Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг
Қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 20 мартдаги 344-В-1, 13-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-1, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/2925-1/2941-сон)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 4 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2925]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги ва «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 20 мартдаги 344-В-1, 13-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-1, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/2925-1/2941-сон)
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 9 август,
344-В-сон
Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи З. ДУСАНОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 9 август,
26-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2017 йил 9 августдаги 344-В ва 26-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат
ҚОИДАЛАРИ
(номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 20 мартдаги 344-В-1, 13-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-1, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/2925-1/2941-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги, «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида ички назоратни ташкил қилиш ва амалга ошириш ҳамда террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш, пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш, ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкидан фойдаланишга рухсат бериш ва операцияларини тиклаш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 20 мартдаги 344-В-1, 13-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-1, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/2925-1/2941-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
нобанк кредит ташкилоти — Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлган ва тегишли фаолият турини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган ломбард ёки микрокредит ташкилоти;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ички назорат — нобанк кредит ташкилотининг мижозларни лозим даражада текшириш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ хатарларни бошқариш, гумонли ва шубҳали операцияларни аниқлаш ҳамда террорчилик ёки оммавий қирғин қуролларини тарқатиш фаолияти иштирокчиси ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар билан боғлиқ операцияларни аниқлашга доир фаолияти;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 20 мартдаги 344-В-1, 13-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-1, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/2925-1/2941-сон)
Ички назорат хизмати — нобанк кредит ташкилотининг ички назоратни амалга ошириш учун жавобгар бўлган махсус бўлинмаси;
масъул ходим — ички назоратнинг амалга оширилиши учун масъул бўлган шахс;
ички назорат тизими — мазкур Қоидалар ва ички қоидалар билан белгиланган мақсадларга эришиш ва вазифаларни бажаришга қаратилган масъул ходим ёки Ички назорат хизмати ва нобанк кредит ташкилотининг бошқа бўлинмаларининг ҳаракатлари йиғиндиси;
ички қоидалар — нобанк кредит ташкилотларида ва унинг филиалларида ички назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилаб берувчи ички ҳужжатдир;
Олдинги таҳрирга қаранг.
махсус ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти;
(2-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 20 мартдаги 344-В-1, 13-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-1, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/2925-1/2941-сон)
мижоз — пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияни (бундан буён матнда операция деб юритилади) амалга ошириш тўғрисида нобанк кредит ташкилотига ариза билан мурожаат қилган жисмоний ёки юридик шахс;
бенефициар мулкдор — якуний ҳолатда мулк ҳуқуқига эгалик қилувчи ёки мижозни ҳақиқатда назорат қилувчи жисмоний шахс ёхуд манфаати кўзланган ҳолда пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операция амалга оширилаётган юридик шахс;
Кейинги таҳрирга қаранг.
операция иштирокчилари — мижозлар, уларнинг вакиллари ҳамда мижознинг операцияда иштирок этувчи ҳамкорлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
гумонли операция — ички назоратни ўтказиш жараёнида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида амалга оширилганлиги тўғрисида нобанк кредит ташкилотида гумон уйғотувчи, уни шубҳали операциялар туркумига киритиш (киритмаслик) ҳақида қарор қабул қилгунга қадар бўлган операция;
(2-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 20 мартдаги 344-В-1, 13-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-1, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/2925-1/2941-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
шубҳали операция — тайёрлаш, содир этиш жараёнида бўлган ёки содир этиб бўлинган, ички назоратни ўтказиш жараёнида нобанк кредит ташкилотида унинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида амалга оширилганлигига шубҳа пайдо бўлган операция;
(2-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 20 мартдаги 344-В-1, 13-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-1, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/2925-1/2941-сон)
мижозларни лозим даражада текшириш — мижознинг ва қайси шахслар номидан иш кўраётган бўлса ўша шахсларнинг шахсини ҳамда ваколатларини текшириш, мижознинг бенефициар мулкдорини идентификациялаш, шунингдек мижоз томонидан амалга ошириладиган амалий иш муносабатлари ва операцияларни, уларнинг бундай мижоз ва унинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш мақсадида доимий асосда ўрганишларни ўтказиш;
мижозни идентификациялаш — нобанк кредит ташкилоти томонидан мижозни лозим даражада текшириш мақсадида мижозлар ҳақидаги маълумотларни улар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида аниқлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
мижознинг бенефициар мулкдорини идентификациялаш — нобанк кредит ташкилоти томонидан қонун ҳужжатлари билан белгиланган таъсис ҳужжатлари (устав ва (ёки) таъсис шартномаси, низом) асосида мулк ва бошқарув тузилмасини ўрганиш орқали мижознинг мулкдори ёки уни назорат қилувчи шахсни аниқлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатлар — Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чораларни ишлаб чиқиш гуруҳининг расмий баёнотларида халқаро молиявий тизимга хавф туғдирувчи ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тизимларида стратегик камчиликлари мавжуд деб белгиланган давлатлар ёки ҳудудлар;
оффшор ҳудуд — имтиёзли солиқ режимини тақдим қилувчи ва (ёки) молиявий операцияларни амалга оширишда улар ҳақидаги маълумотларни ошкор этмасликни ва тақдим қилмасликни кўзда тутувчи давлатлар ва ҳудудлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
таваккалчилик — мижозлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида операцияларни амалга ошириш таваккалчилиги;
(2-банднинг ўн тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 20 мартдаги 344-В-1, 13-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-1, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/2925-1/2941-сон)
юқори мансабдор шахслар — чет давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, маъмурий ёки суд органида ёхуд халқаро ташкилотда доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тайинланадиган ёки сайланадиган, ташкилий-бошқарув вазифаларни бажарадиган ва юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатларни содир этишга ваколат берилган шахслар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйиш — пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ўтказишни, конверсиялашни, тасарруф этишни ёхуд кўчиришни тақиқлаш;
операцияларни тўхтатиб туриш — мижознинг пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни кўчириш, конверсиялаш, ўзга шахсларга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун бериш, шунингдек юридик аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги топшириқномалари ижросини тўхтатиб туриш;
террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахс — террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган юридик ёки жисмоний шахс, террорчилик фаолиятини амалга ошираётган ёхуд амалга оширишда гумон қилинаётган ташкилотнинг бевосита ёки билвосита мулкдори бўлган ёхуд уни назорат қилаётган юридик ёки жисмоний шахс, шунингдек террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган жисмоний шахснинг ёхуд ташкилотнинг мулкидаги ёки назорати остидаги юридик шахс;
оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахс — Ўзбекистон Республикаси томонидан тан олинган, оммавий қирғин қуролини тарқатишини олдини олишга қаратилган БМТ Хавфсизлик Кенгашининг резолюциялари ҳамда бошқа халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлари билан белгиланган жисмоний ёки юридик шахс;
Рўйхат — махсус ваколатли давлат органи томонидан терроризмга, оммавий қирғин қуролини тарқатишга қарши курашишни амалга оширувчи давлат органлари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа ваколатли органларидан тақдим этилаётган маълумотлар, шунингдек чет давлатларнинг ваколатли органлари ва халқаро ташкилотларидан расмий каналлар орқали тақдим этилаётган маълумотлар асосида тузилган террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхати.
Олдинги таҳрирга қаранг.
учинчи томон — пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 24 августдаги 344-В-2, 24-сонли қарорига (рўйхат рақами 2925-2, 30.09.2019 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 10/19/2925-2/3845-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ички назорат тизими мақсади қуйидагилар ҳисобланади:
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризм ва оммавий қирғин қуролларни тарқатишни молиялаштиришга йўналтирилган операцияларни самарали аниқлаш ва олдини олиш;
нобанк кредит ташкилотининг қасддан ёки қасддан бўлмаган ҳолда жиноий фаолиятга жалб қилинишига, унинг устав фонди (капитали)га жиноий фаолият натижасида олинган капиталнинг, шунингдек нобанк кредит ташкилотини бошқаришга жиноятчи шахсларнинг кириб келишига йўл қўймаслик;
таваккалчиликларни аниқлаш, уларни баҳолаш, ҳужжатлаштириш ва пасайтириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 20 мартдаги 344-В-1, 13-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-1, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/2925-1/2941-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ички назорат тизимининг асосий вазифалари:
мижозларни лозим даражада текшириш бўйича ва идентификациялаш чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек мижозлар ва уларнинг бенефициар мулкдорлари ҳақидаги маълумотларни мунтазам янгилаш ва верификациялаш;
бенефициар мулкдорларни идентификациялаш, уларни шахсини ўрганиш бўйича тегишли чораларни кўриш ва операцияни амалга оширишда фойдаланиладиган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкларнинг манбасини аниқлаш;
юқори мансабдор шахслар ва уларнинг яқин қариндошларининг амалга ошираётган операцияларини чуқур мониторинг қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
мазкур Қоидалар ва ички қоидалар билан белгиланган тартибда гумонли ва шубҳали операцияларни аниқлаш;
ички назоратни амалга ошириш давомида аниқланган шубҳали операциялар тўғрисидаги ахборотлар (ҳужжатлар)ни махсус ваколатли давлат органига ўз вақтида тақдим этиш;
Рўйхат билан солиштириш орқали операция иштирокчилари орасида террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахсларни аниқлаш;
Рўйхатга киритилган шахсларнинг операциясини кечиктирмасдан ва олдиндан хабар қилмасдан тўхтатиб туриш ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш;
(4-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 20 мартдаги 344-В-1, 13-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-1, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/2925-1/2941-сон)
операциялар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек идентификациялаш маълумотларини ва мижозларни лозим даражада текширишга доир материалларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган муддатлар давомида сақланишини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
нобанк кредит ташкилоти раҳбариятини тегишли қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган аниқ ахборотлар ва материаллар билан оператив ва мунтазам равишда таъминлаб бориш;
шубҳали операциялар амалга оширилган ёки амалга оширишга бўлган уринишлар, шубҳали операцияларни амалга оширган мижозлар билан алоқадор шахслар (раҳбарлар, таъсисчилар) тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш, шунингдек бундай маълумотларни бошқа кредит ташкилотлари ҳамда давлат органлари билан қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзаро алмашиб бориш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
операцияларнинг анонимлигини оширувчи янги технологиялар ёрдамида қонунга хилоф иш қилиш, хусусан, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш учун нобанк кредит ташкилотлари хизматларидан фойдаланиш таҳдидининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилиши мақсадида зарур бўлган тадбирлар қўллаш;
(4-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 20 мартдаги 344-В-1, 13-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-1, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/2925-1/2941-сон)
ўз таваккалчиликларини аниқлаш, баҳолаш, ҳужжатлаштириш ва уларни камайтириш бўйича тегишли чораларни кўриш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
сўровномалар бўйича мижозлар базасидан террорчилик фаолиятини молиялаштиришга ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга алоқадор шахсларни аниқлашдан иборат.
(4-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 20 мартдаги 344-В-1, 13-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-1, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/2925-1/2941-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ички назорат тизими мақсад ва вазифаларига эришиш учун масъул ходим ёки Ички назорат хизмати қуйидагилар бўйича функцияларни бажаради:
Олдинги таҳрирга қаранг.
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш учун нобанк кредит ташкилоти хизматларидан фойдаланиш хавфининг олдини олиш учун қонун ҳужжатларида, мазкур Қоидаларда ва ички қоидаларда кўзда тутилган чораларни кўриш;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 20 мартдаги 344-В-1, 13-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-1, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/2925-1/2941-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
нобанк кредит ташкилоти томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва ички қоидалар талабларига риоя этилишини мониторинг қилиш;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 20 мартдаги 344-В-1, 13-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-1, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/2925-1/2941-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
нобанк кредит ташкилоти фаолиятидаги жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва ички қоидалар талабларига риоя қилинмаганлиги бўйича аниқланган камчилик ва қоидабузарликларни бартараф этиш юзасидан раҳбарият кўриб чиқиши учун таклифлар тайёрлаш ва киритиш;
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 20 мартдаги 344-В-1, 13-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-1, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/2925-1/2941-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) ва махсус ваколатли давлат органининг ваколатли ходимлари, нобанк кредит ташкилотининг ички аудит хизмати ходимлари ва ташқи аудиторлар томонидан ўтказилган текширувлар жараёнида аниқланган ички назорат тизимини ташкил этилишини ва унинг фаолиятидаги хато ва камчиликларнинг бартараф этилишини мониторинг қилиш;
ички назоратни ташкил этиш, ходимлар томонидан қонун ҳужжатлари, мазкур Қоидалар ва ички қоидалар талабларини бузиш ҳолатларининг олдини олиш ва бартараф этиш масалалари бўйича Марказий банк ва махсус ваколатли давлат органи билан биргаликда ҳаракат қилиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Нобанк кредит ташкилотлари қонун ҳужжатлари ва мазкур Қоидалар талабларидан келиб чиққан ҳолда қуйидагилар акс эттирилган ички қоидаларни ишлаб чиқиши лозим:
Кейинги таҳрирга қаранг.
ички назорат тизимини ташкил этиш тартиби ва унинг тузилмаси;
мижозларни лозим даражада текшириш, шу жумладан мижозларни ва уларнинг бенефициар мулкдорини идентификациялаш, шунингдек мижозларнинг операциялари устидан доимий мониторингни амалга ошириш қоидалари;
зарур бўлган ахборотни расмийлаштириш ва унинг махфийлигини таъминлаш тартиби;
гумонли ва шубҳали операцияларни аниқлаш тартиби;
шубҳали операциялар тўғрисидаги хабарларни тайёрлаш ва уларни махсус ваколатли давлат органига юбориш тартиби;
Рўйхатга киритилган шахсларнинг операциясини аниқлаш ҳамда ушбу операцияларни кечиктирмасдан ва олдиндан хабар қилмасдан тўхтатиб туриш ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш тартиби;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Рўйхатга киритилган шахсларнинг тўхтатиб қўйилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкдан фойдаланишига рухсат олиш учун берган мурожаатларини махсус ваколатли давлат органига юбориш тартиби;
юқори мансабдор шахслар ва уларнинг яқин қариндошлари билан амалий иш муносабатларига киришиш ва улар томонидан амалга оширилаётган операцияларни чуқур мониторинг қилиш тартиби;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
кадрларни тайёрлаш ва ўқитишга доир малака талаблари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга оид таваккалчиликларни аниқлаш, баҳолаш, уларни камайтириш ва расмийлаштириш бўйича тегишли чораларни кўриш тартиби ҳамда қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа қоидалар.
(6-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 20 мартдаги 344-В-1, 13-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-1, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/2925-1/2941-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Нобанк кредит ташкилотининг ички қоидалари, мазкур Қоидаларга ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлиши ҳамда аниқланган таваккалчиликлар ва уларнинг баҳосидан келиб чиқиб тузилиши керак. Ички қоидалар, уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар нобанк кредит ташкилотининг олий бошқарув органи ёки кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-боб. Ички назорат тизимини ташкиллаштириш
7. Ички назорат тизими нобанк кредит ташкилоти фаолиятининг жиҳатлари, асосий йўналиши, мижозлар базаси ва мижозлар ҳамда уларнинг операциялари билан боғлиқ таваккалчиликлар даражасини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади.
8. Ички назорат тизими тузилмаси, шу жумладан нобанк кредит ташкилотининг филиалларидаги тузилмаси ташкилотнинг юқори ёки кузатув бошқарув органининг қарори билан белгиланади ва Марказий банкнинг талабларига мувофиқ қайта кўриб чиқилиши лозим.
9. Ички назорат нобанк кредит ташкилотининг юқори ёки кузатув органи томонидан тайинланадиган масъул ходим ёки нобанк кредит ташкилотининг Ички назорат хизмати раҳбари ва ходимлари, шунингдек ташкилотнинг ҳар бир филиалидаги масъул ходим томонидан амалга оширилади.
10. Ички назорат хизмати ички назорат мақсадларига самарали эришиш ва вазифаларни унумли бажариш учун етарли миқдорда ходимлар билан шакллантирилади.
Ходимларининг ўртача йиллик сони 25 кишидан ортиқ бўлмаган ва филиалларга эга бўлмаган нобанк кредит ташкилотида масъул ходим функциялари ташкилот раҳбарига ёки бош бухгалтерга юклатилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Масъул ходим ёки Ички назорат хизматининг раҳбари лавозимига тайинланувчи шахсдан қуйидагилар талаб қилинади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
нобанк кредит ташкилотлари фаолияти соҳасидаги жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини билиш;
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 20 мартдаги 344-В-1, 13-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-1, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/2925-1/2941-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
бухгалтерия ҳисоби қоидалари ҳақидаги билимга эга бўлиш, шунингдек мунтазам равишда малакани ошириш бўйича махсус ўқув курсларида иштирок этиш.
12. Масъул ходим ёки Ички назорат хизмати раҳбари лавозимига қуйидаги шахслар тайинланиши мумкин эмас:
ўз фаолияти ва шахсий хулқ атворида ишониб топширилган бўлинмани нотўғри бошқаргани ёки ишни виждонан юритмаганини намоён этган шахслар;
иқтисодиёт соҳасидаги жинояти учун аввал суд томонидан жиноий жавобгарликка тортилган шахслар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Нобанк кредит ташкилоти ички назорат тизими тузилмасини шакллантириш, нобанк кредит ташкилотининг масъул ходимини ёки Ички назорат хизмати раҳбарини тайинлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилгандан сўнг 10 (ўн) кун муддат мобайнида тайинланган шахслар тўғрисидаги сўровнома маълумотларини илова қилган ҳолда бу ҳақда Марказий банкка хабар бериши лозим.
14. Масъул ходим ёки Ички назорат хизмати раҳбари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ички назоратни амалга ошириш мақсадида нобанк кредит ташкилоти бўлинмалари раҳбарлари ва ходимларидан керакли бошқарувчилик ва бухгалтерия ҳужжатларини талаб қилиб олиш;
ички назоратни амалга ошириш мақсадида олинган ҳужжатлардан нусха кўчириш, нобанк кредит ташкилотининг электрон маълумотлар базаларида, локал ҳисоблаш тармоқлари ва автоном компьютер тизимларида сақланадиган файллар ва бошқа ёзувлардан нусхалар олиш;
нобанк кредит ташкилотининг бошқа бўлинмалари мутахассисларидан ёрдам сўраш ва олиш;
нобанк кредит ташкилоти бўлинмаларининг хоналарига кириш, шунингдек нобанк кредит ташкилоти ижро этувчи органи раҳбарининг ёзма рухсатномаси билан ҳужжатлар сақланиши учун фойдаланиладиган (архивлар), нақд пул ва қимматликлар сақланадиган (пул омбори), маълумотларни компьютерда қайта ишлаш ва маълумотларни электрон шаклда сақлаш хоналарига кириш;
ижро этувчи орган раҳбарининг ёки тегишли ваколатга эга бўлган унинг ўринбосарига Рўйхатга киритилган шахсларнинг пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларини тўхтатиб туриш тўғрисида фармойиш лойиҳасини киритиши;
мижозларнинг операцияларига нисбатан келгуси ҳаракатлари, жумладан қонун ҳужжатларига мувофиқ мижоз ёки операция тўғрисида қўшимча маълумот олиш ёки мавжуд маълумотларни текшириш юзасидан нобанк кредит ташкилотининг ижро этувчи органига таклифлар тақдим этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
мазкур Қоидалар ва ички қоидаларга мувофиқ бошқа тадбирларни амалга ошириш.
15. Масъул ходим ёки Ички назорат хизмати раҳбари ва ходимлари нобанк кредит ташкилоти номидан тўлов (ҳисоб-китоб) ва бухгалтерия, шунингдек нобанк кредит ташкилоти зиммасига хатарлар келтирадиган бошқа ҳужжатларни имзолаш ёки ушбу ҳужжатларга имзо қўйиш орқали розилик билдириш (визалаш) ҳуқуқига эга эмас, мазкур Қоидаларнинг 10-бандининг иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Масъул ходим ёки Ички назорат хизматининг раҳбари ва ходимлари ўз вазифаларини бажаришда қуйидагиларга мажбурдирлар:
ўз ваколати доирасида мазкур Қоидалар ва ички қоидалар билан юклатилган мақсадларга эришиш ва вазифаларни бажариш учун зарур чораларни кўриш;
нобанк кредит ташкилотининг тегишли бўлинмаларидан олинган ҳужжатларнинг сақланишини ва қайтарилишини таъминлаш;
ўз вазифаларини амалга оширишда олинган маълумотларнинг махфийлигига риоя қилиш;
таваккалчиликларни аниқлаш ва баҳолаш, уларни ҳужжатлаштириш ва камайтириш бўйича тегишли чораларни кўриш;
мазкур Қоидалар ва ички қоидаларга мувофиқ бошқа мажбуриятларни амалга ошириш.
17. Масъул ходим ёки Ички назорат хизмати раҳбари бевосита нобанк кредит ташкилотининг ижро этувчи органи раҳбарига ҳисобдор ва нобанк кредит ташкилотининг бошқа бўлинмаларидан мустақилдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Нобанк кредит ташкилотининг филиали масъул ходими бевосита нобанк кредит ташкилотининг Ички назорат хизмати раҳбарига ҳисобдордир.
18. Нобанк кредит ташкилоти бўлинмаларининг ходимлари масъул ходимга ёки Ички назорат хизматига унинг вазифаларининг амалга оширилишида мазкур Қоидалар ва ички қоидаларга мувофиқ кўмаклашадилар.
19. Нобанк кредит ташкилотининг бўлинмалари ходимларининг масъул ходим ёки Ички назорат хизмати раҳбари ва ходимлари ўртасидаги ўзаро муносабат тартиби ички қоидалар билан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Ходимларнинг сўнгги янгиликларга, жумладан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришнинг, терроризмни молиялаштиришнинг ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришнинг замонавий усуллари, услублари ва йўналишлари ҳақидаги ахборотга эга бўлишларини таъминлаш ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш борасидаги қонун ҳужжатлари ва мажбуриятларнинг барча жиҳатларини аниқ тушунтириб бериш мақсадида нобанк кредит ташкилотлари мунтазам равишда ходимларни қайта тайёргарликдан ўтказишлари шарт.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 20 мартдаги 344-В-1, 13-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-1, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/2925-1/2941-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Мижозларни лозим даражада текшириш
21. Нобанк кредит ташкилотлари қуйидаги ҳолларда мижозларни лозим даражада текшириш бўйича мустақил равишда чора-тадбирларни кўришлари керак:
а) фуқаровий-ҳуқуқий муносабатларга киришишда, жумладан:
грант ва текин тақдим қилинувчи бошқа маблағларни олганда;
қарз ва кредитларни олганда (жалб қилганда);
таъсисчилар (иштирокчилар, акциядорлар) таркибига янги шахслар кирганда;
мижоз операцияларни амалга ошириш бўйича ариза билан мурожаат қилганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
учинчи шахслар мижознинг нобанк кредит ташкилоти олдидаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараварига тенг ёки ундан ортиқ бўлган суммадаги мажбуриятларини бажариш учун мурожаат қилганида;
(21-банд «а» кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 24 августдаги 344-В-2, 24-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-2, 30.09.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 10/19/2925-2/3845-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) мижоз базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараварига тенг ёки ундан ортиқ бўлган суммада бир марталик маслаҳат ёки ахборот хизматларидан фойдаланишни сўраб ариза билан мурожаат қилганда;
(21-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 24 августдаги 344-В-2, 24-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-2, 30.09.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 10/19/2925-2/3845-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) шубҳали операциялар амалга оширилганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
г) мижознинг шахси тўғрисида аввал олинган маълумотларнинг тўғрилигига гумонлар мавжуд бўлганда.
22. Мижозни лозим даражада текшириш бўйича кўриладиган чора-тадбирлар қуйидагиларни ўз ичига олиши шарт:
тегишли ҳужжатлар асосида мижознинг ва у қайси шахслар номидан иш кўраётган бўлса, ўша шахсларнинг шахсини ҳамда ваколатларини текширишни;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
мижознинг бенефициар мулкдорини идентификациялашни;
иш муносабатлари ёки ўтказилиши режалаштирилаётган операцияларни мақсади ва характерини ўрганиш;
мижоз томонидан амалга ошириладиган амалий иш муносабатлари ва операцияларни уларнинг бундай мижоз ва унинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш мақсадида доимий асосда ўрганиш ўтказишни.
Мижозни лозим даражада текшириш бўйича юқорида кўрсатиб ўтилган чораларни кўриш билан бирга, мижоз ёки бенефициар мулкдор сифатида қатнашаётган юқори мансабдор шахсларга нисбатан нобанк кредит ташкилотлари:
Кейинги таҳрирга қаранг.
юқори мансабдор шахснинг мавқеи тўғрисидаги маълумотларни текшириш ва ўтказилаётган операциядаги пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкни манбаларини аниқлаш бўйича тегишли чораларни кўриш;
юқори мансабдор шахс билан амалий иш муносабатларига фақатгина нобанк кредит ташкилотларининг раҳбарияти рухсати билан киришиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
амалий иш муносабатларини мунтазам равишда чуқур мониторинг қилиб боришлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
221. Нобанк кредит ташкилотлари мазкур Қоидаларнинг 22-банди иккинчи — тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширган учинчи томонларнинг лозим даражада текшириш натижаларига ишонишлари мумкин. Бунда нобанк кредит ташкилотлари:
Кейинги таҳрирга қаранг.
мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар юзасидан зарур бўлган маълумотларни (электрон тизимлар орқали) кечиктирмасдан олиш имкониятига эга бўлиши;
мижозларни лозим даражада текшириш бўйича идентификациялаш маълумотлари ва бошқа тегишли ҳужжатлар нусхасини сўров асосида кечиктирмасдан олиш имкониятига эга бўлиши;
учинчи томон жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари асосида ишлашига ишонч ҳосил қилишлари керак.
Нобанк кредит ташкилотлари мазкур банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган талаблардан бирига риоя қилинмаган тақдирда, мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни мустақил равишда амалга ошириши керак.
Нобанк кредит ташкилотлари мижоз билан иш муносабатларига киришиш тўғрисидаги қарорни ўз таваккалчиликларидан келиб чиқиб, мустақил равишда қабул қилади ҳамда мижозни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга ҳақли.
Нобанк кредит ташкилотлари шартномада ва (ёки) шартнома офертасида, мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар нобанк кредит ташкилотлари томонидан амалга оширилиши мумкинлигини кўрсатиши лозим.
(221-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 24 августдаги 344-В-2, 24-сонли қарорига (рўйхат рақами 2925-2, 30.09.2019 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 10/19/2925-2/3845-сон)
23. Мижозларни лозим даражада текшириш бўйича кучайтирилган чора-тадбирлар қуйидагилардан иборат:
Кейинги таҳрирга қаранг.
мижоз ҳақида очиқ манбалар ва маълумотлар базаларидан қўшимча тасдиқланган маълумотларни тўплаш ва қайд этиш;
мижоздан у томонидан амалга оширилаётган операциялар бўйича пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкнинг манбалари ҳақидаги маълумотларни олиш;
мазкур мижоз томонидан ўтказилиши режалаштирилган ёки ўтказилган операцияларнинг мақсадларини ўрганиш;
ушбу мижоз томонидан амалга оширилаётган операциялар устидан доимий мониторинг юритиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Нобанк кредит ташкилоти томонидан мижоз ва мижознинг бенефициар мулкдори идентификацияси мазкур Қоидаларнинг 1 ва 2-иловаларида кўзда тутилган маълумотлар, шунингдек операциялар ва бошқа битимларнинг бажарилиши учун асос ҳисобланувчи ҳужжатлар ва бошқа зарур маълумотлар асосида амалга оширилади.
Олинган ахборотларнинг (ҳужжатларнинг) ишончлилигига шубҳалар мавжуд бўлса, нобанк кредит ташкилотлари ушбу ахборотларни (ҳужжатларни) текшириш (верификациялаш) бўйича чораларни кўришлари лозим. Бундай ҳолатларда, нобанк кредит ташкилотлари мижозлар ҳақидаги ахборотларнинг (ҳужжатларнинг) ишончлилигини (ҳақиқийлигини) аниқлаштириш учун тегишли ташкилотларга мурожаат қилишга ҳақли.
25. Мижозни ва операциянинг бошқа иштирокчиларини идентификациялаш имконини берувчи барча ҳужжатлар улар тақдим этилган санада кучини йўқотмаган бўлиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Нобанк кредит ташкилоти томонидан жисмоний шахс — мижозни идентификациялаш шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат) ёки мижознинг биометрик маълумотлари асосида амалга оширилади. Бунда нобанк кредит ташкилоти жисмоний шахс — мижоз идентификацияси:
Кейинги таҳрирга қаранг.
шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат) асосида амалга оширилганда ушбу ҳужжатнинг асли билан танишиб чиқиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
биометрик маълумотлар асосида амалга оширилганда ушбу маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ахборот тизими билан верификация қилиши лозим.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 24 августдаги 344-В-2, 24-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-2, 30.09.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 10/19/2925-2/3845-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Юридик шахсларга нисбатан мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар бажарилаётганда нобанк кредит ташкилотлари давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги тегишли ҳужжатларни, раҳбарияти ҳақидаги, шунингдек таъсис ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларни олишлари лозим.
Мазкур маълумотлар тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишни автоматлаштирилган тизими орқали олинади, ушбу тизимдан маълумотларни олиш имконияти бўлмаган тақдирда, улар бевосита мижозни ўзидан олинади.
Агар мижоз ёки мижознинг бенефициар мулкдори мулкчилик таркиби тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари татбиқ қилинувчи юридик шахс ҳисобланса, бундай юридик шахснинг таъсисчилари (акциядорлари, иштирокчилари)ни аниқлаш ва тасдиқлаш талаб этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Нобанк кредит ташкилоти юридик шахс — мижозни батафсил ўрганиш мақсадида қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиши лозим:
мижознинг таъсисчилари (акциядорлари, иштирокчилари) таркибига, мижознинг устав фонди (капитали)нинг 10 фоиздан ортиқ улушига эгалик қилаётган шахсларни аниқлашга;
мижоз бошқаруви органлари тузилмасига ва уларнинг ваколатларига;
мижоз устав фонди (капитали)нинг рўйхатга олинган миқдорига.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига нисбатан мижозларни лозим даражада текшириш чора-тадбирларининг ўтказилиши талаб қилинмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Агар ушбу мижоз ва мижознинг бенефициар мулкдори мазкур Қоидаларга мувофиқ нобанк кредит ташкилоти томонидан аввал индентификацияланган бўлса, ушбу мижозни ва мижознинг бенефициар мулкдорини қайта идентификациялаш мажбурий ҳисобланмайди.
Мижоз ва мижознинг бенефициар мулкдорини қайта идентификациялаш аввалги идентификациялаш натижасида олинган маълумотлар аниқлигига гумон туғилган ҳолларда амалга оширилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
31. Мижоз ва мижознинг бенефициар мулкдорини идентификациялашда нобанк кредит ташкилоти олинган маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда махсус ваколатли давлат органи томонидан шакллантириладиган ва нобанк кредит ташкилотларига тақдим қилинадиган Рўйхат ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатлар рўйхати билан солиштириб чиқиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мижоз ва мижознинг бенефициар мулкдорини идентификациялаш жараёнида Рўйхатга киритилган шахслар аниқланган тақдирда нобанк кредит ташкилоти мазкур Қоидаларнинг 8-бобида ўрнатилган чора-тадбирларни амалга ошириши шарт.
32. Нобанк кредит ташкилотлари қуйидаги ҳолларда мижозга операцияларни амалга оширишни рад этишга ҳақлидирлар:
юридик шахс бошқарув органи ёки юридик шахс номидан ишончномасиз фаолият кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ўзининг жойлашган ери (почта манзили) бўйича мавжуд бўлмаганида;
атайин нотўғри бўлган ҳужжатлар тақдим этилганда ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ сўралаётган ҳужжатлар тақдим этилмаганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
33. Нобанк кредит ташкилотларига қуйидагилар тақиқланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
мижознинг шахсан ўзи ёки унинг вакили бўлмаган ҳолларда хизмат кўрсатиш, нобанк кредит ташкилоти аввал тақдим этилган, текширув даврига ҳақиқий ва верификация қилинган ҳужжатлар асосида идентификация қилиш имконияти мавжуд бўлган ёки мижозларнинг биометрик маълумотлари асосида идентификация қилинган, шунингдек учинчи томонлар амалга оширган мижозларни лозим даражада текшириш натижаларига нобанк кредит ташкилотлари ишонган ҳолатлар бундан мустасно;
(33-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 24 августдаги 344-В-2, 24-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-2, 30.09.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 10/19/2925-2/3845-сон)
ҳужжат билан тасдиқланмаган сохта номдаги шахсларга хизматлар кўрсатиш;
мижознинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз кредит ва қарз бериш ҳамда факторинг хизматларини амалга ошириш;
ломбардларда мижознинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларисиз мулкларни сақлаш учун қабул қилиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
34. Мижозни лозим даражада текшириш имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда нобанк кредит ташкилоти бу ҳақда махсус ваколатли давлат органига хабар бериш масаласини кўриб чиқиши ва бундай мижоз билан ҳамкорлик муносабатларига киришиш ёки бундай мижознинг операцияларини амалга оширишдан воз кечиши ёхуд у билан ҳар қандай амалий иш муносабатларини тўхтатиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
34. Нобанк кредит ташкилотлари:
юридик шахсларни лозим даражада текшириш жараёнида охир натижада мижознинг бенефициар мулкдори — жисмоний шахсни идентификациялаш бўйича, шу жумладан мижознинг ҳамда унинг таъсисчилари (акциядорлари, иштирокчилари)нинг мулк ва бошқарув тузилмасини ўрганиш орқали асосли ва имкони мавжуд бўлган чораларни кўришлари лозим;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатларда жойлашган ўзларининг шуъба ташкилотлари, филиаллари ва ваколатхоналари томонидан тегишли халқаро стандартларга риоя қилиниши устидан назоратни кучайтиришлари керак;
Олдинги таҳрирга қаранг.
чет элдаги шуъба корхоналари, филиаллари ва ваколатхоналаридан улар жойлашган мамлакатлар қонунчилигида тегишли чоралар тақиқланганлиги сабабли жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича тегишли чораларни татбиқ қилиш имконияти бўлмаган тақдирда, нобанк кредит ташкилотининг бош офисига ахборот берилишини талаб қилишга мажбурдирлар. Ўз навбатида нобанк кредит ташкилотлари бу ҳақда Марказий банкка ва махсус ваколатли давлат органига хабар бериши шарт.
(34-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 20 мартдаги 344-В-1, 13-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-1, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/2925-1/2941-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нобанк кредит ташкилотларининг чет элдаги шуъба корхоналари, филиаллари ва ваколатхоналари жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларни амалга оширишда халқаро стандартлар ва улар жойлашган мамлакат талабларига риоя қилишлари лозим.
(34-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 20 мартдаги 344-В-1, 13-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-1, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/2925-1/2941-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
4-боб. Гумонли ва шубҳали операциялар мезонлари ва аломатлари
35. Операция қуйидаги мезон ва аломатларнинг бири мавжуд бўлганда гумонли деб тан олинади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) учинчи шахслар томонидан мижознинг нобанк кредит ташкилоти олдидаги операция амалга оширилиш кунига белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараварига тенг ёки ундан ошадиган суммадаги мажбуриятларининг бажарилиши (мажбуриятларда шахсларнинг ўзгариши);
(35-банднинг 1-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 24 августдаги 344-В-2, 24-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-2, 30.09.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 10/19/2925-2/3845-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
2) нобанк кредит ташкилоти томонидан таваккалчилик даражаси юқори деб берилган операция ёки уни амалга ошираётган мижоз;
Олдинги таҳрирга қаранг.
3) операция амалга оширилиш кунига белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 бараварига тенг ёки ундан ошадиган суммада нақд пул кўринишида кредит ёки қарз олиниши;
(35-банднинг 3-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 24 августдаги 344-В-2, 24-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-2, 30.09.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 10/19/2925-2/3845-сон)
4) операцияда норезидент мижозлар иштирок этиши;
5) операцияни амалга ошириш учун тақдим қилинган ҳужжатларнинг ҳақиқийлигига (ишончлилигига) гумон туғилиши ва (ёки) операция тўғрисидаги, шу жумладан операция бажарувчи томонларнинг бири ҳақидаги маълумотлар нобанк кредит ташкилотида мавжуд бўлган маълумотларга мувофиқ келмаслиги;
6) операцияни амалга ошириш учун ариза билан мурожаат қилинганда мижознинг хатти-ҳаракатларининг ғайриоддийлиги, масалан: асабийлашиши, иккиланиш, мижознинг хатти-ҳаракатларини бошқариб турувчи шахсларнинг мавжудлигида унинг агрессивлиги ёки унинг бошқа шахсларга арзимас сабаб юзасидан телефон орқали маслаҳат учун мурожаат қилиши;
7) мижознинг махфийлик масалалари юзасидан ғайриоддий ташвишланиши ёки нобанк кредит ташкилоти томонидан операция ҳақида сўралган маълумотларнинг мижоз томонидан асоссиз рад этилиши ёхуд тақдим этилишида асоссиз кечиктирилиши;
8) амалга оширилаётган операция бўйича мижоз ҳамкорларини аниқлаш имкони йўқлиги;
9) операция аниқ иқтисодий моҳиятга эга эмаслиги ва мижоз фаолиятининг тавсифи ва турига мувофиқ келмаслиги;
10) мижоз томонидан операция амалга оширилишини асосланмаган ҳолда тезлаштиришни талаб қилиниши;
11) нобанк кредит ташкилоти иштирокида мижоз томонидан бажарилаётган операцияларнинг операцияларни амалга оширишнинг умум қабул қилинган амалиётига яққол номувофиқлиги;
12) мижоз томонидан аввал келишилган операциянинг амалга ошириш схемасига унинг амалга оширилиши бевосита бошланишидан олдин, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкларнинг ҳаракат йўналишига тааллуқли бўлган муҳим ўзгартиришлар киритилиши.
Кейинги таҳрирга қаранг.
36. Операция қуйидаги мезон ва аломатларнинг бири мавжуд бўлганда шубҳали деб тан олинади:
1) операция бажарувчи томонлардан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахс бўлса;
2) пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкдан фойдаланиш рухсати берилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операция, шу жумладан уни ўтказишнинг уриниб кўриши;
3) мижознинг паспортида фаол жанговар ҳаракатлар олиб борилаётган ёки террористик ташкилотлар томонидан назорат қилинаётган ёхуд улар билан чегарадош бўлган давлатларнинг чегарасини кесиб ўтиш ҳақида белгилар мавжуд;
Олдинги таҳрирга қаранг.
4) мазкур Қоидалар ва нобанк кредит ташкилотининг ички қоидалари билан белгиланган мезон ва аломатларга эга бўлмаган, бироқ жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга алоқадорлигига нобанк кредит ташкилотида шубҳа мавжуд бўлган операциялар.
(36-банднинг 4-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 20 мартдаги 344-В-1, 13-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-1, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/2925-1/2941-сон)
37. Ички қоидалар билан гумонли ва шубҳали операцияларнинг қўшимча мезонлари ва аломатлари белгиланиши мумкин.
Нобанк кредит ташкилотлари махсус ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда Марказий банк томонидан ишлаб чиқиладиган тавсиявий характерига эга бўлган услубий қўлланмалар асосида гумонли ва шубҳали операцияларни дастлабки аниқлаш индикаторлари тизимини йўлга қўйишлари мумкин.
5-боб. Террорчилик фаолияти ёки оммавий қирғин қуролларини тарқатишда қатнашаётган ёки қатнашишда гумон қилинаётган шахслар иштирокида амалга оширилаётган операциялар
38. Нобанк кредит ташкилотлари операцияларни амалга оширишда уларнинг иштирокчилари идентификация маълумотларини Рўйхат билан солиштиришлари шарт.
Мижоз ёки операция қатнашчиларидан бирининг барча идентификация маълумотлари Рўйхатга киритилган шахснинг маълумотлари билан тўлиқ мос келган тақдирда нобанк кредит ташкилоти бу операцияни кечиктирмасдан ва олдиндан хабар қилмасдан тўхтатиб туради ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўяди.
Тўлиқ мос келиши тушунчаси остида мижоз ёки операция иштирокчисининг идентификация маълумотлари Рўйхатда келтирилган барча тегишли маълумотлар билан аниқ ва бир хилда бўлишини англатади.
Қуйидаги ҳолатларда ҳам операцияни тўхтатиб туриш ва пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйиш лозим:
агарда операция қатнашчиларидан бири Рўйхатга киритилган шахс номидан ёки унинг топшириғига биноан фаолият кўрсатаётган бўлса;
операцияни амалга оширишда фойдаланаётган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк тўлиқ ёки қисман Рўйхатга киритилган шахсга тегишли бўлса;
операция қатнашчиси — юридик шахс Рўйхатга киритилган шахснинг мулкида ёки назорат остида бўлса.
Рўйхатга киритилган шахснинг операцияси тўхтатиб турилганда ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйилганда нобанк кредит ташкилоти ишга солмай тўхтатиб қўйилган мулкнинг миқдори кўрсатилган ҳолда бу ҳақда махсус ваколатли давлат органига шубҳали операция тўғрисида хабар юбориш лозим.
6-боб. Таваккалчилик даражасини аниқлаш ва баҳолаш
39. Нобанк кредит ташкилоти таваккалчилик даражасини аниқлаш, баҳолаш, ҳужжатлаштириш ва уни камайтириш бўйича тегишли чоралар кўриши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Таваккалчилик даражаси мижознинг амалга оширадиган фаолият ва операциялари турларини, мазкур Қоидаларда белгиланган мезонлар, мижозни лозим даражада текшириш натижаларини, таваккалчилик омилларини инобатга олган ҳолда маълумотларни, шу жумладан, мижоз томонидан тақдим қилинган маълумотларни ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида, масъул ходим томонидан аниқланади ва баҳоланади.
(39-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 20 мартдаги 344-В-1, 13-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-1, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/2925-1/2941-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нобанк кредит ташкилоти жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш юзасидан эҳтимол тутилган таваккалчиликларни ўрганишни, таҳлил қилишни ва аниқлашни ўз фаолиятида тизимли равишда, йилига камида бир марта амалга ошириши, ўрганиш натижаларини ҳужжатлар билан қайд этиши ҳамда аниқланган таваккалчиликларни камайтиришга доир тегишли чоралар кўриши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Нобанк кредит ташкилоти таваккалчиликлар тури ва даражасидан келиб чиққан ҳолда таваккалчиликнинг умумий даражасини аниқлаши ва тегишли чораларни амалга ошириши лозим.
Таваккалчиликни баҳолаш натижалари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига тақдим этилиши керак.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 20 мартдаги 344-В-1, 13-сонли қарорига (рўйхат рақами 2925-1, 16.04.2019 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/2925-1/2941-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
40. Нобанк кредит ташкилоти аввалдан қуйидаги мезонларга жавоб берадиган мижозларни юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига киритиб, уларга нисбатан кучайтирилган эътибор қаратиши лозим:
а) Рўйхатга киритилган шахслар ёхуд Рўйхатга киритилган шахснинг эгалиги ёки назоратидаги шахслар, Рўйхатга киритилган ташкилотнинг бевосита ёхуд билвосита мулкдори ёки назорат қилувчи шахслар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда ёхуд оффшор ҳудудда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахслар;
в) ҳақиқатда жойлашган жойи таъсис ёки рўйхатга олиш ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларга мувофиқ бўлмаган ташкилотлар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;
г) фаолият даври молиявий йилнинг бир чорагидан ошмаган ташкилот ва якка тартибдаги тадбиркорлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
д) бенефициар мулкдори мазкур банднинг «а» ва «б» кичик бандларида кўрсатилган шахслар ҳисобланган ташкилотлар;
е) мунтазам равишда (масалан, 3 ой давомида кетма-кет) шубҳали ёки гумонли операцияларни амалга оширувчи мижозлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ж) мижозларнинг нобанк кредит ташкилоти олдидаги операция амалга оширилиш кунига белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараварига тенг ёки ундан ошадиган суммадаги мажбуриятларини бажармоқчи бўлган шахслар;
(40-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 24 августдаги 344-В-2, 24-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-2, 30.09.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 10/19/2925-2/3845-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
з) юқори мансабдор шахслар ва уларнинг оила аъзолари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
и) ички қоидаларда белгиланадиган бошқа шахслар.
41. Нобанк кредит ташкилоти қуйидаги мезонларга жавоб берадиган операцияларни юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига киритиши ва уларга нисбатан кучайтирилган эътибор қаратиши лозим:
а) иштирокчилари мазкур Қоидаларнинг 40-банди «а», «б», «д» ва «з» кичик бандларида кўрсатилган шахслар ҳисобланган операциялар;
б) ички қоидаларда белгиланадиган бошқа операциялар.
42. Мижоз ёки мижоз томонидан амалга оширилаётган операция юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига киритилган тақдирда, нобанк кредит ташкилоти ушбу мижозга нисбатан лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чора-тадбирларини кўриши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
42. Мижоз томонидан амалга оширилаётган операцияларнинг тавсифи ўзгаришига қараб нобанк кредит ташкилоти, зарур ҳолларда, у билан ишлаш бўйича таваккалчилик даражасини қайта кўриб бориши лозим. Нобанк кредит ташкилотлари барча мураккаб, ғайриоддий йирик миқдордаги операцияларга, шунингдек иқтисодий ёки қонуний мақсадсизлиги аниқ бўлган операцияни ғайриоддий амалга ошириш схемаларига кучайтирилган эътибор қаратишлари керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7-боб. Гумонли ва шубҳали операцияларни аниқлаш
43. Мижоз томонидан амалга ошириладиган (оширилган) операцияларнинг мижоз фаолиятининг асосий йўналишларига мувофиқлигини текшириш ва зарур ҳолларда, маблағлар манбаларини ўрганиш мақсадида нобанк кредит ташкилоти томонидан мазкур операцияларнинг мониторинги ўтказилади. Идентификациялаш жараёнида олинган маълумотлар, шунингдек мижоз билан ишлашда унга белгиланган таваккалчилик даражаси, операциялар бўйича мониторинг олиб боришга асос бўлиб ҳисобланади.
44. Мижозлар операцияларининг жорий текшируви нобанк кредит ташкилотининг мижозларга бевосита хизмат кўрсатувчи (масъул ижрочилар, кассирлар ва шу каби) тегишли ходимлари томонидан, лавозим мажбуриятларига мувофиқ амалга оширилади. Мазкур ходимлар, гумонли операциялар аниқланган тақдирда бундай операциялар ҳақида бевосита ўз раҳбарига, масъул ходимга ёки Ички назорат хизматига зудлик билан хабар беришлари шарт.
Мижозлар операцияларининг кейинги текшируви масъул ходим ёки Ички назорат хизмати томонидан жорий текширув жараёнида аниқланмайдиган шубҳали операцияларни аниқлаш мақсадида мижознинг ўтган давр мобайнида бажарган операцияларини таҳлил қилиш орқали амалга оширилади.
45. Гумонли операция аниқланганда нобанк кредит ташкилотининг мижозларга бевосита хизмат кўрсатувчи ходимлари Ички назорат хизматининг топшириғига биноан, зарур ҳолларда, ўтказилаётган операция ҳақидаги қўшимча маълумотлар юзасидан мижозга мурожаат қиладилар.
46. Мижоз ва гумонли операция тўғрисидаги маълумотлар янада ўрганиб чиқилиши учун масъул ходимга ёки Ички назорат хизмати раҳбарига ёхуд нобанк кредит ташкилотининг филиали масъул ходимига тақдим этилади.
Нобанк кредит ташкилотининг филиали масъул ходими мижоз ва операция тўғрисидаги маълумотларни ўрганади ҳамда уларни Ички назорат хизмати раҳбарига юборади.
47. Асосли шубҳалар мавжуд бўлган тақдирда, масъул ходим ёки Ички назорат хизмати раҳбари мижоз операциясини шубҳали деб ҳисоблаш тўғрисида қарор қилади.
48. Операцияларни шубҳали деб тан олиш ҳар бир алоҳида ҳолда мазкур Қоидаларда белгиланган шубҳали операцияларнинг мезонлари ва аломатларидан фойдаланган ҳолда комплекс таҳлил асосида амалга оширилади.
49. Мижоз операцияси шубҳали деб тан олингандан сўнг масъул ходим ёки Ички назорат хизмати раҳбари қуйидаги чораларни кўриши керак:
шубҳали операция тўғрисида махсус ваколатли давлат органига хабар бериш;
мижоз тўғрисида қўшимча маълумот олиш;
мижоз таваккалчилик даражасини қайта кўриб чиқиш;
мижознинг операциялари устидан мониторингни кучайтириш;
қонун ҳужжатларига ва мижоз билан тузилган шартномага мувофиқ шартнома муносабатларини тўхтатиш бўйича нобанк кредит ташкилотининг ижро этувчи органи раҳбарига таклифлар киритиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Шубҳали операция ҳақидаги хабар нобанк кредит ташкилоти томонидан у аниқланган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 12 октябрдаги 272-сон қарори билан тасдиқланган Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ахборотни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ махсус ваколатли давлат органига берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
50. Ҳар бир хабар тўғрисидаги маълумот масъул ходим ёки Ички назорат хизматининг махсус журналига киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
51. Нобанк кредит ташкилотлари тегишли операциянинг шубҳали эканлигини тасдиқловчи ёки шубҳалилигини олиб ташловчи ҳар қандай маълумот юзасидан ҳам дарҳол махсус ваколатли давлат органига хабар беришлари зарур.
8-боб. Рўйхатга киритилган шахслар иштирокидаги операциялар аниқланганда амалга ошириладиган чора-тадбирлар
52. Агар мижоз билан муносабатларни ўрнатиш даврида ёки ушбу муносабатларни амалга оширишда мижоз ёки операция қатнашчиларидан бирининг барча идентификация маълумотлари Рўйхатга киритилган шахснинг маълумотлари билан тўлиқ мос келганлиги аниқланган тақдирда, масъул ходим ёки Ички назорат хизмати раҳбари зудлик билан ва мижозни хабардор қилмасдан қуйидаги чораларни кўриши лозим:
мижоз ва мижознинг бенефициар мулкдорини ёки операциянинг бошқа иштирокчисини имкон қадар батафсил идентификациялаш;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатилиши лозим бўлган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ бўлган операцияларни аниқлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
операцияни тўхтатиб туриш ва у билан боғлиқ пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай қўйиш;
операция тўхтатиб турилган куннинг ўзида ишга солмасдан тўхтатиб қўйилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ бўлган шубҳали операция тўғрисидаги хабарни махсус ваколатли давлат органига юбориш учун тайёрлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
операция ҳақидаги маълумотни масъул ходим ёки Ички назорат хизматининг махсус журналига киритиш.
Нобанк кредит ташкилоти фақат мазкур бандда кўрсатилган чоралар қўлланилганидан сўнг, Рўйхатга киритилган шахсни унинг операцияси тўхтатиб турилганлиги ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйилганлиги ҳақида хабардор қилишга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
53. Операция тўхтатилган тақдирда пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк мижоз аризасига кўра тақдим этилмайди.
Мижоз аризаси операциялари тўхтатилган мижозларнинг аризалари рўйхатга олинадиган алоҳида журналда рўйхатга олиниши, шунингдек операция тикланишига қадар махсус жилдга жойлаштирилиши лозим.
Операциялари тўхтатилган мижозларнинг аризаларини рўйхатга олиш учун алоҳида журналда тўхтатилган операцияни, шунингдек ушбу операция иштирокчиларини идентификациялаш имконини берувчи маълумотлар қайд этиб борилади.
54. Махсус ваколатли давлат органининг операцияни икки иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ҳақидаги кўрсатмаси мавжуд бўлганда, нобанк кредит ташкилоти уни кўрсатилган муддатгача тўхтатади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
54. Нобанк кредит ташкилоти тўхтатилган операцияни ўтказишни тиклашни ва ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкдан фойдаланишга рухсат беришни Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш, пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш, ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкидан фойдаланишга рухсат бериш ва операцияларини тиклаш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 2833, 2016 йил 11 октябрь) белгиланган тартибда амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9-боб. Нобанк кредит ташкилотлари томонидан махсус ваколатли давлат органи сўровларининг бажарилиши
Олдинги таҳрирга қаранг.
55. Махсус ваколатли давлат органи жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш учун зарур бўлган ахборотни, шу жумладан нобанк кредит ташкилотининг автоматлаштирилган ахборот, маълумотнома тизимларидан ҳамда маълумотлар базаларидан ёзма ва бепул сўраб олиш ҳуқуқига эга.
(55-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 20 мартдаги 344-В-1, 13-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-1, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/2925-1/2941-сон)
56. Нобанк кредит ташкилотлари махсус ваколатли давлат органининг сўровлари бўйича қўшимча маълумотларни тақдим қиладилар.
57. Хорижий давлатнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишда иштирок этувчи ваколатли органининг сўрови мавжуд бўлганда, махсус ваколатли давлат органи Марказий банк орқали тегишли сўровни нобанк кредит ташкилотларига тақдим этади. Нобанк кредит ташкилотлари бундай сўров асосида сўралаётган барча маълумотни махсус ваколатли давлат органига тақдим этадилар.
10-боб. Ички назоратни амалга ошириш натижасида олинган маълумотлар ва ҳужжатларни расмийлаштириш, сақлаш ва махфийлигини таъминлаш
58. Мижозларни лозим даражада текшириш билан боғлиқ тўлиқ ёки қисман хорижий тилда тузилган ҳужжатлар, зарур ҳолларда, нобанк кредит ташкилоти томонидан давлат тили ёки рус тилидаги таржимаси билан талаб этилиши шарт.
59. Тақдим қилинган ҳужжатлар нусхаларининг тўғрилигига гумон пайдо бўлган ёки бошқа зарурат бўлганда, нобанк кредит ташкилоти танишиш учун ҳужжатларнинг асл нусхалари тақдим қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
60. Мижозни лозим даражада текшириш жараёнида олинган мижоз тўғрисидаги маълумотлар мазкур Қоидаларнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича тузиладиган мижоз сўровномасида қайд этилади. Нобанк кредит ташкилоти ички қоидаларга мувофиқ мижоз сўровномасига бошқа маълумотларни киритиш ҳуқуқига эга.
61. Сўровномалар махсус дастурлар ёрдамида барча мижозлар бўйича электрон шаклда тўлдирилади. Шубҳали операцияларни амалга оширувчи ва юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига киритилган мижозлар бўйича сўровномалар қоғоз шаклида ҳам тўлдирилади.
Электрон шаклда тўлдирилган мижоз сўровномаси қоғоз шаклида чиқарилганда нобанк кредит ташкилотининг бош бухгалтери ёки бош бухгалтери бўлмаган тақдирда, нобанк кредит ташкилотининг муовини ёхуд масъул ходими томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
62. Мижозлар сўровномалари мижозлар мақоми бўйича (юридик ва жисмоний шахслар бўйича) хронологик тартибда алоҳида жилдларда тикиб борилади ва масъул ходим ёки Ички назорат хизмати томонидан сақлаб борилади.
Электрон шаклда тўлдирилган сўровномалар нобанк кредит ташкилотининг мижозларнинг идентификациясини амалга оширувчи ходимларига мижоз тўғрисидаги маълумотларни текшириш учун доимий режимда тезкор фойдаланиш имкониятини берувчи электрон базада сақланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
63. Мижоз сўровномаси нобанк кредит ташкилотида мижоз билан муносабатлар тўхтатилган кундан бошлаб беш йилдан кам бўлмаган муддат давомида сақланади.
64. Мижоз сўровномасида кўрсатиладиган маълумотларнинг ўзгаришига, шунингдек у томонидан амалга оширилаётган молиявий операцияларнинг тавсифи ўзгаришига қараб нобанк кредит ташкилотлари, зарур ҳолларда, мижоз билан ишлаш бўйича таваккалчилик даражасини қайта кўриб бориши лозим.
65. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги ахборот, зарурат туғилган тақдирда, операция тафсилотларини қайта тиклаш мумкин бўлган тарзда расмийлаштирилиши лозим.
66. Нобанк кредит ташкилотлари пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек идентификациялаш маълумотларини ва мижозларни лозим даражада текширишга доир материалларни ҳамда хизмат ёзишмаларини қонун ҳужжатларида белгиланган муддатлар давомида, лекин операциялар амалга оширилганидан ёки мижозлар билан амалий иш муносабатлари тўхтатилганидан кейин камида беш йил мобайнида сақлашлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Масъул ходим ёки Ички назорат хизмати фаолиятида фойдаланилган барча ҳужжатларга (Марказий банк ва махсус ваколатли давлат органи билан ёзишмалар, жумладан тақдим этилган хабарларнинг қоғоз ва электрон шаклдаги нусхалари, мижозларнинг қоғоз ва электрон сўровномалари, журналлар ва бошқа) кириш имкониятини чеклаш мақсадида бундай ҳужжатлар ва уларнинг рўйхати бевосита масъул ходим томонидан махсус жиҳозланган хонада ёки ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда сақланиши керак.
Электрон шаклдаги ҳужжатлар дастурлаш йўли асосида архивлаштирилиши, электрон ахборот ташувчи воситаларга ёзилиши ва масъул ходим томонидан уларнинг рўйхати билан бирга ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда сақланиши керак.
67. Масъул ходим ёки Ички назорат хизмати фаолиятида фойдаланилган ҳужжатлар қуйидаги муддатлар мобайнида сақланиши керак:
махсус ваколатли давлат органига тақдим этилган хабарларнинг қоғоз ва электрон шаклдаги нусхалари — 5 йил;
гумонли ва шубҳали операцияларни рўйхатга олиш китоблари — улар янгиси билан алмаштирилгандан кейин 5 йил;
Марказий банк, махсус ваколатли давлат органи ва нобанк кредит ташкилотининг бошқа бўлинмалари билан ёзишмалар — 5 йил.
Олдинги таҳрирга қаранг.
68. Нобанк кредит ташкилотлари жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган ахборотга кириш имкониятини чеклайдилар, унинг тарқалиб кетмаслигини таъминлайдилар ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга уларнинг операциялари ҳақида махсус ваколатли давлат органига хабар берилганлиги тўғрисида маълум қилиш ҳуқуқига эга эмаслар.
(68-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 20 мартдаги 344-В-1, 13-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-1, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/2925-1/2941-сон)
Нобанк кредит ташкилоти ички назорат вазифаларини бажариш жараёнида олинган маълумотларни нобанк кредит ташкилоти ходимлари томонидан ошкор қилинмаслигини (ёки улардан шахсий мақсадда ёхуд учинчи шахслар манфаатларида фойдаланмаслигини) таъминлайди, мазкур Қоидаларнинг 52-бандида кўрсатиб ўтилган ҳоллар бундан мустасно.
69. Учинчи шахсларга маълумотлар, шу жумладан, мижознинг идентификация маълумотлари таркибидан иборат бўлган сўровномадан маълумотлар тақдим қилиниши қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
70. Мижозни лозим даражада текшириш ва идентификациялаш натижасида олинган маълумотлар, нобанк кредит ташкилоти мижоз томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришни, терроризмни молиялаштиришни ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришни амалга ошириш таваккалчилиги юқори деб баҳолаган тақдирда камида бир йилда бир маротаба ҳамда бошқа ҳолларда камида уч йилда бир маротаба янгиланиб борилиши лозим.
(70-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 20 мартдаги 344-В-1, 13-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-1, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/2925-1/2941-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
11-боб. Нобанк кредит ташкилотининг, масъул ходимнинг, ички назорат хизмати ва бошқа бўлинмалар раҳбар ва ходимларининг жавобгарлиги
71. Нобанк кредит ташкилотлари, масъул ходим, Ички назорат хизмати ва ташкилотнинг бошқа бўлинмаларининг раҳбар ва ходимлари мазкур Қоидаларни бузганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
72. Қонун ҳужжатлари, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини нобанк кредит ташкилоти ходимлари томонидан операцияларни амалга ошириш жараёнида бузиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги тўғрисида далиллар маълум бўлиб қолган нобанк кредит ташкилоти ходимлари ушбу далилларни дарҳол масъул ходимга ёки Ички назорат хизматига ёзма равишда етказадилар.
(72-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 20 мартдаги 344-В-1, 13-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-1, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/2925-1/2941-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
12-боб. Якуний қоидалар
73. Нобанк кредит ташкилотлари томонидан мазкур Қоидалар талабларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назорат Марказий банк томонидан ва зарур ҳолларда махсус ваколатли давлат органи билан биргаликда амалга оширилади.
Марказий банк нобанк кредит ташкилотлари томонидан белгиланган тартибда тақдим этилаётган ҳисоботлар асосида ички назоратни ташкил этилиши ва унинг самарадорлиги бўйича мазкур Қоидаларга риоя қилиниши устидан дистанцион мониторинг олиб боради.
74. Нобанк кредит ташкилотининг ижро этувчи органи ички ва ташқи вазиятларнинг ўзгаришини инобатга олган ҳолда, нобанк кредит ташкилотининг ички назорат тизимини доимий равишда мониторинг қилиб боради ва самарадорлигини баҳолаб боради, шунингдек зарур ҳолда самарали ишлашини таъминлаш учун унинг фаолиятини кучайтиради.
Нобанк кредит ташкилотида ички аудит хизмати мавжуд бўлганда, масъул ходим ёки Ички назорат хизматининг фаолияти самарадорлигини мониторинги ички аудит хизмати томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
75. Нобанк кредит ташкилотининг ижро этувчи органи раҳбари ички назорат тизими камчиликлари аниқланган тақдирда ушбу камчиликларнинг ўз вақтида бартараф қилинишини таъминлаши лозим.
Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Жисмоний шахсларни идентификациялашда зарур бўладиган
МАЪЛУМОТЛАР
1. Фамилияси, исми, отасининг исми.
2. Туғилган санаси ва жойи.
3. Фуқаролиги.
4. Доимий ва (ёки) вақтинчалик яшаш жойи.
5. Паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат реквизитлари: ҳужжат серияси ва рақами, ҳужжат берилган сана, ҳужжатни берган орган номи.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Солиқ тўловчининг идентификация рақами (агар мавжуд бўлса).
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Уй телефони рақами (агар мавжуд бўлса).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни идентификациялашда зарур бўлган
МАЪЛУМОТЛАР
1. Юридик шахсларни идентификациялашда зарур бўлган маълумотлар:
а) тўлиқ, шунингдек, давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномасида кўрсатилган бўлса, қисқартирилган номи;
б) давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумот: сана, рақам, рўйхатга олувчи орган номи;
в) солиқ тўловчининг идентификация рақами;
г) жойлашган ери (почта манзили);
д) давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган бошқа маълумотлар;
е) лицензияланиши лозим бўлган фаолият турларини амалга ошириш учун мавжуд бўлган лицензиялар тўғрисида маълумотлар: фаолият тури, лицензиянинг рақами ва берилган санаси, ким томонидан берилганлиги, амал қилиш муддати;
ж) юридик шахс номидан иш кўрувчи жисмоний шахсни идентификацияси тўғрисидаги маълумотлар;
з) юридик шахс таъсисчилари (акциядорлари, иштирокчилари) ҳақидаги ҳамда уларнинг устав фонди (капитали)даги улушлари тўғрисидаги маълумотлар;
и) рўйхатга олинган ва тўланган устав фонди (капитали) миқдори тўғрисидаги маълумотлар;
к) юридик шахс бошқарув органлари (юридик шахснинг бошқарув органларининг тузилмаси ва шахсий таркиби) тўғрисидаги маълумотлар;
л) телефон рақамлари.
2. Якка тартибдаги тадбиркорларни идентификациялашда зарур бўлган маълумотлар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларининг 1-иловасида назарда тутилган маълумотлар;
(2-бандининг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 20 мартдаги 344-В-1, 13-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-1, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/2925-1/2941-сон)
б) давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумот: сана, рақам, рўйхатга олувчи орган номи;
в) фаолият амалга ошириладиган жой;
г) давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган бошқа маълумотлар;
д) фаолият турларини амалга ошириш учун мавжуд гувоҳномалар ва лицензиялар тўғрисидаги маълумотлар: фаолият тури, лицензия рақами, берилган санаси, ким томонидан берилганлиги, амал қилиш муддати;
е) телефон рақамлари.
Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Мижоз сўровномасида кўрсатиладиган
МАЪЛУМОТЛАР
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мижозни идентификациялаш жараёнида олинган, Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларининг 1, 2-иловаларида назарда тутилган маълумотлар.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 20 мартдаги 344-В-1, 13-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-1, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/2925-1/2941-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Таваккалчилик даражаси ҳақида маълумот, шу жумладан таваккалчиликни баҳолаш асослари.
3. Нобанк кредит ташкилоти томонидан мижозни идентификациялашда амалга оширилган қўшимча чора-тадбирлар натижалари.
4. Мижоз билан муносабатлар ўрнатилган сана.
5. Мижоз сўровномаси тўлдирилган ва ўзгартириш киритилган сана.
6. Мижоз билан ишлашга масъул ходим фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими.
7. Қоғоз шаклидаги мижоз сўровномасини тўлдирган ходим имзоси (фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими кўрсатилган ҳолда) ва электрон кўринишдаги мижоз сўровномасини тўлдирган ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ички қоидаларда белгиланадиган бошқа маълумотлар.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 36-сон, 968-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/2925-1/2941-сон, 30.09.2019 й., 10/19/2925-2/3845-сон; 28.03.2020 й., 10/20/2925-3/0369-сон; 09.12.2020 й., 10/20/2925-4/1667-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2021 й., 10/21/2925-5/0663-сон, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон, 13.12.2021 й., 10/21/2925-6/1157-сон; 24.06.2022 й., 10/22/2925-7/0568-сон, 23.12.2022 й., 10/22/2925-8/1114-сон; 04.03.2025 й., 10/25/2925-9/0210-сон; 08.05.2026 й., 10/26/2925-10/0474-сон