Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
буйруғи
«Амбулаторияда даволанишда шахсларнинг айрим тоифаларини имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминлаш бўйича рецептура бланкаларини тўлдириш, дорихона муассасалари томонидан рецептларни расмийлаштириш, рецептура бланкаларини ва дори воситаларини бепул бериш учун ёзилган рецептларни ҳисобга олиш, сақлаш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 4 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2509-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2016 йил 4 январдаги ЎРҚ-399-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2013 йил 27 августдаги 284-сон «Амбулаторияда даволанишда шахсларнинг айрим тоифаларини имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминлаш бўйича рецептура бланкаларини тўлдириш, дорихона муассасалари томонидан рецептларни расмийлаштириш, рецептура бланкаларини ва дори воситаларини бепул бериш учун ёзилган рецептларни ҳисобга олиш, сақлаш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2509, 2013 йил 17 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 38-сон, 499-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ШАДМАНОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 4 август,
105-сон
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 4 августдаги 105-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Амбулаторияда даволанишда шахсларнинг айрим тоифаларини имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминлаш бўйича рецептура бланкаларини тўлдириш, дорихона муассасалари томонидан рецептларни расмийлаштириш, рецептура бланкаларини ва дори воситаларини бепул бериш учун ёзилган рецептларни ҳисобга олиш, сақлаш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар
1. Буйруқда:
а) номи ва 1-бандидаги «дорихона муассасалари» деган сўзлар «дорихоналар» деган сўз билан алмаштирилсин;
б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги ва «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 22 июлдаги 204-сонли «Шахсларнинг айрим тоифаларини имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминлаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:».
2. Низомда:
а) номидаги, муқаддимадаги, 1 ва 3-бандлардаги ҳамда 1, 4 ва 5-иловаларнинг белгиларидаги «дорихона муассасалари» деган сўзлар «дорихоналар» деган сўз билан алмаштирилсин;
б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги ва «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 22 июлдаги 204-сонли «Шахсларнинг айрим тоифаларини имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминлаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, амбулаторияда даволанишда шахсларнинг айрим тоифаларини (бундан буён матнда беморлар деб юритилади) имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминлаш бўйича рецептура бланкаларини тўлдириш, дорихоналар томонидан рецептларни расмийлаштириш, рецептура бланкаларини ва дори воситаларини бепул бериш учун ёзилган рецептларни ҳисобга олиш, сақлаш ва йўқ қилиш тартибини белгилайди.»;
в) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Рецептни ёзишда Даволаш-профилактика муассасаларида дори воситаларини тайинлаш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби, шунингдек дорихоналар томонидан аҳолига дори воситаларини рецепт асосида бериш тўғрисида низомнинг (рўйхат рақами 2118, 2010 йил 29 июнь) 3-иловасида назарда тутилган асосий рецептура қисқартмаларидан фойдаланилиши мумкин.»;
г) 21-банддаги «дорихона муассасасида» деган сўзлар «дорихонада» деган сўз билан алмаштирилсин;
д) 24-банддаги «Дорихона муассасаларидан» деган сўзлар «Дорихоналардан» деган сўз билан алмаштирилсин;
е) 25-банддаги «дорихона муассасаларида» ва «дорихона муассасаси» деган сўзлар тегишинча «дорихоналарда» ва «дорихона» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ж) 29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«29. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон қарори билан тасдиқланган Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 36-бандига асосан шахсларнинг айрим тоифаларига дори воситаларини имтиёзли бериш учун рецептлар дорихоналарда 3 йил давомида, махсус пушти рангдаги бланкалар бўйича берилган гиёҳванд воситалар рецептлари 5 йил давомида сақланади.»;
з) 2-иловада:
илова белгисидаги «дорихона муассасалари» деган сўзлар «дорихоналар» деган сўз билан алмаштирилсин;
«Дорихона муассасаси мудири» деган сўзлар «Дорихона мудири» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
к) 6-иловада:
илова белгисидаги «дорихона муассасалари» деган сўзлар «дорихоналар» деган сўз билан алмаштирилсин;
номидаги «Дорихона муассасалари» деган сўзлар «Дорихоналар» деган сўз билан алмаштирилсин.
3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Савдо-саноат палатаси раиси А. ИКРАМОВ
2017 йил 3 август
«Амбулаторияда даволанишда шахсларнинг айрим тоифаларини имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминлаш бўйича рецептура бланкаларини тўлдириш, дорихона муассасалари томонидан рецептларни расмийлаштириш, рецептура бланкаларини ва дори воситаларини бепул бериш учун ёзилган рецептларни ҳисобга олиш, сақлаш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришларга
ИЛОВА
ИЛОВА
«Амбулаторияда даволанишда шахсларнинг айрим тоифаларини имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминлаш бўйича рецептура бланкаларини тўлдириш, дорихоналар томонидан рецептларни расмийлаштириш, рецептура бланкаларини ва дори воситаларини бепул бериш учун ёзилган рецептларни ҳисобга олиш, сақлаш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 36-сон, 967-модда)