29.09.2017 йилдаги ПҚ-3300-сон
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги «Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5116-сонли Фармонига мувофиқ Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоят марказларида давлат солиқ хизмати органларига ҳисоб-китоблар ҳақидаги маълумотларнинг онлайн режимида узатилишини таъминлайдиган назорат-касса машиналарини кўллаш орқали нақд пул ва нақд пулсиз шаклдаги тушумлар, шу жумладан, электрон тўловлар устидан автоматлаштирилган назорат тизими жорий этилиши, республикамизнинг қолган ҳудудларида мазкур тизим босқичма-босқич киритилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.