04.10.2017 йилдаги 794-сон
ONLINE TRANSLATE
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат даромадига ўтказиладиган мулкни самарали бошқариш (тасарруф қилиш) чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пойтахтимизнинг меъморий қиёфасини замонавий қурилиш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш, давлат даромадига ўтказилган мулкдан самарали фойдаланишни таъминлаш йўли билан янада яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг 2015 йил 20 июлдаги ҳукмига мувофиқ, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Қори Ниёзий кўчаси манзили бўйича жойлашган умумий қиймати 22,9 млрд сўмга тенг бўлган қурилиши тугалланмаган объект (кейинги ўринларда — тугалланмаган объект) давлат даромадига ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг тугалланмаган объектни Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфига текинга ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик билдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси белгиланган тартибда тугалланмаган объект ўтказилишини, Тошкент шаҳар ҳокимлиги эса қабул қилишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги буджетдан ташқари маблағлари ҳамда тижорат банкларининг кредитлари ҳисобидан 2018 йил 1 январга қадар, тугалланмаган объект бўйича барча қурилиш-монтаж ишлари, унга туташ ҳудудни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларининг якунланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) тугалланмаган объект бўйича барча қурилиш-монтаж ишларини якунлаш бўйича буюртмачининг функциялари Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси томонидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қурилиш тугаллангандан сўнг турар-жой бинолари белгиланган тартибда тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун ер участкалари олиб қўйилиши муносабати билан бузилаётган турар-жой бинолари (квартиралари) мулкдорларига имтиёзли асосда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг уй-жой билан таъминланмаган ёки уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган ҳарбий хизматчиларига элликта хонадон (квартира) миқдорида имтиёзли узоқ муддатли ипотека кредитини бериш тарзида сотиш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига идоравий турар-жой фонди сифатида элликта хонадон (квартира) ҳисобида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Турар-жой ва нотурар жой биноларининг қолган қисми Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфида қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг 2015 йил 20 июлдаги ҳукми бекор қилинган ёки ўзгартирилган, тугалланмаган объектнинг бир қисмини ёки тўлиқ қисмини тақиқдан (хатловдан) чиқариш тўғрисида, уни натура шаклида қайтариш ёки унинг қийматини қоплаш тўғрисида суднинг қарори чиқарилган тақдирда, Тошкент шаҳар ҳокимлиги суд қарорида кўрсатилган шахсга тенг қийматли мол-мулк тақдим этиши ёки Тошкент шаҳар ҳокимлигининг буджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қоплаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарув раиси А.Ж.Раматов ва Тошкент шаҳар ҳокими Р.Ж.Усмонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 4 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
794-сон