Ҳужжат кучини йўқотган 31.07.2025 09.10.2017 йилдаги 808-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 31.07.2025
Ҳужжат 11.10.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати бўлинмалари томонидан фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги хизматларни шартномавий-ҳуқуқий асосда амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июлдаги 477-сонли «Ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати бўлинмалари томонидан фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича давлат хизматларини шартномавий-ҳуқуқий асосда кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 1 майдаги ПҚ-2940-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати бўлинмалари томонидан фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги хизматларни шартномавий-ҳуқуқий асосда амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги билан биргаликда ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати бўлинмалари томонидан фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги хизматлар тарифини белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда тадбиркорлик субъектлари ўртасида мазкур қарорнинг мақсади, моҳияти ва амалий аҳамиятини тушунтириш юзасидан тадбирларни ташкиллаштирсин ва амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 9 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
808-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 808-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати бўлинмалари томонидан фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш хизматларини шартномавий-ҳуқуқий асосда кўрсатиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати бўлинмалари томонидан фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги хизматларни шартномавий-ҳуқуқий асосда кўрсатиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низом оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишга, шунингдек йиғилишлар, митинглар, кўча намойишлари ва демонстрацияларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бозорлар, йирик савдо, кўнгилочар, дам олиш мажмуалари ва марказлари ҳамда фуқаролар гавжум бўладиган бошқа жойларда (кейинги ўринларда фуқаролар гавжум бўладиган жойлар деб аталади) жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги тадбирлар шартномавий-ҳуқуқий асосда ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати бўлинмалари (кейинги ўринларда ППХ бўлинмалари деб аталади) томонидан мазкур жойларда фаолият кўрсатувчи юридик шахслар (кейинги ўринларда юридик шахслар деб аталади) билан тузиладиган шартномаларга мувофиқ пулли асосда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги хизматлар юзасидан шартнома тузиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш хизматлари кўрсатиш тўғрисида шартнома (кейинги ўринларда шартнома деб аталади) тузиш учун юридик шахс туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлим)га ариза билан мурожаат қилади. Аризада юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, фуқаролар гавжум бўладиган жойнинг номи, манзили, бино ва иншоотлар ҳамда атрофидаги ҳудуднинг схемаси илова қилинган ҳолда кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Шартнома тузиш тўғрисидаги ариза ушбу Низомнинг 1-иловасидаги схема асосида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Шартнома тузиш тўғрисидаги ариза туман (шаҳар) ички ишлар бошқармасининг (бўлимининг) жамоат тартибини сақлаш бўлими (бўлинмаси, гуруҳи) томонидан ариза келиб тушган кундан бошлаб ўн иш куни ичида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Аризани кўриб чиқишда туман (шаҳар) ички ишлар бошқармасининг (бўлимининг) жамоат тартибини сақлаш бўлими (бўлинмаси, гуруҳи) юридик шахс билан биргаликда фуқаролар гавжум бўладиган жой кўздан кечирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Фуқаролар гавжум бўладиган жойни кўздан кечириш натижаси бўйича далолатнома тузилиб, унда объект ҳудудининг чегараси, ППХ бўлинмаси шахсий таркибининг талаб этиладиган сони, хизмат хоналари, пост ва маршрутларнинг жойлашуви, жавобгарлик ҳудуди, ППХ бўлинмаси ходимларининг хизмат олиб бориш вақти ҳамда тартиблари белгиланади, шунингдек, ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда шартнома лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўздан кечириш далолатномаси ва шартнома лойиҳаси тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармасига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Фуқаролар гавжум бўладиган жойнинг ўзига хос хусусиятлари инобатга олинган ҳолда, кўздан кечириш далолатномаси ва шартнома лойиҳасида ППХ бўлинмасининг хизматини ташкил этишнинг алоҳида шартлари кўрсатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Юкланган вазифаларни бажариш учун ППХ бўлинмаси шахсий таркибининг сони, пост ва патруль йўналишларининг жойлашуви, шунингдек хизматни ўташ қоидалари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ёки Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси кўздан кечириш далолатномаси ва шартнома лойиҳасини кўриб чиқиш якунлари бўйича уларни беш иш кунидан кечиктирмаган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ёки Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси раҳбариятига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ёки Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармалари томонидан кўздан кечириш далолатномасида объектлар чегарасини, ППХ бўлинмасининг жавобгарлик зоналарини, пост ва патруль йўналишларининг жойлашуви, сони ҳамда кўрсатиладиган хизматлар смета қийматини белгилашда жиддий камчиликлар аниқланганда, туман (шаҳар) ички ишлар бошқармасига (бўлимига) мазкур камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш тартиблари кўрсатилган билдиришнома юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Шартнома лойиҳаси амалдаги қонунларга мувофиқ бўлган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси уч иш кунидан ошмаган муддатда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига юридик шахс билан шартнома тузиш ҳамда ППХ бўлинмаси ходимлари учун қўшимча штат бирликлари ажратиш тўғрисида тақдимнома киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Юридик шахслар Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси билан шартнома тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Шартнома тузиш ва ППХ бўлинмаси ходимлари учун қўшимча штат бирликлари ажратиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. ППХ бўлинмаси зиммасидаги вазифаларни қўшимча штат бирликлари ажратилгандан сўнг амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш хизматлари ППХ бўлинмалари нарядларининг фаолиятини ташкил этиш орқали кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. ППХ бўлинмалари фаолиятини молиялаштириш ва уларни моддий-техник воситалар билан таъминлаш тузилаётган шартномалар бўйича тушадиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. ППХ бўлинмаси ходимларининг хизматни олиб бориш тартиби ва вақти, пост ва маршрутларнинг жойлашуви ҳамда жавобгарлик ҳудудлари туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) бошлиғи томонидан юридик шахс билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Фуқаролар гавжум бўладиган жой бир нечта туманлар (шаҳарлар) ҳудудида жойлашган тақдирда, ППХ бўлинмаси ходимларининг хизматни олиб бориш тартиби ва вақти, пост ва маршрутларнинг жойлашуви ҳамда жавобгарлик ҳудудлари Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. ППХ бўлинмалари ходимлари Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиқлари тақдимномасига асосан, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. ППХ бўлинмаларининг бошқарув аппарати ва командирлар таркибининг умумий сони (отряд, гуруҳ командирлари) шартномаларга асосан ажратилган штат бирликларининг тўрт фоизидан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. ППХ бўлинмаларининг амалдаги шартномалар асосида киритилган штат бирликлари белгиланган тартибда қисқартирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ички ишлар органларининг шартнома асосида фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш хизматлари кўрсатиш тарифлари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида ушбу тарифларни декларация қилиш (тасдиқлаш) йўли билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Шартномалар асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг бюджетдан ташқари махсус ҳисоб-рақамларига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Кўрсатиладиган хизматлар учун келиб тушадиган маблағлар ходимларга ойлик маош бериш, уларни моддий рағбатлантириш, ижтимоий ҳимоя қилиш ППХ бўлинмаларининг моддий-техник базасини, жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлаш ва янгилаш учун сарфланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати бўлинмалари томонидан фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш хизматларини шартномавий-ҳуқуқий асосда кўрсатиш тартиби тўғрисидаги Низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш хизматларини кўрсатиш юзасидан шартномалар тузиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати бўлинмалари томонидан фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш хизматларини шартномавий-ҳуқуқий асосда кўрсатиш тартиби тўғрисидаги Низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат
‎хавфсизлигини таъминлаш хизматларини кўрсатиш тўғрисида
‎ НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА

20____й. «___»___________

_____-сон‎

_____________ш.
‎‎

Ички ишлар органининг номи _______________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________________________________

‎‎(тўлиқ номи)

‎‎номидан_________________________________________________________________________________________

‎‎(лавозими, Ф.И.О.)

‎‎Низом асосида фаолият юритувчи ва кейинги ўринларда Ижрочи деб аталади, бир томондан ҳамда _________________
‎________________________________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________________________________

‎‎(тўлиқ номи)

‎‎номидан_________________________________________________________________________________________

‎‎(лавозими, Ф.И.О.)

‎‎асосида фаолият юритувчи __________________________________________________________________________
‎(кейинги ўринларда Буюртмачи деб аталади) иккинчи томондан, биргаликда Томонлар деб аталади, қуйидагилар ҳақида ушбу Шартномани тузди:

‎‎1. Шартнома предмети

‎‎1.1. Ижрочи жавобгарлик ҳудудлари ва патруль йўналишларида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш хизматларини кўрсатади, Буюртмачи эса ушбу Шартнома шартларига асосан кўрсатилган хизмат учун тўловлар ўз вақтида тўланишини таъминлайди.

‎‎2. Умумий шартлар

‎‎2.1. Буюртмачи____________________________________________________________________________________

‎‎(хизмат тури, постлар сони, чегаралари, алоҳида хона, хизмат вақти)

‎‎____________________________________________________________________________________

‎‎(объектнинг тўлиқ номи, жойлашган манзили)

‎‎____________________________________________________________________________________

‎‎(кейинги ўринларда объект деб аталади) топширади, Ижрочи қабул қилади.

‎‎2.2. Пост ва патруль йўналишлари белгиланган ҳолда, объектнинг чегара ҳудудлари (иншоотлари, қурилмалари), жавобгарлик ҳудудлари ушбу шартномага илова қилинган ва унинг ажралмас қисми ҳисобланган режа-схема ва пост ҳамда патруль йўналишлари жойлашган жойда кўрсатилади.
‎2.3. Объектдаги ўтказиш (киритиш) ва ички объект режими Томонлар келишуви бўйича ишлаб чиқилган ва тасдиқланган Ўтказиш (киритиш) ва ички объект режимини ташкил этиш ва амалга ошириш йўриқномасига мувофиқ амалга оширилади.
‎2.4. Объект муҳандислик-техник ва хавфсизлик тизимлари билан Буюртмачи томонидан жиҳозланади.
‎2.5. Объектда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш учун Буюртмачи билан келишилган ҳолда, хизмат итларидан фойдаланиш мумкин. Хизмат итларидан фойдаланиш, уларни боқиш, шу жумладан зарур озиқ-овқатларни ажратиш, ветеринария хизматлари кўрсатиш ички ишлар органларининг норматив ҳужжатлари асосида амалга оширилади.
‎2.6. Ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати ходимлари ушбу Шартнома имзолангандан сўнг ____ иш куни ичида объектга жалб этилади.

‎‎3. Нарх ва ҳисоб-китоб тартиби

‎‎3.1. Ушбу Шартнома бўйича кўрсатиладиган хизматлар нархи белгиланган тарифларга мувофиқ қуйидагича ҳисобланади:
‎а) пост-соат ҳисобида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш хизмати ойига _______________ сўм, 12 ойга ____________________ сўм;
‎б) Ижрочи балансида турган хизмат итини сақлаш учун ойига______________ сўм, 12 ойга ________________ сўм.
‎3.2. Ижрочи хизматлари нархи қонун ҳужжатларига мувофиқ ушбу хизматлар турига янги тарифлар тасдиқланган ҳолларда қайта кўриб чиқилади.
‎3.3. Кўрсатиладиган хизматлар учун тўлов Буюртмачи томонидан Ижрочининг ҳисоб рақамига ушбу Шартномада назарда тутилган ойлик тўловнинг 100 фоизини кейинги ой бошланишидан 10 кун олдин ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

‎‎4. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

4.1. Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
‎а) Ижрочидан Ўтказиш (киритиш) ва ички объект режимини ташкил этиш ва амалга ошириш йўриқномасига риоя этишни талаб қилиш;
‎б) Ижрочи ходимларининг хизматни ўташдаги камчиликлар ва қоидабузарликларини бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўришни талаб қилиш;
‎в) Ижрочи хизматини ташкил қилиш ва амалга оширилишини назорат қилиш;
‎г) Ижрочи томонидан интизом бузилишининг ҳар бир ҳолати бўйича тегишли чоралар кўриш мақсадида Ижрочининг вакили иштирокида икки нусхада далолатнома тузиш;
‎д) Ижрочи томонидан хизматлар лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида етказилган зарарни қоплашни талаб қилиш.
‎4.2. Буюртмачининг мажбуриятлари:
‎а) мазкур Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган 20___ йил «___» __________даги кўздан кечириш далолатномасига асосан, объектнинг муҳандислик-техник мустаҳкамлиги бўйича тадбирларни амалга ошириш ва ўз ҳисобидан ППХ ходимларининг хизмат кўрсатишлари учун зарур шарт-шароитлар билан таъминлаш, шунингдек заруратга қараб таъмирлаш ишларини амалга ошириш;
‎б) Ижрочи билан ҳамкорликда ҳар чоракда камида бир марта объектнинг муҳандислик-техник, ёнғинга қарши, коммуникация тизимлари ва иншоотларининг хавфсизлик талабларига мувофиқлиги юзасидан кўздан кечириш, зарур ҳолатларда аниқланган камчиликларни Буюртмачи томонидан бартараф этиш муддатлари, Ижрочини бу ҳақда хабардор қилиш муддати ва тартиби кўрсатилган ҳолда Томонларнинг масъул вакиллари имзоси билан далолатнома тузиш;
‎в) объектнинг муҳандислик-техник, ёнғинга қарши, коммуникация тизимлари ва иншоотларининг хавфсизлик талабларига жавоб беришига риоя этиш талабларини бажариш;
‎г) бино ва иншоотларда режалаштирилаётган капитал таъмирлаш ишлари, объектларни қайта жиҳозлаш, уларнинг иш режими ва фаолият йўналишини ўзгартириш, моддий қимматликларни сақлаш жойини ўзгартириш ёки янгиларини ташкил этиш, қўриқланадиган жой ёки майдонларни бошқа шахсларга ижарага бериш, объектни бошқа шахсга мулк қилиб бериш, шунингдек тадбирлар ўтказиш ва бунинг натижасида хизмат ўташ тартибларига, пост ва патруль йўналишларига ўзгартиришлар киритиш ёки хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшимча муҳандислик-техник воситаларни ўрнатиш талаб этилиши ҳақида Ижрочини камида ___________ кун олдин огоҳлантириш;
‎д) Ижрочининг объектга хизматга жалб этилган ходимлари сони, хизматни ташкил этиш тартиби, пост ва патруль йўналишлари жойлашган жой, хавфсизликни таъминловчи муҳандислик-техник воситаларни жойлаштириш тизимлари, шунингдек объектда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ бошқа маълумотларни бегона шахсларга ошкор қилмаслик;
‎е) Ижрочи вакилларини объектда унинг ўз вазифаларини бажаришига оид қисмига тааллуқли ички тартиб ва техника хавфсизлиги қоидалари билан таништириш.
‎4.3. Ижрочининг ҳуқуқлари:
‎а) Буюртмачидан объектда ўрнатилган кириш-чиқиш ва ички режим тартибига риоя қилинишини талаб қилиш;
‎б) объектни кўздан кечириш далолатномаси асосида, татбиқ этилиши зарур бўлган хавфсизликни таъминловчи муҳандислик-техник воситалар билан объектни жиҳозлаш юзасидан Буюртмачига тавсиялар бериш.
‎4.4. Ижрочининг мажбуриятлари:
‎а) шахсий таркибнинг ушбу Шартномада кўрсатилган зарур ходимлари сонини ажратиш, пост ва патруль йўналишлари жойлашувига мувофиқ объектга нарядларни қўйиш;
б) ушбу Шартнома ва унинг иловаларига мувофиқ ходимларнинг ўз функционал вазифаларини лозим даражада бажаришларини ташкил этиш;
‎в) жавобгарлик ҳудудларида патрулликни амалга ошириш, қўриқланадиган объектларда жамоат тартиби ва жамоат хавфсизлигига қарши ҳаракатларни ўз вақтида аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва бартараф этиш, шунингдек ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни қўлга олишга қаратилган чораларни амалга ошириш;
‎г) объектни ҳуқуқбузарликлардан ҳимоя қилиш, ушбу Шартномага мувофиқ объектда ўрнатилган кириш-чиқиш ва ички режим тартибини амалга ошириш, белгиланган тартибда объектга товар-моддий бойликларнинг олиб кирилиши ва олиб чиқилишини назорат қилиш;
‎д) объект ҳудудига фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солувчи, муомалада бўлиши чекланган (тақиқланган) ёхуд олиб киришга (чиқишга) Буюртмачи рухсати талаб этиладиган предмет ва буюмларни рухсатсиз олиб кириш (чиқиш)нинг олдини олиш ва бартараф этиш;
‎‎е) объектда ёнғин хавфсизлиги, санитария қоидалари ва нормаларини таъминлашга қаратилган ишларни олиб бориш;
‎ж) фавқулодда ҳолатлар содир бўлганда бу ҳақда зудлик билан ҳудудий ички ишлар органлари, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамда Буюртмачи вакилини хабардор қилиш, жиноий ҳаракатларни бартараф этишда уларга ёрдам кўрсатиш чораларини кўриш;
‎з) Буюртмачи билан ҳамкорликда ҳар чоракда камида бир маротаба қўриқланадиган объектнинг муҳандислик-техник, ёнғинга қарши, коммуникация тизимлари ва иншоотларининг хавфсизлик ҳамда техник мустаҳкамлик талабларига мувофиқлиги юзасидан уларни кўздан кечириш, зарур ҳолларда аниқланган камчиликларни Буюртмачи томонидан бартараф этиш муддатлари, Ижрочини бу ҳақда хабардор қилиш муддати ва тартибини кўрсатган ҳолда, Томонларнинг масъул вакиллари имзоси билан далолатнома тузиш;
‎и) Ижрочи томонидан йўл қўйилган мажбуриятнинг ҳар бир қоидабузарлик ҳолати юзасидан Буюртмачи ва Ижрочининг вакиллари иштирокида 2 нусхада далолатнома тузиш, бир нусхасини тегишли чоралар кўриш учун Ижрочи раҳбарига тақдим этиш;
‎к) фавқулодда ҳолатлар содир бўлганда ички ишлар органларининг махсус бўлинмалари ва бошқа тегишли идоралар етиб келгунига қадар жамоат тартибини сақлаш, объектни бирламчи тўсиб олиш ва қўриқлаш бўйича зарур чоралар кўриш;
‎л) фавқулодда ҳолатларда қўриқланадиган объектда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш учун эвакуация, қутқарув ва бошқа тадбирларни амалга ошириш.‎

‎‎5. Томонларнинг жавобгарлиги

‎‎5.1. Ушбу Шартномада кўрсатилган сумма Буюртмачи томонидан ўз вақтида тўланмаганда Буюртмачи Ижрочига ҳар бир кечиктирилган кун учун тўлов суммасининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бунда пенянинг миқдори муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмаслиги лозим.
‎5.2. Ижрочининг ходими постларда ва патруль йўналишларида асоссиз равишда бўлмаганлиги учун Ижрочи Буюртмачига бир кунлик қўриқлаш хизмати нархининг 10 фоизи миқдорида жарима тўлайди.
‎5.3. Ижрочи ушбу Шартнома ва унинг иловаларида кўрсатилган мажбуриятларни тегишли даражада бажармаганлиги натижасида Буюртмачига етказилган зарар учун моддий жавобгар бўлади.
‎5.4. Мазкур Шартномада кўрсатилган мажбуриятларни лозим даражада бажармаганлик учун белгиланган неустойкани (жарима, пеня) тўлаш ҳамда зарарни қоплаш Томонларни Шартномада кўрсатилган мажбуриятларини бажаришдан озод этмайди.

‎6. Низоларни ҳал этиш‎‎

‎‎‎6.1. Ушбу Шартномани тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилишда юзага келадиган низолар Буюртмачи ва Ижрочи томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

7. Форс-мажор

‎‎7.1. Томонлар ушбу Шартнома бўйича мажбуриятларни қисман ёки тўлиқ бажармаганлиги учун, агар бундай ҳолат ушбу Шартнома тузилгандан кейин ва Томонлар оқилона чора-тадбирлар билан олдини ололмаган фавқулодда тусдаги воқеалар оқибатида пайдо бўлган бартараф этиб бўлмайдиган кучлар оқибати ҳисобланса, жавобгарликдан озод этилади.
‎7.2. Ушбу Шартномада қайд этилган вазиятлар туфайли ўз мажбуриятини бажара олмайдиган Томон мазкур бартараф этиб бўлмайдиган кучлар пайдо бўлган кундан бошлаб икки кун муддатда иккинчи Томонни бундай ҳолат юзага келгани, кейинчалик эса тўхтатилгани ҳақида ёзма равишда хабардор қилади.
‎7.3. Форс-мажор ҳолатлари ва уларнинг оқибатлари уч ойдан ортиқ давом этса, Ижрочи ва Буюртмачи Шартномани давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлигини муҳокама қилади ва агар бир ой муддат ичида ўзаро келишилган қарорга келмаса, ҳар бир Томонга ҳеч қандай талаблар қўймасдан ушбу Шартномани бекор қилиш ҳуқуқи берилади.‎

8. Якунловчи қоидалар‎‎

8.1. Ушбу Шартнома қайд этилган барча камчиликлар Буюртмачи томонидан бартараф этилганлиги тўғрисида кўздан кечириш далолатномаси тузилганидан сўнг кучга киради. Шартнома тузилган вақт уни Томонлар имзолаган сана билан белгиланади.‎‎
‎8.2. Ушбу Шартномага киритиладиган ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма шаклда тузилиб, Томонларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланган тақдирдагина ҳақиқий ҳисобланади ва унинг ажралмас қисми ҳисобланади.
‎8.3. Шартноманинг амал қилиш муддати Томонлар уни имзолаб, барча мажбуриятларини тўлиқ бажаргандан сўнг белгиланади.
‎Агар Томонлардан бирортаси ушбу Шартномага амал қилиш муддати тугагунга қадар 30 кун олдин уни тўхтатиш ёки бекор қилиш ҳақида маълум қилмаса, Шартнома шу муддат ҳамда шартларга мувофиқ узайтирилади.
‎8.4. Ушбу Шартномани бекор қилишдан манфаатдор Томон бошқа Томонни исталган муддатдан бир ой олдин бу ҳақда ёзма равишда хабардор қилиши шарт.‎
‎8.5. Агар хавфсизликни таъминотининг техник воситалари Буюртмачининг айби билан ишдан чиқса ва зудлик билан капитал таъмирлашни талаб қилса, бироқ Буюртмачи мазкур камчиликларни бартараф этишни рад этса, Ижрочи 7 кун олдин Буюртмачини ёзма равишда огоҳлантириб, шартномани бир томонлама бекор қилишга ҳақлидир.
‎8.6. Ушбу шартнома икки нусхада тузилган ва бир хил юридик кучга эга.
‎8.7. Объектнинг хусусиятидан келиб чиқиб, Томонлар ушбу Шартномага қонун ҳужжатларига мувофиқ қўшимчалар киритишга ҳақлидир.

‎‎9. Томонларнинг манзили ва реквизитлари

Ижрочи

Буюртмачи‎‎

‎‎____________________________________
‎(тўлиқ номи)
‎Юридик манзили:_____________________
‎___________________________________
‎Банк реквизитлари: ___________________
‎___________________________________
‎МФО:______________________________
‎СТИР:______________________________
‎‎ХХТUT:_____________________________
‎___________________________________
‎(лавозими, Ф.И.О.)

____________________________________‎‎
‎(ташкилот номи)
‎Юридик манзили: _____________________
‎____________________________________
‎Банк реквизитлари:_____________________
‎____________________________________
‎МФО: _______________________________
‎СТИР: _______________________________
‎ХХТUT:______________________________
‎____________________________________
‎‎(лавозими, Ф.И.О.)

‎‎_____________________________________
‎(имзо, муҳр)

‎‎______________________________________
‎(имзо, муҳр)

Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 09/17/808/0081-сон, 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)