04.09.2017 йилдаги ПҚ-3256-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 11.09.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти ва Зоология институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ботаника ва зоология соҳасидаги илмий тадқиқотларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш, республика ўсимлик ва ҳайвонот олами биохилма-хиллигини сақлаш, замонавий фан ва иқтисодиёт тармоқларининг талабларидан келиб чиққан ҳолда ботаника ва зоологиянинг алоҳида йўналишларини ривожлантириш, шунингдек, ўсимлик ва ҳайвонот оламини ўрганиш ҳамда муҳофаза қилиш борасидаги махсус вазифалар ечимини тезлаштириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Фан ва технологиялар агентлиги, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника ва зоология институти негизида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти (кейинчалик — Ботаника институти) ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институтини (кейинчалик — Зоология институти) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ботаника институти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика флорасини комплекс ўрганиш, ўсимлик ресурсларини аниқлаш ва улардан оқилона фойдаланиш, алоҳида аҳамиятга эга бўлган ботаник ҳудудларни аниқлаш, ўсимлик дунёсининг камёб ва эндем турларини сақлаб қолишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика флорасининг миллий ахборот-таҳлилий маълумотлар базасини ишлаб чиқиш ва юритиш, ёввойи ўсимликларнинг камёб ва йўқолиш хавфи остида бўлган турлари бўйича давлат кадастри, Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби ва ўсимлик дунёси мониторингини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истиқболли ва иқтисодий аҳамиятига эга бўлган ўсимлик турларини интродукциялаштириш ва иқлимлаштиришнинг назарий асосларини ишлаб чиқиш, камёб ўсимликларнинг генетик маълумотлар банкини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чўлланиш жараёнида ўсимлик қоплами эволюцияси ва иқлим динамикасини ўрганиш ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Зоология институти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика фаунасини комплекс ўрганиш, ҳайвонот дунёси объектларининг замонавий ҳолатини баҳолаш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоҳида аҳамиятга эга бўлган зоологик ҳудудларни аниқлаш, ҳайвонот дунёсининг камёб ва эндем турларини сақлашнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика фаунасининг миллий ахборот-таҳлилий маълумотлар базасини ишлаб чиқиш ва юритиш, ёввойи ҳайвонларнинг камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган турлари бўйича давлат кадастри, Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби ва ҳайвонот дунёси мониторингини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зараркунандалар, паразитлар ва иншоотлар биозараркунандалари сонини назорат қилишнинг инновацион технологияларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув экотизимлари ва гидробионтлар экологиясини ўрганиш, республикада балиқ ресурслари генофондини баҳолаш ва мониторинг қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институтининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институтининг ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президентига, зарур ҳолларда, Ботаника институти ва Зоология институти ташкилий тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган чекланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ботаника институти ва Зоология институти давлат муассасалари шаклидаги юридик шахслар бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг давлат герби тасвирланган ҳамда институт номи давлат тилида битилган муҳрга ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида ғазна ҳисобварақларига эгадирлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ботаника институти ва Зоология институти ходимларига Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимларига кўзда тутилган иш ҳақи ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ботаника институти ва Зоология институти Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг тугатилаётган Ботаника ва зоология институтининг тегишли бўлинмаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислари ҳисобланади ва уларнинг негизида ташкил қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳамда Фан ва технологиялар агентлигининг Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институтининг «Ғўза систематикаси ва интродукцияси» лабораторияси, «Ғўза генофонди» ноёб объекти ва иссиқхона комплексини Ботаника институти тасарруфига ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилансинки, Ботаника институти ва Зоология институти фаолиятини молиялаштириш манбалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги томонидан ўтказиладиган танлов натижалари бўйича ажратиладиган грантлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ботаника институти ва Зоология институтининг айрим бўлинмаларини ноёб илмий объектлар сифатида сақлаш учун ажратиладиган мақсадли бюджет маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-тадқиқот ишларини бажаришдаги хўжалик шартномаларидан тушадиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молиявий ва бошқа институтлар, хорижий ташкилотларнинг грантлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Оператив бошқариш ҳуқуқи билан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ботаника институтига — тугатилаётган Ботаника ва зоология институтининг Тошкент шаҳри, Дўрмон йўли кўчаси, 32-уй манзилида жойлашган бинолари берилсин ва унга Ботаника институти жойлаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зоология институтига — тугатилаётган Ботаника ва зоология институтининг Тошкент шаҳри, Боғишамол кўчаси, 232б-уй манзилида жойлашган бинолари берилсин ва унга Зоология институти ҳамда Республика термитларга қарши курашиш маркази жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда ўрнатилган тартибда Ботаника институти ва Зоология институтининг уставларини тасдиқласин ва давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда чўл, тоғ ва баландтоғ минтақаларига дала экспедиция харажатлари тўлов тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳамда Фан ва технологиялар агентлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг тугатилаётган Ботаника ва зоология институтининг илмий-техник лойиҳалари, асбоб-ускуналари, моддий бойликлари ва бошқа мол-мулклари, жумладан, авторанспорт воситалари ва ёқилғи-мойлаш материаллари лимитларининг инвентаризациясини ташкил этиб уларни Ботаника институти ва Зоология институтига ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Белгилансинки, Ботаника институти ва Зоология институти фаолиятини бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг Фанлар академияси Ботаника ва зоология институти учун 2017 йил Давлат бюджети параметрларида кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги «Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2789-сон қарорига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А.Н. Юнусходжаев ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Б.С. Йўлдошев зиммаларига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 4 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3256-сон

2017 йил 4 сентябрдаги ПҚ-3256-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институтининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ

Директор

Илмий кенгаш

Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари

Директорнинг умумий масалалар бўйича ўринбосари

Илмий котиб

Бош юрисконсульт

1

Ўсимликлар ресурслари лабораторияси

9

Геоботаника ва экология лабораторияси

11

Қизилқум чўл станцияси

3

Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича мутахассис

1

Кадрлар бўйича инспектор

1

Бухгалтерия

4

Ўзбекистон флораси лабораторияси

20

Молекуляр филогения ва биогеография лабораторияси

10

Тошкент тажриба участкаси

Кутубхона

1

Махсус қисм

1

Ботаника музейи

4

Ноёб ўсимликлар турлари кадастри ва мониторинги лабораторияси

4

Микология ва альгология лабораторияси

8

Академик Ф.Н. Русанов номидаги Ботаника боғи*

103

«SALVARE»

МЧЖ

«Ўзбекистон миллий гербарийси» ноёб илмий объекти*

12

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимларнинг чекланган умумий сони бажариладиган илмий-тадқиқот ва инновацион ишларнинг ҳажмига боғлик бўлиб, 197 нафари ташкил қилади, шу жумладан илмий ходимлар сони 56 нафар. Ёрдамчи ходимларнинг сони қонун ҳужжатларида ўрнатилган меъёрларга асосан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий-техник лойиҳаларни амалга ошириш учун мутахассислар ва олимлар шартнома асосида жалб қилиниши мумкин.

*Бюджет маблағлари ҳисобидан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 4 сентябрдаги ПҚ-3256-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институтининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Директор

Илмий кенгаш

Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари

Илмий котиб

Бош юрисконсульт

1

Молекуляр биология ва биотехнология лабораторияси

4

Умумий

паразитология лабораторияси

6

Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича мутахассис

1

Кадрлар бўйича инспектор

1

Бухгалтерия

2

Умуртқали

ҳайвонлар лабораторияси

5

Ихтиология ва гидробиология лабораторияси

3

Кутубхона

1

Махсус қисм

1

Паразитларга қарши лабораторияси препаратлари

7

Энтомология лабораторияси

7

Республика термитларга қарши кураш маркази

Орнитология лабораторияси

3

«Зоологик коллекция»

ноёб илмий объекти*

3

Серпентарий бўлими

(илонлар

питомниги)

3

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимларнинг чекланган умумий сони бажариладиган илмий-тадқиқот ва инновацион ишларнинг ҳажмига боғлик бўлиб, 51 нафарни ташкил қилади, шу жумладан илмий ходимлар сони — 37 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёрдамчи ходимларнинг сони қонун ҳужжатларида ўрнатилган меъёрларга асосан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий-техник лойиҳаларни амалга ошириш учун мутахассислар ва олимлар шартнома асосида жалб қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*Бюджет маблағлари ҳисобидан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 4 сентябрдаги ПҚ-3256-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон «Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига киритилаётган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗГАРТИРИШЛАР

1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Умумий йиғилиш

Директорлар кенгаши

Бошқарув аппарати

Президиум

Ядро физикаси институти

О. Содиқов номидаги Биоорганик кимё институти

Я. Ғуломов номидаги Археологик тадқиқотлар институти

Фундаментал кутубхона

«Лабзак» меҳмонхонаси

Ётоқхона

«Академтаъминот» ДУК

«Фанум» ўқув маркази

«Фан» нашриёти

«Фан ва турмуш» журнали

Ботаника боғи

«Inkom kapital qurilish» инжиниринг компанияси

Қорақалпоғистон бўлими

Мирзо Улуғбек номидаги Астрономия институти

Умумий ва ноорганик кимё институти

Абу Райхон Беруний номидаги Шарқшунослик институти

Қорақалпоқпоғистон табиий фанлар ИТИ

В.И. Романовский номидаги Математика институти

С.Ю. Юнусов номидаги Ўсимлик моддалари кимёси институти

Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти

С.А. Азимов номидаги «Физика-Қуёш» ИИЧБ Физика-техника институти

Қорақалпоғистон гуманитар фанлар ИТИ

Полимерлар кимёси ва физикаси институти

Тарих институти

С.А. Азимов номидаги «Физика-Қуёш» ИИЧБ материалшунослик институти

Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти

Санъатшунослик институти

Хоразм Маъмун академияси

Ўзбекистон тарихи давлат музейи

У.А. Арифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институти

Ботаника институти

Навоий бўлими

Темурийлар тарихи давлат музейи

Зоология институти

М.Т. Уразбаев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти

Қатағон қурбонлари давлат музейи

Геномика ва биоинформатика маркази

РТ-70 радио астрономия обсерваторияси

Алишер Навоий номидаги Адабиёт давлат музейи

Микробиология институти

Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи-методик марказ

Г.О. Мавлонов номидаги Сейсмология институти

«.

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 36-сон, 950-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2018 й., 06/18/5399/1018-сон, 18.07.2018 й., 07418/3861/1528-сон; 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)