Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 12.06.2001 йилдаги 253-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 28.02.2003 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тузилмасини ва уни ташкил этиш тизимини Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талабларига қатъий мувофиқ равишда такомиллаштириш, мутахассислар тайёрлаш сифати оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2001—2003 йилларда 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ ўрта махсус ўқув юртлари (техникумлар) ва ҳунар-техника билим юртларини касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларга айлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-2-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2001/2002 ўқув йилидан бошлаб фаолият кўрсатаётган техникумлар ва ҳунар-техника билим юртларининг 1-курсларига қабулни академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари учун янгидан тасдиқланган ўқув дастурлари бўйича, мазкур таълим муассасаларига ҳар йилги қабул сони доирасида ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта ташкил этилаётган техникумлар ва ҳунар-техника билим юртлари негизида барпо этилаётган касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларнинг ихтисослашуви бўйича бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2001/2002 ўқув йили бошлангунгача қайта ташкил этилаётган ўрта махсус ва касб-ҳунар ўқув юртларининг бинолари ва иншоотларида зарур таъмирлаш ишларини амалга оширсинлар, 1-курсларда таълимни касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар учун мўлжалланган таълим дастурлари бўйича бошлаш учун зарур асбоб-ускуналар, таълим воситалари, давлат таълим стандартлари, янги ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув-методик адабиётлар билан таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техникумлар ва ҳунар-техника билим юртлари 2 ва 3-курс талабаларининг ўқишини, белгиланган тартибда, бутун ўқув даврида амалдаги ўқитиш шартлари ва ўқув дастурлари бўйича тугатишларини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда қайта ташкил этилаётган техникумлар ва ҳунар-техника билим юртлари негизида барпо этилаётган касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларга жалб этилаётган педагог ва муҳандис-педагог кадрларни, бошқа мутахассисларни 2001 йил 15 августгача аттестациядан ўтказсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги 2001 йилда ва 2002 йилга ҳамда келгуси йилларга инвестиция дастурларини ишлаб чиқишда касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларга айлантирилаётган техникумлар ва ҳунар-техника билим юртларини босқичма-босқич белгиланган стандартлар даражасига етказиш мақсадида реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш учун капитал қўйилмаларнинг зарур лимитларини устувор тартибда назарда тутсинлар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2001 йил 12 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
253-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 11-сон, 69-модда; 2003 й., 4-сон, 42-модда)