Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2013 02.07.2004 йилдаги 310-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2013
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ МЕҲНАТИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ-1887-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумтаълим муассасалари ўқитувчиларининг, энг аввало, бошланғич синфлар ўқитувчиларининг меҳнатини моддий рағбатлантиришни янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2004 йил 1 сентябрдан бошлаб:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сонли қарорига мувофиқ 2006 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 51-сон, 379-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига синф раҳбарлиги учун амалдаги ҳар ойлик қўшимча ҳақ энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан 100 фоизигача миқдорда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига дафтарларни текширганлик учун амалдаги ҳар ойлик қўшимча ҳақ энг кам ойлик иш ҳақининг ўрта ҳисобда 30 фоизидан 50 фоизигача миқдорда оширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу қарорга мувофиқ 2004 йил 1 сентябрдан бошлаб умумтаълим муассасалари ўқитувчилари иш ҳақига устамалар ва қўшимчаларнинг оширилиши билан боғлиқ харажатлар учун бюджетдан зарур маблағлар ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 20 августдаги 409-сон қарори 1-бандининг умумтаълим мактаблари ҳамда барча тур ва номдаги мактаб-интернатларнинг ўқитувчиларига қўшимча ҳақ тўлашга доир қисми (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 8-сон, 29-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 2 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
310-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 26-сон, 301-модда; 2005 й., 51-сон, 379-модда)