Ҳужжат кучини йўқотган 07.10.2025 02.09.2017 йилдаги 690-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 07.10.2025
Ҳужжат 11.09.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли «Расмий статистика фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 31 июлдаги ПҚ-3165-сон қарорини ижро этиш, шунингдек давлат статистикаси тизими фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 3-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси Б.А. Бегалов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 2 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
690-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 сентябрдаги 690-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг (кейинги ўринларда Давлат статистика қўмитаси деб аталади) мақоми, асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, унинг фаолиятини ташкил этишни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат статистика қўмитаси, статистика соҳасида ривожланишнинг миллий ва минтақавий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда илмий методологияга, халқаро стандартлар ва қоидаларга асосланган яхлит илғор статистика ахбороти тизимини яратишга ва унинг фаолият кўрсатишига йўналтирилган ягона сиёсатни амалга оширувчи, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, юридик шахслар, халқаро ташкилотлар ва фуқароларнинг расмий статистика ахборотига бўлган эҳтиёжини қондирувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат статистика қўмитаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат статистика қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) статистика бўлимлари (кейинги ўринларда ҳудудий статистика органлари деб аталади), Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистик тадқиқотлар маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) Давлат статистика қўмитасининг ягона тизимини ташкил этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Давлат статистика қўмитаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, шунингдек, бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Давлат статистика қўмитаси ўз фаолиятини бошқа давлат органлари ва юридик шахслар билан ўзаро ҳамкорликда, шу жумладан, идоралараро электрон ҳамкорлик қилишдан фойдаланган ҳолда амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Давлат статистика қўмитаси ўз фаолиятини ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Давлат статистика ишлари дастурига мувофиқ ташкил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Давлат статистика органлари фаолиятига давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг аралашишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Давлат статистика қўмитасининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат ва хўжалик бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Давлат статистика қўмитаси юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, мустақил балансга, банк ҳисоб рақамларига, шу жумладан хорижий валютадаги ҳисоб рақамларига ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазначилик ҳисобварақларига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Давлат статистика қўмитаси қуйидаги манзилда жойлашган: Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 63-уй.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Давлат статистика қўмитасининг вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қуйидагилар Давлат статистика қўмитасининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат статистикаси соҳасида ягона сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, статистикани ташкил этишнинг самарали тизимини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат статистикаси соҳасида мувофиқлаштириш ва функционал тартибга солиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро стандартларга мувофиқ бўлган ягона статистика методологиясини ҳамда давлат статистика кузатувлари шаклларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий-иқтисодий ҳодисалар, жараёнлар ва уларнинг натижалари тўғрисидаги статистика ахборотларини йиғиш, қайта ишлаш, тўплаш, сақлаш, умумлаштириш, таҳлил қилиш ва эълон қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари, юридик шахслар, халқаро ташкилотлар ва аҳолини белгиланган тартибда статистика ахбороти билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрини юритиш, статистика ишларини ташкил этиш учун зарур бўлган иқтисодий-статистик классификациялар тизимини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат статистикаси тизимида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш, фойдаланувчиларнинг республиканинг ривожланишини тўлиқ тавсифловчи ва иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг ривожланишидаги, шунингдек, аҳоли турмуш даражасидаги сифат ўзгаришларини янада тўлиқ очиб берувчи кўрсаткичларнинг кенг рўйхатидан эркин фойдаланишларини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат статистика қўмитаси марказий аппарати ва унинг таркибий бўлинмаларининг иш усуллари ва шаклларини янада такомиллаштириш, фуқароларнинг мурожаатларига ўз вақтида муносабат билдириш, юкланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун ходимларнинг масъулиятларини ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Давлат статистика қўмитаси ўз зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) давлат статистикаси соҳасида ягона сиёсатни ишлаб чиқиш ва бажариш, статистикани ташкил қилишнинг самарали тизимини таъминлаш ва давлат статистикаси соҳасида мувофиқлаштириш ва функционал тартибга солиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
статистика маълумотларидан фойдаланувчиларнинг талабларини ўрганишни ҳисобга олган ҳолда истиқболли мақсадлар ва йўналишларни, давлат статистикасини ривожлантириш учун кадрлар билан ва молиявий таъминлашни белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат статистика ишлари дастурини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таҳлилий салоҳиятни мустаҳкамлаш, Давлат статистика ишлари дастурининг мазмунини доимий равишда такомиллаштириш, унинг мамлакат ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, таркибий ва бозор ислоҳотлари, иқтисодиёт тармоқлари ва секторларида ислоҳотларнинг боришини тавсифловчи тегишли мақсадли кўрсаткичлар билан ўзаро боғлиқлигини ошириш бўйича зарур чораларни кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат статистикаси тамойилларига риоя этилишини ва халқаро стандартларга мувофиқ бўлган статистик методологиянинг ягоналигини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат статистикасини ташкил этиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этади, статистика фаолияти масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва тегишли органларга киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро статистика ташкилотлари ва хорижий мамлакатларнинг статистика органлари билан ҳамкорлик қилиш тўғрисида белгиланган тартибда битимлар тузади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) халқаро стандартларга мувофиқ бўлган ягона статистика методологиясини ҳамда давлат статистика кузатувлари шаклларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва жорий этиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
макроиқтисодий, тармоқ ва ҳудудий даражаларда ўрганилаётган ижтимоий-иқтисодий жараёнларнинг қамровини кенгайтиришга қаратилган статистика маълумотларини йиғиш ва қайта ишлашнинг замонавий методологияси ва методикаларини кенг жорий этиш йўли билан статистик кузатувлар тизимини қабул қилинган халқаро амалиётга янада мослаштиришни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат статистика кузатувлари шаклларини ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва жорий этади, статистика кузатувларини ўтказиш усулларини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат статистикаси соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида амалга ошириладиган давлат ва идоравий статистика кузатувлари тизимини мақбуллаштириш йўли билан холисона, сифатли ва талаб юқори бўлган ҳисобот маълумотлари тайёрланишини, танланма статистика кузатувлари сонини ва натижаларининг ишончлилиги босқичма-босқич оширилишини мувофиқлаштиради, идоравий статистика кузатувлари шаклларини келишади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
статистика соҳасида тадқиқот ишларини, шу жумладан, халқаро ташкилотлар томонидан мамлакатлар рейтинг баҳоларини тузиш учун фойдаланиладиган ахборот манбаларини ўрганишни ташкил этади ва амалга оширади, улар асосида шакллантириладиган ва тарқатиладиган статистик кўрсаткичлар таркибини яхшилаш чора-тадбирларини ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамият эҳтиёжларига мувофиқ статистика соҳасидаги илғор хорижий тажрибани ўрганади, умумлаштиради ва тарқатади, халқаро тавсиялар асосида кўрсаткичларни ҳисоблаш методикаларини доимий равишда такомиллаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ижтимоий-иқтисодий ҳодисалар, жараёнлар ва уларнинг натижалари тўғрисидаги статистик ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш, тўплаш, сақлаш, умумлаштириш, таҳлил қилиш ва эълон қилиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат статистика ишлари дастурининг бажарилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатни, унинг минтақаларини, иқтисодиёт тармоқлари ва секторларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш давлат дастурларининг бажарилиши юзасидан давлат статистика кузатувларини ташкил этади ва амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат статистика ҳисоботларини электрон кўринишда, зарур ҳолларда қоғоз кўринишида йиғишни, уй хўжаликларини статистик кузатишни, рўйхатдан ўтказишларни, бир марталик ҳисобга олишларни, сўровларни ва бошқа кузатувларни ташкил этади ва таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
макроиқтисодий кўрсаткичларнинг статистик ҳисоб-китобларини амалга оширади ҳамда мамлакатдаги энг муҳим иқтисодий ва ижтимоий ҳодисалар ва жараёнларнинг дастлабки статистик таҳлилини олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
статистика, ҳисобот кўрсаткичларининг ва ўтказилган танланма кузатувлар натижаларининг тезкорлиги, ишончлилиги ва холислигини, статистик ахборотларнинг қулайлиги, очиқ-ойдинлиги ва ошкоралигини кенгайтириш бўйича чора-тадбири амалга оширилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
статистика ишларини ташкил этишнинг статистик ахборотларини йиғиш, қайта ишлаш ва умумлаштириш тартибига давлат органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳар қандай аралашувини истисно қиладиган тизимини яратиш чора-тадбирларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъектларга электрон ҳужжат кўринишидаги давлат статистика кузатувлари шаклларини тузиш ва тақдим этиш учун махсус дастурий таъминотдан бепул фойдаланиш имконини беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъектларга ишончли давлат статистика ҳисоботларини тақдим этишда ҳар томонлама кўмаклашади, статистик маълумотларни тақдим этиш соҳасида ҳуқуқий маданиятни ошириш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишнинг таъсирчан механизмларини ишлаб чиқади, статистик назоратни амалга оширишнинг замонавий усулларини жорий этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот-статистик маълумотлар базасини, статистик регистрларни, веб-сайтларни шакллантиради, юритади ва янгилаб боради, фойдаланувчиларга улардан фойдаланишга доир тушунтиришлар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олинган статистика маълумотларининг махфийлигини, бирламчи ҳисобот маълумотларидан юридик шахсларнинг фаолиятини, бошқа хусусиятларини ёки миқдор кўрсаткичларини расмий тасдиқлаш мақсадида фойдаланишга йўл қўймасликни, давлат сирларига эга бўлган статистика маълумотларининг ҳимоя қилинишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ статистика органлари фаолияти жараёнида юзага келган архив ҳужжатларини комплектлаш, сақлаш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш ишларини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида Давлат статистика қўмитаси фаолияти жараёнида олинган хизмат, банк, тижорат сирларини ва бошқа махфий маълумотларни ўз ичига олган ахборотларни сақлаш ва ҳимоялашнинг тегишли тартибини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) давлат органлари, юридик шахслар, халқаро ташкилотлар ва аҳолини белгиланган тартибда статистика ахбороти билан таъминлаш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий ва хорижий фойдаланувчиларнинг кенг оммаси учун статистик ахборотларнинг максимал даражада очиқ-ойдинлиги ва ошкоралигини, шу жумладан, республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш кўрсаткичлари ва материалларини халқаро статистик тўпламларда чоп этган ҳолда халқаро статистик ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтиришни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ахборот воситаларида жойлаштириш учун ижтимоий-иқтисодий ривожланиш тенденцияларини тавсифловчи комплекс таҳлилий маърузалар, пресс-релизлар ва мақолалар тайёрлайди, тарқатилаётган статистик маълумотларга таҳлилий ва маълумотнома материаллар мажбурий тартибда илова қилинишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий иқтисодиёт тармоқлари ва соҳалари ҳамда ҳудудларнинг ривожланишини, ислоҳотларни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни эркинлаштириш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва технологик қайта жиҳозлаш, хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш, республика ҳудудларини комплекс ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурларнинг амалга оширилишини, аҳоли турмуш даражасидаги сифат ўзгаришларини янада тўлиқ акс эттирадиган статистик ахборотларни тезкор ва сифатли тайёрлашни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика иқтисодиётининг ривожланиш ҳолати, иқтисодиётни ривожлантириш ва ислоҳ қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган қарорларнинг амалга оширилиши ҳолати тўғрисидаги йиллик ва чораклик статистик ва таҳлилий материалларни тайёрлайди ва белгиланган тартибда тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
очиқ статистик маълумотларни давлат статистика органлари, бошқа давлат органлари, халқаро ташкилотлар нашрларида жойлаштириш йўли билан тарқатади ва барча фойдаланувчиларга статистик маълумотлардан фойдаланиш учун тенг имкониятларни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий статистика органлари билан очиқ статистик ахборотларни алмашади, республиканинг ривожланиши тўғрисидаги материалларни халқаро статистик тўпламларда чоп этиш учун ахборотларни тайёрлаш ва тақдим этишни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат статистика қўмитасининг маълумотлари асосида оммавий ахборот воситаларида таҳлилий лавҳалар, диаграммалар ва графикларни кенг намойиш қилиш, статистик нашрларга кўрсаткичларни визуаллаштиришнинг илғор усулларини жорий этиш йўли билан алоҳида статистик кўрсаткичлар тўғрисида аҳолини хабардор қилиш чораларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
статистика кузатувлари ва расмий статистика ахборотлари масалалари бўйича ахборот-тушунтириш ишларини олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома асосида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда статистик, таҳлилий, ахборот, ноширлик хизматларини ва Давлат статистика ишлари дастуридагидан ташқари бошқа хизматларни кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри ва статистика ишларини ташкил қилиш учун зарур иқтисодий-статистик классификацияларни юритиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона таснифлар тизими асосида юридик шахсларни давлат томонидан ҳисобга олиш ва идентификациялашни, Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрининг самарали фаолият кўрсатишини ҳамда ривожлантирилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
статистика ишларини ташкил этиш учун зарур бўлган иқтисодий-статистик классификаторларни ишлаб чиқади ва юритади, халқаро стандарт классификаторлар асосида уларнинг мунтазам равишда қайта кўриб чиқилишини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзаро мос ахборот тизимларини ва ресурсларини яратиш учун асос сифатида статистик классификаторлардан фойдаланишни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
интернет-ресурсларга жойлаштириш йўли билан статистик классификаторлар ва уларга киритилаётган ўзгартиришлар тўғрисидаги ахборотларни фойдаланувчиларга тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) давлат статистикаси тизимида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш, фойдаланувчиларнинг республиканинг ривожланишини тўлиқ тавсифловчи ҳамда иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг ривожланишидаги, шунингдек аҳоли турмуш даражасидаги сифат ўзгаришларини янада тўлиқ очиб берувчи кўрсаткичларнинг кенг рўйхатидан эркин фойдаланишларини таъминлаш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
статистика ахборотларининг тезкорлик билан узатилишини ва қайта ишланишини таъминловчи янги ахборот-коммуникация ресурслари ва технологияларини давлат статистика органлари фаолиятига жорий этади, уларнинг республиканинг бошқа ахборот тизимлари билан мос келишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
статистик маълумотлар билан ишлаш жараёнини автоматлаштириш даражасини чуқурлаштиришни, давлат статистика органларида фойдаланиладиган ахборот тизимларини доимий такомиллаштиришни, статистик маълумотларнинг ягона банкини шакллантириш, кўрсатилаётган интерактив хизматларнинг таркибини кенгайтириш ва сифатини оширишни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборотлардан фойдаланувчиларга реал вақт режимида кўрсаткичларнинг кенгайтирилган рўйхатидан эркин фойдаланиш имконини берувчи статистик маълумотлар базасини ишлаб чиқади ва юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот хавфсизлигини таъминлаш, ахборот алмашишнинг ҳимояланган электрон кўринишига босқичма-босқич ўтиш, хавфларга қарши тизимнинг самарали ишлашини таъминлаш учун норматив-ҳуқуқий ва ташкилий-техник базани такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий ахборот макони яхлитлигини сақлаш, давлат статистика органлари ахборот ресурслари ва тизимларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш, давлат статистикаси ахборот-ҳисоблаш тизимини рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилиш бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш чораларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш ва «Электрон ҳукумат» тизимини жорий этиш бўйича тизимли ишларни ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) Давлат статистика қўмитаси марказий аппарати ва унинг таркибий бўлинмаларининг иш усуллари ва шаклларини янада такомиллаштириш, фуқаролар мурожаатларига ўз вақтида муносабат билдириш, юкланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун ходимларнинг масъулиятларини ошириш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари асосида ҳудудий статистика органлари ишини такомиллаштириш бўйича амалий чоралар ва таклифлар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатнинг илмий ва таълим муассасалари ҳамда хорижий статистика ташкилотлари билан ҳамкорликда статистика соҳасида мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ишларини тизимли асосда таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
статистика ахборотларини йиғиш ва тарқатишда қулай шароитлар яратиш, ишбилармонлик муҳитининг ҳолатини янада яхшилаш ва давлат статистикаси соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш чораларини ишлаб чиқиш жараёнига тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролик жамияти вакилларини жалб қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларни қабул қилишни ташкил қилади, жисмоний ва юридик шахсларнинг ёзма ва оғзаки мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини, улар бўйича қарорлар қабул қилинишини ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда мурожаат эгаларига жавоблар юборилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахслари томонидан давлат статистикаси соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилишини олдини олишга қаратилган огоҳлантирувчи ва профилактика хусусиятига эга чораларни, шунингдек, аниқланган қонунбузарликлар оқибатларини бартараф этиш чораларини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат статистика қўмитаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажариши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Давлат статистика қўмитасининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Давлат статистика қўмитаси ўзига юкланган вазифалар, функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат статистика қўмитасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг лойиҳаларини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан, банклардан, бошқа юридик шахслардан (зарур ҳолларда — уларнинг ваколатхоналари ва филиалларидан) давлат статистика ҳисоботини белгиланган тартибда олиш ҳамда ундан статистика мақсадларида фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, давлат ташкилотларидан давлат статистика ишларини олиб бориш учун зарур бўлган маълумотларни (уларни ишлаб чиқишнинг исталган босқичида), шунингдек уларга илова қилинадиган тушунтиришларни сўраш ва олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахсларни ва якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органлардан, шунингдек юридик шахслар тўғрисидаги маълумотларнинг регистрлари ва ахборот базаларини шакллантирувчи ва юритувчи давлат органлари ва уларнинг идоравий мансуб ташкилотларидан Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрини юритиш ва фаоллаштириш учун зарур бўлган маълумотларни олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
статистика бўйича ягона сиёсатни олиб бориш соҳасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат статистика кузатувлари шаклларини, уларни тақдим этиш тартибини тасдиқлаш, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, давлат статистика кузатувларини олиб бориш методларини белгилаш ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг идоравий статистика кузатувлари шаклларини келишиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан, якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятининг давлат статистика кузатувларини олиб бориш ва олинган маълумотлардан статистика мақсадларида фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
статистика маълумотларини тақдим этувчи давлат органлари, юридик шахслар, уларнинг ваколатхоналари ва филиалларининг, якка тартибдаги тадбиркорларнинг бажариши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни белгиланган тартибда қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат статистика кузатувларининг методологияси ва ташкил этилиши, шунингдек расмий статистика ахборотлари билан боғлиқ масалалар бўйича ахборот-тушунтириш ишларини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
статистика ахборотлари ва статистика маълумотларидан нотўғри фойдаланиш ва талқин қилиш ҳолатларини кўриб чиқиш ҳамда улар бўйича тушунтиришлар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан давлат статистикаси соҳасидаги қонун ҳужжатларининг бажарилишини қонун ҳужжатларига мувофиқ назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олинаётган статистика маълумотларининг тўлиқлиги, ишончлилиги ва холисоналигини экспертизадан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат статистика маълумотларида бузилишлар аниқланган тақдирда, уларни бартараф этиш тўғрисида кўрсатмалар бериш ва йиғма давлат статистика маълумотларига тегишли тузатишлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузаётган мансабдор шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий жазо чоралари кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузганлик учун мансабдор шахсларга қўлланиладиган маъмурий жарималардан тушумлар ҳисобига Давлат статистика қўмитасининг махсус жамғармасини шакллантириш ва ундан белгиланган тартибда фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат статистика қўмитаси тизимига кирадиган ташкилотларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда таклифларни тайёрлаш ва киритиш, шунингдек, ушбу ташкилотлар тўғрисидаги низомлар (уставлар)ни тасдиқлаш, давлат статистика кузатувларини олиб бориш учун шартнома асосида юридик ва жисмоний шахсларни жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
статистика соҳасидаги илмий тадқиқотларнинг устувор йўналишларини белгилаш, уларни ишлаб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси илмий муассасалари, бошқа республика ва хорижий ташкилотларни, шунингдек, мамлакатимизнинг етакчи олимлари ва хорижий мутахассисларни белгиланган тартибда жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколати доирасида кенгаш ва эксперт органлари (кенгашлар, комиссиялар, гуруҳлар) тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро статистика ва иқтисодиёт ташкилотлари билан ҳамкорликни амалга ошириш, статистика масалалари бўйича, шу жумладан, халқаро семинарлар ва кенгашларни ўтказиш ва уларнинг ишида қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома асосида статистик, таҳлилий, ахборот, ноширлик хизматлари ва Давлат статистика ишлари дастуридан ташқари бошқа хизматларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Давлат статистика қўмитаси ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш, рағбатлантириш, мукофотлаш ва рағбатлантиришнинг бошқа турларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоҳида вазифаларни бажариш учун функционал бўлинмалар ташкил қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат статистика қўмитаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Давлат статистика қўмитаси ўз ваколатлари доирасида давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат статистика қўмитаси, зарурат бўлганда, бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан бирга қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатлар қабул қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Давлат статистика қўмитаси ва унинг мансабдор шахслари уларга юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилиши учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат статистика қўмитасининг мансабдор шахслари ҳаракатлари устидан шикоят қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Давлат статистика қўмитаси ходимлари «Давлат статистикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларини бузганлик, тарқатилиши чекланган статистик маълумотлар, статистик ахборотлар ва (ёки) маълумотлар базасини йўқотганлик, сотганлик, берганлик ва бошқа ноқонуний ошкор этганлик учун, шунингдек, статистика маълумотларини яширганлик ва бузиб кўрсатганлик учун ёхуд кўрсатиб ўтилган ҳуқуққа зид қилмишларга кўмаклашганлик учун қонунга мувофиқ жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Давлат статистика қўмитасининг фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Давлат статистика қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимдан озод этиладиган раис бошчилик қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раиснинг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган биринчи ўринбосари ва уч нафар ўринбосари бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат статистика қўмитаси раиси мақомига кўра вазирга, раиснинг биринчи ўринбосари — вазирнинг биринчи ўринбосарига, раис ўринбосарлари — вазирнинг ўринбосарларига тенглаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Давлат статистика қўмитаси раиси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат статистика қўмитаси тизими фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва Давлат статистика қўмитасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органларида ва бошқа ташкилотларда Давлат статистика қўмитасини ифодалайди ёхуд Давлат статистика қўмитаси номидан ишончнома ва (ёки) ваколатлар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат статистика қўмитаси ходимларининг белгиланган сони доирасида марказий аппарат штат жадвалини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалга оширилган давлат статистика ишлари ҳажмларига мувофиқ молиявий ва моддий-техника ресурсларини тақсимлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат статистика қўмитаси марказий аппаратининг бошқармалари, ҳудудий статистика органлари ва Марказ тўғрисидаги низомларни белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат статистика қўмитаси марказий аппарати ходимларини, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари раҳбарларини тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари тақдимномасига кўра белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат статистика қўмитасининг ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорлар қабул қилади, раис ўринбосарлари, Давлат статистика қўмитаси, ҳудудий статистика органлари ва Марказнинг бошқа мансабдор шахсларининг ваколатлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги даражасини белгилайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарурат бўлганда Давлат статистика қўмитаси, ҳудудий статистика органлари ва Марказ тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони ҳамда статистика ишларини амалга ошириш учун ажратиладиган маблағлар доирасида ўзгартиришлар киритади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида Давлат статистика қўмитаси, ҳудудий статистика органлари ва Марказнинг барча ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилади, буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат статистика қўмитаси марказий аппарати ходимлари, ҳудудий статистика органлари ва Марказ раҳбарларини рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш масалаларини ҳал этади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат статистика органлари ходимларига нисбатан малака талабларини белгилайди ва уларнинг меҳнатини рағбатлантириш тизимини шакллантиради, юқори малака учун устамалар белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат статистика қўмитаси тизимида кадрлар захирасини шакллантириш, шунингдек тизим ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини тизимли асосда ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
статистика соҳасидаги илмий тадқиқотларнинг устувор йўналишларини, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг илмий муассасаларини, бошқа республика ва хорижий ташкилотларни, шунингдек мамлакатимизнинг етакчи олимлари ва хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда, белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
статистика соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битимлар тузади ва белгиланган тартибда ўзига юкланган вазифалар доирасида хорижий давлатларнинг статистика органлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат статистика қўмитасининг ҳайъат йиғилишларида раислик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Давлат статистика қўмитаси раисининг ўринбосарлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутасаддилик қилинадиган бўлинмаларга бевосита раҳбарлик қиладилар ва Давлат статистика қўмитасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат статистика қўмитаси раиси томонидан ўзларига юкланган бошқа функцияларни амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари бошлиқлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туманлар (шаҳарлар) статистика бўлимлари бошлиқлари — туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг тақдимномасига кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Давлат статистика қўмитасида Давлат статистика қўмитаси раиси (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек, Давлат статистика қўмитаси фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи марказий аппарат таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби Давлат статистика қўмитаси раисининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ҳайъат қуйидагиларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
статистика фаолияти самарадорлигини янада ошириш, республика ва ҳудудий даражада давлат статистика органларининг функциялари ва вазифаларини такомиллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиққан ҳолда давлат статистика тизими фаолиятининг қонун ҳужжатларида белгиланган асосий йўналишларини танқидий кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат статистикаси соҳасидаги сиёсатни амалга оширишда Давлат статистика қўмитаси фаолиятида бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорлик қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича таклифларни кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат статистика ишлари бажарилишининг бориши натижадорлигини ҳар чоракда танқидий кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий мамлакатлар статистика органлари билан статистик ахборотларни алмашишни ташкил этиш, шунингдек, статистик ахборотларни халқаро статистик, молиявий ва иқтисодий ташкилотларга тақдим этиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналаридан тушган мурожаатларни ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқиш асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари бажарилиши юзасидан самарали назоратни таъминловчи ижро интизоми даражасини ошириш, давлат статистикаси соҳасидаги энг муҳим муаммоларни ҳал этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойларда давлат статистикаси органлари фаолиятининг долзарб масалаларини муҳокама қилган, шунингдек, юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли қарорлар ишлаб чиққан ва қабул қилган ҳолда, кенгайтирилган сайёр ҳайъат йиғилишлари ўтказилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий статистика органлари ва Марказ раҳбарларининг ҳисоботларини эшитишни тизимли асосда ташкил қилиш, уларга юкланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун уларнинг шахсий жавобгарлигини оширишни таъминлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат Давлат статистика қўмитаси ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ҳайъат мажлисига Давлат статистика қўмитаси ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ҳайъат қарорлари Давлат статистика қўмитаси қарорлари ва раиснинг буйруқлари билан амалга оширилади. Раис ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда раис пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекси раҳбарига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекси раҳбарига хабар қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъат тасдиқлайдиган регламентида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат йиғилишлари, қоида тариқасида, ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Давлат статистика қўмитаси ҳузурида давлат ва ҳўжалик бошқаруви органлари, илмий жамоатчилик, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакилларидан иборат таркибда давлат статистикасини ривожлантириш, фаолиятини амалга ошириш ва мувофиқлаштириш, шунингдек, статистика методологиясини такомиллаштириш ва фойдаланувчиларнинг расмий статистика ахборотига бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олиш муаммолари бўйича коллегиал маслаҳат органи ҳисобланувчи Статистика кенгаши фаолият юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Статистика кенгаши фаолиятининг ташкилий-техник таъминоти Давлат статистика қўмитаси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Статистика кенгашининг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Давлат статистика қўмитаси ҳузурида юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган, ҳудудий давлат статистика органлари, биринчи навбатда туман ва шаҳар статистика бўлимлари раҳбарларининг касбий даражаси ва малакасини икки йилда камида бир марта оширишни таъминлайдиган ҳамда статистика соҳасида илмий тадқиқотларни амалга оширувчи Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари маркази фаолият юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари маркази тўғрисидаги низом Давлат статистика қўмитаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Давлат статистика қўмитасининг молиялаштирилиши ва моддий-техника таъминоти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Давлат статистика қўмитасининг мол-мулкини асосий воситалар ва айланма маблағлар, шунингдек, қиймати унинг мустақил балансида акс эттириладиган бошқа бойликлар ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Давлат статистика қўмитасини молиялаштириш ва унинг моддий-техника таъминоти Давлат статистика ишлари дастурига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат статистика қўмитаси бюджет маблағлари олувчи ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига зарур молиялаштириш ҳажмини белгилашда бюджет қонунчилигига амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат статистика ишлари дастурида белгиланган амалга оширилган статистика ишлари учун ҳақ тўлаш давлат статистика ишларини бажаришга шартнома ва Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳар ойда тақдим этиладиган бажарилган ишлар далолатномалари асосида Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобига таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат статистика ишлари дастурига киритилмаган ва уларни ишлаб чиқишга қўшимча харажатлар талаб қилинадиган қўшимча статистика ишларига ҳақ тўлаш буюртмачилар маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат статистика қўмитаси томонидан олинган фойда, амортизация ажратмалари, шунингдек, бошқа тушумлар унинг ихтиёрида қолади ҳамда улардан давлат статистикасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш, ходимларнинг касб маҳоратини, ўз лавозим вазифаларини сифатли бажарганлигини, ижодий фаоллигини ва ташаббускорлигини рағбатлантириш учун белгиланган тартибда фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Давлат статистика қўмитаси Давлат статистика ишлари дастурини бажариш доирасида ажратилган маблағларнинг ва ўз ишларининг бошқа натижаларининг тезкор ва бухгалтерия ҳисобини «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонун ва Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларига мувофиқ амалга оширади, статистика ҳисоботини юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Давлат статистика қўмитасини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 сентябрдаги 690-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2003 йил 8 январдаги 8-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ 2003 й., 1-сон, 3-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 1 ва 10-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2-банднинг биринчи ва учинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг махсус жамғармаси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 1, 3, , , 4 ва 6-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«5. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Статистика кенгашининг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) статистика бўлимлари, Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистик тадқиқотлар маркази Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг ягона тизимини ташкил этади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) 5-илова илова деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда хизмат енгил автомобилларидан фойдаланишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 26 майдаги 153-сон қарорига 2-илованинг 56-позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

56.

Давлат статистика қўмитаси

62

60

43

17

-

3

5

Марказий аппарат

9

8

5

3

-

2

22

Вилоят бўғинлари

29

28

14

14

-

1

3

Туман бўғинлари

23

23

23

-

-

-

-

Идоравий мансуб ташкилотлар

1

1

1

-

-

-

-

».

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 сентябрдаги 690-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳисобот тизимини такомиллаштириш ва уни ноқонуний талаб этганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида» 2005 йил 15 июндаги ПҚ-100-сон қарори)» 2005 йил 15 августдаги 197-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 44-модда) илованинг 2-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 6-сон, 27-модда) илованинг 23-банди «а» кичик банди, «б» кичик банднинг иккинчи хатбошиси биринчи жумласи ва «в» кичик банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Давлат статистикаси тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2012 йил 3 январдаги ЎРҚ-315-сон Қонуни)» 2012 йил 26 июндаги 183-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 6-сон, 46-модда) 1-илованинг 1-банди «б» кичик банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2013 йил 13 февралдаги 36-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 й., 7-сон, 86-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари ҳақида» 2016 йил 3 июндаги 188-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 6-сон, 47-модда) 4-илованинг 2-банди.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 36-сон, 955-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.08.2019 й., 09/19/686/3579-сон; 17.04.2020 й., 09/20/234/0453-сон; 07.11.2020 й., 09/20/690/1473-сон; 30.04.2021 й., 09/21/258/0400-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/61/0105-сон)