28.08.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2920
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 28.08.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2920
Кучга кириш санаси
04.09.2017
Ҳужжат 11.11.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 28 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2920]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 июндаги ПФ-5086-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Фармони ҳамда 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон «Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бошқармаси мазкур идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Н. Жўраев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 28 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
265-мҳ-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 28 августдаги 265-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари бериш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сонли «Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига эгаллаб турган лавозимини ҳисобга олган ҳолда махсус унвон — мартаба даражалари (бундан буён матнда мартаба даражалари деб юритилади) бериш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом мақсадлари учун давлат органлари ва ташкилотлари деганда давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари тушунилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Низом талабларининг аттестация қисми бўйича амал қилиши:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 11 ноябрдаги 508-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2920-5, 11.11.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.11.2019 й., 10/19/2920-5/4012-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасаларидан ишга ўтган ёки адлия органлари ходимлари учун белгиланган тартибда берилган мартаба даражаларига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг бошқарув ходимларига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг, Вазирлар Маҳкамасининг юридик хизматлари ходимларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосарига ҳамда унинг аппарати етакчи мутахассисига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили ва унинг аппарати мутахассисларига, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти мудири, шунингдек, мазкур Котибиятнинг юридик маълумотга эга бўлган ходимларига нисбатан татбиқ этилмайди.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 11 ноябрдаги 508-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2920-5, 11.11.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.11.2019 й., 10/19/2920-5/4012-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари ижобий аттестация, малакаси ва иш стажига мувофиқ, эгаллаб турган лавозимини, олдинги иш ёки хизмат жойида берилган махсус унвонларни, шунингдек қонунчиликни мустаҳкамлаш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш соҳасидаги хизматларини ҳисобга олган ҳолда изчил тартибда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3, 2 ва 1-даражали адлия маслаҳатчиси, шунингдек, 3, 2 ва 1-даражали юрист мартаба даражалари Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тегишли таркибий тузилмаси раҳбарининг тавсияномасига кўра Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасаларидан ишга ўтган ёки адлия органлари ходимлари учун белгиланган тартибда берилган мартаба даражаларига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг бошқарув ходимларига;
(3-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 26 февралдаги 78-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2920-4, 26.02.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.02.2019 й., 10/19/2920-4/2681-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 26 февралдаги 78-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2920-4, 26.02.2019 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.02.2019 й., 10/19/2920-4/2681-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати девони раҳбарининг тавсияномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг юридик хизмати раҳбарлари ва ходимларига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг тавсияномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосарига ва унинг аппарати етакчи мутахассисига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили ва унинг аппарати мутахассисларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юридик хизмати раҳбарлари ва ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти мудири, шунингдек мазкур Котибиятнинг юридик маълумотга эга бўлган ходимларига;
(3-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 11 ноябрдаги 508-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2920-5, 11.11.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.11.2019 й., 10/19/2920-5/4012-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг тавсияномаларига кўра, шунингдек ўз ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати раҳбарлари ва ходимларига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3 ва 2-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси мартаба даражалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Адлия органлари ва муассасаларида ишлаган, мартаба даражасига эга бўлган ходимлар давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматига ишга қабул қилинганда муқаддам берилган мартаба даражаси сақлаб қолинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмат ходими сифатида ишлаган, муқаддам берилган мартаба даражасига эга бўлган шахслар адлия органларига ишга қабул қилинганда, уларга берилган мартаба даражаси сақлаб қолинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Мартаба даражалари бериш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларига мартаба даражалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг мартаба даражалари тўғрисидаги низомга асосан эгаллаб турган лавозимини ҳисобга олган ҳолда берилади, мазкур банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус унвонга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларидан давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматига ўтказилган ходимларга мартаба даражаларини бериш, улар эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ мазкур Низомда белгиланган тартибда берилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 21 декабрдаги 464-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2920-1, 21.12.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.12.2017 й., 10/17/2920-1/0441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари олдинги иш ёки хизмат жойида берилган махсус унвонларни ҳисобга олган ҳолда, улар эгаллаб турган лавозимидан қатъий назар, ушбу Низом иловасига мувофиқ тенглаштирилган тарзда мазкур Низомда белгиланган тартибда берилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 9 мартдаги 136-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2920-3, 09.03.2018 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2018 й., 10/18/2920-3/0876-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мартаба даражаларини бериш босқичма-босқич ходимнинг эгаллаб турган лавозими ва меҳнат стажига мувофиқ, шунингдек, унинг ишчанлик ва шахсий фазилатларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларига қуйидаги лавозимларга мувофиқ мартаба даражалари берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-даражали адлия маслаҳатчиси — юридик департамент ёки юридик бошқарма бошлиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-даражали адлия маслаҳатчиси — республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг юридик бўлим ёки юридик бюро бошлиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-даражали адлия маслаҳатчиси — республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг бош юрисконсульти, ҳудудий (вилоят) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг юридик бўлим ёки юридик бюро бошлиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-даражали юрист — республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг етакчи юрисконсульти, ҳудудий (вилоят) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг бош юрисконсульти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-даражали юрист — республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг катта юрисконсульти ва юрисконсульти, ҳудудий (вилоят) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг етакчи юрисконсульти, туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг бош юрисконсульти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-даражали юрист — ҳудудий (вилоят) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг катта юрисконсульти ва юрисконсульти, туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг етакчи, катта юрисконсульти ва юрисконсульти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Битта штат бирлигидан иборат республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходимларига республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг бўлим бошлиғи учун белгиланган мартаба даражаси берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битта штат бирлигидан иборат ҳудудий (вилоят) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходимларига ҳудудий (вилоят) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг бош юрисконсульти учун белгиланган мартаба даражаси берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битта штат бирлигидан иборат туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходимларига туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг бош юрисконсульти учун белгиланган мартаба даражаси берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасаларидан ишга ўтган ёки адлия органлари ходимлари учун белгиланган тартибда берилган мартаба даражаларига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бошқарув ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили ўринбосари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили девонининг бошқарув ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг юридик хизматлари раҳбар ва ходимларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосарига ҳамда унинг аппарати етакчи мутахассисига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили ва унинг аппарати мутахассисларига, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибиятининг мудири ва юридик маълумотга эга бўлган ходимларига мартаба даражалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг мартаба даражалари тўғрисидаги низомда ҳамда мазкур Низомда белгиланган тартибда берилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 11 ноябрдаги 508-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2920-5, 11.11.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.11.2019 й., 10/19/2920-5/4012-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ҳар бир мартаба даражасида бўлиш муддати:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3, 2, 1-даражали юристлар учун — 2,5 йилни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3, 2, 1-даражали адлия маслаҳатчилари учун — 4 йилни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг мартаба даражалари тўғрисидаги низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси адлия вазири:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ишда алоҳида ўрнак кўрсатганлиги ёки хизмат бурчини намунали ижро этганлиги учун олдинги мартаба даражасида хизмат қилишнинг белгиланган муддати тамом бўлгунга қадар мартаба даражаси беришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) изчилликка риоя қилмаган ҳолда, лекин ходим юқори лавозимга кўтарилаётганда эга бўлган мартабадан икки даража юқори бўлмаган мартаба даражаси беришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) биринчи марта аттестациядан ўтаётган ходимларга улар эгаллаб турган лавозим бўйича назарда тутилганидан бир даража паст мартаба даражалари беришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Тегишли малака бўйича иш тажрибасига эга бўлмаган шахсларга мартаба даражаси лавозимга тайинлангандан кейин камида 1 йил ўтгач берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мартаба даражаларини бериш учун давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тегишлича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаларига тавсиянома билан мурожаат қилинади (ходим Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ташаббусига кўра мартаба даражаларига тавсия этилган ҳоллар бундан мустасно). Мазкур тавсияномага ходимнинг касбий фаолияти, ишчанлик ва ахлоқий жиҳатлари акс эттирилган маълумот-тавсифнома, паспорти нусхаси, меҳнат дафтарчасининг иш жойида тасдиқланган нусхаси ёхуд ундан кўчирма ёки юридик мутахассислик бўйича иш стажини тасдиқловчи бошқа ҳужжат, малака ошириш курсларида ўқиганлик тўғрисидаги сертификат нусхаси (агар малака оширган бўлса), аттестациядан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома нусхаси (агар аттестациядан ўтган бўлса), олдинги иш ёки хизмат жойида махсус унвонлар берилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (ҳужжатлар) нусхаси (агар махсус унвонлар берилган бўлса) илова қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумот-тавсифномада ходимнинг амалдаги мартаба даражаси (агар мавжуд бўлса), сўнгги икки йил давомидаги иш сифати ва кўрсаткичлари, қонунчиликни мустаҳкамлаш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш борасида амалга оширилган ишлари, судлардаги иштироки, хулқи, касбий-ахлоқий томонлари, меҳнат фаолияти давомидаги ютуқлари ва бошқа муҳим масалалар кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумот-тавсифнома тавсиянома берган шахс томонидан имзоланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ташаббусига кўра юридик хизмат ходими мартаба даражасига тавсия этилганда, маълумот-тавсифнома Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бошқармаси томонидан тайёрланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мартаба даражаларига тавсия этилган номзодлар Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғига асосан тузиладиган Юридик хизмат ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш комиссияси томонидан аттестациядан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Юридик хизмат ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш комиссияси адлия вазирига давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тавсия этилган мартаба даражасидан юқори ёки паст мартаба даражаси бериш таклифи билан чиқиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Юридик хизмат ходимларига мартаба даражаларини бериш Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бошқармаси томонидан мазкур буйруқ асосида давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базасига тегишли ёзув киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Мартаба даражаси бериш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси адлия вазири буйруғи тегишли давлат органлари ва ташкилотларига юборилади. Мазкур буйруқ нусхаси юридик хизмат ходимининг шахсий жилдига тикиб қўйилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Давлат органлари ва ташкилотларининг кадрлар соҳасига масъул таркибий бўлинмалари томонидан юридик хизмат ходимларининг мартаба даражалари ҳар чоракда камида бир марта хатловдан ўтказилиши, белгиланган муддатларда ходимни навбатдаги мартаба даражасига тавсия этиш учун раҳбарга ахборот тақдим этиб борилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хатлов натижасига кўра ходимни мартаба даражасига тавсия этиш ҳақидаги ҳужжатлар давлат органлари ва ташкилотлари томонидан 10 кунлик муддат ичида тегишлича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаларига юборилади.
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 9 мартдаги 136-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2920-3, 09.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2018 й., 10/18/2920-3/0876-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бошқармаси давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари ходимларини мартаба даражаларига тавсия этиш борасидаги ишларни мунтазам равишда таҳлил қилиб боради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳлил натижалари бўйича юридик хизматлар ходимларини мартаба даражасига тавсия этиш масаласини кўриб чиқиш учун давлат органлари ва ташкилотларига мурожаат қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Юридик хизмат ходимларини ўз вақтида ва муддатида, шунингдек муддатидан илгари мартаба даражаларига тавсия этиш юзасидан ишларнинг тўғри йўлга қўйилиши борасида масъулият шахсан давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбарлари зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус унвон ва мартаба даражасига эга бўлган бошқа давлат органларидан давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматига ўтказилган ходимларга махсус унвон ва мартаба даражасига тенглаштирилган мартаба даражаси бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЖАДВАЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р.

Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг мартаба даражалари

Адлия органларининг мартаба даражалари

Суд органларининг мартаба даражалари

(Ҳарбий) прокуратура органларининг мартаба даражалари

Ички ишлар органларнинг махсус унвонлари

Ҳарбий унвонлар

Божхона органларининг махсус унвонлари

Солиқ органларининг махсус унвонлари

1.

3-даражали юрист

3-даражали юрист

3-даражали юрист

3-даражали юрист,

адлия лейтенанти

Лейтенант

Лейтенант

Божхона хизмати лейтенанти

Солиқ хизматининг
3-даражали инспектори

2.

2-даражали юрист

2-даражали юрист

Бешинчи малака даражаси,

2-даражали юрист

2-даражали юрист,

адлия катта лейтенанти

Катта лейтенант

Катта лейтенант

Божхона хизмати катта лейтенанти

Солиқ хизматининг
2-даражали инспектори

3.

1-даражали юрист

1-даражали юрист

Тўртинчи малака даражаси,

1-даражали юрист

1-даражали юрист,
адлия капитани

Капитан

Капитан

Божхона хизмати капитани

Солиқ хизматининг
1-даражали инспектори

4.

3-даражали адлия маслаҳатчиси

3-даражали адлия маслаҳатчиси

Учинчи малака даражаси,

3-даражали адлия маслаҳатчиси

Адлия кичик маслаҳатчиси,
адлия майори

Майор

Майор

Божхона хизмати майори

Солиқ хизматининг
3-даражали маслаҳатчиси

5.

2-даражали адлия маслаҳатчиси

2-даражали адлия маслаҳатчиси

Иккинчи малака даражаси,

2-даражали адлия маслаҳатчиси

Адлия маслаҳатчиси,

адлия подполковниги

Подполковник

Подполковник

Божхона хизмати подполковниги

Солиқ хизматининг
2-даражали маслаҳатчиси

6.

1-даражали адлия маслаҳатчиси

1-даражали адлия маслаҳатчиси

Биринчи малака даражаси,

1-даражали адлия маслаҳатчиси

Адлия катта маслаҳатчиси,
адлия полковниги

Полковник

Полковник

Божхона хизмати полковниги

Солиқ хизматининг
1-даражали маслаҳатчиси

7.*

3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси

3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси

Олий малака даражаси

3-даражали

давлат адлия маслаҳатчиси,

адлия генарал-майори

Генерал-майор

Генерал-майор

Божхона хизмати генерал-майори

Солиқ хизматининг
3-даражали давлат маслаҳатчиси

8.*

2-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси

2-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси

2-даражали

давлат адлия маслаҳатчиси,

адлия генерал-лейтенанти

Генерал-лейтенант

Генерал-лейтенант

Божхона хизмати генерал-лейтенанти

Солиқ хизматининг
2-даражали давлат маслаҳатчиси

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Изоҳ: Бошқа давлат органларидаги махсус унвон ва мартаба даражаларини Давлат адлия маслаҳатчиси (генерал) таркибидаги махсус унвонларига тенглаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан амалга оширилади..
(илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 9 мартдаги 136-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2920-3, 09.03.2018 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2018 й., 10/18/2920-3/0876-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 35-сон, 934-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.12.2017 й., 10/17/2920-1/0441-сон, 13.02.2018 й., 10/18/2920-2/0694-сон, 09.03.2018 й., 10/18/2920-3/0876-сон; 26.02.2019 й., 10/19/2920-4/2681-сон; 11.11.2019 й., 10/19/2920-5/4012-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 03.11.2023 й., 10/23/3469/0824-сон; 26.05.2025 й., 10/25/2920-6/0467-сон)