11.09.2017 йилдаги ПҚ-3264-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 31.07.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тахиятош ИЭСда 230 — 280 МВт қувватга эга иккита парогаз қурилмаларини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Замонавий энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ҳисобидан генерация қувватларини янада ривожлантириш, энергия тизимлари ишлашининг ишончлилигини ошириш ва республика истеъмолчиларини электр энергияси билан барқарор таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, «Тахиятош ИЭСда 230 — 280 МВт қувватга эга иккита парогаз қурилмаларини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида (кейинги ўринларда — лойиҳа):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тахиятош ИЭСда 230 — 280 МВт қувватга эга иккита парогаз қурилмаларини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 18 июндаги ПҚ-2355-сонли қарори билан лойиҳанинг умумий нархи 678,26 млн. АҚШ доллари миқдоридаги техник-иқтисодий асоси тасдиқланган бўлиб, қуйидагилар молиялаштириш манбалари этиб белгиланган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Осиё тараққиёт банкининг — 300,0 млн. АҚШ доллари суммасидаги қарзи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг — 230,7 млн. АҚШ доллари суммасидаги кредити;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекэнерго» АЖнинг — эквиваленти 27,3 млн. АҚШ доллари бўлган шахсий маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг имтиёзлар ва преференциялар кўринишидаги — эквиваленти 120,2 млн. АҚШ доллари суммасидаги улуши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «Ўзбекэнерго» АЖнинг халқаро тендер савдолари натижалари бўйича «Нyundai Engineering Co. Ltd» ва «Нyundai Engineering & Construction Co. Ltd.» (кейинги ўринларда — консорциум) билан 2016 йилнинг 23 декабрь куни МБ-16/8-сонли 103,96 млн. евро ва 328,1 млн. АҚШ доллари миқдоридаги (кейинги ўринларда — шартнома) Тахиятош ИЭСда 230 — 280 МВт қувватга эга иккита парогаз қурилмаларини «тайёр ҳолда топшириш» шартларида қуришга шартнома тузилди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 2017 йилнинг 6 июлдаги шартномасига 1-сонли қўшимча битим имзоланилган ҳолда консорциум билан биргаликда шартнома нархи мақбуллаштирилди ҳамда сўнги нархи 103,96 млн. евро ва 318,1 млн. АҚШ доллари бўлиб, ишларни якунлаш муддати 34 ой (3-ва 4-навбатдаги энергоблокларни демонтаж қилишни ҳисобга олмаган холда) этиб белгиланди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Ўзбекистон Республикаси инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан шартнома ва шартномага 1-сонли қўшимча битимнинг экспертизаси ўтказилди ҳамда унга ижобий хулоса берилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига жалб қилинаётган Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг кредити бўйича «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ томонидан қайта молиялаштириладиган «Ўзбекэнерго» АЖ мажбуриятлари бўйича белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси давлатининг кафолатларини бериш ваколати берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзбекэнерго» АЖ, «Тахиятош ИЭС», консорциумга ва унинг субпудрат ташкилотларига, 2021 йилнинг 30 июнигача лойиҳани амалга ошириш доирасида лойиҳа-смета ҳужжатларини қурилиш-монтаж ишлари билан бир вақтнинг ўзида амалга оширишга истисно тариқасида рухсат этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги лойиҳани амалга ошириш доирасида консорциум ва унинг субпудратчи ташкилотларига, шунингдек, улар томонидан жалб қилинадиган лойиҳа ва инжиниринг ташкилотларига лойиҳалаштириш, қуриш ва хизматлар кўрсатишга тегишли лицензиялар, хулосалар ва рухсатномалар беришни, олиб кириладиган ускуналар, бутловчи буюмлар ва узеллар, хом ашё ва материаллар, эҳтиёт қисмлар, анжомлар, инструментлар, технологик ҳужжатлар ҳамда махсус транспорт воситаларининг сертификатлаштирилишини таъминласин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 июлдаги ПФ-5483-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2018 й., 06/18/5483/1594-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки, лойиҳани амалга ошириш доирасида шартноманинг амал қилиш муддати ва унда белгиланган кафолатлар даврида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекэнерго» АЖ, консорциум ва унинг субпудрат ташкилотлари, шу жумладан, вақтинчалик олиб кириш божхона режимида олиб келинадиган ускуналар, бутловчи буюмлар ва узеллар, хом ашё ва материаллар, эҳтиёт қисмлар, анжомлар, инструментлар, технологик ҳужжатлар ҳамда махсус транспорт воситалари белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олиб кириладиган товарларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси органлари томонидан ҳисобга қўйилган доимий муассаса орқали фаолият олиб бораётган консорциум томонидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқилмасдан, маҳаллий етказиб берувчилар ва субпудрат ташкилотлари томонидан консорциум ва унинг субпудрат ташкилотларига сотиладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарлар (ишлар, хизматлар) қўшилган қиймат солиғидан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Консорциумга қурилиш учун ажратилган ҳудудда, шу жумладан, божхона тартиб-қоидаларини жойида олиб бориш учун лойиҳа доирасида хориждан олиб кириладиган, вақтинча олиб кириш режимида расмийлаштириладиган «божхона омбори» режимидаги ускуналар, бутловчи буюмлар ва узеллар, хом ашё ва материаллар, эҳтиёт қисмлар, анжомлар, инструментлар, технологик ҳужжатлар ҳамда махсус транспорт воситаларини жойлаштириш учун божхона омбори очилишига рухсат этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Лойиҳани амалга ошириш доирасида шартноманинг амал қилиш муддати ва унда белгиланган кафолатлар даврида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекэнерго» АЖ ва «Тахиятош ИЭС» АЖ — Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан бажариладиган ишлар (хизматлар) бўйича қўшимча қиймат солиғи тўлашдан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
консорциум ва унинг субпудратчи ташкилотлари – доимий муассаса орқали фаолият олиб борадиган Ўзбекистон Республикасининг норезидент юридик шахслари тўлайдиган барча солиқларни тўлашдан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий жисмоний шахслар — лойиҳани амалга ошириш доирасида олинадиган жисмоний шахсларнинг даромадлари солиғидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида тегишли аккредитациядан ўтган синов лабораторияларининг мавжуд бўлмаганлиги ҳолатида — олиб келинадиган бутловчи буюмлар ва узеллар, хом ашё ва материаллар, эҳтиёт қисмлар, анжомлар, инструментлар, технологик ҳужжатлар ҳамда махсус транспорт воситалари мажбурий сертификатлаштириш жараёнларидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
консорциум ва унинг субпудратчи ташкилотлари, транспорт ташкилотлари — Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига кириш йиғими, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйича умумий фойдаланиш йўлларидан оғир юк ва йирик габаритли транспорт воситаларининг ўтиши тўловларидан озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Белгилансинки, мазкур қарорнинг 5- ва 7-бандларида назарда тутилган имтиёзларни бериш натижасида бўшайдиган маблағлар суммаси Ўзбекистон Республикасининг лойиҳани амалга оширишга бўлган ҳиссаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат вазирлиги лойиҳани амалга оширишда қатнашаётган хорижий мутахассисларга Ўзбекистон Республикасига жалб қилиш рухсатномаларини белгиланган тартибда бериш (муддатини узайтириш), шунингдек, ушбу хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган тасдиқномалар берилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тахиятош ИЭСда 230 — 280 МВт қувватга эга иккита парогаз қурилмаларини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 18 июндаги ПҚ-2355-сонли қароридаги «Ўзбекэнерго» ДАК» сўзлари «Ўзбекэнерго» АЖ ва «Тахиятош ИЭС» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов, «Ўзбекэнерго» АЖ бошқаруви раиси У.М. Мустафоев, Ўзбекистон Республикаси инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси А.И. Ахмедходжаев, Лойиҳаларни бошқариш миллий агентлиги директори Ш.М. Содиқов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 11 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3264-сон