ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
«Ўзбекистон Республикаси ягона спорт таснифи тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 28 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2323-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 мартдаги 148-сон «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2011 йил 23 декабрдаги 1166-сон «Ўзбекистон Республикаси ягона спорт таснифи тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2323, 2012 йил 6 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 6-сон, 65-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Р. КУРБАНОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 4 июль,
2-мҳ-сон
Келишилган:
Халқ таълими вазири У. ИНОЯТОВ
2017 йил 4 июль
Мудофаа вазири Қ. БЕРДИЕВ
2017 йил 4 июль
Ички ишлар вазири А. АЗИЗОВ
2017 йил 4 июль
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Қ. РАФИКОВ
2017 йил 4 июль
Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши раиси Р. НИЯЗОВ
2017 йил 4 июль
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 35-сон, 936-модда)