16.08.2017 йилдаги ПҚ-3216-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 30.05.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сонли «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, шунингдек ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини ривожлантиришнинг қуйидаги устувор йўналишларини амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда — Ички ишлар вазирлиги) ва унинг таълим муассасаларининг энг муҳим вазифаси деб ҳисоблансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчидан — ходимларни, шу жумладан уларни хизмат фаолиятидан ажратмаган ҳолда ўқитиш ва махсус касбий тайёрлаш, мажбурий қайта тайёрлаш ва доимий малакасини ошириб боришнинг ички ишлар органлари кадрлар салоҳиятини оширишга имкон берадиган сифат жиҳатдан янги тизимини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчидан — ёшларда ички ишлар органлари ходимлари учун зарур бўлган дастлабки касбий билим, юксак ватанпарварлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантиришни назарда тутадиган идоравий олий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни мақсадли тайёрлаш бўйича самарали тартибни жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчидан — асосий қисми соҳавий фанларни ўқитишдан таркиб топган, шунингдек ҳудудий ички ишлар органларига бевосита чиқишни ва тергов-тезкор тадбирларни ўтказишда иштирок этишни назарда тутган амалий машғулотларни ташкил этишни ўз ичига олган янгиланган таълим стандартлар ва ўқув дастурларни ишлаб чиқиш ва киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчидан — таълим муассасалари профессор-ўқитувчилар таркибини малакали илмий-педагогик, биринчи навбатда соҳавий фанларни ўқитишга ихтисослашган кадрлар билан жамлаш, назорат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларида катта амалий тажрибага эга бўлган мутахассисларни ўқув жараёнига кенг жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчидан — ўқитишнинг замонавий шакл ва усулларини, энг янги педагогик ва ахборот-коммуникацион технологияларни, шу жумладан ситуацион машғулотларни, масофадан ўқитиш тизимини кенг жорий этиш, таълим олувчилар ва ўқитувчиларни глобал ахборот-ҳуқуқий ва таълим ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчидан — идоравий таълим муассасаларида ўқитиш йўналишлари ва мутахассисликларини амалиёт эҳтиёжини ҳамда ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш истиқболларини инобатга олган ҳолда тизимли равишда мақбуллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
еттинчидан — ички ишлар органлари фаолиятида, биринчи навбатда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, тезкор-қидирув фаолияти ва жиноятларни тергов қилиш соҳасида мавжуд бўлган муаммолар бўйича фундаментал ва амалиётга йўналтирилган илмий тадқиқотлар ўтказилиши самарадорлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саккизинчидан — етакчи хорижий таълим муассасалари билан кадрлар тайёрлаш бўйича тажриба алмашиш, ҳамкорликдаги таълим дастурларини жорий этиш, профессор-ўқитувчилар таркибини, хорижий тилларни ўқитишни назарда тутган ҳолда, малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш орқали халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазирлиги Академияси (кейинги ўринларда — Академия) ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга ихтисослашган олий таълим муассасаси ҳисобланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Академия кундузги таълим шаклига қабул махсус касбий танлов ва якка тартибдаги суҳбат орқали кириш тест синовларисиз амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академияда кадрлар тайёрлашнинг бир поғонали тизими бўйича кундузги таълим шаклининг муддати уч йилни ташкил этиб, ўрнатилган тартибда стипендия тўланади ва моддий таъминоти белгиланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Академияда ички ишлар органларида камида уч йиллик иш стажига эга бўлган ички ишлар органлари ходимлари учун сиртқи таълим шакли жорий этилиб, унда ўқитиш муддати олий маълумотга эга бўлмаган шахслар учун тўрт йил, олий маълумотга эга бўлган шахслар учун тўлов-контракт асосида уч йилни ташкил этади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академияда кадрлар тайёрлашнинг бир поғонали тизими дастури бўйича олинадиган олий маълумот магистр даражасига тенглаштирилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академия кундузги таълим шаклига ҳар йилги қабул квотаси 600 кишини, сиртқи таълим шаклига эса 200 нафар ички ишлар органлари ходимларини ташкил этади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академия профессор-ўқитувчилари таркиби лавозимларига тегишли соҳада камида ўн йиллик илмий, педагогик ёки амалий иш тажрибасига эга бўлган шахслар шаҳодатланган лавозимлар ҳисобидан тайинланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Академия Сержантлар таркибини тайёрлаш бўйича олий курслари негизида — касбий тайёргарлик факультети ташкил этилсин, унинг асосий фаолият йўналашлари этиб, ички ишлар органларининг сержант ва офицерлар таркиби ходимларини махсус касбий тайёрлаш, шунингдек уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар органлари офицерлар таркиби лавозимларига тайинлаш учун фуқаролик олий таълим муассасаларини тамомлаган шахсларни махсус касбий тайёрлаш Академия касбий тайёргарлик факультетида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан тасдиқланадиган олти ойлик дастур бўйича амалга оширилади, унинг якунида «лейтенант» махсус унвони ва тегишли намунадаги диплом берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар органлари сержантлар таркиби лавозимларига тайинлаш учун ўрта махсус, касбий ёки олий маълумотга эга бўлган шахсларни махсус касбий тайёрлаш Академия касбий тайёргарлик факультетида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан тасдиқланадиган беш ойлик дастур бўйича амалга оширилади, унинг якунида «кичик сержант» махсус унвони ҳамда тегишли намунадаги диплом берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академия касбий тайёргарлик факультетига қабул ички ишлар органларининг эҳтиёжини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланадиган 600 кишигача квоталар бўйича танлов асосида амалга оширилиб, ўрнатилган тартибда стипендия тўланади ва моддий таъминоти белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясидаги таълим мутахассисликлари рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясидаги таълим мутахассисликлари рўйхатига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда идоравий олий таълим муассасаларига, шу жумладан касбий тайёргарлик факультетига қабул қилиш квоталарини кўпайтириш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Академия тузилмасида қуйидагилар ташкил этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Педагог кадрларни тайёрлаш курси, унинг асосий фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тизимли равишда ёш ўқитувчиларни тайёрлаш ва ўқитувчилик лавозимига тайинланган ички ишлар органлари амалиёт ходимларини қайта тайёрлаш бўйича, шу жумладан республика педагогик олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилар таркибини жалб этган ҳолда ўқув курсларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика олий таълим муассасаларида мунтазам равишда ташкил этиладиган курсларда педагог кадрларнинг малакаси оширишни, уларнинг ҳудудий ички ишлар органларида ўқитиш соҳаси йўналиши бўйича стажировка ўташларини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
профессор-ўқитувчилар таркибидан етакчи хорижий таълим муассасаларида малака ошириш ва стажировка ўташ учун номзодларни танлаб олиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Чет тиллар маркази, унинг асосий фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
профессор-ўқитувчилар таркиби, тадқиқотчилар ва курсантлар томонидан чет тилларини ўрганиши учун шартнома асосида мазкур соҳадаги юқори малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда қўшимча ўқув курсларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
профессор-ўқитувчилар таркиби, тадқиқотчилар ва курсантларни хорижий илмий-маърифий тадбирлар ва семинар-тренингларда иштирок этишга, тажриба алмашишга, хорижий таълим муассасаларида малака ошириш ва стажировка ўташга тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим жараёнида чет тилларни қўллаш асослари бўйича дастурий ўқитишни ташкил этиш орқали ўқитувчиларнинг педагогик салоҳиятини оширишда кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Илмий-амалий тадқиқотлар маркази, унинг асосий фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар органлари соҳавий хизматларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолияти бўйича амалий тадқиқотлар ўтказиш, уларни такомиллаштириш юзасидан илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар органларига ўта мураккаб, вилоятлараро хусусиятга эга, республикада шов-шувга сабаб бўлган, шу жумладан уюшган жиноий гуруҳлар ва уюшмалар томонидан содир этилган жиноятларни фош этиш ва тергов қилишда кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тизимли равишда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича методик ва амалий қўлланмалар, тавсиялар ишлаб чиқиш, улардан ички ишлар органлари фаолиятида фойдаланишини таъминлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2-иловада келтирилган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларини Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига (кейинги ўринларда — идоравий академик лицейлар) айлантириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин ва қуйидагилар уларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар органлари ходимлари учун зарур бўлган юксак ватанпарварлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга, дастлабки касбий билим ва кўникмаларга эга ақлан ва жисмонан етук ёшларни тарбиялаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчиларни Ички ишлар вазирлигининг олий таълим муассасаларига киришлари учун мақсадли чуқур тайёрлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидаги тартиб ўрнатилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий академик лицейларининг ўқув-методик жараённи мувофиқлаштириш, уларга амалий жиҳатдан ва ахборот-ресурслари орқали кўмаклашиш — Академия томонидан, уларнинг фаолиятига раҳбарлик қилиш ва назоратни ташкил этиш, ташкилий-кадрлар ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда ҳудудий ички ишлар органлари билан ҳамкорлигини таъминлаш эса — Ички ишлар вазирлиги Кадрлар бош бошқармаси томонидан амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий академик лицейлар директорларининг лавозимлари Академия касбий тайёргарлик факультети бошлиғига тенглаштирилади ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган ходимлар билан жамланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий академик лицейларнинг маъмурий-хўжалик ходимлари ва ўқитувчилар таркибига академик лицейларнинг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шарт-шароитлари татбиқ этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий академик лицейларни зарур ўқув ва спорт ускуналари, компьютер техникаси ва ахборот-ресурс фондлари билан жиҳозлаш харажатлари таълимга ажратиладиган бюджет маблағлари, шунингдек Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий академик лицейларга қабул Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан ички ишлар органларининг эҳтиёжини инобатга олган ҳолда белгиланадиган квоталар бўйича танлов асосида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Академия кундузги таълим шаклига қабул фақат идоравий академик лицейлар, ҳарбий академик лицейлар битирувчилари, шунингдек ички ишлар органлари ходимлари таркибидан амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтига ва Ҳарбий-техника институтига ўқишга киришда идоравий академик лицейларнинг битирувчилари учун уларнинг тест синовлари давомида тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 10 фоизи миқдорида қўшимча баллар тарзида имтиёзли шартлар назарда тутилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазирлиги Академияси, Ёнғин хавфсизлиги институти ёки Ҳарбий-техника институтига ўқишга кира олмаган идоравий академик лицейларнинг битирувчилари Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланадиган тартибда устунлик асосида ички ишлар органлари хизматига қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ички ишлар вазирлигининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар органлари ходимларини бошланғич тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказларининг (кейинги ўринларда — ўқув марказлари) ўқитувчилар таркиби — Академия касбий тайёргарлик факультети ўқитувчилар таркибига, уларнинг маъмурий, хўжалик ва бошқа бўлинмалари ходимлари эса вилоятлар ички ишлар бошқармаларидаги шунга ўхшаш бўлинмалар ходимларига тенглаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар органлари сафдорлар таркиби ходимларининг бошланғич тайёрлашни, қайта тайёрлашни ва малакасини оширишни ўқув марказлари фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув марказларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва унга методик раҳбарлик қилиш Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти билан биргаликда Кадрлар бош бошқармаси томонидан амалга оширилиши ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 августдаги ПҚ-3919-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2018 й., 07/18/3919/1787-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Белгилансинки, Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасалари кундузги таълим шаклига ўқишга кирган шахслар — курсантлар қаторига, сиртқи таълим шаклига, касбий тайёргарлик факультетига, раҳбар кадрларни тайёрлаш факультети (олий курслар)га ўқишга кирган, шунингдек ўқув марказларига юборилган шахслар эса — тингловчилар қаторига қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги идоравий академик лицейи, шунингдек ушбу таълим муассасасига ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутахассислик фанлари кўпайтирилишини назарда тутган ҳолда Академияда ўқитиладиган фанлар учун янгиланган ўқув юкламасининг ҳажми тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, тезкор-қидирув фаолияти ва жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги муаммоларни тадқиқ этиш учун 2018 йил 1 январдан бошлаб Академияда Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш очилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2017 йил 1 сентябргача 2-иловага мувофиқ академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини бино ва иншоотлари, моддий-техник воситалари, ўқув ускуналари ва бошқа мулклари билан бирга, уларнинг маъмурий-хўжалик ходимлари ва ўқитувчилар таркибини сақлаб қолган ҳолда, оператив бошқариш ҳуқуқи билан бепул топширсин, Ички ишлар вазирлиги эса уларни қабул қилиб олсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда идоравий академик лицейларга айланаётган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг бўшатилаётган педагог кадрларининг мутахассислигига мувофиқ ишга жойлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ички ишлар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Академия профессор-ўқитувчилар таркибини малака ошириш ва стажировка ўташи учун, биринчи навбатда иқтидорли илмий-педагогик кадрлар қаторидан, етакчи хорижий таълим муассасаларига юборишни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини таъминласин, бунда номзодларга чет тилларни ўргатиш назарда тутилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда ўрта-махсус, касбий таълим давлат таълим стандарти асосида идоравий академик лицейларнинг чуқур ўргатилиши лозим бўлган мутахассислик фанларини назарда тутган ҳолда ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017/2018 ўқув йилидан бошлаб идоравий академик лицейларда таълим жараёнини самарали ташкил этиш таъминласин, бунда белгиланган талаблар ижросининг таъсирчан мониторингини амалга ошириш, ўқув-тарбия жараёнининг юқори сифатли бўлишини таъминлаш ва ўқитувчилар таркибининг малакасини оширишда уларга тизимли равишда зарур методик ва амалий ёрдам кўрсатсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 1 ноябргача академик лицейлар ўқитувчилар таркиби уларнинг касбий тайёргарлик даражасини ва янги белгиланган талабларга мос келишини аниқлаш мақсадида аттестациядан ўтказсин ва унинг натижасига кўра лавозимларни юқори малакали педагогик кадрлар билан жамлашни таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта ташкил этилаётган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг 3-босқич ўқувчилари белгиланган тартибда амалдаги ўқув дастурлари ва таълим шарт-шароитлари бўйича, ушбу таълим муассасаларининг ўқув биноларида ўқишни якунланишини таъминласин, бунда улар яқин атрофдаги шунга ўхшаш таълим йўналишларидаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари рўйхатига киритилиб, уларнинг раҳбариятига ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш ва назорат қилиш юклатилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий академик лицейларга ўқувчиларда ички ишлар органлари фаолияти тўғрисидаги тасаввурни ҳосил қилиш, ўқув дастурларни ишлаб чиқиш, ўқув машғулотларини сифатли ташкил этиш ва ўтказиш масалаларида, Ички ишлар вазирлигининг тажрибали амалиёт ходимлари ва олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилар таркибини жалб этган ҳолда, ҳар томонлама кўмаклашсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги мутахассисликлар жорий этилгани ва таълим муддати қисқарганини инобатга олган ҳолда, 2017 йил 1 ноябргача Академияда кадрларни тайёрлаш бўйича янгиланган давлат таълим стандартлари ва дастурларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тест синовлари бекор қилиниши ва идоравий академик лицейларда номзодларни мақсадли тайёрлаш тизими жорий этилишини инобатга олган ҳолда, Академияга, шу жумладан сиртқи таълим шаклига номзодларни танлаш тартиби ва ўқишга қабул қилиш қоидаларини тасдиқлашни назарда тутадиган Ҳукумат қарорининг лойиҳасини киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда, икки ой муддатда молиялаштирилишининг аниқ манбаларини белгилаган ҳолда Академияда ситуацион полигон қуриш ҳамда Моделлаштириш ва симуляция маркази фаолиятини ташкил қилиш бўйича таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб ички ишлар органлари ходимларини масофадан, шу жумладан конференция алоқани қўллаган ҳолда, ўқитиш тизимини жорий этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қуйидаги раҳбарларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазирлиги таълим муассасаларининг раҳбарлари — ички ишлар органлари ходимларини сифатли ва тўлақонли тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий ички ишлар органларининг раҳбарлари — идоравий академик лицейларнинг самарали фаолият кўрсатиш, ўқув-тарбия жараёнининг ташкил этилишида уларга зарур амалий ёрдам кўрсатиш, шунингдек ўқишга номзодларнинг холисона ва сифатли танлаб олиш бўйича шахсий масъулият юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академияга тўлов-контракт асосида амалга ошириладиган ўқитишнинг маблағлари, унинг бюджетдан ташқари Жамғармасига жамланади, уларнинг камида 70 фоизи ўқув ва моддий-техник базани ривожлантиришга, 30 фоиздан ошмаган қисми эса ишда юқори натижаларга эришган профессор-ўқитувчилар таркиби ва ўқув-ёрдамчи ходимларни пул таъминотининг 100 фоизигача бўлган миқдорда ҳар ойлик моддий рағбатлантиришга йўналтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олмалиқ, Самарқанд ва Тошкент шаҳрида жойлашган ўқув марказларини молиялаштириш ва моддий-техник жиҳозлаш — Ички ишлар вазирлигининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан, Фарғона ва Даштобод шаҳарларида эса Ички ишлар вазирлиги Қўриқлаш бош бошқармасининг юридик ва жисмоний шахслар билан тузилган шартномалар бўйича кўрсатилган хизматлар учун келиб тушадиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ички ишлар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академияда 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб янги киритилган мутахассисликлар бўйича ўқитишни таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ойлик муддатда ушбу қарор талабларига мувофиқ равишда Академия ҳамда идоравий академик лицейларнинг уставларини, ўқув марказлари тўғрисидаги низомини, шунингдек уларнинг штат жадвалини ва моддий-техник жиҳозланиш нормативларини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 20 сентябргача Академиянинг касбий тайёргарлик факультетига қабул қилиш, шунингдек ички ишлар органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби тасдиқлансин, бунда масофадан ўқитиш шакллари қўлланиши ва сайёр ўқув машғулотлари ўтказилиши кўзда тутилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда идоравий академик лицейлар ўқувчилари учун кийим намуналари, шунингдек ушбу таълим муассасаларининг ўзига хослигини акс эттирувчи рамзий белгиларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар органларининг, биринчи навбатда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, тезкор-қидирув фаолияти ва жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда муаммоларни илмий тадқиқ қилишни ташкил этиш бўйича таъсирчан чораларни кўрсин, бунда ўз тадқиқотларининг натижаларини амалиётга самарали жорий этган изланувчиларнинг рағбатлантирилиши назарда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда ушбу қарорга мувофиқ академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг Ички ишлар вазирлигига топширилишини ҳисобга олган ҳолда, харажатлар сметасига тегишли ўзгартишлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий академик лицейларда ўқув-тарбия жараёнининг янада юқори ташкилий ва касбий даражада амалга оширилишини таъминлаш мақсадида, уларнинг ўқув ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун 2018 йилдан бошлаб ҳар йили Ички ишлар вазирлигининг асослантирилган ҳисоб-китобларига кўра Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантириш жамғармасидан зарур маблағлар ажратилиши назарда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Белгилансинки, мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ички ишлар вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига кўра Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ажратиладиган бюджет маблағлари, Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, хорижий давлатлар давлат кредитлари ва халқаро молия ташкилотлари маблағлари, шунингдек қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири А.А. Азизов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 16 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3216-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3216-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясидаги таълим мутахассисликлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Мутахассислик номи

Бериладиган малака

Таълим шакли

Таълим муддати

I. Олий маълумотли кадрларни ўқитиш

1.

Тергов фаолияти

юрист

кундузги

3 йил

2.

Тезкор-қидирув фаолияти

юрист

кундузги

3 йил

3.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти

юрист

кундузги

3 йил

4.

Эксперт-криминалистик фаолият

юрист

кундузги

3 йил

5.

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш фаолияти

юрист

кундузги

3 йил

6.

Хизмат фаолиятини психологик таъминлаш

юрист

кундузги

3 йил

7.

Жиноятларни олдини олиш ва фош этиш фаолияти

юрист

сиртқи

4 йил /3 йил *

71‎.

Жиноий жазоларни ижро этиш фаолияти‎

юрист‎

кундузги‎

3 йил‎

II. Раҳбар кадрларни тайёрлаш

8.

Ички ишлар органларининг бошқарув фаолияти

менеджмент

(олий маълумот негизида)

1 йил

III. Касбий тайёргарлик факультетида кадрларни ўқитиш

9.

Профилактик фаолияти

мутахассис

6 ой

10.

Йўл-патруль фаолияти

мутахассис

6/5 ой **

11.

Миграцияни ва фуқароликни расмийлаштиришни таъминлаш фаолияти

мутахассис

6/5 ой **

12.

Патруль-пост фаолияти

мутахассис

6/5 ой **

13.

Қўриқлаш фаолияти

мутахассис

6/5 ой **

14.

Жазони ижро этиш фаолияти

мутахассис

6/5 ой **

15.

Маъмурий фаолиятни таъминлаш

мутахассис

6/5 ой **

151‎.

Махсус операцияларни амалга ошириш фаолияти

мутахассис

6/5 ой**

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Ички ишлар органларида камида 3 йиллик иш стажига эга ходимларнинг сиртқи таълим шаклида ўқиш муддати олий маълумотга эга бўлмаганлар учун — 4 йил, олий маълумотга эга бўлганлар учун эса 3 йилни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Офицерлар таркибидаги лавозимларга тайинланиш учун фуқаролик олий таълим муассасаларини тамомлаган шахсларни касбий тайёрлаш — олти ойлик дастур бўйича, сержантлар таркибидаги лавозимларга тайинланиш учун — ўрта махсус, касбий ва олий маълумотга эга бўлган шахсларни касбий тайёрлаш — беш ойлик дастур бўйича амалга оширилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 майдаги ПҚ-4346-сон қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.05.2019 й., 07/19/4346/3213-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3216-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг академик лицейларига айлантириладиган академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ўзгартириладиган академик лицей
ва касб-ҳунар коллежларининг номи

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларининг номи

1.

Қорақалпоқ давлат университети қошидаги 2-сонли Нукус академик лицейи

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Қорақалпоқ академик лицейи

2.

Андижон машинасозлик институти қошидаги академик лицейи

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Андижон академик лицейи

3.

Бухоро давлат университети қошидаги 4-сонли академик лицейи

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Бухоро академик лицейи

4.

Жиззах педагогик институти қошидаги 2-сонли академик лицейи

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жиззах академик лицейи

5.

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти қошидаги 2-сонли академик лицейи

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Қашқадарё академик лицейи

6.

Навоий информатика ва электрон саноат касб-ҳунар коллежи

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Навоий академик лицейи

7.

Наманган давлат университети қошидаги 2-сонли академик лицейи

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Наманган академик лицейи

8.

Самарқанд давлат чет тиллар институти қошидаги академик лицейи

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Самарқанд академик лицейи

9.

Гулистон давлат университети қошидаги 4-сонли академик лицейи

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Сирдарё академик лицейи

10.

Термиз давлат университети қошидаги 5-сонли Жарқўрғон академик лицейи

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Сурхондарё академик лицейи

11.

Давлат жаҳон тиллари университети қошидаги Учтепа академик лицейи

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 1-сонли Тошкент академик лицейи

12.

Байтқўрғон хизмат кўрсатиш ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2-сонли Тошкент академик лицейи

13.

Фарғона политехника институти қошидаги 3-сонли академик лицейи

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Фарғона академик лицей

14.

Урганч давлат университети қошидаги 3‑сонли академик лицейи

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Хоразм академик лицейи

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 33-сон, 844-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2018 й., 07/18/3919/1787-сон, 30.05.2019 й., 07/19/4346/3213-сон, 30.05.2019 й., 06/19/5732/3212-сон, 26.07.2019 й., 06/20/5773/0248-сон; 24.02.2021 й., 06/21/6176/0156-сон, 15.04.2021 й., 07/21/5076/0347-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон; 21.01.2023 й., 07/23/10/0043-сон; 22.08.2023 й., 07/23/282/0631-сон; 20.08.2025 й., 07/25/253/0752-сон; 29.11.2025 й., 07/25/360/1110-сон)