06.10.2017 йилдаги ПҚ-3313-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 07.10.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзмелиомашлизинг» давлат унитар корхонасининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таъкидлаш лозимки, «Ўзмелиомашлизинг» ДУК томонидан 2008 — 2016 йилларда қурилиш ташкилотларига лизинг асосида мелиорация ва бошқа сув хўжалиги ишларини бажаришга, сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари, сувдан фойдаланиш уюшмаси ва фермер хўжаликларига, шунингдек, бошқа ташкилотларга 2300 дона, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси ҳисобидан — 2108 дона мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ҳамда бошқа механизация воситалари етказиб берилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лизинг асосида етказиб берилган мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва механизациянинг бошқа воситаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича замонавий сервис хизматлари кўрсатишни ташкил этиш учун 2012 йилда «Мелиомашлизингсервис» ШК «Ўзмелиомашлизинг» ДУК ташкил этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга ҳудудларда лизинг техникасига талабни прогнозлаштиришнинг таъсирчан тизими шакллантирилмаган, жойларда лизинг бўйича тақдим этилган мелиоратив техникадан фойдаланишда мавжуд муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш бўйича тезкор мониторинг ва талаб этилаётган самарадорлик таъминланмаган, мелиоратив ва бошқа техникани лизингга тақдим этишни молиялаштириш учун хорижий инвестициялар, халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилиш бўйича имкониятлардан зарурлигича фойдаланилмаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзмелиомашлизинг» ДУК фаолиятини янада такомиллаштириш, мелиорация ва бошқа сув хўжалиги ишларини бажаришга ихтисослаштирилган қурилиш ташкилотлари, сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари, сувдан фойдаланиш уюшмалари ва фермер хўжаликлари, шунингдек, бошқа ташкилотларга замонавий мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларини лизинг асосида етказиб беришни рағбатлантириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар «Ўзмелиомашлизинг» ДУКнинг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи, лизингга етказиб бериладиган мелиоратив ва бошқа сув хўжалиги ишларини бажаришга ихтисослаштирилган қурилиш ташкилотлари, сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари, сувдан фойдаланиш уюшмалари ва фермер хўжаликлари, шунингдек, бошқа ташкилотларга замонавий мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларига бўлган эҳтиёжни ўрганиш ва таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи, мелиоратив ва бошқа сув хўжалиги ишларини бажаришга ихтисослаштирилган қурилиш ташкилотлари, сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари, сувдан фойдаланиш уюшмалари ва фермер хўжаликлари, шунингдек, бошқа ташкилотларга замонавий мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларини етказиб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи, мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларини харид қилиш учун мўлжалланган ресурсларни шакллантириш учун халқаро молия институтларини ҳисобга олган ҳолда, имтиёзли асосда донорлар маблағларини жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи, лизингга етказиб берилган мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича замонавий сервис хизматлари кўрсатишни ташкиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи, лизингга етказиб берилган мелиорация ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларининг техник ҳолатини тизимли мониторинг қилиш, мақсадли ва самарали фойдаланилишини ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев ва «Ўзмелиомашлизинг» ДУК ижрочи директори А.И. Сулаймонов зиммасига «Ўзмелиомашлизинг» ДУКга юклатилган вазифа ва фаолият йўналишларининг сифатли ва тўлиқ ҳажмларда амалга оширилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг аввал шакллантирилган 2 миллард сўм миқдоридаги устав жамғармасини сақлаб қолган ҳолда, «Мелиомашлизингсервис» ШК «Мелиомашлизингсервис» МЧЖ этиб қайта ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мелиомашлизингсервис» МЧЖнинг таъсисчиси этиб, «Ўзмелиомашлизинг» ДУК ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мелиомашлизингсервис» МЧЖ «Мелиомашлизингсервис» ШКнинг шартномалари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Б.А. Ходжаев), Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (Р.А. Гулямов) ва «Ўзмелиомашлизинг» ДУК (А.И. Сулаймонов) бир ой муддатда «Мелиомашлизингсервис» МЧЖнинг асосий маблағларини инвентаризациядан ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзмелиомашлизинг» ДУК ижро аппаратининг бошқарув ходимлари чекланган сони 33 нафардан иборат тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзмелиомашлизинг» ДУК томонидан лизингга мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларини харид қилиш ва тақдим этиш тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзмелиомашлизинг» ДУКнинг ижрочи директори:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мавқеи, маиший таъминот шароитлари, тиббиёт ва транспорт хизматларини кўрсатиш жиҳатидан вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилансинки, мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва механизациянинг бошқа воситалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг талабномаларига кўра, Суғориладиган ерларни мелиоратив яхшилаш давлат дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси Кенгаши (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан ҳамда унинг қарорлари асосида 10 йил муддатга қуйидаги шартларда лизингга берилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лизингга берилаётган техника нархининг 15 фоизи лизинг олувчининг шахсий маблағлари ҳисобидан аванс кўринишида тўланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лизингга берилаётган техника нархининг 85 фоизи Жамғарма томонидан унга қарз асосида тақдим этилаётган «Ўзмелиомашлизинг» ДУК маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва бошқа сув хўжалиги ишлари бўйича фаолиятни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг эксплуатация сув хўжалиги ташкилотлари учун лизингга берилаётган техника нархининг 100 фоизи Жамғарма томонидан унга қарз асосида ажратиладиган маблағлар ҳисобидан «Ўзмелиомашлизинг» ДУК томонидан молиялаштирилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лизингга берувчининг даромади (маржаси) ставкаси лизинг шартномаси тузилган кунги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизидан ошмаслиги керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «Ўзмелиомашлизинг» ДУКнинг (унга қарз асосида Жамғарма томонидан ажратиладиган маблағлардан ташқари) шахсий маблағлари ва бошқа жалб этиладиган маблағлар ҳисобидан тижорат шартларида 7 йил муддатга куйидаги шартларда лизингга берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лизинг олувчининг ҳисобидан — 30 фоиздан кам бўлмаган миқдордаги аванс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лизингга берувчининг шахсий маблағлари ҳисобидан шакллантириладиган — 70 фоизгача бўлган маблағлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда «Ўзмелиомашлизинг» ДУКнинг даромадлари (маржаси) ставкаси лизинг шартномасига кўра белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда «Ўзмелиомашлизинг» ДУКнинг уставини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Ўзмелиомашлизинг» ДУК Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Жамғармани бошқариш бўйича департамент, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси бир ой муддатда қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Б.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 6 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3313-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 октябрдаги ПҚ-3313-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзмелиомашлизинг» ДУК ижро аппаратининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ижро этувчи директор

Директор ўринбосари

Лойиҳаларни иқтисодий таҳлил қилиш ва лизинг объектларини топшириш бўлими

3

Мониторинг, маркетинг ва харидлар бўлими

3

Бухгалтерлик ҳисоби ва ҳисоботи бўлими

3

Ташқи иқтисодий алоқалар ва инвестициялар шуъбаси

2

Юридик бўлим

3

«Ўзмелиомашлизинг» ДУКнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги вакиллари

13

Ижрони назорат қилиш ва АКТни жорий этиш шуъбаси

2

«Мелиомашлизингсервис» МЧЖ

Кадрлар бўйича бош мутахассис

1

Хўжалик хизмати

1

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони — 33 нафар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 октябрдаги ПҚ-3313-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзмелиомашлизинг» ДУК томонидан лизингга мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларини харид қилиш ва тақдим этиш тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом «Ўзмелиомашлизинг» давлат унитар корхонаси томонидан (кейинги ўринларда — лизинг берувчи) лизингга мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларини харид қилиш (кейинги ўринларда — лизинг объекти) мелиоратив ва бошқа сув хўжалиги ишларини бажаришга ихтисослашган қурилиш ташкилотларига, сув хўжалиги эксплуатация ташкилотларига, сув истеъмолчилари ассоциациялари ва фермер хўжаликларига, шунингдек, бошқа ташкилотларга (кейинги ўринларда — лизинг олувчилар) тақдим этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Лизинг берувчи томонидан лизинг хизматлари кўрсатиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) томонидан унга қарз асосида тақдим этиладиган маблағлар ҳисобидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз маблағлари ва бошқа жалб этилган маблағлар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбаларнинг маблағлари (кейинги ўринларда — ўз маблағлари) ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Суғориладиган ерларни мелиоратив яхшилаш давлат дастури доирасида Жамғарма маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг буюртманомаларига мувофиқ лизинг объектларининг ҳар йилги рўйхати лойиҳаси шакллантирилади, уларнинг узил-кесил рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси Кенгашининг қарори билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастури доирасида лизинг объектларини харид қилиш учун маблағлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15 фоизи — лизинг олувчиларнинг маблағлари ҳисобидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
85 фоизи — лизинг олувчи томонидан унга жамғарма қарз асосида тақдим этадиган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари учун лизинг объектлари қийматининг 100 фоизи лизинг берувчи томонидан унга қарз асосида Жамғарма тақдим этадиган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лизинг объектлари лизинг шартномалари тузилган санада Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси 50 фоизидан ошмайдиган миқдорда ҳар йилги маржани тўлаш шарти билан 10 йил муддатга лизингга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Лизинг берувчининг ўз маблағлари ва бошқа жалб этилган маблағлар ҳисобидан харид қилинадиган лизинг объектлари рўйхати лизинг олувчиларнинг буюртманомаларига асосан лизинг берувчи томонидан шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лизинг объектларини харид қилиш учун зарур маблағлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
камида 30 фоиз миқдордаги аванс (бўнак) — лизинг олувчи ҳисобидан молиялаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маблағларнинг 70 фоизга қадари лизинг берувчининг ўз маблағлари ҳисобидан шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лизинг берувчининг ўз маблағлари ва бошқа жалб этилган маблағлари ҳисобидан (унга Жамғарма томонидан қарзга ажратиладиган маблағлардан ташқари) лизинг объектлари тижорат шартлари асосида 7 йилгача муддатга тақдим этилади. Бунда лизинг берувчининг даромад (маржа) ставкаси лизинг шартномасида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Лизинг олувчиларига лизинг объектларини лизингга тақдим этиш бутун лизинг даврига олинаётган лизинг объектининг мулкий таваккалчиликларини суғурталаш бўйича суғурта полиси мавжуд бўлган тақдирдагина амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лизингнинг барча ўзи юрар объектлари мақсадли ва самарали эксплуатация қилинишини мониторинг қилиш мақсадида ахборотни онлайн режимида юбориб турадиган GPS тракерлари ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Лизинг олувчилар томонидан лизинг тўловлари тўланмаган, лизинг объектлари шартнома шартларига мувофиқ тегишли даражада сақланиши таъминланмаган ёки мақсадга номувофиқ эксплуатация қилинган тақдирда, шунингдек, техник сервис кўрсатиш қоидаларининг бузилиши аниқланганида лизинг объектлари суд қарорига мувофиқ қайтариб олинади ва лизинг объектининг қолдиқ қиймати бўйича тўлов қобилиятига эга бўлган бошқа лизинг олувчиларга топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўзмелиомашлизинг» ДУК томонидан лизингга мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларини харид қилиш ва тақдим этиш иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Лизинг берувчи жамғарма маблағлари ҳисобидан лизинг объектларини харид қилиш учун Жамғармага қарз ажратиш бўйича буюртманома тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма ана шу буюртманомалар асосида 10 банк куни мобайнида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкасининг 25 фоизи миқдорида йиллик маржани тўлаш шарти билан лизинг берувчининг банк ҳисобварағига ўтказган ҳолда 10 йил муддатга қарз тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур ҳолларда Жамғарма мавжуд молиявий ресурсларни ҳисобга олган ҳолда лизинг операцияларини ўтказиш учун келгуси даврга ажратиладиган пул маблағлари ҳажмига оид кафолат хатини лизинг берувчига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Лизинг объектларини етказиб берувчиларни белгилаш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади. Лизинг объектларини харид қилиш лизинг берувчи билан етказиб берувчи ўртасида тузилган олди-сотди шартномасига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Лизинг берувчи келгуси йил учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк билан — молия агенти функцияларини бажариш бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғурта ташкилоти билан — суғурта агенти функцияларини бажариш бўйича шартномалар тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча лизинг олувчилар ўз маблағлари ҳисобидан лизинг объектларига суғурта полисларини лизинг берувчи фойдасига расмийлаштирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзмелиомашлизинг» ДУК томонидан лизингга мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларини харид қилиш ва тақдим этиш тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзмелиомашлизинг» ДУК томонидан лизингга мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларини харид қилиш ва тақдим этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ

1. Буюртма бериш, лизинг объектлари лизинг олувчиларининг ҳар йилги рўйхатларини шакллантириш ва тасдиқлаш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1а суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастури доирасида Жамғарма маблағлари ҳисобига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1б «Ўзмелиомашлизинг» ДУКнинг ўз маблағлари ҳисобига.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Молия агенти функцияларини бажариш бўйича банк билан шартнома тузиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Суғурта агенти функцияларини бажариш бўйича суғурта ташкилоти билан шартнома тузиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Лизинг объектини етказиб бериш тўғрисида лизинг олувчининг лизинг берувчига мурожаати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Лизинг объектини етказиб бериш бўйича лизинг олувчи билан шартнома тузиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Лизинг объектига суғурта полисини лизинг берувчи фойдасига расмийлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Лизинг олувчи маблағлари ҳисобидан аванс (бўнак) тўлаш: лизинг объекти Давлат дастури доирасида сотиб олинган тақдирда — 15 фоизи ва агарда лизинг объекти лизинг берувчининг ўз маблағлари ҳисобидан мелиоратив ва бошқа сув хўжалиги ишларини бажаришга ихтисослашган қурилиш ташкилотларига, сув истеъмолчилари ассоциацияларига ва фермер хўжаликларига, шунингдек, бошқа ташкилотларга сотиб олинадиган тақдирда — камида 30 фоизи; лизинг объекти Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлар томонидан Давлат дастури доирасида сотиб олинган тақдирда — аванс тўланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Лизинг объектини харид қилиш учун қарз ажратиш бўйича Жамғармага буюртма тақдим этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Лизинг объектини харид қилиш учун қарз ажратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Лизинг объектини харид қилиш ва лизинг олувчига етказиб бериш.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.10.2017 й., 07/17/3313/0070-сон; 08.06.2018 й., 06/18/5457/1324-сон; 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон)