-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси илгари ишлаб чиқарилмаган ва илк бор олиб келинган озиқ-овқат қўшимчалари, махсус жорий этиладиган биологик актив моддалар ёки озиқ-овқат хомашёси ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш технологияларини қўллаш билан боғлиқ ишлаб чиқаришни ташкил этишда ёхуд маҳсулотларни четдан келтиришда ариза берувчи тегишли рухсатномани олиш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги рухсатномани уч иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда беради. Лаборатория тадқиқотларини ўтказиш харажатларини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланадиган тарифлар бўйича тўлов ундирилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 майдаги 392-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.05.2018 й., 10/18/392/1277-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тақдим этилган ҳужжатлар ўрганиб чиқилгандан кейин давлат санитария назоратининг ҳудудий органи томонидан белгиланган тартибда жойнинг ўзига бориб лаборатория синовлари ўтказиш ва ишлаб чиқариш объектини сақлаш шарт-шароитларини текшириш учун маҳсулотларнинг намуналари танлаб олинади. Маҳсулотларни гигиеник кўрсаткичларни аниқлаш учун синаш Ўзбекистон Республикаси Миллий аккредитация тизимида аккредитация қилинган давлат санитария назоратининг ҳудудий органлари лабораториялари томонидан амалга оширилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 10 июндаги 158-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 24-сон, 272-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Агар маҳсулот келиб чиқишига кўра ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсига тегишли бўлган тақдирда, давлат санитария назоратининг ҳудудий органи ариза берувчидан ҳужжатлар олинган санадан кейинги кундан кечикмай ветеринария ёки фитосанитария хулосаси бериш бўйича ваколатли органларга мурожаат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ветеринария ёки фитосанитария хулосаси давлат ветеринария назоратининг туман (шаҳар) органлари ёки ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати органлари томонидан берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ветеринария назорати органи 20 кунгача бўлган муддат билан белгиланган тартибда ажратиб қўйиш-чеклаш тадбирлари (карантин) белгилаши мумкин. Бунда ветеринария хулосаси бериш тартиботи карантин муддати тамом бўлгунга қадар тўхтатиб турилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ветеринария ёки фитосанитария хулосаси тайёрлаш ва бериш муддати уч иш кунидан ошмаслиги керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ветеринария ёки фитосанитария хулосаси берилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан белгиланадиган ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида декларацияланган тарифлар бўйича, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан ортиқ бўлмаган суммада тўлов ундирилади.
(10-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ветеринария ва фитосанитария хулосалари олиниши ҳисобга олинган ҳолда санитария-эпидемиологик хулосани расмийлаштириш ва бериш муддати тегишли синов методлари учун норматив ҳужжатларда назарда тутилган муддатларга қараб белгиланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 майдаги 392-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.05.2018 й., 10/18/392/1277-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Лаборатория тадқиқотларини ўтказиш, санитария-эпидемиологик хулосасини расмийлаштириш ва бериш харажатларини қоплаш учун давлат санитария эпидемиология назорати органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланадиган тарифлар бўйича тўлов ундирилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 майдаги 392-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.05.2018 й., 10/18/392/1277-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ветеринария ва фитосанитария хулосалари бериш бўйича ваколатли органларнинг хизматларига ариза берувчи томонидан ҳақ тўлаш давлат санитария назоратининг ҳудудий органлари орқали ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мустақил равишда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ишлаб чиқариладиган маҳсулотга санитария-эпидемиологик хулосанинг амал қилиш муддати — 3 йил.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Четдан олиб келинаётган маҳсулотга санитария-эпидемиологик хулоса маҳсулотнинг яроқлилик даврига, яроқлилик муддатига эга бўлмаган маҳсулотга эса — муддати кўрсатилмасдан берилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 майдаги 392-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.05.2018 й., 10/18/392/1277-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айнан бир хил товарларга бир ташқи савдо шартномаси (контракти) доирасида санитария-эпидемиология хулосаси бир календарь йилидан ошмаган муддатга бир маротаба берилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 787-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 09/19/787/3770-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Импорт қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг ёрлиқларида қайд этилган маҳсулотнинг яроқлилик муддатлари Ўзбекистон Республикасида амал қилувчи техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда қайд этилган яроқлилик муддатларидан фарқ қилган тақдирда, аккредитациядан ўтган лаборатория мажмуалари томонидан уларнинг қайд этилган яроқлилик муддатига мувофиқлиги ва хавфсизлик кўрсаткичларига таҳлиллар ўтказилиб, ижобий баҳоланганидан сўнг республика ҳудудига импорт қилинишига рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болалар озиқ-овқат маҳсулотлари, болалар ўйинчоклари, энергетик ичимликлар аккредитациядан ўтган лабораториялар томонидан токсикологик таҳлиллар ўтказилиб, хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича ижобий баҳоланганидан сўнг республика ҳудудига импорт қилинишига рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги Ўзбекистон Республикасида амал қилувчи техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқлик (номувофиқлик) тўғрисида берилган санитария-эпидемиологик хулосаларнинг электрон реестрини юритади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-саҳифасига жойлаштириб боради.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 майдаги 302-сонли қарорига асосан тўртинчи — олтинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.05.2020 й., 09/20/302/0621-сон — 2020 йил 21 августдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Санитария-эпидемиологик хулоса ариза берувчига давлат санитария назоратининг ҳудудий органи раҳбарининг имзоси билан берилади, у ушбу органнинг муҳри билан тасдиқланади, унга синовлар протоколи нусхалари илова қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар санитария-эпидемиологик экспертиза билан бир вақтда маҳсулотнинг фитосанитария ёки ветеринария нормалари ва қоидаларига мувофиқлиги синовдан ўтказилган тақдирда, ариза берувчига тегишли хулосалар ҳам берилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 майдаги 392-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.05.2018 й., 10/18/392/1277-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қуйидагилар санитария-эпидемиология хулосасини беришни рад этиш учун асос ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санитария-эпидемиологик хулоса расмийлаштириб бериш вақтида озиқ-овқат маҳсулотининг яроқлилик муддати 60 фоиздан кам бўлганида (ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган умумий яроқлилик муддатига нисбатан фоизда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро аккредитациядан ўтган лабораториялар томонидан ўтказилган озиқ-овқат маҳсулотлари учун таҳлил баёнлари бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқумли касалликларни келтириб чиқарувчи микроорганизмлар билан зарарланганлиги аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
радиоактив кўрсаткичларнинг меъёрлардан юқорилиги аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат маҳсулотларининг таркибида генетик модификацияланган организмлар (кейинги ўринларда ГМО деб аталади) белгиланган меъёрлар даражасидан юқори бўлганда (амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ таркибида ГМО мавжудлигига текшириладиган озиқ-овқат маҳсулотлари учун татбиқ этилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паразитлар ёки уларнинг тухумлари аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лаборатория синовларининг салбий натижалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санитария-эпидемиология хулосасини беришни рад этиш бўйича қарор қабул қилинган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги, унинг ҳудудий ёки туман (шаҳар) марказлари томонидан унинг аниқ сабаблари ва қонун ҳужжатларида белгиланган нормаларини кўрсатган ҳолда ариза берувчига ёзма шаклда маълум қилинади.
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 майдаги 302-сонли қарорига асосан биринчи — ўнинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.05.2020 й., 09/20/302/0621-сон — 2020 йил 21 августдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқлик сертификатларини расмийлаштиришда такрорий синовлар ўтказилиши тақиқланади ва уларни беришда, идоравий бўйсинишидан қатъий назар, белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган лабораториялар томонидан амалга оширилган синовларнинг ижобий натижалари асос бўлади.
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.04.2019 й., 09/19/348/3006-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчи санитария-эпидемиологик хулоса ёхуд фитосанитария ва ветеринария хулосалари беришнинг рад этилиши юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
(16-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 майдаги 392-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.05.2018 й., 10/18/392/1277-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
161. Ўтказилган лаборатория таҳлиллари натижасига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган ёки импорт қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмол қилишга ҳамда фойдаланишга яроқсиз деб топилган тақдирда, масъул санитария врачи томонидан бир кун муддатда икки нусхада далолатнома тузилади. Бунда озиқ-овқат маҳсулотини ишлаб чиқарувчи ёки уни олиб келувчи тўғрисидаги маълумотлар, озиқ-овқат маҳсулотининг қаердан келтирилганлиги, номи ва тури, оғирлиги, миқдори, тўплами, ишлаб чиқарилган санаси, яроқлилик муддати, озиқ-овқат маҳсулотининг қадоқ тури, ушбу маҳсулотнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга номувофиқлиги кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
162. Тузилган далолатнома ва ҳужжатлар тўплами Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги, унинг ҳудудий ёки туман (шаҳар) маркази раҳбарига тақдим этилади. Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги, унинг ҳудудий ёки туман (шаҳар) маркази раҳбари томонидан далолатнома асосида бир кун муддатда истеъмолга яроқсиз деб топилган озиқ-овқат маҳсулотини ишлаб чиқариш, ундан фойдаланиш ёки республикага импорт қилишни тақиқлаш тўғрисида қарор имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолга яроқсиз деб топилган озиқ-овқат маҳсулотини ишлаб чиқариш, ундан фойдаланиш ёки республикага импорт қилишни тақиқлаш тўғрисидаги қарор икки нусхада тайёрланади, биринчи нусхаси бир иш куни ичида аризачига берилади, иккинчи нусхаси — Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги, унинг ҳудудий ёки туман (шаҳар) марказида сақланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
163. Истеъмолга яроқсиз деб топилган озиқ-овқат маҳсулоти турига қараб, тегишли ташкилотлар билан келишган ҳолда қайта ишлаш ёки йўқ қилиш усули ва шартлари белгиланади. Истеъмолга яроқсиз деб топилган озиқ-овқат маҳсулотидан қайта ишлашда фойдаланиш ёки уни йўқ қилиш усуллари ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмол қилишга ёки фойдаланишга яроқсиз деб топилган тақдирда, юк эгаси озиқ-овқат маҳсулотини қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқиб кетиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолга яроқсиз деб топилган озиқ-овқат маҳсулоти қайта ишлашда фойдаланиш ёки йўқ қилишга қадар алоҳида жойда (резервуарда), ҳисобда тўплами, ишлатиш (қайта ишлаш) ёки йўқ қилиш усуллари ва шартлари аниқ кўрсатилган ҳолда сақланиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолга ёки фойдаланиш учун яроқсиз деб топилган маҳсулотнинг тўлиқ сақланиши учун масъулият қонунчиликда белгиланган тартибда унинг эгаси зиммасига юкланади. Истеъмолга яроқсиз деб топилган маҳсулотни қонунчиликда белгиланган тартибда экспертиза қилиш, йўқ қилиш усуллари ва шартларини белгилаш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш, йўқ қилиш ёки Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқиб кетиш билан боғлиқ харажатлар маҳсулотнинг эгаси ҳисобидан амалга оширилади.
(161 — 163-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 майдаги 302-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.05.2020 й., 09/20/302/0621-сон — 2020 йил 21 августдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш сертификатлаш органлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сертификатлаштириш органини танлаш аризачи томонидан мустақил амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ариза берувчи исталган вақтда, сертификатлаштириш органлари эса биринчи талабга кўра қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) мувофиқлик сертификати мажбурий тартибда бўлиши керак бўлган маҳсулот турларининг рўйхати ёки рўйхатдан кўчирма;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) аккредитация қилиш соҳасига тааллуқли бўлган маҳсулотни сертификатлаш қоидалари;
(18-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 октябрдаги 292-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 42-сон, 534-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) сертификатлаштириш бўйича хизматлар нархлари (тарифлари) прейскуранти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) давлат ваколатли органида аккредитация қилинганликни тасдиқловчи ҳужжат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сертификатлаштириш органи кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар нусхаларини тақдим этганлик учун нусхаларни тайёрлаш харажатларидан ортиқ бўлмаган миқдорда тўлов ундиришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш учун ариза берувчи сертификатлаштириш органига ариза билан мурожаат қилади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга норматив ҳужжат нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотни маркировка қилиш намунаси (маҳсулот тўғрисида ахборот);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санитария-эпидемиологик хулоса нусхаси. Ариза берувчи томонидан айни бир вақтда санитария-эпидемиологик хулоса ва мувофиқлик сертификати олишга ариза берилган тақдирда санитария-эпидемиологик хулоса нусхаси, у мазкур Низомнинг 3-бандига мувофиқ, белгиланган тартибда расмийлаштирилгандан кейин тақдим этилади.
(19-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 майдаги 392-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.05.2018 й., 10/18/392/1277-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Четдан олиб келинаётган маҳсулотни сертификатлаштириш учун маҳсулотни маркировка қилиш намунаси (маҳсулот тўғрисида ахборот) тақдим этилади.
(19-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 09/19/787/3770-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 787-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 09/19/787/3770-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 787-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 09/19/787/3770-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 787-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 09/19/787/3770-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 787-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 09/19/787/3770-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни сертификатлаштириш мақсадида сертификатлаштириш органларига стандартлаш бўйича расмий, «Ўзстандарт» агентлиги томонидан тасдиқланган норматив ҳужжатлар нусхалари тақдим этилади, бошқа ҳолларда, шу жумладан ўз эҳтиёжлари учун, тасдиқланмаган нусхалардан фойдаланилиши мумкин.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 09/19/787/3770-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Аризада назарда тутилган тақдирда, сертификатлаштириш органи ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни сертификатлаштириш ишларини санитария-эпидемиологик хулоса (ветеринария ва фитосанитария хулосалари) нусхаларини олиш муддатини кечиктирган ҳолда бошлаши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу ҳолда сертификатлаштириш органи ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга мувофиқлик сертификатини фақат ариза берувчи томонидан ижобий натижаларга эга бўлган ҳужжатларнинг барча зарур нусхалари тақдим этилгандан кейин беришга ҳақлидир.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 09/19/787/3770-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Сертификатлаштириш органи ариза берилган кундан бошлаб икки кун муддатда жойига бориб сертификация синовларини ўтказиш учун маҳсулот намуналарини танлаб олади ва идентификация қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Намуналар сони, танлаб олиш тартиби, идентификация қилиш ва сақлаш қоидалари маҳсулотга норматив ҳужжатларда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Маълум турдаги маҳсулотни сертификатлаш мақсадида синовлар протоколини расмийлаштириш ва бериш муддати ушбу турдаги маҳсулотни техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар билан белгиланадиган услубларга мувофиқ синовлардан ўтказишнинг умумий давом этиш вақтидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 ноябрдаги 938-сонли қарорига асосан биринчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2017 й., 09/17/938/0319-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчи ўз маҳсулотининг танлаб олинишида ва синовларида қатнашиш ҳуқуқига эга. Бунда лабораторияда махфийликни таъминлаш чора-тадбирлари кўрилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Намуналарнинг сақланиши, сифати ва синовларининг ишончлилиги учун «Ўзстандарт» агентлиги томонидан аккредитация қилинган лаборатория (марказ) жавоб беради. Синовлар протоколларини масъул мутахассислар имзолайди ва лаборатория раҳбари тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ариза берувчи сертификатлаштириш органига аккредитация қилинган лабораториялардаги маҳсулот синовлари бўйича қўшимча ҳужжатларни тақдим этиши мумкин. Агар маҳсулотни алоҳида параметрлари бўйича синовлар турли синов лабораторияларида ўтказилган бўлса, у ҳолда синовларнинг ижобий натижалари билан бирга барча зарур протоколларнинг мавжудлиги маҳсулотнинг белгиланган талабларга мувофиқлигининг ижобий баҳоси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикада четдан келтириладиган, мажбурий тартибда сертификатланиши керак бўлган маҳсулотга норматив ҳужжат мавжуд бўлмаганда, сифат ва хавфсизлик бўйича сертификация синовлари маҳсулотнинг ана шундай турлари талабларига мувофиқлиги юзасидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Четдан олиб келинаётган маҳсулотнинг зарур норматив ҳужжати ёки техник таснифномалар мавжуд бўлмаса, мазкур маҳсулотни сертификатлаш маҳсулотнинг ана шундай турларига хос ҳужжатлар бўйича амалга оширилади.
(24-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 09/19/787/3770-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Лаборатория синовларининг салбий натижалари, шунингдек ҳужжатларнинг тўлиқ бўлмаган комплектини тақдим этиш мувофиқлик сертификати беришни рад этиш учун асос ҳисобланади, бу тўғрида сертификатлаштириш органи ариза берувчига аниқ қонунчилик нормаларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда хабар қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хулоса беришни рад этганлик юзасидан ариза берувчи белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Сертификатлаштириш органи тақдим этилган ҳужжатлар ва синовларнинг ижобий натижалари асосида икки иш куни мобайнида мувофиқлик сертификатини расмийлаштиради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Четдан олиб келинаётган маҳсулотларга мувофиқлик сертификати уларнинг яроқлилик муддатига (маҳсулот яроқлилигининг кафолатли муддатига), яроқлилик муддатига (маҳсулот яроқлилигининг кафолатли муддатига) эга бўлмаган маҳсулотларга эса амал қилиш муддати кўрсатилмасдан, кўплаб ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар учун — 3 йилга берилади. Кўплаб ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар учун берилган мувофиқлик сертификатининг амал қилиш даврида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар сертификатланган деб ҳисобланади.
(26-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 18 майдаги 104-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 21-сон, 214-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айнан бир хил товарларга бир ташқи савдо шартномаси (контракти) доирасида мувофиқлик сертификати бир календарь йилидан ошмаган муддатга бир маротаба тақдим этилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 787-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 09/19/787/3770-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Кўплаб ишлаб чиқариладиган маҳсулотга мувофиқлик сертификати бериш учун сертификатлаштириш органи ариза берувчида маҳсулотни кўплаб ишлаб чиқариш учун шарт-шароитлар мавжудлигини аниқлаш мақсадида маҳсулот ишлаб чиқариладиган объектларни белгиланган тартибда текширади. Текшириш натижалари бўйича далолатнома расмийлаштирилади, ундан мувофиқлик сертификати бериш тўғрисида қарор қабул қилишда фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтказилган текширишлар натижалари тўғрисидаги маълумотлар мувофиқлик сертификатида келтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширишни ўтказиш муддати, ишлаб чиқаришнинг шакли ва тоифаларига кўра, синовлар учун намуналар танлаб олинган вақтдан бошлаб 10 иш кунидан ошмаслиги керак. Текшириш ўтказилганлиги учун тўлов амалда сарфланган вақт бўйича ва белгиланган тартибда тасдиқланган харажатлар калькуляциясига биноан ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва бериш муддати сертификатлаштириш органидан ушбу Низомда назарда тутилган барча зарур ҳужжатлар олинган вақтдан бошлаб уч иш кунидан ошмаслиги керак.
(27-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 ноябрдаги 938-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2017 й., 09/17/938/0319-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Кўплаб ишлаб чиқариладиган маҳсулот учун мувофиқлик сертификати берган сертификатлаштириш органи ҳар йили камида бир марта, маҳсулотнинг сертификатлаштиришда белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш мақсадида, сертификатлаштирилган маҳсулотни инспекция назорати текширувини ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инспекция назорати натижалари бўйича мувофиқлик сертификатининг амал қилиши тасдиқланиши ёки тўхтатиб турилиши ёхуд белгиланган тартибда бекор қилиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Лаборатория синовларини ўтказганлик, мувофиқлик сертификатини расмийлаштирганлик ва берганлик учун тўлов тартиби, ариза берувчига мувофиқлик белгисини қўллаш ҳуқуқи берилганлиги учун бир йўла тўланадиган бир марталик йиғимлар миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда «Ўзстандарт» агентлиги томонидан белгиланади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 апрелдаги 108-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 17-сон, 225-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Чет эл мувофиқлик сертификатларини эътироф этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Сертификатлаштириш органи эътироф этиш тўғрисида битим тузилган МДҲ мамлакатларидан ва узоқ хорижий мамлакатлардан олиб келинадиган маҳсулотга сертификатларни эътироф этиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эътироф этиш тартиботи сертификатлаштириш органининг маҳсулотни сертификатлаштириш тартибида, «Ўзстандарт» агентлигининг норматив ҳужжатларига мувофиқ белгиланган бўлиши керак.
(30-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 октябрдаги 292-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 42-сон, 534-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро тизимлар ва битимлар доирасида амалга ошириладиган сертификатларни эътироф этиш ушбу тизимлар ва битимларда белгиланган, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид бўлмаган қоидаларга мувофиқ ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Сертификат талабларга мувофиқ бўлган, Ўзбекистон Республикасида белгиланган ана шундай талаблардан қолишмайдиган маҳсулот учун эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив ҳужжатларда сертификатлаштириш учун шарт бўлган ёки контрактда белгиланган қўшимча талаблар мавжуд бўлган тақдирда маҳсулот ушбу талабларга мувофиқлик юзасидан синаб кўрилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Олинган ҳужжатлар ва материалларни таҳлил қилиш, шунингдек маҳсулотни идентификациялаш асосида сертификатлаштириш органи чет эл мувофиқлик сертификатини эътироф этиш (этмаслик) тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспорт қилувчи мамлакатнинг Миллий сертификатлаштириш тизимига берилган мувофиқлик сертификатини эътироф этиш уни импорт қилувчи мамлакатнинг мувофиқлик сертификатига қайта расмийлаштириш ва Ягона давлат реестрига киритиш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Маҳсулотни штрихли кодлаштириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Ариза берувчи ўз хоҳишига кўра таснифлаш Европа товар рақамланиши уюшмаси (GS1) томонидан кодлаштириш борасида корхонанинг рўйхатдан ўтказиш рақамини ҳамда ишлаб чиқариладиган товарнинг бир кун мобайнида бериладиган рақамли кодини олиш учун «GS1 Uzbekistan»га мурожаат қилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 сентябрдаги 194-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 378-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзстандарт» агентлиги томонидан, белгиланган тартибга мувофиқ штрихли коднинг оригинал-макети тайёрланади ва берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Код бериш бўйича хизматлар қиймати, шунингдек аъзолик бадаллари миқдори GS1 Uzbekistan қатнашчилари томонидан белгиланади. Штрихли коднинг оригинал макетларини тайёрлаш ва бериш шартнома асосида амалга оширилади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.04.2019 й., 09/19/348/3006-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Ушбу Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беришади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботи схемаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 майдаги 392-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.05.2018 й., 10/18/392/1277-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ариза берувчи зарур ҳолларда санитария-эпидемиологик хулоса олиш учун ҳудудий санитария назорати органига зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза беради.
(изоҳнинг 1-банд биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 майдаги 392-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.05.2018 й., 10/18/392/1277-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий давлат санитария назорати органи белгиланган тартибда жойига борган ҳолда лаборатория синовлари ўтказиш учун маҳсулотлардан намуна олади ва объектни текширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1а. Чорва маҳсулотлари учун ҳудудий санитария назорати органи ариза берувчидан ҳужжатлар олинган кундан кейинги кундан кечикмасдан туман (шаҳар) ветеринария хизмати органига буюртманома жўнатади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1б. Ветеринария хизмати органи уч кун муддатда ҳудудий санитария назорати органига ветеринария хулосасини ёки хулоса беришни рад этишга сабаб бўлган аниқ қонун ҳужжатлари нормаларини кўрсатган ҳолда ёзма жавоб юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ветеринария хизмати органи 20 кунгача изоляциялаш-чеклаш (карантин) чораларини белгилаш ҳуқуқига эга. Бунда ветеринария хулосасини бериш тартиботи карантин муддати тугагунга қадар тўхтатиб турилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1в. Ўсимлик маҳсулотлари учун ҳудудий санитария органи ариза берувчидан ҳужжатлар олинган кундан кейинги кундан кечикмасдан туман (шаҳар) ўсимликлар карантини давлат хизмати органига буюртманома жўнатади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1г. Ўсимликлар карантини давлат хизмати органи икки кун муддатда фитосанитария хулосаси ёки салбий хулоса беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Лаборатория синовлари, шунингдек ветеринария ҳамда фитосанитария хулосаларидан ижобий натижа олинганда, ҳудудий санитария назорати органи ариза берувчига санитария-эпидемиологик хулоса беради.
(изоҳнинг 2-банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 майдаги 392-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.05.2018 й., 10/18/392/1277-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3,4. Ариза берувчи ўз хоҳишига кўра, ташкилот ва ишлаб чиқарадиган маҳсулоти штрихли кодда фойдаланиладиган товар кодини олиш учун «GS1 Uzbekistan»га мурожаат қилиши мумкин.
(3,4 банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 сентябрдаги 194-сонли қарори таҳририда— Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 378-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ариза берувчи мувофиқлик сертификати олиш учун сертификатлаш бўйича аккредитация қилинган органга зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза тақдим этади. (Ариза санитария-эпидемиологик хулоса олиш учун бериладиган ариза билан бир вақтда берилиши мумкин).
(изоҳнинг 5-банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 майдаги 392-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.05.2018 й., 10/18/392/1277-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Сертификатлаш бўйича аккредитация қилинган орган 3 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда мувофиқлик сертификати ёки аниқ қонун ҳужжатлари нормаларини кўрсатган ҳолда ёзма рад жавобини беради.
(изоҳнинг 6-банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 ноябрдаги 938-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2017 й., 09/17/938/0319-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 27-сон, 315-модда;2005 й., 32-33-сон, 251-модда; 2006 й., 37-38-сон, 378-модда; 2007 й., 21-сон, 214-модда, 24-сон, 250-модда; 2008 й., 19-сон, 161-модда, 33-сон, 315-модда; 2008 й., 52-сон, 521-модда; 2009 й., 24-сон, 272-модда, 34-сон, 371-модда, 34-сон, 375-модда; 2010 й., 17-сон, 130-модда, 47-сон, 426-модда; 2011 й., 18-сон, 178-модда; 2012 й., 31-сон, 357-модда, 44-сон, 507-модда; 2013 й., 17-сон, 225-модда; 2014 й., 10-сон, 105-модда; 2015 й., 42-сон, 534-модда; 2017 й., 17-сон, 299-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон; 25.11.2017 й., 09/17/938/0319-сон, 28.05.2018 й., 10/18/392/1277-сон, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон; 25.04.2019 й., 09/19/348/3006-сон; 28.06.2019 й., 09/19/532/3344-сон, 19.09.2019 й., 09/19/787/3770-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 20.05.2020 й., 09/20/302/0621-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.11.2021 й., 09/21/683/1051-сон, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 13.01.2024 й., 07/24/15/0027-сон; 24.08.2024 й., 09/24/502/0644-сон; 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон; 14.11.2025 й., 09/25/720/1052-сон; 13.07.2026 й., 09/26/375/0726-сон)