Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг
буйруғи
Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 22 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1745-4]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 июлдаги 515-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2007 йил 30 октябрдаги 2007-10-сон буйруғи (рўйхат рақами 1745, 2007 йил 5 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 48-49-сон, 494-модда) билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомни 8-бандининг «б» кичик бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тест маркази» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бош директор Б. АТАХАНОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 16 август,
2017-06-сон
Келишилган:
Олий ва ўрта махсус таълим вазири И. МАЖИДОВ
2017 йил 16 август
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 34-сон, 908-модда)