Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Моддий-техника ресурсларининг стратегик турларини сотишнинг махсус тартиби тўғрисидаги Низомга қўшимча киритиш ҳақида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли «Товар хом ашё биржалари фаолиятига илғор ахборот технологияларини кенг жорий этиш ва электрон тижорат фаолиятини изчил ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2916-сон қарорига мувофиқ, шунингдек ихтисослаштирилган санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш ва уларни ёқилғи-мойлаш материаллари билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 2-сон, 10-модда) билан тасдиқланган Моддий-техника ресурсларининг стратегик турларини сотишнинг махсус тартиби тўғрисидаги Низом 32-бандининг биринчи хатбошига «Ўзбекистон ҳаво йўллари миллий авиакомпанияси» сўзларидан кейин «Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари ҳузуридаги «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхоналари ҳамда «Тошкент шаҳар «Махсустранс» давлат унитар корхонаси» сўзлари қўшилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 28 сентябрь,
773-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2017 й., 09/17/773/0035)