Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 10 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1813-2]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2008 йил 5 майдаги 47-сон «Суғурталовчилар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби Счётлар режасини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1813, 2008 йил 22 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 193 модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир Б. ХОДЖАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 18 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
131-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 18 сентябрдаги 131-сон буйруғига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги, «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 апрелдаги ПҚ-618-сон «Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон «Молия органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ буюраман:».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«36. Ижара ҳисоби Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (6-сонли БҲМС) «Ижара ҳисоби»га (рўйхат рақами 1946, 2009 йил 24 апрель) мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Суғурталовчига молиявий ижара шартлари асосида келиб тушган асосий воситалар 0310 «Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар» счётининг дебети ва 6950 «Молиявий мажбуриятлар — жорий қисми» ҳамда 7910 «Тўланадиган молиявий ижара» счётининг кредитида акс эттирилади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38-банддаги «Узоқ муддатга ижарага» деган сўзлар «Молиявий ижарага» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«40. Молиявий ижара шартномасининг шартларига мувофиқ (ёки ижарага берувчи ва ижарачининг қўшимча келишуви асосида) ижарага олинган асосий воситалар ижарачи корхонанинг мулкига ўтиши, ҳисобда асосий воситаларни ҳисобга олувчи (0100) счётларнинг тегишли счётлари дебети ва 0310 «Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар» счётининг кредитида тегишли асосий воситалар турлари бўйича ёзувлар амалга оширилади. Бир вақтнинг ўзида ушбу объект бўйича 0299 «Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши» счётида ҳисоблаб борилган эскириш суммаси тегишли асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётларга (0200) ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар молиявий ижара шартномасининг тугаши билан асосий восита объектлари ижарага берувчига қайтарилса, у ҳолда ҳисобда 0299 «Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши» счётининг дебети ва 0310 «Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар» счётининг кредити бўйича ёзувлар амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ижарага олинган асосий воситалар молиявий ижара шартномасининг муддати тугашига қадар ижарага берувчига қайтарилса, у ҳолда ҳисобда 0310 «Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар» счётининг кредити ва 0299 «Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши» (ҳисобланган эскириш суммасига), 6950 «Молиявий мажбуриятлар — жорий қисми», 7910 «Тўланадиган молиявий ижара» (ижара тўловларининг қолдиқ суммасига) счётларининг дебети бўйича ёзувлар амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
0310 «Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар» счёти бўйича аналитик ҳисоб асосий воситаларнинг турлари ва алоҳида инвентарь объектлари бўйича юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар (0300)нинг боғланиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Хўжалик операцияларининг мазмуни
Счётларнинг
боғланиши
Дебет
Кредит
1.
Молиявий ижара шартномаси бўйича асосий воситаларнинг келиб тушиши
0310
6950
7910
2.
Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг хусусий асосий воситалар таркибига ўтказилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«79. 0920 «Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар» счёти ижарага берувчи суғурталовчида мулкнинг молиявий ижара шартномаси бўйича муомалаларни ҳисобга олишда фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Асосий восита объектларини молиявий ижара шартномаси бўйича беришда ижарага берувчи объектларнинг қийматини умумий тартибда ҳисобдан чиқаради. Бунда молиявий ижарага берилган асосий восита объектларининг қиймати ижарачи ва ижарага берувчи билан келишилган баҳода узоқ муддатли қисми 0920 «Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар» счётининг дебетига, жорий қисми 4810 «Молиявий ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар» счётининг дебетига ва дебиторлик қарзининг жами суммаси 9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» счётининг кредитига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» счёти бўйича кредитдаги сальдо (ижарага берилган асосий восита объектларининг ижарачи ва ижарага берувчи томонидан келишилган баҳодаги қиймати билан бу объектларнинг қолдиқ қиймати ўртасидаги фарқ) кечиктирилган фойда сифатида 7230 «Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар» счётига узоқ муддатли қисми ва 6230 «Бошқа кечиктирилган даромадлар» счётига жорий қисми ҳисобдан чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижарага берилган асосий восита объектларининг ижарачи ва ижарага берувчи келишган баҳодаги қиймати билан ушбу объектларнинг қолдиқ қиймати ўртасидаги фарқнинг тегишли қисми ижара ҳақи келиб тушганда 6230 «Бошқа кечиктирилган даромадлар» счётидан 9550 «Молиявий ижарадан даромадлар» счётининг кредитига ҳисобдан чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилининг охирида ижарага берувчи жорий йилда келиб тушадиган суммаларни 0920 «Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар» счётининг кредитидан 4810 «Молиявий ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар» счётининг дебетига ўтказади. Ижара ҳақининг келиб тушиши пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебети ва 4810 «Молиявий ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар» счётининг кредитида акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар асосий воситалар объекти ижара муддатининг тугашига қадар ижарачининг мулкига ўтса, у ҳолда сотиб олиш баҳоси тўланган ижара ҳақини чегириб ташлаган ҳолда юқорида кўриб ўтилган ижара ҳақининг келиб тушишини акс эттириш тартибида сотиб олиш вақтида акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
0920 «Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар» счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир ижара шартномаси бўйича юритилади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«170. 4220 «Хизмат сафарларига берилган бўнаклар» счётида суғурталовчи ходимларига хизмат сафарлари учун берилган бўнаклар ҳисобга олинади. Хорижга хизмат сафарига юборилаётган ходимга Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2730, 2015 йил 19 ноябрь) мувофиқ чет эл валютасида бўнак берилади. Ушбу валютадаги бўнак берилган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий курси бўйича сўмга айлантирилади ва сўмда ҳисобга олинади. Хизмат сафарлари учун берилган ва сарфланган чет эл валютасининг ҳисоби алоҳида юритилади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«476. 001 «Оператив ижарага олинган асосий воситалар» счёти суғурталовчи томонидан оператив ижарага олинган асосий воситаларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижарага олинган асосий воситалар 001 «Оператив ижарага олинган асосий воситалар» счётида шартномада кўрсатилган баҳода юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
001 «Оператив ижарага олинган асосий воситалар» счёти бўйича аналитик ҳисоб ижарага берувчилар бўйича ва ҳар бир ижарага олинган асосий воситалар объектлари (ижарага берувчининг инвентарь рақамлари) бўйича юритилади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«485. 010 «Молиявий ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар» счёти молиявий ижара шартномаси бўйича ижарага берилган асосий воситаларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
010 «Молиявий ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар» счётидан молиявий ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар ижара муддатининг тугашида эгасига қайтарилганда ёки бошқа сабабларга кўра қайтариб олинган ёки шартнома муддати тугагандан кейин ижарачи сотиб олган вақтдан бошлаб ҳисобдан чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
010 «Молиявий ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар» счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир молиявий ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар бўйича алоҳида асосий воситаларнинг ҳисоб инвентарь карточкалари бўйича юритилади.».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1813-2/0088-сон)