15.09.2017 йилдаги ПҚ-3277-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 19.12.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзметкомбинат» АЖ бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таъкидлаш лозимки, сўнги йилларда «Ўзметкомбинат» АЖда қора металлар прокатини ишлаб чиқаришнинг мавжуд ўсиш суръатлари иқтисодиёт тармоқларининг метал маҳсулотларига бўлган эҳтиёжнинг ортаётган ҳажмларини қаноатлантирмаяпти, қора металларнинг ломи ва чиқиндиларини йиғиш ва ушбу ишларни рағбатлантириш тизими самарадорлиги даражаси замонавий талабларига жавоб бермаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзметкомбинат» АЖни ишлаб чиқариш, ташқи иқтисодий ва инвестициявий жараёнларига халқаро стандартларни жорий этиш йўли орқали корпоротив бошқариш тизимининг замонавий талабларига мувофиқ ҳолда тубдан қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш талаб этилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзметкомбинат» АЖ бошқариш тизимини янада такомиллаштириш, ишлаб чиқаришнинг бошқариш самарадорлигини ошириш ҳамда корпоратив бошқаришнинг замонавий усулларини жорий этишни таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзметкомбинат» АЖни бошқариш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 20 июлдаги 533-сонли қарорига мувофиқ «Ўзметкомбинат» АЖнинг устав капиталидаги давлат улушини ишончли бошқаришга «SFI Management Group» МЧЖ ХК компанияси жалб қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар «Ўзметкомбинат» АЖнинг (кейинги ўринларда — жамиятнинг) асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб ҳисоблансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи, ишлаб чиқаришни модернизация ва диверсификация қилиш бўйича ягона чуқур ўйланган техник сиёсатни амалга ошириш, замонавий энергия тежовчи технологиялар ва ускуналарни жорий этиш, шунингдек, жамиятнинг хом ашё базасини кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи, ишлаб чиқаришнинг юқори ўсиш суръатларини таъминлашга йўналтирилган, жамиятни бошқариш тизимидаги таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, шу жумладан, янги бозорларни эгаллаш ҳисобидан юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотларни экспорт қилиш ҳажмларини ошириш, маҳсулотнинг таннархини тушириш бўйича мақсадга йўналтирилган ишларни тизимли асосда олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи, хом ашё базани кенгайтириш, жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни ҳисобга олган холда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш жараёнларининг самарадорлиги ва шаффофлигини оширган ҳолда янги юқори технологиялар қўлланилган ишлаб чиқаришларни қуриш, шунингдек, лойиҳани бошқаришнинг замонавий усулларини жорий этиш йўли орқали уларни кейинги босқичлардаги амалга оширилишини ташкиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи, умумий тузилмани мақбуллаштириш ҳамда товарлар ва хизматлар импорти ҳажмини қисқартириш мақсадида металлургия маҳсулотлари, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва илмий муассасалар билан кооперацияни кучайтириш йўли орқали муҳандис-техник ва бошқарув кадрларнинг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлашни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчи, қаттиқ рақобат шароитларида жамиятнинг самарали ишлашини таъминлай оладиган, профессионализмнинг асосланган юқори даражаларига эришишда истеъдодли, ростгўй ва ватанпарвар ёш мутахассисларни жалб этиш бўйича мақсадга йўналтирилган ишларни олиб бориш орқали жамиятнинг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзметкомбинат» АЖнинг бошқарув органлари, ишончли бошқарувчиси, Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамият тузилмасида — ҳудудий масъулияти чекланган жамиятларни белгиланган тартибда «Ўзметкомбинат» АЖнинг филиаллари кўринишида қайта ташкил этган ҳолда «Иккиламчиқораметаллар» УК негизида «Иккиламчиқораметаллар» бошқармасини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзметкомбинат» АЖнинг устав капиталига белгиланган тартибда давлатнинг улушини ошириш ҳисобига «Умумий овқатланиш комбинати» давлат корхонаси кўринишидаги мулк комплексини, кейинчалик шакллантирилган улушни ишончли бошқарувчига ишончли бошқарувга топшириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзметкомбинат» АЖнинг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзметкомбинат» АЖ бошқарув ходимларининг чекланган сони 130 кишидан иборат ижро этувчи аппарати тузилмаси 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзметкомбинат» АЖ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида лом ва қора металлар чиқиндиларини (харид қилиш) тайёрлаш бўйича ягона ваколатли орган ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахслар томонидан топширилган лом ва қора металлар чиқиндилари учун ҳисоб китоблар келишилган нархда, лом топширувчиларни рағбатлантирадиган кўринишда ва бозор асосида белгиланадиган нархларда амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 декабрь ПҚ-3438-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Маълумот учун қабул қилинсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзметкомбинат» АЖ акциядорларининг умумий йиғилиши қарори, шу жумладан, ишончли бошқарувчининг маслаҳатлари ва таклифлари билан «Ўзметкомбинат» АЖнинг ташкилий тузилмаси ва ижро этувчи аппаратига ходимларнинг белгиланган чекланган умумий сонига ўзгартиришлар киритилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамият акциядорларининг умумий йиғилишида сайланган «Ўзметкомбинат» АЖнинг бошқарув раиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тасдиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзметкомбинат» АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари ишончли бошқарувчининг таклифига кўра кузатув кенгаши томонидан лавозимга тайинланади ва эгаллаб турган лавозимдан озод этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда ускуналар, лом ва қора металлар чиқиндиларини ноқонуний қабул қилиш пунктларининг фаолият юритишига йўл қўймаслиги ҳамда уларни республика чегарасидан олиб чиқишга бўлган уринишларга чек қўйиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни кучайтирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси лом ва қора металлар чиқиндиларининг ноқонуний йиғилиши устидан назоратни амалга оширсин, лом ва қора металлар чиқиндилари айланмаси қисмида ҳуқуқбузарлик ҳаракатларининг ҳар бир фактлари бўйича пухта текширувларни олиб борсин, айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республиканинг қора металларга бўлган қўшимча эҳтиёжларини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 20 апрелдаги Р-4911-сонли фармойишининг 1-бандидаги «ТИФ ТР 7207 20 150 0 коди бўйича пўлат» сўзлари «ТИФ ТР 7207 20 150 0 ва 7203 10 000 0 коди бўйича пўлат, темир рудасининг тўғридан-тўғри тикланадиган маҳсулотлари» сўзларига алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов ва «Ўзметкомбинат» АЖ бошқаруви раиси А.Х. Хурсанов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 15 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3277-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 сентябрдаги ПҚ-3277-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЎЗМЕТКОМБИНАТ» АЖ ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Акционерлар умумий йиғилиши

Тафтиш комиссияси

Кузатув кенгаши

«SFI Management Group» МЧЖ ҚК

Ички аудит хизмати

Бошқарув

Ишлаб чиқариш бўлинмалари*:

1. Электр-пўлат эритиш цехи

2. 1-сон Навпрокат цехи

3. 2-сон Навпрокат цехи

4. Копра цехи

5. Халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқариш цехи

6. Рангли металлар ишлаб чиқариш цехи

7. Иссиқликни изоляцияловчи материаллар ишлаб чиқариш цехи

8. Пўлат сим цехи

Ёрдамчи бўлинмалар*:

1. Металлургия печларини таъмирлаш цехи

2. Металлургия ускуналарини таъмирлаш цехи

3. Таъмирлаш-механика цехи

4. Механика цехи

5. Электр таъмирлаш цехи

6. Энергия таъмирлаш цехи

7. Энергетика цехи

8. Тармоқлар ва кичик станциялар цехи

9. Алоқа ва технологик диспетчеризация цехи

10. Кислород-компрессор цехи

11. Электр техник лаборатория

12. Автоматлаштириш ва механизациялаш марказий лабораторияси

13. Физик-механик синовлар ва кимёвий таҳлил марказий лабораторияси

14. Назорат-ўлчов асбоблари ва автоматика цехи

15.Темир йўл цехи

16. Автотранспорт цехи

17. Шлак чиқитларини қайта ишлаш цехи

18. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқловчилар

19. Қурилиш-монтаж бўлинмаси

20. Ангрен қора металлар парчалари ва чиқиндиларини қабул қилиш ва ортиш участкаси

21. Технологик жараёнларни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимлари лабораторияси

Ижтимоий инфратузилма*:

1. Агрокомплекс

2. Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш цехи

3. Мактабгача муассасалар бўлими

4. «Металлург» Пансионати

5. «Ёшлик» болалар соғломлаштириш оромгоҳи

6. «Металлург» меҳмонхонаси

7. Овқатланиш комбинати

Тайёрлов бўлинмаси*:

«Иккиламчиқораметаллар» бошқармаси ва унинг ҳудудий участкалари:

1. «JizzaxlQM»

2. «BuxoroIQM»

3. «ToshkentlQM»

4. «SurxondaryoIQM»

5. «QoraqalpoqlQM»

6. «AndijonlQM»

7. «SamarqandlQM»

8. «NamanganlQM»

9. «GulistonlQM»

10. «SurxonVChM»

11. «XorazmlQM»

12. «QarshilQM»

13. «НududiylQM»

Инвестицион лойиҳалар бўйича қурилаётган объектлар*

Ферроқотишмалар ишлаб чиқариш цехи ва бошқа прогнозлаштириладиган қувватлар

Бошқа ташкилотлар:

1. «Donata Pharma» МЧЖ

2. «Бекобод ғиштинвест» МЧЖ

3. «Бекобод АТС» МЧЖ

4. «Бекобод матбуот» МЧЖ

Хорижий ташкилот:

1. «Торговый дом Сталь ИМПЭКС» МЧШ

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*Ташкилий тузилмада юридик шахс мақомига эга бўлмаган бўлинмалар кўрсатилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 сентябрдаги ПҚ-3277-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзметкомбинат» АЖниг ижро этувчи аппарати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Бошқарув раиси

Бошқарув раиси биринчи ўринбосари — бош муҳандис

Тижорат масалалари бўйича бошқарув раиси ўринбосари

Молиявий масалалар бўйича бошқарув раиси ўринбосари

Истиқболдаги ривожланиш ва инвестициялар бўйича бошқарув раиси ўринбосари

Ходимлар ва ижтимоий масалалар бўйича бошқарув раиси ўринбосари

Акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бўлими

1 нафар

Маркетинг ва савдо бошқармаси

1 нафар

Харидлар бўйича бошқарма

1 нафар

Юридик бўлим

3 нафар

Ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш бўлими

2 нафар

Бош бухгалтерия

11 нафар

Капитал қурилиш бошқармаси

6 нафар

Ходимларни бошқариш бўлими

2 нафар

Иқтисодиёт ва молиявий таҳлил бошқармаси

5 нафар

Махфий-режим бўлими

2 нафар

Муҳандислик хизмати

14 нафар

Маркетинг хизмати ва бозор конъюнктурасини ўрганиш хизмати

2 нафар

Ички харидлар бўлими

9 нафар

Инвестициялар департаменти

4 нафар

Ўқув маркази

1 нафар

Бош энергетик хизмати

4 нафар

Ташқи харидлар бўлими

4 нафар

Мотивация ва меҳнатга ҳақ тўлаш бўлими

4 нафар

Ҳужжатлар ижроси ва ахборот таъминотини мувофиқлаштириш хизмати

3 нафар

Жисмоний ва юридик шахслар мурожаати билан ишлаш ва назорат қилиш бўлими

1 нафар

Ахборот-коммуникация технологиялари бошқармаси

5 нафар

Экспорт ва хорижий мижозлар билан ишлаш бўлими

2 нафар

Бош механик хизмати

6 нафар

Моддий захираларни бошқариш хизмати

6 нафар

Шартнома мажбуриятларини назорат қилиш бўлими

1 нафар

Ишлар бошқармаси

1 нафар

Меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги бўлими

3 нафар

Хўжалик бўлими

1 нафар

Режим бўлими

2 нафар

Ички савдо бўлими

1 нафар

Офис-менежер

1 нафар

Коньюнктура, нархлар, логистика ва шартномаларни ваколатли органларда рўйхатдан ўтказиш бошқармаси

2 нафар

Референт

1 нафар

Фавқулодда ҳолатлар бўлими ва радиацион хавфсизлик хизмати

1 нафар

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими

1 нафар

Тошкент шаҳридаги ваколатхона

1 нафар

Сифат ва стандартларга амал қилиш назорати бўлими

4 нафар

«Иккиламчи-

қораметаллар» бошқармаси

5 нафар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув ходимларининг чекланган сони — 130 нафар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.09.2017 й., 07/17/3277/0005; 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2024 й., 06/24/85/0396-сон)