Ҳужжат кучини йўқотган 09.08.2005 08.07.2000 йилдаги 260-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 09.08.2005
Ҳужжат 08.07.2000 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРИ ТОМОНИДАН ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАРДАН УЛАР ТАШКИЛ ЭТГАН САВДО УЙЛАРИ, ВАКОЛАТХОНАЛАР, КОРХОНАЛАР ОРҚАЛИ ОЛИБ ЧИҚИЛАЁТГАН ТОВАРЛАРНИ БОЖХОНАДА РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 9 августдаги 189-сонли «Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали, шунингдек Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатасининг хорижий мамлакатларидаги савдо-инвестиция уйлари орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардан улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин ва у 2000 йил 15 июлдан бошлаб амалга киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирликлар ва идоралар икки ҳафта муддатда ўзларининг меъёрий ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаментига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 8 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
260-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2000 йил 8 июлдаги 260-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатларда улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар (кейинги ўринларда чет элдаги корхоналар деб аталади) орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексида қўлланган тушунчалардан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Муассислар томонидан чет элдаги корхоналар номига олиб чиқиладиган товарлар божхонанинг «вақтинча олиб чиқиш» режимига, улар сотилмаган тақдирда қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда қайтариб олиб келиш мажбурияти билан киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Кейинчалик чет элдаги корхоналар орқали сотиш учун «вақтинча олиб чиқиш» режимидаги товарларнинг юк божхона декларацияси белгиланган тартибда тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Товарларни чет элдаги корхона номига олиб чиқиш консигнация шартномалари, бошқа шартномалар асосида, шунингдек, контрактсиз асосда (товарлар намуналари, шунингдек, юридик шахс мақомига эга бўлмаган чет элдаги корхона номига етказиб бериладиган, ўз эҳтиёжлари учун керакли мол-мулклар) қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарларни олиб чиқиш контрактлари (шартномалари) муассис томонидан, ҳисоб-китоблар тўғрисида маълумотномалар тақдим этмасдан, белгиланган тартибда ваколатли банкда ва божхона органларида ҳисобга қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарлар контрактсиз асосда олиб чиқилган тақдирда ҳисобга олиш божхона органлари томонидан юк божхона декларацияси асосида юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Товарлар чет элдаги корхоналар номига олиб чиқилаётганда муассислар иловага мувофиқ шаклдаги ёзма ариза билан божхона органларига (давлат божхона қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармасига ва «Тошкент-АЭРО» махсус божхона комплексига) мурожаат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет элдаги корхоналар муассисларининг аризалари белгиланган тартибда божхона органлари томонидан бир иш куни мобайнида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муассис томонидан товарларни у чет элда ташкил этган корхона номига консигнация контрактлари ва бошқа шакллардаги шартномалар асосида олиб чиқиш ҳисоб-китоблар тўғрисида маълумотномалар расмийлаштирилмасдан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вақтинча олиб чиқилаётган товарларни Ўзбекистон Республикаси божхона органлари томонидан назорат қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарлар «вақтинча олиб чиқиш» режими даврида сотилганда муассислар божхона органларига зарур ҳужжатларни, шу жумладан, «вақтинча олиб чиқиш» режимидан «экспорт» режимига қайта расмийлаштириш учун ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишлари керак. Товарларни «экспорт» режимида божхонада расмийлаштириш қонун ҳужжатларига мувофиқ товарларни экспорт қилувчи муассиснинг аризасига кўра бир иш куни мобайнида амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет элдаги корхонада «вақтинча олиб чиқиш» режимида турган товарни сотиш юзасидан контракт тузилган санадан бошлаб валюта маблағларининг Ўзбекистон Республикасига тушиши муддатини ҳисоблаш бошланади, у қонун ҳужжатларига мувофиқ 180 кундан ортиқ бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Харидорларга хизмат кўрсатувчи банкларнинг кафолати берилмаган консигнация асосидаги товар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган валюта тушуми тушиши муддатларига риоя қилинган тақдирда мазкур товар муассиснинг (муассисларнинг) ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот ҳисобланиши, шу жумладан, агар тегишли вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар ва компаниялар таркибига кирувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган товарларни экспорт қилувчи вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар ва компанияларнинг таркибий бўлинмалари ҳисобланган ихтисослаштирилган ташқи савдо бирлашмалари ва фирмалар муассис (муассислар) бўлиши шарти билан муассис (муассислар) томонидан муассис (муассислар)нинг 100 фоиз инвестициясига асосланган ёки муассис (муассислар)нинг устав жамғармасидаги улуши камида 51 фоизни ташкил этган чет элдаги корхонага етказиб берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Чет элдаги корхонадан экспорт-импорт операциялари бўйича хорижий валютадаги тушум тушиши устидан назорат Давлат солиқ қўмитаси томонидан Давлат божхона қўмитаси ва ваколатли банклар билан биргаликда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Валюта тушумининг Ўзбекистон Республикаси ваколатли банкига ўз вақтида ва тўлиқ тушиши учун жавобгарлик қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкилотларнинг раҳбарларига — чет элдаги корхоналарнинг муассисларига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспорт контрактлари бўйича маҳсулотларни сотишдан тушган валюта тушуми экспорт қилувчиларнинг Ўзбекистон Республикасининг ваколатли банкларидаги ҳисоб рақамларига ўтказилиши керак. Экспорт қилувчи (муассис) тушган тушумнинг бир қисмини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мажбурий равишда сотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Давлат божхона қўмитаси чет элдаги корхона орқали маҳсулот экспорти ҳисобини юритиш мақсадида ҳар ойда Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигига, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига ва Давлат солиқ қўмитасига белгиланган тартибда тегишли статистика маълумотларини тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎Давлат божхона қўмитаси
‎ бошқармаси бошлиғига
‎_______________________________

‎‎(божхона органининг номи кўрсатилади)

‎‎_______________________________

‎‎(божхона органи раҳбарининг Ф.И.О.)

‎‎АРИЗА‎

‎‎Муассислари ________________________________________________________________

‎‎(Ўзбекистон Республикасидаги ташкилот номи)

‎‎бўлган, _____________________________________________________________ да ўзимиз

‎‎(белгиланган мамлакат)

‎‎ташкил этган чет элдаги ___________________________________________ корхона номига‎

(чет элдаги корхона номи)‎‎

‎‎__________________________________________________________________

‎‎(товарнинг номи, унинг оғирлиги, миқдори ва бошқа зарур тавсифлари кўрсатилади)

‎‎«вақтинча олиб чиқиш» божхона режимида божхонада расмийлаштиришга рухсат этишингизни сўрайман.
‎‎Олиб чиқилаётган товарнинг тахминий қиймати ________________________________ сўм.

‎‎Ташкилот раҳбари ‎

Ф.И.О ‎



‎М. Ў.‎

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 11-модда)