05.09.2017 йилдаги 699-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 11.09.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах политехника институтининг архитектура ва қурилиш соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга доир фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилоятининг ишлаб чиқариш ва қурилиш тармоқлари учун малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш орқали минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш, Жиззах эркин индустриал зонасида замонавий технологиялар асосида барпо этилган корхоналар учун юқори малакали мутахассислар тайёрлашни тизимли йўлга қўйиш, республика ҳудудларида архитектура ва қурилиш соҳаси ходимлари касб даражаси ва малакасини замонавий талабларга мувофиқ мунтазам ошириб бориш тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг Жиззах политехника институти таркибида архитектура ва қурилиш факультетини ҳамда мазкур факультет таркибида юридик шахс мақомисиз архитектор-лойиҳачилар ва қурувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий марказини (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
архитектор-лойиҳачилар ва қурувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
архитектура ва қурилиш соҳасида юқори малакали кадрларни тайёрлаш бўйича илғор халқаро тажрибани ўрганиш асосида архитектор-лойиҳачилар ва қурувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
архитектура ва қурилиш соҳасидаги инновацияларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнларига татбиқ этиш, мутахассисларнинг лойиҳалаш ва қурилиш йўналишидаги замонавий техника ва технологиялар билан ишлаш борасидаги касбий кўникмаларини ривожлантириш билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах политехника институтининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах политехника институти архитектура ва қурилиш факультети таркибидаги архитектор-лойиҳачилар ва қурувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий марказининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах политехника институти архитектура ва қурилиш факультети таркибидаги архитектор-лойиҳачилар ва қурувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий маркази фаолиятини ташкил этиш, ўқув-методик ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари режаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирига, зарур ҳолларда, Жиззах политехника институтининг тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан келишилган ҳолда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
архитектор-лойиҳачилар ва қурувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талаблари, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ўқув режалари ва дастурларини тасдиқласин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказда машғулотларни олиб бориш учун олий таълим муассасаларининг етакчи профессор-ўқитувчиларини, малакали амалиётчилар ҳамда хорижий мутахассисларни жалб этиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ўз фаолиятини ўзини ўзи молиялаштириш асосида амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказда қайта тайёрлаш ва малака ошириш архитектура ва қурилиш соҳасида иш олиб борувчи ташкилотларнинг реал ва истиқболдаги эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси буюртмасига мувофиқ тўлов-шартнома асосида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг ходимларига олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий ва тармоқ марказларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари татбиқ этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ директорини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус вазирлиги билан келишилган ҳолда Жиззах политехника институти ректори томонидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг хизмат кўрсатиш фаолияти йўлга қўйилгунга қадар уни молиявий таъминотини амалга ошириш Жиззах политехника институтининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказда ўқитиш учун тўлов нархлари амалдаги тарифлар асосида ўқитиш ва марказни сақлаш харажатларидан келиб чиқиб Жиззах политехника институти томонидан белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома асосида ўқитиш учун олинган ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан тушадиган маблағлар Марказнинг молиявий манбалари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Марказда архитектор-лойиҳачилар ва қурувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш параметрларини ҳар йили белгиланишини ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 5 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
699-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 сентябрдаги 699-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах политехника институтининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ

Институт (факультетлар, кафедралар ва бошқа таркибий бўлинмалар) ходимларининг чекланган умумий сони олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 сентябрдаги 699-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах политехника институти архитектура ва қурилиш факультети таркибидаги архитектор-лойиҳачилар ва қурувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий марказининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимларнинг чекланган сони — 7 киши, шу жумладан бошқарув ходимлари — 4 киши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 сентябрдаги 699-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах политехника институти архитектура ва қурилиш факультети таркибидаги архитектор-лойиҳачилар ва қурувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий маркази фаолиятини ташкил этиш, ўқув-методик ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ РЕЖАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Архитектор-лойиҳачилар ва қурувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини
ташкил этишнинг норматив-ҳуқуқий базасини яратиш

1.

Жиззах политехника институти архитектура ва қурилиш факультети таркибидаги архитектор-лойиҳачилар ва қурувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий маркази тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2017 йил сентябрь

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

2.

Архитектор-лойиҳачилар ва қурувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талабларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2017 йил сентябрь

-

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Жиззах политехника институти

3.

Хорижий тажриба ва замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда архитектор-лойиҳачилар ва қурувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2017 йил октябрь

-

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

II. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишлари бўйича замонавий ўқув-методик
ва ахборот-маълумотнома базасини яратиш ва профессор-ўқитувчилар таркибини шакллантириш

4.

Архитектор-лойиҳачилар ва қурувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг ўқув режалари модуллари бўйича ўқув-методик материалларни, шу жумладан электрон форматда ишлаб чиқиш.

2017 йил октябрдан бошлаб доимий

Жиззах политехника институтининг бюджетдан ташқари маблағлари

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Жиззах политехника институти

5.

Жиззах политехника институти расмий веб-сайтида архитектура ва қурилиш факультети таркибидаги архитектор-лойиҳачилар ва қурувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий марказининг веб-саҳифасини яратиш, ахборот-таълим муҳитини шакллантириш (шу жумладан, онлайн-электрон ўқув материаллари кутубхонасини ташкил этиш).

2018 йил январь

-

Жиззах политехника институти

6.

Жиззах политехника институти архитектура ва қурилиш факультети таркибидаги архитектор-лойиҳачилар ва қурувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий марказини республиканинг даврий илмий ва хорижий журналлари билан мунтазам таъминлаш.

2017 йил октябрдан бошлаб доимий

Жиззах политехника институтининг бюджетдан ташқари маблағлари

Жиззах политехника институти

7.

Архитектор-лойиҳачилар ва қурувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларида ўқув машғулотларини олиб бориш учун Самарқанд давлат-архитектура қурилиш институти ва Тошкент архитектура-қурилиш институтидан етакчи профессор-ўқитувчиларини, соҳанинг малакали амалиётчилари ҳамда хорижий мутахассисларини жалб этиш.

ўқув курслари режасига мувофиқ

Буюртмачилар маблағлари

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Жиззах политехника институти

III. Моддий-техника базани мустаҳкамлаш, замонавий ахборот-коммуникация ускуналари
ва ўқитишнинг техник воситалари билан жиҳозлаш

8.

Архитектура ва қурилиш факультети таркибидаги архитектор-лойиҳачилар ва қурувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий марказини Жиззах политехника институти ҳудудида жойлаштириш ҳамда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш учун эҳтиёж бўйича ўқув аудиторияларини ажратиш.

2017 йил сентябрь

-

Жиззах политехника институти

9.

Архитектор-лойиҳачилар ва қурувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш учун ажратилган ўқув аудиторияларини жорий ва мукаммал таъмирлашни белгиланган тартибда амалга ошириш.

2017 йил сентябрь-октябрь

Жиззах политехника институтининг бюджетдан ташқари ишлаб топилган маблағлари

Жиззах политехника институти

10.

Архитектура ва қурилиш факультети таркибидаги архитектор-лойиҳачилар ва қурувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий марказини асосланган буюртманомалар бўйича мебель, инвентарь, ахборот-коммуникация ускуналари ҳамда ўқитишнинг техник воситалари билан белгиланган тартибда жиҳозлаш, интернет тизимига уланишини таъминлаш.

2017 йил октябрь

Буюртмачилар маблағлари ва Жиззах политехника институтининг бюджетдан ташқари маблағлари

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Жиззах политехника институти

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 сентябрдаги 699-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Жиззах политехника институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2012 йил 29 июндаги 187-сон қарорининг 1-банди, шунингдек қарорга 1-илова.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Жиззах политехника институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2012 йил 29 июндаги 187-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида» 2014 йил 12 июндаги 157-сон қарори.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 36-сон, 963-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)