02.09.2017 йилдаги 691-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 18.01.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 — 2019 йилларда «Нукус-фарм», «Зомин-фарм», «Косонсой-фарм», «Сирдарё-фарм», «Бойсун-фарм», «Бўстонлиқ-фарм» ва «Паркент-фарм» эркин иқтисодий зоналари ҳудудида транспорт, муҳандислик-коммуникация ҳамда ишлаб чиқариш инфратузилмаларини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ««Нукус-фарм», «Зомин-фарм», «Косонсой-фарм», «Сирдарё-фарм», «Бойсун-фарм», «Бўстонлиқ-фарм» ва «Паркент-фарм» эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 3 майдаги ПФ-5032-сон Фармонини бажариш юзасидан, шунингдек янги ташкил этилган эркин иқтисодий зоналарга хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш учун қулай шароитлар яратиш, республика фармацевтика тармоғини ривожлантиришга қаратилган юқори технологияли замонавий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имконини берадиган ишончли транспорт, муҳандислик-коммуникация ҳамда ишлаб чиқариш инфратузилмаларини шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2017 — 2019 йилларда «Нукус-фарм», «Зомин-фарм», «Косонсой-фарм», «Сирдарё-фарм», «Бойсун-фарм», «Бўстонлиқ-фарм» ва «Паркент-фарм» эркин иқтисодий зоналари (кейинги ўринларда эркин иқтисодий зоналар деб аталади) ҳудудларида транспорт, муҳандислик-коммуникация ҳамда ишлаб чиқариш инфратузилмаларини жадал ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) маъқуллансин, жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 — 2019 йилларда «Нукус-фарм», «Зомин-фарм», «Косонсой-фарм», «Сирдарё-фарм», «Бойсун-фарм», «Бўстонлиқ-фарм» ва «Паркент-фарм» эркин иқтисодий зоналарининг транспорт, муҳандислик-коммуникация ҳамда ишлаб чиқариш инфратузилмаларини жадал ривожлантириш дастурининг (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) асосий мақсадли кўрсаткичлари 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Нукус-фарм», «Зомин-фарм», «Косонсой-фарм», «Сирдарё-фарм», «Бойсун-фарм», «Бўстонлиқ-фарм» ва «Паркент-фарм» эркин иқтисодий зоналари учун автомобиль йўллари участкаларини қуриш ҳамда таъмирлаш тадбирлари 2-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Нукус-фарм», «Зомин-фарм», «Косонсой-фарм», «Сирдарё-фарм», «Бойсун-фарм», «Бўстонлиқ-фарм» ва «Паркент-фарм» эркин иқтисодий зоналари учун сув таъминоти, канализация ҳамда ирригация тизимларини ривожлантириш тадбирлари 3-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Нукус-фарм», «Зомин-фарм», «Косонсой-фарм», «Сирдарё-фарм», «Бойсун-фарм», «Бўстонлиқ-фарм» ва «Паркент-фарм» эркин иқтисодий зоналари учун электр таъминоти тармоқларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш тадбирлари 4-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Нукус-фарм», «Зомин-фарм», «Косонсой-фарм», «Сирдарё-фарм», «Бойсун-фарм», «Бўстонлиқ-фарм» ва «Паркент-фарм» эркин иқтисодий зоналари учун газ таъминоти тармоқларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш тадбирлари 5-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Нукус-фарм», «Зомин-фарм», «Косонсой-фарм», «Сирдарё-фарм», «Бойсун-фарм», «Бўстонлиқ-фарм» ва «Паркент-фарм» эркин иқтисодий зоналари учун телекоммуникация тармоқларини қуриш тадбирлари 6-иловага* мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 — 6-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Жиззах, Наманган, Сирдарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари, бошқа манфаатдор ташкилотлар раҳбарлари зиммасига ушбу тадбирларнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари тўлиқ ҳажмда ва ўз вақтида бажарилиши, шунингдек Дастурга киритилган лойиҳаларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари сифатли ишлаб чиқилиши юзасидан шахсий масъулият юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашига (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади) эркин иқтисодий зоналар ҳудудида янги ташкил этилаётган қувватларни транспорт, муҳандислик-коммуникация ҳамда ишлаб чиқариш инфратузилмалари билан таъминлаш устувор аҳамиятга эга эканидан келиб чиққан ҳолда, зарурат туғилганда Дастурга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг асосланган таклифлари бўйича ўзгартиришлар ҳамда қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 январдаги 29-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.01.2018 й., 09/18/29/0587-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Эркин иқтисодий зоналарнинг Дастурга киритилган инфратузилма объектларини, шунингдек зоналар дирекцияларининг маъмурий биноларини қуриш ва реконструкция қилишни лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бирга амалга оширишга 2017 йил 31 декабргача истисно тариқасида рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Жиззах, Наманган, Сирдарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари тегишли вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда Эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгашига эркин иқтисодий зоналарнинг маъмурий биноларини қуриш ёки дирекцияларини тегишли биноларда жойлаштириш юзасидан бир ой муддатда таклифлар киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги жорий йилда эркин иқтисодий зоналар дирекцияларига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Жиззах, Наманган, Сирдарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимликларига Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги Инвестиция дастури доирасида назарда тутилган капитал қўйилмалар лимитларини қайта тақсимлаш ҳисобига эркин иқтисодий зоналар бош режасини ва инфратузилма объектларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун зарур маблағлар ажратилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси 2018 йилга ва келгуси йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурларини шакллантиришда уларга ушбу Дастур доирасида амалга ошириш назарда тутилган инвестиция лойиҳаларини белгиланган тартибда киритишни назарда тутсинлар, бунда қуйидагилар ҳисобга олинсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмаларини жойлаштириладиган янги ишлаб чиқаришлар билан ўзаро боғлаган ҳолда жадал ривожлантириш бўйича таклифларни Республика кенгаши мажлисларида кўриб чиқиш;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 январдаги 29-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.01.2018 й., 09/18/29/0587-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эркин иқтисодий зоналарнинг транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмаларини янада ривожлантиришга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан махсус ажратиладиган маблағлар ҳисобига амалга ошириш таклиф этиладиган лойиҳалар рўйхатини белгилаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси лойиҳа-смета ҳужжатларини белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин ва қурилиш-монтаж ишлари сифатига риоя этилиши юзасидан тегишли давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Жиззах, Наманган, Сирдарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда Дастурнинг амалга оширилиши юзасидан тизимли мониторинг ўрнатсин ва мониторинг натижалари тўғрисида ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 2 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
691-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 36-сон, 956-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.01.2018 й., 09/18/29/0587-сон; 14.03.2018 й., 09/18/197/0892-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)