28.08.2017 йилдаги 678-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 30.04.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 15 февралдаги ПФ-4956-сон Фармонига мувофиқ «Ўзбекконцерт» давлат муассасасининг самарали фаолиятини таъминлаш, ўзбек миллий мусиқа, академик, эстрада ижрочилиги ҳамда миллий рақс ва хореография ижрочилик санъатини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекконцерт» давлат муассасасининг марказий аппарати бошқарув ходимлари чекланган сони 25 нафардан иборат тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекконцерт» давлат муассасасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўлимларининг намунавий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси тўғрисидаги устав 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирига, зарур ҳолларда, «Ўзбекконцерт» давлат муассасасининг марказий аппарати тузилмасига ходимларнинг белгиланган чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар «Ўзбекконцерт» давлат муассасасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимизда концерт-томоша ва гастроль фаолияти соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш;

концерт-томоша ва гастроль фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;

ёш ва иқтидорли ижрочиларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш, бадиий юксак мусиқа асарлари, қўшиқлар ва видеоклипларнинг яратишни таъминлаш ва рағбатлантириш;

миллий рақс ва хореография, опера санъати, ансамбль ва оркестрларнинг ўзбек миллий маданияти тараққиётидаги ўрнини янада ошириш, уларнинг ғоявий-бадиий йўналишларини миллий ва умуминсоний қадриятлар билан уйғунликда ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимиз ҳудудида ва унинг ташқарисида гастроль-концерт фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш.

3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси ва «Ўзбекрақс» миллий рақс бирлашмасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига ҳамда Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгашига ҳисобот беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекконцерт» давлат муассасасининг директори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси томонидан берилган концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензиялар ва концерт-томоша тадбирига бир марталик рухсатномалар тегишли равишда ушбу лицензиялар ва рухсатномалар берилган муддатгача амал қилади ва қайта расмийлаштирилиши талаб этилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекконцерт» давлат муассасасининг марказий аппарати фаолияти Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, «Ўзбекконцерт» давлат муассасасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудий бўлимларининг фаолияти концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия бериш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқишдан тушадиган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси учун ўрнатилган алоқа воситаларини, шу жумладан Ҳукумат алоқа воситаларини «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси ихтиёрида сақлаб қолсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзбекконцерт» давлат муассасасининг марказий аппарати Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 2-уйда жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва туризмни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 28 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
678-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 678-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекконцерт» давлат муассасасининг марказий аппарати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ

Ходимларнинг умумий сони 25 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони қонунчиликда белгиланган меъёрларга мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 678-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекконцерт» давлат муассасасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудий бўлимларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Ходимларнинг умумий сони 4 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 678-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
УСТАВ

1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Устав «Ўзбекконцерт» давлат муассасасининг асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси мамлакатимизда концерт-томоша фаолияти соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, шу жумладан миллий эстрада, опера, миллий рақс ва хореография санъатини, оркестрларни, гастроль-концерт фаолиятини ташкил этиш, ривожлантириш ва мувофиқлаштиришга доир ташкилий-ижодий ишларни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги давлат муассасаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Уставга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгашига ҳисобот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири, давлат тилида ўз номи туширилган муҳрга ва ўз бланкаларига, мустақил балансига, банк муассасаларида миллий ва хорижий валютада ҳисоб рақамига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзбекконцерт» давлат муассасасининг жойлашган жойи (почта манзили): Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси, 2-уй, 100011.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. «Ўзбекконцерт» давлат муассасасининг асосий вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар «Ўзбекконцерт» давлат муассасасининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимизда концерт-томоша ва гастроль фаолияти соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерт-томоша ва гастроль фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёш ва иқтидорли ижрочиларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш, бадиий юксак мусиқа асарлари, қўшиқлар ва видеоклипларнинг яратишни таъминлаш ва рағбатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий рақс ва хореография санъатининг, опера ва оркестрларнинг ўзбек миллий маданияти тараққиётидаги ўрнини янада ошириш, уларнинг ғоявий-бадиий йўналишларини миллий ва умуминсоний қадриятлар билан уйғунликда ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимиз ҳудудида ва унинг ташқарисида гастроль-концерт фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) мамлакатимизда концерт-томоша ва гастроль фаолияти борасида ягона давлат сиёсатини юритиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эстрада, миллий рақс ва хореография санъатининг аҳоли кенг қатламларини, айниқса, ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялашдаги ўрнини оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эстрада, миллий рақс ва хореография санъати, опера ва оркестр ижрочилиги орқали ёшлар қалби ва онгида миллий ўзликни англаш, юксак маънавият, инсонпарварлик анъаналарига садоқат туйғуларини шакллантиради, маънавий таҳдидлар, шу жумладан «оммавий маданият», радикализм ва диний экстремизм каби ғоявий таҳдидларга қарши маънавий иммунитетни мустаҳкамлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг муттасил ортиб бораётган интеллектуал, маданий эҳтиёжларни қондиришга, ёшларни юқори савиядаги миллий ва хорижий эстетик намуналар асосида тарбиялашга йўналтирилган оммавий-маданий тадбирлар, концертлар ва гастролларни тизимли ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензиатлар томонидан муаллифлик ҳуқуқига оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши мониторингини юритади ва бу борада ваколатли органлар билан ҳамкорликда иш олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) концерт-томоша ва гастроль фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш, концерт-томоша тадбирларига бир марталик рухсатномалар беради, шу жумладан лицензия талабгорларига Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши ҳузуридаги Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи хулосалари асосида концерт-томоша фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи учун лицензиялар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикамиз санъат усталари ва ёш истеъдодларини мамлакатимиз ва хорижий давлатлар жамоатчилиги ўртасида кенг тарғиб қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мусиқий санъат ривожи ва тарғиботига қаратилган реклама-тижорат ишларини ташкил этиш, самарали гастроль фаолиятини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли ва ёшлар эҳтиёжларини ўрганган ҳолда умуминсоний қадриятларни тараннум этувчи жаҳон мусиқа ва рақс санъати намоёндаларининг гастроллари ҳамда қўшма концерт дастурларини белгиланган тартибда ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатларнинг соҳага оид ташкилотлари билан маданий, илмий-техник ва бошқа йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўяди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши ҳузуридаги Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи йиғилишларини мунтазам ўтказиб, лицензия талабгорлари томонидан тақдим этиладиган ҳужжатларни кўриб чиқиш, уларнинг малака (профессионал) сифатларини баҳолаш ва лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензиатлар томонидан лицензия талаб ва шартларига риоя этилиши юзасидан назорат ўрнатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ёш ва иқтидорли ижрочиларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш, бадиий юксак мусиқа асарлари, қўшиқлар ва видеоклипларнинг яратишни таъминлаш ва рағбатлантириш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий эстрада, рақс ва хореография, опера ва оркестр йўналишларида ёш истеъдодларни юзага чиқаришга доир лойиҳаларни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъдодли ёшларнинг билим ва малакаларини оширишга доир турли тадбирлар, семинарлар ва маҳорат дарслари ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларни миллий ва жаҳон мусиқий меросининг энг нодир намуналари билан таништириб боради, паст савияли, ёшлар дидини ўстиришга хизмат қилмайдиган маънисиз қўшиқлар яратилишининг олдини олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшлар ўртасида одоб-ахлоқ, саҳна маданияти, устоз-шогирд анъаналарини мустаҳкамлашга доир турли тадбирлар уюштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) миллий рақс ва хореография санъатининг, опера ва оркестрларнинг ўзбек миллий маданияти тараққиётидаги ўрнини янада ошириш, уларнинг ғоявий-бадиий йўналишларини миллий ва умуминсоний қадриятлар билан уйғунликда ривожлантириш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий рақс ва хореография санъати фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантиришга доир танловлар, фестиваллар, семинарлар ва маҳорат дарсларини ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий рақс санъатининг ноёб меросини, шу жумладан миллий саҳна либосларини тиклаш, ривожлантириш ва тарғиб этиш юзасидан иш олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий рақс ва хореография санъати бўйича илмий изланишларни рағбатлантиради, методик қўлланмалар, соҳага оид адабиётлар тайёрлайди ва чоп этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) мамлакатимиз ҳудудида ва унинг ташқарисида гастроль-концерт фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимиз эстрада санъаткорларининг хорижий давлатларга гастроль сафарларини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юртимизда ўтказиладиган умумдавлат, жамоат тадбирлари ва бошқа байрамлар (Мустақиллик куни, «Наврўз» умумхалқ байрами, Ўқитувчи ва мураббийлар куни, Ватан ҳимоячилари куни ва бошқалар) ва фестивалларда белгиланган санъаткорлар иштирокини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимиздан ташқарида Ўзбекистон номидан ўтказиладиган концертлар, фестиваллар, маданият кунлари каби тадбирларни муносиб ташкил этишда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига яқиндан кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбирларда иштирок этган ижодий жамоалар ва яккахон ижрочиларни, бастакор, сайқалчи, режиссёр, балетмейстер, сценарий муаллифи, шоир, бошловчи ва бошқа ижодкорларни ўз имконияти доирасида моддий қўллаб-қувватлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. «Ўзбекконцерт» давлат муассасасининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланган миллий мумтоз, академик ижрочилик санъати, рақс ва хореография, эстрада соҳасидаги концерт-томоша фаолиятининг республика ва халқаро дастурлари асосида шоу-дастурлар, дам олиш кечалари, фестиваллар, кўриклар, танловлар, байрамлар ва бошқа шу каби тадбирларни ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахсларнинг концерт-томоша фаолиятини лицензиялайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида концерт-томоша тадбирларини ташкил этиш учун бир марталик рухсатнома беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижрочиларни, имконияти чекланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож санъаткорларни, маданият ва санъат соҳаси фахрийларини, ёш истеъдодли ижрочиларни моддий ва молиявий қўллаб-қувватлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маркетинг, менежмент, консалтинг, реклама соҳасида хизматлар кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат буюртмаси асосида янги концерт дастурлари яратади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
овоз ёзиш студиялари томонидан эстрада ва рақс ижодий жамоалари, яккахон ижрочилар ҳамда бошқа «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси томонидан концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи берилган лицензиянинг талаб этилишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахсларнинг концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензиясиз ушбу фаолият билан шуғулланаётганлиги аниқланган тақдирда тегишли чоралар кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига таклиф киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларидан ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган маълумотларни белгиланган тартибда сўраб олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензиатлар томонидан муаллифлик ҳуқуқига оид қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилган ҳолатлар аниқланган тақдирда тегишли чоралар кўриш учун ваколатли органларга таклиф киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензияга эга бўлмаган эстрада ва рақс ижодий жамоалари, яккахон ижрочилар ҳамда бошқа санъаткорларнинг ижросидаги қўшиқлар ва уларга ишланган мусиқий клипларни давлат ва нодавлат телерадиоканаллари орқали узатилишининг олдини олиш чораларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва нодавлат телерадиоканаллари эфирларида узатилаётган ва намойиш этилаётган бадиий-ғоявий савияси паст, ёшларнинг дидини тарбиялашга хизмат қилмайдиган қўшиқ ва видеоклиплар намойиш этилишининг олдини олиш мақсадида телерадиокомпаниялар билан ҳамкорлик қилади ва уларни тўхтатиш борасида таклифлар киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси қуйидагиларга масъулдир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерт-томоша ҳамда маданий-оммавий тадбирларнинг ўтказилишини мувофиқлаштириш, улар юзасидан самарали мониторингни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерт-томоша тадбирларига бир марталик рухсатнома беришда қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия ва концерт-томоша тадбирига бир марталик рухсатнома талаблари ва шартларига қатъий риоя этилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензиатлар ва концерт-томоша тадбирларининг ташкилотчилари томонидан қонун ҳужжатлари талабларининг бажарилиши юзасидан тизимли назорат ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ҳудудида юридик ва жисмоний шахслар томонидан концерт заллари, стадионлар, клублар, дискотекалар, ресторанлар, кафе-барларда концерт хизмати кўрсатаётган хонандалар, созандалар, овоз операторлари, диджэйлар, бошловчилар ва раққосаларнинг лицензиясиз фаолият юритишларини олдини олиш бўйича рейд-текширув ишларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерт-томоша тадбирларини юқори савияда ташкил этишда концерт ташкилотчиларига кўмаклашиш ҳамда миллий менталитетимизга мос бўлмаган, ёшлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи, бадиий-ғоявий савияси паст концерт дастурларини ташкил этилиши ва намойиш қилинишига йўл қўймаслик чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таниқли хонандаларни, ёш ва иқтидорли ижрочиларни қўллаб-қувватлаш, бадиий юксак мусиқа асарлари, қўшиқлар ва видеоклипларнинг яратишни таъминлаш ва рағбатлантириш ишларини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерт-томоша фаолиятини лицензиялашда мезонларга ва лицензия талабгорларига қўйиладиган малака талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси ўзига юкланган вазифа ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси фаолиятига директор раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Директорнинг «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган икки нафар ўринбосари бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Директор:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ҳамда «Ўзбекконцерт» давлат муассасасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди, ҳудудий бўлимлар бошлиқларининг ваколатларини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси марказий аппарати ва ҳудудий бўлимлари штат жадвалларини ҳамда харажатлар сметаси лойиҳаларини тузилишини ва уларни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тасдиғига киритилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекконцерт» давлат муассасасининг марказий аппарати бўлимлари ва ҳудудий бўлимлар тўғрисидаги уставларни тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекконцерт» давлат муассасасининг марказий аппарати ва ҳудудий бўлимлари ходимларини рағбатлантириш ва уларга интизомий жазо бериш масалаларини ҳал қилади, алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни Ўзбекистон Республикаси фахрий унвонлари беришга ва давлат мукофотларига тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекконцерт» давлат муассасасининг марказий аппарати ходимларини ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан келишилган ҳолда ҳудудий бўлимлар бошлиқларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Директор қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. «Ўзбекконцерт» давлат муассасасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудий бўлимлари бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирининг, вилоятлар Маданият бошқармалари бошлиқларининг ва Тошкент шаҳри Маданият бош бошқармаси бошлиғининг тавсиялари асосида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири билан келишган ҳолда «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси фаолиятини молиялаштириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси фаолияти қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун ҳамда концерт-томоша тадбирларига бир марталик рухсатномалар бериш учун йиғимлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик фаолиятидан тушадиган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. «Ўзбекконцерт» давлат муассасасининг штатлар жадвали ва харажатлар сметаси Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан, «Ўзбекконцерт» давлат муассасасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудий бўлимлари штатлар жадвали ва харажатлар сметаси эса «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси ҳар ойнинг якуни бўйича кейинги ойнинг 10-санасигача Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш бюджетдан ташқари жамғармасидан молиялаштирилган маблағларнинг сарфланиши юзасидан ушбу Жамғармага ҳисобот беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ушбу Устав талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 678-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Эстрада қўшиқчилик санъатини янада ривожлантириш тўғрисида» 2001 йил 26 июндаги 272-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2-банднинг еттинчи хатбошидаги «ва спорт ишлари» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 3, 4, 5, 7 — 11-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 6-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Белгилаб қўйилсинки, Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши Низомида кўзда тутилган дастурий вазифаларни амалга оширади, юридик ва жисмоний шахслар, ижодий жамоалар, гуруҳлар, яккахон ижрочилардан концерт-томоша фаолияти билан шуғулланишга махсус рухсатнома (лицензия) олиш учун тушган аризаларни кўриб чиқиб, муҳокама қилади, санъаткорларнинг ижодий нуфузи, маҳорати, профессионал малакаси, репертуар савиясига қараб, уларга хулоса беради. Мазкур гуруҳ хулосаси «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси томонидан лицензиялар берилиши учун асос ҳисобланади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.10-банддаги «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси, Эстрада санъатини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.1-банддаги «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмасининг бош директори лавозимига тайинлаш учун Вазирлар Маҳкамасига номзод тавсия этади» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.2-банддаги «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси бош директорининг» сўзлари «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директорининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.1, 5.2 ва 5.3-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«5.1. «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси Кенгашнинг ишчи органи, Ижодий кўмаклашувчи гуруҳ унинг маслаҳат органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.2. Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи жамоатчилик асосида фаолият юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.3. «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори ва Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи раҳбари Кенгаш раисининг ўринбосарлари ҳисобланади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«5.5. «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси ўз фаолияти бўйича йилнинг ҳар чорагида бир марта Кенгаш олдида ҳисобот беради.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) 3, 4 ва 5-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 августдаги 169-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун «Ниҳол» мукофоти тўғрисидаги Низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 7, 9, 10 ва 18-бандлардаги «маданият ва спорт ишлари» сўзлари «маданият» сўзи билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«12. Қорақалпоғистон Республикаси вилоят ва Тошкент шаҳри комиссияларининг фаолияти Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги вилоят ҳамда Тошкент шаҳри маданият бошқармалари томонидан мувофиқлаштирилади, унинг таркиби жойлардаги етук маданият ва санъат соҳаси мутахассислари ҳамда таниқли санъаткорлар, «Ўзбекконцерт» давлат муассасасининг ҳудудий бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларидан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан тасдиқланади.».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 258-сонли қарорига асосан 2021 йил 1 июлдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 09/21/258/0400-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 35-сон, 930-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 09/21/258/0400-сон)