Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Хорижий хизмат сафарларида бўлиш ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш тартибининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон ва «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида» 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармонлари)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарори ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири А.Х. Комилов, ташқи савдо вазири Э.М. Ғаниев, инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси А.И. Ахмедхаджаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 12 октябрь,
817-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 октябрдаги 817-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 16 мартдаги 140-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 3-сон, 16-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 4-банди қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«сиёсий ҳамкорлик, савдо-иқтисодий, инвестициявий, илмий-техникавий, маданий-гуманитар ва ҳамкорликнинг бошқа йўналишларида халқаро муносабатларни ривожлантириш мақсадида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари мансабдор шахсларининг хорижий хизмат сафарлари ҳамда хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар, нодавлат тузилмалар ҳамда ишбилармон доиралар вакилларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи натижалари бўйича эришилган келишувларнинг амалга оширилиши устидан тегишли мониторингни таъминлайди»;
ўн олтинчи — ўттиз тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда ўн еттинчи — қирқинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 346-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 90-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 9-бандининг «а» кичик банди қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«савдо-иқтисодий ҳамкорлик соҳасида халқаро муносабатларни ривожлантириш мақсадида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари мансабдор шахсларининг хорижий хизмат сафарлари ҳамда хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар, нодавлат тузилмалар ҳамда ишбилармон доиралар вакилларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи натижалари бўйича эришилган келишувларнинг амалга оширилиши устидан тегишли мониторингни таъминлайди»;
ўнинчи — ўн иккинчи хатбошилар тегишли равишда ўн биринчи — ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 июндаги 415-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 116-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси тўғрисидаги низомнинг 7-бандининг «д» кичик банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«инвестициявий ҳамкорлик соҳасида халқаро муносабатларни ривожлантириш мақсадида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари мансабдор шахсларининг хорижий хизмат сафарлари ҳамда хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар, нодавлат тузилмалар ҳамда ишбилармон доиралар вакилларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи натижалари бўйича эришилган келишувларнинг амалга оширилиши устидан тегишли мониторингни таъминлайди».
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.10.2017 й., 09/17/817/0102)